Мақолалар

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Имом Бухориининг ноёб асари

Муҳаддислар султони Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Бухорийнинг ҳадис илми ровийлари тарихига бағишланган учта асари бўлиб, улар "Ат-тарих ал-кабир", "Ат-Тарих ал-авсат", "Ат-тарих ас-сағир" каби номлар билан аталган. Ушбу мақолада олимнинг "Ат-тарих ал-авсат" ("Ўрта тарих") асари ҳақидаги маълумотлар билан таништирамиз.

Ушбу ноёб асарни илк марта 1998 йили Саудия Арабистонининг Риёз шаҳрида саудиялик олим Муҳаммад ибн Иброҳим Луҳайдон тадқиқ қилиб, икки жилд ҳолида нашр этилди. Олим мазкур нашрга Дамашқ кутубхонасида сақланаётган Абу Муҳаммад Хаффоф Найсобурий Имом Бухорийдан ривоят қилган тўлиқ қўлёзма нусхани асос қилиб олган. Асарнинг яна бир қўлёзма нусхаси Занжавайҳ ибн Муҳаммад Найсобурий Луббод орқали етиб келган ва ҳозирда Анийза шаҳридаги Шайх Сулаймон кутубхонасида сақланмоқда. Унинг илк саҳифасига "Имом, ҳофиз, ишончли мунаққид, фақиҳ, ҳадис илмида мўминлар амири Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий тасниф этган "Ат-тарих ал-авсат"дир, деб битилган.

Саудиялик олим Луҳайдон китобнинг янги нашрида асарни тўртта бўлимга бўлиб ўрганади: уч бобдан иборат муқаддимада Имом Бухорийнинг батафсил таржимаи ҳоли, ҳадис илмига доир тарих китоблари ва мазкур асар ҳақида сўз юритилади. Қолган бўлимларда ушбу асарнинг исботи ҳақида сўз, асар ўқувчиларига чиқадиган фойдалар, Қуръон оятлари, Расулуллоҳ ҳадислари, ровийлар исми, жой номлари, мавзулар ҳақидаги маълумотлар қамраб олинган.

"Ат-тарих ал-авсат"даги мавзулар ранг-баранг. Унда Имом Бухорий Пайғамбаримизнинг (алайҳиссалом) ҳижратлари тарихи, муҳожирлар, ансорлар, тобеин ва табаъ тобеинларнинг вафоти, улардан айримларининг насаби, кунялари, ривоят қилган ҳадисларини келтирадилар. Хусусан, Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) пок аёллари Хадича бинти Хувайлид ва қизлари ҳақида батафсил маълумот берилган. "Вафотлар" бўлимида Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) ҳаётликларида у зотдан ҳадис ривоят қилган дастлабки муҳожирлар ва ансорларнинг ҳасби ҳоллари ҳам ўрин олган. Алоҳида мавзу билан тўғри йўлдаги халифалар Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ, Ҳазрати Умар, Ҳазрати Усмон ва Ҳазрати Алининг халифалиги даврида дунёдан ўтган ровийлар ҳақида ҳам сўз юритилади. Хуллас, Имом Бухорийнинг "Ат-тарих ал-авсат" асари ҳадис илми соҳасидаги ноёб китоблардан бўлиб, унда олим яшаган давргача ўтган кўплаб ҳадис ровийлари — саҳобий, тобеин, табаъ тобеинларнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида қимматли маълумотлар тўпланган.

Нуриддин ОДИЛОВ


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио