Мақолалар

  < Олдинги Китоб бўлимлари

Ҳадиснинг исломда тутган ўрни

Қуръони карим Ислом дастури, биносининг асоси ва Ислом ша-риати, ҳукмлари ва одобларининг биринчи манбаидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари эса Ислом шариатининг Қуръондан кейинги иккинчи асл манбаи ҳисобланади. Бу икки ман-банинг ҳам асоси илоҳий ваҳийдир. Шунинг учун ҳам улар илоҳий шариатнинг асосини ташкил қилади. Улар орасидаги фарқ шундаки, Қуръони каримнинг лафзи ҳам, маъноси ҳам, яъни унинг сўзлари ҳам, мазмуни ҳам бевосита Аллоҳ таолодан, аммо ҳадисларнинг маъноси Аллоҳ томонидан бўлса-да, лафзи, ифодаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тарафларидандир. Шунинг учун ҳам Қуръони каримнинг ҳар бир ояти Пайғамбаримизга ваҳий фариштаси орқали нозил этилган, ҳадисларнинг маъноси эса фаришта орқали ҳам, унинг аралашувисиз ҳам етказилган.
Аллоҳ таоло инсонларга пайғамбарлар воситасида Ўзининг диний таълимотларини етказар экан, уларнинг ҳаётга қандай татбиқ этили-шини кўрсатиб беришни ўша пайғамбарлар зиммасига юклаган. Жумладан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам Аллоҳнинг охирги дини – Исломни одамларга етказиш билан бирга, унга қандай амал қилишни ҳам кўрсатиб берганлар, Қуръони карим оятларини кишиларга ўргатиш билан бир қаторда, уларнинг қандай татбиқ эти-лишини ўз сўзлари ва ҳаёт тарзлари орқали тушунтириб берганлар. Мана шу жараён ҳадиси шарифларда ўз ифодасини топган.
Шунинг учун ҳам ҳар бир мусулмон киши ҳаётда дуч келган маса-лаларда аввало Қуръонга мурожаат қилиши керак. Агар ундан керак-ли ечимни топса, уни сўзсиз қабул этади, топа олмаса, ҳадисга муро-жаат қилади. Агар ҳадисларда исталган масаланинг ҳукми баён қилинган бўлса, унга амал қилиш лозим бўлади. Бордию, бу икки манбада айнан ўша муаммо ҳақида очиқ ҳукм учрамаса, улар жорий қилган умумий қоида ва асослар ёрдамида масалага илоҳий ечим топиш мумкин.


  < Олдинги


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио