Мақолалар

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Ҳадис турлари

Юқорида ҳадис таърифида ҳадиснинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат берилган сўз, феъл, тақрир ва хилқат – тана тузилишидаги ё хулқдаги сифат ҳамда у зотнинг сийрат – таржимаи ҳолларидан иборат эканини билиб олдик. Энди эса уларни мисоллар асосида ўрганиб чиқишга ҳаракат қиламиз.
1. «Сўз». Бунга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг турли ҳолат ва муносабатларда айтган гаплари киради.
Мисол учун, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ал-батта, амаллар ниятга кўрадир», «Зарар бериш ҳам, зарарланиш ҳам йўқ», «Қаерда бўлсанг ҳам, Аллоҳга тақво қил», деган сўзлари. Бу тур ҳадислар «қавлий (гап) ҳадис» дейилади.
Мазкур муборак гапларни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитган одамлар омонат тариқасида уни эшитмаганларга етказишган. Улар ҳам ўз навбатида бошқаларга айтиб берганлар. Шу тарзда ав-лоддан-авлодга ўтиб, муҳаддис олимгача етиб келган. Муҳаддис эса, илмий йўллар билан текшириб, унинг ҳадис эканига ишонч ҳосил қилгандан сўнггина уни ўз китобига киритган.
2. «Феъл». Бунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қилган иш-амаллари тушунилади. Айтайлик, у зотнинг таҳорат қилишлари, намоз ўқишлари, ҳаж адо этишлари ва бошқа ишлари. Масалан, қуйидаги ҳадисларни олайлик:
Амр ибн Умайя розияллоҳу анҳу айтади: «Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг маҳсиларига масҳ тортаётганларини кўрдим».
Жобир розияллоҳу анҳу айтади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васал-лам уловларида у юзланган томонга қараб намоз ўқирдилар. Фарз на-мозни ўқимоқчи бўлганларида эса тушиб, қиблага юзланардилар».
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шунга ўхшаш амал-ларини кўрганлар кўрмаганларга айтиб, кўрсатиб берган. Бундай маълумотлар шу тариқа ҳадис олимига етиб келган ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қилган ишлари сифатида асар бўлиб қолган. Бу «феълий (иш) ҳадис» дейилади.
3. «Тақрир». Бирор нарсага иқрор бўлиш, унинг тўғрилигини тасдиқлаш, маъқуллаш «тақрир» дейилади. Ҳадис илмида тақрир Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаи киромлар томонидан содир бўлган баъзи нарсаларни маъқуллашларига нисба-тан қўлланади. Мисол: Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз алайҳиссалом юборган бир тўп лашкарга бош эди. Борган жойида жунуб бўлиб қолади ва совуқдан қўрқиб, ғусл қилмай, таяммум билан намоз ўқийди. Унинг шериклари буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етказишади. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васал-лам Амр ибн Ос розияллоҳу анҳунинг қилган ишини маъқуллаганлар. Шунингдек, бир сафар ҳабашийлар ҳарбий ўйинга тушишганда На-бий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг ўйинларини томоша қилиб турганлар. Маъқуллаш «Маъқул», деб айтиш билан ёки инкор қилмай, индамай қўя қолиш билан ҳам бўлади. Бу «тақририй ҳадис» дейилади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон гуноҳ ва маъсиятларга гувоҳ бўлган ҳолда жим турмаганлар ва бундай бўлиши мумкин ҳам эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бирор сўз ёки ишни маъқуллашлари унинг шаръан ман этилмаганига дало-лат қилади. Бордию, у зот бу борада хато қилгудек бўлсалар, шу заҳоти ваҳий тушиб, уни тўғрилар эди. Шу боис у зотнинг розилик-ларини бевосита ваҳийнинг тасдиғи дейиш мумкин. Шунинг учун Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тақрирлари ҳадис ҳисобланади ва шаръий ҳукмларда ҳужжат қилинади.
4. «Халқий сифат» деб тана тузилишидаги сифатларга айтилади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрган кишилар у зотнинг бўй-бастлари, тана тузилишлари, сочлари, кўзлари ва бошқаларини батафсил васф қилиб беришган. Бу маълумотлар ҳам ривоят қилиниб муҳаддисларга, улар орқали Ислом умматига етган. Масалан, Али розияллоҳу анҳу у зот соллаллоҳу алайҳи васалламни шундай васф қилади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оқ-қизғишдан келган, кўзлари қоп-қора, силлиқ сочли, қалин соқолли, теккис ёноқли эди-лар. Юрганларида қоядан тушаётгандек юрар эдилар. Бурилиб қараганларида бутун вужудлари билан бурилардилар. Юзларидаги терлари худди дур каби эди. Қасамки, терлари мушкдан ҳам хушбўй эди. У зот новча ҳам, пакана ҳам эмасдилар. Ожиз ҳам, маломатчи ҳам эмасдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламдан олдин ҳам, кейин ҳам у кишига ўхшашини кўрмадим».
Ҳадиснинг бу турига бағишланган алоҳида китоблар ҳам ёзилган. Бунга Имом Термизийнинг «Шамоили Муҳаммадийя» асарлари ёрқин мисол бўлади. Бошқа муҳаддислар ҳам ўз китобларида бу мав-зуга алоҳида ўрин беришган.
5. «Хулқий-ахлоқий сифатлар». Саҳобаи киромлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сабрлари, ҳилмлари, шижоатлари, сахийликлари каби барча ахлоқий фазилат-ларини ҳам синчковлик билан ўрганиб, ривоят қилиб қолдиришган. Бу ҳақдаги маълумотлар ҳам ҳадис китобларида келган.
Набий алайҳиссалом гўзал ахлоқларни камолига етказиш учун келганлар, бинобарин, у зотнинг ахлоқлари энг мукаммал ва энг олий ахлоқдир. Бу борада келган айрим ривоятларда жумладан қуйидагиларни ўқиймиз:
Хадижа розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам-га: «Албатта, сиз силаи раҳм қиласиз, одамларнинг оғирини кўтарасиз, йўқсилларга ёрдам кўрсатасиз, меҳмонни икром қиласиз ва бошига мусибат тушганларга ёрдам берасиз», деган эдилар.
Оиша розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам-нинг хулқлари ҳақида сўралганларида: «У зотнинг хулқлари Қуръон эди», деганлар.
Анас розияллоҳу анҳу айтади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васал-ламга ўн йил хизмат қилдим. Аллоҳга қасамки, менга ҳеч «уфф» де-мадилар ва бирор қилган ишим учун «Нега буни қилдинг» ҳам дема-дилар, бирор қилмаган ишим учун «Нега уни қилмадинг» ҳам дема-дилар».
6. «Таржимаи ҳол». Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам-нинг муборак ҳаётлари, у зот таваллуд топганларидан бошлаб, то Робблари даргоҳига етгунларича бўлган таржимаи ҳоллари ўта аниқлик ва бутун тафсилотлари билан ривоят қилинган. Бу бобга те-гишли ривоятлар тўплами «Сийрат» дейилади.
Инсоният тарихида ҳаётининг барча жиҳатлари икир-чикиригача тўла ўрганилган ягона шахс Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бўладилар. Пайғамбарлар ичида ҳам ҳаёти батафсил ўрганилгани Муҳаммад алайҳиссаломдирлар.
Муҳаддис уламоларимиз мана шу олти бандга тегишли ҳар битта маълумотни атрофлича, чуқур ўрганиб, ўз китобларига киритишган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио