Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
|
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалам:
«Мағриб ила Машриқ ораси қибладир», дедилар». |
|
Термизий , Ибн Можа , Ҳоким, Дора Қутний ривояти. |
|
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
|
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мисвок билан ўқилган икки ракъат намоз мисвоксиз ўқилган етмиш ракъат намоздан афзалдир», дедилар». |
|
Аҳмад ибн Ҳанбал, Дора Қутний ривояти. |
|
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
|
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олд томонларида ухлар эдим. Икки оёғим у кишининг қибласида бўлар эди. Қачон сажда қиладиган бўлсалар, қўл тегизар эдилар ва мен оёқларимни йиғиштириб олар эдим. Ўша кунларда уйларда чироқлар бўлмас эди». |
|
Бухорий, Муслим ривояти. |
|
Абу Довуд, Дора Қутний, Молик: |
«Намозни ҳеч нарса кесмайди. Қудратингиз етгунча қайтаринг. Бас, у шайтондан бошқа нарса эмасдир», дейилган.
|
|
|