Мақолалар

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Ҳадис нима?

Ҳадисни ўрганишдан олдин «ҳадис» ўзи нима эканини билиб олиш керак. Аввало, шуни айтиб ўтиш жоизки, «ҳадис» ва «суннат» сўзлари доимо бир-бирининг ўрнида ишлатилиб келган. Аммо диққат билан қаралса, ҳадис хосроқ, суннат умумийроқ маъно касб этишини кўриш мумкин.
«Ҳадис» сўзининг асл келиб чиқиши «янги ҳодиса», «янгилик» де-ган маънодан олинган. Ҳар бир айтилган гап-сўз янги ҳодиса бўлгани учун арабларда сўзни «ҳадис» дейишган.
Истилоҳда эса «Ҳадис Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат берилган сўз, феъл, тақрир ва хилқат – тана тузилиши ёки хулқдаги сифат ҳамда сийрат – таржимаи ҳоллардир».
Буюк муҳаддис ҳофиз Ибн Ҳажар айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари ва у зотдан содир бўлган ҳолатларнинг барчаси янги пайдо бўлган, яъни уларнинг ибтидоси бор. Аллоҳ тао-ло ва У Зотнинг ҳамма исм ва сифатлари эса қадим, яъни азалийдир. Шунинг учун ҳам «ҳадис» сўзи азали бўлмаган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан содир бўлган ҳолатларга қўлланилган».
Шунингдек, саҳобий ёки тобеинга нисбат берилган сўз ёки феълга ҳам «ҳадис» дейилаверади. Гоҳида «хабар», «асар», «ривоят» ва «суннат» сўзлари ҳам ҳадис маъносида, яъни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўз, феъл ва сифатларига нисбатан ҳам ишлати-лади. Демак, суннат, асар, хабар ва ривоят лафзлари истилоҳий маъно жиҳатидан ҳадис сўзининг маънодоши сифатида ҳам келади. Лекин айрим уламолар ушбу сўзлар айрим жиҳатларда бир-биридан бироз фарқ қилишини айтишган.
«Хабар» ўтмиш маълумотларга далолат қилувчи сўз сифатида, «асар» кимдандир из бўлиб қолган феъл ё сўз маъносида бу майдонга кирган. «Ривоят» эса бирор кишининг бевосита ўзи кўрган ёки эшит-ган нарсасини аниқ нақл қилиб беришини англатиши эътиборидан ҳадис маъносини англатиб келади. Чунки ҳадислар бевосита кўриш ва эшитиш орқали нақл қилинган. Шундан маълум бўладики, исло-мий илмларда, хусусан ҳадис соҳасида «ривоят» деганда афсонавий ёки ноаниқ гапларни эмас, балки илмий равишда асосланган, қайсидир даражада ўз тасдиғини топган маълумотлар назарда тути-лади.
«Суннат» аслида «одат», «тариқат – маънавий йўл» маъноларини англатади. Фалончининг суннати дегани унинг ҳаётий йўли, дегани-дир. Шундан келиб чиқиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам-нинг суннатлари деганда, у зотнинг тариқатлари, йўллари тушунила-ди.
Ҳадис илми билан шуғулланувчи олим «муҳаддис» дейилади. Муҳаддислар, асосан, ҳадисни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва-салламдан қайси йўллар билан, кимлар орқали ривоят қилиниб, ўзларигача етиб келганини аниқлайдиган олимлардир. Улар бу улкан масъулиятли ишни амалга оширишда жуда аниқ ва ишончли йўлларни танлашган. Мазкур услуб ва илмий йўллар инсоният тарихида умуминсоний (гуманитар) илмларга асос бўлган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио