Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
|
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирортангиз қўлини фаржига олиб борсаю, иккиси орасида тўсиқ ҳам, ажратувчи ҳам бўлмаса таҳорат қилсин», дедилар». |
|
Ҳоким, Шофеъий, Аҳмад ривояти. |
|
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
|
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мисвок оғизни покловчи ва Роббни рози қилув- чидир», дедилар». |
|
Бухорий, Насаий , Шофеъий ривояти. |
|
Абу Жуҳайм розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
|
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Беъри Жамал томондан юриб келдилар. Бас, у зотга бир киши йўлиқиб салом берди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам унга алик қайтармадилар-да, девор томон бориб, юзларига ва икки қўлларига масҳ тортганларидан кейин, унга алик қайтардилар». |
|
Бухорий, Муслим, Термизий , Насаий , Абу Довуд ривояти. |
|
Бухорий, Муслим, Термизий , Насаий , Абу Довуд, Шофеъий: |
«Юзларига ва икки билакларига масҳ тортдилар», дейилган.
|
|
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
|
«У киши Журуфдан қайтиб келаётиб Мирбадга етганларида таяммум қилдилар. Юзларига ва икки қўлларига масҳ тортдилар ва Аср намозини ўқидилар. Сўнгра Мадинага кирдилар. Қуёш кўтарилиб турар эди. Намозни қайта ўқимадилар.» |
|
Бухорий, Шофеъий, Молик ривояти. |
|
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
|
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Имом зоминдир, муаззин омонат эгасидир. Эй, бор Худоё! Имомларни иршод қил, муаззинларни мағфират қил», дедилар». |
|
Термизий , Абу Довуд, Шофеъий ривояти. |
|
|