Лубоба бинти ал-Ҳорис розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
|
«Ҳусайн Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қучоқларида эди. Бас, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг устларига сийиб юборди. Мен:
«Бирор кийим кийиб, менга изорингизни беринг, ювиб берай», дедим.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қиз боланинг сийдигидан ювилади холос, ўғил боланинг сийдигига (сув) сепилса бўлди», дедилар. |
|
Абу Довуд, Ҳоким, Аҳмад ривояти. |
|
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
|
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирортангиз қўлини фаржига олиб борсаю, иккиси орасида тўсиқ ҳам, ажратувчи ҳам бўлмаса таҳорат қилсин», дедилар». |
|
Ҳоким, Шофеъий, Аҳмад ривояти. |
|
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
|
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалам:
«Мағриб ила Машриқ ораси қибладир», дедилар». |
|
Термизий , Ибн Можа , Ҳоким, Дора Қутний ривояти. |
|
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
|
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сонингни очма, тирикни ҳам ўликни ҳам сони га қарама», дедилар». |
|
Абу Довуд, Ҳоким ривояти. |
|
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
|
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ғойрил мағзуби алайҳим валаззооллийни» тиловат қилсалар, омин, дер эдилар, у кишининг ортида, биринчи сафда турган одам эшитар эди». |
|
Термизий , Абу Довуд, Ҳоким ривояти. |
ал-Ҳоким саҳиҳ, деган
|
|
|