Молик ибн Анас |
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
|
«Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳар бир нарса, ҳатто ожизлик ва ақллилик ҳам қазои қадар билан», дедилар». |
|
Бухорий, Муслим, Молик ривояти. |
|
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
|
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизнинг ичингизда икки нарсани қолдирдим. Икковларини маҳкам ушласангиз зинҳор залолатга кетмассиз. Булар - Аллоҳнинг Китоби ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Суннати», деганлар». |
|
Молик ривояти. |
|
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
|
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачонки, бирортангизнинг идишига пашша тушиб қолса, унинг, ҳаммасини суюқликка ботирсин, сўнгра ташлаб юборсин. Чунки, унинг икки қанотининг бирида шифо, бошқасида дард бор», дедилар». |
|
Бухорий ривояти. |
|
Термизий , Абу Довуд, Молик: |
Абу Довуд ҳам ривоят қилиб:
«ва албатта, у (пашша) дард бор қаноти ила сақланади», жумласини зиёда келтирган.
«Бир аёл Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хотинлари Умму Саламага савол ила келиб:
«Мен этагимни узун қилиб, нопок жойларда юрадиган аёлман», деди. Умму Салама:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, у (этак)ни кейин келган (ер) поклайди», деганлар», деди».
Бани Абдул Ашҳаллик бир аёл:
«Эй, Аллоҳнинг Расули, бизнинг масжидга борадиган йўлимиз сассиқ. Бас, ёмғирда қолсак қандоқ қиламиз?» деди. У зот:
«Ўшандан кейин ундан покроқ йўл йўқми?» дедилар. Мен:
«Бор», дедим. У Зот:
«Ана ўша, буниси билан суришиб кетади», дедилар».
|
|
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
|
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирортангиз уйқусидан уйғонса, қўлини уч марта ювмасдан туриб, уни идишга солмасин. Чунки бирортангиз қўли қаерда турганини билмайди ёки қўли қаерда айланганини билмайди», дедилар».
|
|
Бухорий, Муслим, Термизий , Насаий , Абу Довуд ривояти. |
|
Бухорий, Термизий , Абу Довуд, Молик: |
Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Таҳорати йўқнинг-намози йўқ. «Бисмиллоҳ»ни зикр қилмаган одамнинг таҳорати йўқ», дедилар».
|
|
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
|
«Асмаа Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳайзнинг ғусли ҳақида сўради. У зот:
«Сиздан бирингиз сув ва сидрини олади. Сўнгра яхшилаб тозаланади. Кейин бошига сув қуяди ва Токи, бошининг ҳамма жойига етгунча қаттиқ ишқайди. Сўнгра устидан сув қуяди. Кейин мискланган пахтани олади ва у билан покланади», дедилар. Асмаа:
«У билан қандоқ покланади?» деди. У зот:
«Субҳаналлоҳ! У билан покланасан-да!» дедилар.
Бас, Оиша:
«Қоннинг ўрнига қўясан», деди. |
|
Бухорий, Муслим, Насаий , Абу Довуд ривояти. |
|
Бухорий, Муслим, Насаий , Абу Довуд, Молик: |
Бошқа бир ривоятда:
«У зот:
«Мискланган пахтани олиб, у билан покланасан» деб уч марта айтдилар ва уялиб, юзларини ўгириб олдилар. Бас, Оиша:
«Ансорийларнинг аёллари қандоқ ҳам яхши аёллар. Уларни ҳаё динда фақиҳ бўлишларидан ман қилмас эди», деди».
Аёллар Оишага ичига пахта солинган тувакни юбордилар. Унда сарғиш рангли қон асари бор эди. У (Оиша) :
«То оқ нарсани кўрмагунингизча шошилманглар», деди. У бу билан ҳайздан тамоман пок бўлишни ирода қилган эди».
|
|
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
|
«У киши Журуфдан қайтиб келаётиб Мирбадга етганларида таяммум қилдилар. Юзларига ва икки қўлларига масҳ тортдилар ва Аср намозини ўқидилар. Сўнгра Мадинага кирдилар. Қуёш кўтарилиб турар эди. Намозни қайта ўқимадилар.» |
|
Бухорий, Шофеъий, Молик ривояти. |
|
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
|
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олд томонларида ухлар эдим. Икки оёғим у кишининг қибласида бўлар эди. Қачон сажда қиладиган бўлсалар, қўл тегизар эдилар ва мен оёқларимни йиғиштириб олар эдим. Ўша кунларда уйларда чироқлар бўлмас эди». |
|
Бухорий, Муслим ривояти. |
|
Абу Довуд, Дора Қутний, Молик: |
«Намозни ҳеч нарса кесмайди. Қудратингиз етгунча қайтаринг. Бас, у шайтондан бошқа нарса эмасдир», дейилган.
|
|
|