Мақолалар

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ҲАДИС ИЛМИДАГИ БАЙҚУНИЙЯ МАНЗУМАСИ

مَنْظُومَةُ البَيْقُونِي فِي عِلْمِ الْحَدِيثِ

(Ҳадис илми бўйича шеърий байтлар)

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ

1) أَبْدَأُ بِالْحَمْدِ مُصَلِّيًا عَلَى * مُحَمَّدٍ خَيْرِ نَبِيٍّ أُرْسِلاَ

Аллоҳга ҳамд ва юборилган набийларнинг яхшиси бўлмиш Муҳаммад алайҳиссаломга салавот айтиш билан бошлайман.

Шарҳ: Ушбу шеърни ёзган кишининг асл исмлари зикр этилмаган. Биз фақат Байқуний, деб таниймиз холос. Шахсий ҳаётларидан ҳам ҳеч нарса билмаймиз. Кўпчилик уламоларнинг одатлари шундай эди. Улар Аллоҳга бўлган ихлосни юқори чўққисига эришиш мақсадида мана шундай йўл тутишар эди. Бизга у зотнинг илмлари муҳим холос. Иншааллоҳ у зотга бериладиган ажр эса Аллоҳ ҳузуридадир.
Муаллиф аввало “Бисмиллаҳ” билан бошладилар. Кейин ҳамд айтдилар. Чунки ҳадисларда “Ҳар бир шарафли ишни бисмиллаҳ билан бошланмас экан, у ишнинг охири кесикдир”, дейилган. Бошқа ривоятларда: “Бутун оламлар робби Аллоҳга ҳамд айтмаса” ёки “Аллоҳни зикр этмаса” ҳам дейилган. Шак-шубҳа йўқки, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам зикрларини эшитсада, у зотга салавот айтмаса у маҳрум бўлгандир. Ёки: “Ким Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга битта салавот айтса Аллоҳ унга ўнта салавот айтади”, дейилган.

2) وَذِي مِنْ أَقْسَامِ الْحَدِيثِ عِدَّهْ * وَكُلُّ وَاحِدٍ أَتَى وَحَدَّهْ

Ҳадис қисмлари бир неча турли бўлиб, уларнинг ҳар бири таърифи келтирилгандир.

Шарҳ: Билингки, ҳадис илми икки қисмга бўлинади.
1. Ривоят жиҳатидан бўлган ҳадис илми;
2. Дироя (хабардорлик) жиҳатидан бўлган ҳадис илми.
Ривоят жиҳатидан бўлган ҳадис илми – Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан нақл қилинган сўзлари, феъллари ва ҳолатларини баҳс қилади. Яъни, нақл қилинаётган нарсани баҳс қилиб, нақлни ўзини баҳс этмайди. Масалан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан бизга ҳадис келса, биз уни, сўзларими ёки феълларими ёки ҳолатларими? Шуни баҳс қиламиз. У ҳадис мана бундай нарсага далолат қиладими? ёки далолат қилмайдими? Шуни ўрганамиз. Бу нарса “Ривоят жиҳатидан бўлган ҳадис илми”дир. Унинг мавзуси набий соллаллоҳу алайҳи васаллам зотларини ва ушбу зотдан содир бўлган сўз, феъл, ҳолат ва иқрорларни ўрганишдир. Ҳолатлари деганда узунликлари, қисқаликлари, ранглари, ғазаблари, хурсандликлари ва шунга ўхшаш нарсаларни ўз ичига олади.
Аммо “Дироя (хабардорлик) жиҳатидан бўлган ҳадис илми” – ровийни ва ривоят қилинган нарсани қабул этилганми? ёки рад этилганми? Шу ҳақда баҳс қилади.
Унинг мисоли: Агар бир ровийни кўрсак, биз уни мақбулми? ёки рад этилганми? Шуни ўрганамиз.

3) أَوَّلُهَا "الصَّحِيحُ" وَهُوَ مَا اتَّصَلَ * إِسْنَادُهُ وَلَمْ يُشَذَّ أَوْ يُعَلَّ

Ўша қисмларнинг аввали “саҳиҳ” бўлиб, унинг санади бир-бирига боғлиқликда шозз ҳам иллатлик ҳам бўлмаганидир.

Шарҳ: Муаллиф ҳадисларнинг тақсимини зикр қилиш билан бошлаб, “Саҳиҳ”ни биринчига қўйди. Чунки бу ҳадис қисмларини энг шарафлисидир. Сўнгра у қисм ҳақида таъриф бериб, “Унинг санадлари бир-бирига боғлиқдир”, демоқда. Унда ҳар-бир ровий ўзидан юқорисидаги кишидан олади. Масалан бу нарсани рақамлар билан ифодалаймиз.
1. Менга биринчи рақамлик киши гапириб берди.
2. Менга иккинчи рақамлик киши гапириб гапириб берди.
3. Менга учинчи рақамлик киши гапириб берди.
4. Менга тўртинчи рақамлик киши гапириб берди.
Мана шу ҳолатни муттасил (боғлиқ) деб айтилади. Чунки ҳар-бир киши ривоят қилган кишисидан эшитганини айтмоқда. Лекин биринчи рақамлик учинчи рақамлик кишидан ривоят қилди, деса у муттасил (боғлиқ) деб айтилмайди. Сабаби иккинчи рақамлик киши тушиб қолиб, мунқатеъ (узуқ) бўлиб қолди.
Демак саҳиҳ бўлиш учун шозз ҳам иллатлик ҳам бўлмаслиги айтилмоқда.
Шозз луғатда – жумҳурдан ажраб, якка ўзи қолганга айтилади.
Истилоҳда эса – ўзидан сонда ёки ростгўйликда ёки адолатда кучлироқларни ривоятига мухолиф чиққан ишончли кишининг ривоятига айтилади.
Шозз қайси ўринда воқеъ бўлади?
Шозз санадда воқеъ бўлганидек матнда ҳам воқеъ бўлади.
Муттасил санадлик бир ҳадис келди. Аммо ўзидан сонда ёки ростгўйликда ёки адолатда кучлироқ бўлган бошқа ривоятга мухолифлиги сабабли шозз бўлиб қолди. Энди бу адолатли киши томонидан ривоят қилинишига ва яна санади муттасил бўлишига қарамасдан шозз бўлгани учун қабул этилмайди.
Шозз битта ҳадисда бўлгани каби икки алоҳида ҳадисда ҳам рўй беради. Масалан “сунан” китобида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шаъбон ярим бўлганидан кейин то рамазонгача рўза тутишдан ман этдилар. Ҳадис санад жиҳатидан яроқлик. Лекин Бухорий ва Муслимнинг саҳиҳ китобларида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Рамазондан олдин бир ва икки кун рўза тутманглар лекин бирор кишини одати бўлса рўза тутаверсин”, деганлар. Агар биз икки саҳиҳ китобида келган иккинчи ҳадисни оладиган бўлсак, демак шаъбонни ярмидан кейин рўза тутиш жоизлиги чиқади. Энди сунан соҳиблари ривоят қилишган биринчи ҳадисни оладиган бўлсак шаъбонни ярмидан кейин рўза тутишдан ман этилмоқда. Шунинг учун уламолар сунандаги шозз ҳадисни ўрнига саҳиҳ ҳадисни олишган.
Шозздан яна бири – динда зарурат деб билинган нарсаларга хилоф бўлганидир.
Иллатлик – қабул этилишини ман этадиган иллат билан балоланмоғидир. Агар ҳадисда қабул бўлишидан ман этадиган иллатни топсанг, у саҳиҳ ҳадис эмас.
Аслида иллатнинг маъноси шуки, баданни табиий мўтадилликдан чиқишни вожиб қиладиган васфдир. Шунинг учун фалончи иллатли, дейилса, уни касал, яъни, баданини соғломликдан ман этувчи касали бор, деб тушунилади.

4) يَرْوِيهِ عَدْلٌ ضَابِطٌ عَنْ مِثْلِهِ * مُعْتَمِدٌ فِي ضَبْطِهِ وَنَقْلِهِ

Адл –адолатли, зобит – ёд олишда зеҳни кучли киши ўзи каби адл ва зобтли кишидан ривоят қилиб, ҳадисни ёд олиш ва нақл қилишда эътимодли бўлганидир.

Шарҳ: Демак саҳиҳнинг яна шартларидан бири “адл” ва “зобт”дир.
Адл – ҳар-бир балоғатга етган, оқил, фосиқлик сабабларидан ва мурувватни бузувчи иллатлардан омонда бўлган кишидир. Бу таърифдан кофир, балоғатга етмаган, жинни ва фосиқ чиқарилади.
Фосиқ – кабира гуноҳларни бажариб, сағийраларда қатъиятли кишидир. Фосиқлик икки турли бўлади.
1. Хавориж ва шийъаларга ўхшаб шубҳа орқали фосиқ бўлганлар.
2. Ароқ ичиш ва ўғирлик билан шубҳа орқали фосиқ бўлганлар.
Адл у ким?
У шундай бир ровийки, ўзида тақво сифатини мужассам қилиб, одамлар олдида мурувватни кетказадиган ёмонликлардан четда бўлган кишидир. Демак бу турга аёллар ва қуллар ҳам киради.
Адл аслида истиқомат – тўғри йўлдаги деганидир. Агар йўл эгри бўлмасдан тўғри бўлса, уни мустақийм, дейилади. Масалан “ал-асо ал-мустақийма”, дейилса, у тўғри ҳасса, деб тушунилади. Лекин илм аҳлидаги истиқомат шундай бир шахс васфики, у диндаги тўғри йўлда юрган ва мурувватли кишидир. Демак кишининг дини ва мурувватидаги истиқоматини “адолатли” ва “адл” деб номланади. Шундан келиб чиқиб фосиқ адолатли эмас. Чунки у динида истиқоматли бўлмади. Агар қариндош-уруғлари билан алоқани узган кишини кўрсак-у, бордию, у энг тўғри сўзлик киши бўлса ҳам адл эмас. Чунки бу киши ҳам динида мустақим – тўғри йўлда эмас эди.
Бунга далил Аллоҳнинг қуйидаги “Эй мўъминлар, агар сизларга бир фосиқ кимса бирон хабар келтирса, сизлар (ҳақиқий аҳволни) билмаган ҳолингизда бирон қавмга мусибат етказиб қўйиб, қилган ишларингизга афсус-надомат чекиб қолмасликларингиз учун (у фосиқ кимса олиб келган хабарни) аниқлаб-текшириб кўринглар! (Ҳужурот-6) оятидир.
Аммо адлнинг ривояти Аллоҳнинг қуйидаги “Ва (ярашиб олиб қолаётган ёки ажрашиб кетаётган чоғларингда) ўзларингиздан (яъни, мусулмонлардан) бўлган икки адолат соҳибини гувоҳ қилинглар” (Талоқ-2) оятидир.
Мурувватнинг илм аҳли наздидаги таърифи – гўзаллик ва зийнат олиб келувчи нарсаларни бажариб, номни булғаб, ёмон отлиқ қиладиган нарсаларни тарк қилишдир.
Масалан, шаҳримиздаги бир киши патнисга овқатини солиб, бозорда, одамлар олдида ўша овқатидан еб юрса одамлар наздидаги муруввати йўққа чиқади. У барча томонидан масхара қилиниб, кулги бўлишга сабаб бўлади.
Аммо бир киши ўзининг дарвозаси олдига чойнакда чой дамлаб олиб, ичиб ўтирса бу ҳам мурувватни кетказадими?
Агар бу каби одат ўша шаҳарда оммавий тарзда тарқалган бўлса, мурувватни кетказмайди. Чунки у одамлар одатланишган урфдир. Масалан баъзи шаҳарларда қариялар эшиклари олдига гиламча тўшаб, одамлар кўз ўнгида чой ёки қаҳва ичиб, олдларидан ўтганларни ҳам чой ичишга таклиф қилишади. Демак бу киши одамлар томонидан масхара қилиниб, паст назар билан қаралмайди. Шундай бўлгач мурувватни ҳам кетказмайди.
Агар адл киши фосиқ кишидан ривоят қилса у ҳадис саҳиҳ бўлмайди. Ёки зеҳни яхши бўлган адл зеҳни паст ва унутиб қўювчидан ривоят қилса, у ҳам саҳиҳ эмас. Чунки у ўзи каби зобтли ва адл кишидан ривоят қилмаган.
Зобит – ёд олишда зеҳни кучли ва зобтли кишидир. У икки қисм бўлади.
1. Ёд олиш яъни, эшитган пайтда қалб ва зеҳнда ёд олиб, сақлаб, қачон хоҳласа уни келтира олиши.
2. Ёзиш билан яъни, эшитган пайтдан бери ёзганини ўзгартиришдан сақлаб, то уни етказгунга қадар саҳиҳ ушлаб туриши.
Бу ерда “Зобит” сўзи нима маънони англатади?
Эслаш қобилиятини кучлилиги, нозик томонларини ҳам қамраш, ишларнинг тасарруфида яхши идрок этиш, ёд олишда субутлик, ёзган нарсаларини то етказгунча сақлаб қолишдир.
Демак ҳадис саҳиҳ бўлиши учун беш шарт лозим экан.
1. Санаднинг муттасил (боғлиқ бўлиши).
2. Шозздан ҳоли бўлиши.
3. Эътибордан туширадиган иллатдан ҳоли бўлмоғи.
4. Ровийнинг адолатли бўлиши.
5. Ровийнинг зобтли яъни, қалбдан ёд олган ёки ёзиб сақлаб қўйган бўлиши.
Саҳиҳ икки қисмга бўлинади.
1. Ўзи саҳиҳ бўлган. Санади адл киши, зобт билан, узилишсиз, ўзи каби кишидан, охиригача, шоззсиз ва иллатсиз ривоят қилинган ҳадисдир.
2. Бошқасининг сабаби билан саҳиҳ бўлган. Бир киши ўзи каби бошқа кишидан ёки ундан кучлироқ бўлган кишидан ривоят қилган ўзи ҳасан бўлган ҳадисдир. Муҳаддислар, усулийлар ва барча фуқаҳолар саҳиҳ ҳадисга амал қилиш шарт экани ҳамда шариат ҳужжатларидан бир ҳужжат бўлиб, мусулмон киши унга амал қилмаслиги дурустмаслигига иттифоқ қилишган. Усул ва фуруъларда ҳам саҳиҳдан далил келтирилади.

5) "وَالْحَسَنُ" الْمَعْرُوفُ طُرْقًا وَغَدَتْ * رِجَالُهُ لاَ كَالصَّحِيحِ اشْتَهَرَتْ

(Иккинчиси) “ҳасан” бўлиб, унинг йўллари таниқликдир. Ривоятда иштирок этган кишилари саҳиҳники каби машҳур эмасдир.

Шарҳ: Ҳадис қисмларининг иккинчиси “ҳасан”дир.
“Унинг йўллари таниқликдир”, дегани, унинг муҳаддис ровийлари санаднинг аввалидан охиригача муттасил бўлиб, шозз ва ёмон иллатлардан холи бўлишидир. Масалан бу ровий Басра аҳлидан ривоят қилган. Мана буниси Кўфа аҳлидан ривоят қилган. Униси Шом аҳлидан ривоят қилган. Бири Миср аҳлидан ривоят қилган. Наригиси Ҳижоз аҳлидан ривоят қилган, деганга ўхшашдир.
“Ҳасан” ҳадис ривоятидаги кишилар “саҳиҳ”ҳадисники каби кучли эмас. Шунинг учун саҳиҳ каби машҳур эмас, деб айтилмоқда. Демак ҳасан саҳиҳдан фарқланади. Ундаги кишилар саҳиҳ ҳадисдаги каби кучли эмас. Яъни, ёд олиб, зобт қилишда саҳиҳ ҳадис кишиларидек эмас. Шунинг учун ушбу илмда машҳур бўлган мутааххир уламолардан Ҳофиз Ибн Ҳажар (р.а.): “Саҳиҳ ҳадис билан ҳасан ҳадис орасидаги фарқ биттадир. Саҳиҳ ҳадисда зобт этилиши мукаммалдир. Ҳасан ҳадисда эса, зобт этилиши енгил ва бироз ноқисдир. Аммо саҳиҳдаги бошқа шартлар ҳасанда ҳам мавжуддир”, дедилар.
Шундан келиб чиқиб, “ҳасан” ҳадиснинг таърифи–адл киши ривоят қилиб, зобт қилиши енгил ва ноқис бўлиб, санади муттасилдир, шозз ва ёмон иллатлардан эса ҳоли бўлганидир.
Ҳасан ҳадис ҳам иккига бўлинади.
1. Ўзи ҳасан бўлган. Уни адл киши ривоят қилиб, зобти оз, санади муттасил, иллатли ҳам, шозз ҳам бўлмаган ҳадисдир.
2. Бошқасиинг сабаби билан ҳасан бўлган. У заиф ҳадис бўлиб, заифлигига ровийнинг фосиқлиги ҳамда ёлғончилиги сабаб бўлмаганидир.
Ҳужжат келтирилишининг дурустлиги саҳиҳ кабидир. Унинг мартабаси саҳиҳ мартабасидан паст бўлса ҳам барча фуқаҳо ва муҳаддислар наздида унга амал қилиш жоиздир.
Ҳужжат келтириш жоиз бўлган ва амал қилиниш лозим бўлган ҳадис қисмлари жумҳур наздида тўрттадир.
1. Ўзи саҳиҳ бўлган.
2. Бошқасининг сабаби билан саҳиҳ бўлган.
3. Ўзи ҳасан бўлган.
4. Бошқасининг сабаби билан ҳасан бўлган.

6) وَكُلُّ مَا عَنْ رُتْبَةِ الْحُسْنِ قَصُرْ * فَهُوَ "الضَّعِيفُ"، وَهُوَ أَقْسَامًا كَثُرَ

(Учинчиси) ҳасан мартабасидан камайиб қолган барча нарса “Заиф” бўлиб, унинг ҳам қисмлари кўпдир.

Шарҳ: Демак “ҳасан” мартабасидан ҳоли бўлган “заиф” шеърдаги учинчи қисм экан.
“Заиф” луғатда, кучлини тескариси бўлган кучсиздир. Заиф ҳиссий ва маънавий бўлади. Бу ердаги заифдан мақсад маънавий заифликдир.
 “Заиф” истилоҳда, ҳасан ҳадисдаги сифат мужассам бўлмай унинг шартларидан бири йўқ бўлмоғидир.
Ровийларнинг заиф ва енгиллигига қараб “Заиф” ҳадис ҳам бир-биридан тафовут қилади.
Улар: Заиф, жуда заиф, воҳий ва мункар бўлиб, улар ичидаги энг ёмони мавзуъ (тўқима) бўлганидир.
Маълумки, агар ҳадис “ҳасан” мартабасидан ҳоли бўлса демак “саҳиҳ” мартабасидан ҳам ҳоли бўлади. Ва ўз-ўзидан у ҳадис “заиф” бўлади.
Заифда саҳиҳлик ва ҳасанлик шартлари мужассам бўлмайди. Яъни, бир адл шахс ривоят қиладида аммо зобт – ёдда сақлаб қолиши заиф бўлади. Ҳасан ҳадисга ўхшаб енгил эмас балки ўта кучли заиф бўлади.
Агар мунқотеъ – узуқ санад билан ривоят қилинган бўлса ҳам у ҳадис заиф бўлади.
Муаллиф шу ергача ҳадисларнинг уч қисмини зикр қилдилар.
1. Саҳиҳ. 2. Ҳасан. 3. Заиф.
Лекин воқеъликда Ибн Ҳажар айтганларидек, у беш қисмдир.
1. Ўзи саҳиҳ бўлган.
Бунинг таърифи юқорида ўтди.
2. Бошқасининг сабаби билан саҳиҳ бўлган.
Аслида бундай ҳадис ҳасан бўлиб, унинг ривоят қилинган йўллари кўп бўлади. Йўллар кўп бўлгани учун саҳиҳлик даражасига етиб олади. Масалан бизга тўрт санадли ҳадис етиб келиб, ҳар бир санаднинг ровийси енгил зобтли бўлса ҳам биз энди, уни саҳиҳлик даражасига етиб келди ва бошқасининг сабаби билан саҳиҳ бўлди, деб айтамиз.
3. Ўзи ҳасан бўлган.
 Адл кишини, енгил зобт билан яъни, ёд олиши кучли бўлмаган, муттасил санадда, шозз ва ёмон иллатдан ҳоли бўлган ривоятидир.
4. Бошқасининг сабаби билан ҳасан бўлган.
Ўзи заиф лекин ривоят қилинган йўллар кўп бўлиб, бир-бирини битта кўринишга мажбурлайди. Аслида биз ҳар-бир санадни якка ўзига қарасак ҳасан даражасига етиб бормайди. Лекин бир-бири билан жам бўлса ҳасан даражасига кўтарилади.
5. Заиф.
“Заиф” саҳиҳ ҳам ҳасан ҳам эмасдир.
Заифдан ташқари юқоридаги тўрттаси мақбул ва ҳужжат қилишга лаёқатли ҳадислардир. Заифни эса заиф эканини айтмасдан одамларга гапириш жоиз эмас. Чунки заиф ҳадисни заиф эканини баён этмасдан одамларга гапириш, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ёлғон гапиришдир. Имом Муслим саҳиҳ китобларида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан қуйидагича ривоят қиладилар.
“Ким бир ҳадисни менга нисбат бериб гапирсада, унинг ёлғонлиги билинса ўша гапирган киши ёлғончиларнинг биридир”.
Бошқа бир ҳадисда: “Ким менга нисбатан ёлғон гапирса яъни, мен айтмаган гапни айтди, деса, жойини дўзахдан танлаб олаверсин”, дейилган.
Демак заиф ҳадисни бир шарт билан сўзлаш жоиз. У ўша ҳадисни одамларга гапираётганда заиф эканини баён қилишдир. Масалан заиф ҳадисни ривоят қилганда, бу ҳадис набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинди лекин у заиф ҳадисдир, дейишидир.
Баъзи уламолар тарғиб ва тарҳиб (қизиқтириш ва қўрқитиш) қабилидаги заиф ҳадисларни тўрт шарт билан гапириш жоиз дейишади.
1. Ҳадис тарғиб ва тарҳиб (қизиқтириш ва қўрқитиш) учун бўлса.
2. Заифлиги жуда кучли бўлмаслиги.
3. Заиф ҳадисни асли Қуръон ва саҳиҳ суннатда мавжуд бўлиши. Масалан ота-онага яхшилик қилишга тарғиб қилинган бўлса ёки Қуръон тиловатига тарғиб қилинган бўлса ёки шунга ўхшаш фазилатли ишларга тарғиб қилинган бўлса заиф ҳадисни ҳам гапириш жоиз.
4. Уни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар, деб эътиқод қилмаслик.

7) وَمَا أُضِيفَ للنَّبِيِّ "الْمَرْفُوعُ" * وَمَا لِتَابِعٍ هُوَ "الْمَقْطُوعُ"

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга тааллуқли бўлгани (тўртинчиси) “марфуъ”, дейилур. Тобеинларга тааллуқли (бешинчиси) “мақтуъ”, дейилур.

Шарҳ:
“Марфуъ” луғатда мавзуъ (тўқима)нинг тескарисидир. У ўзидан бошқага ҳиссий ёки маъно жиҳатидан етказилганидир. Бундай ҳадисни марфуъ дейилиши, уни баланд мартабадаги набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мақомларигача етказиб, у зотга нисбат берилганидир.
  “Марфуъ” истилоҳда – набий соллаллоҳу алайҳи васалламга сўз, амал, тақрир ва васф томонидан етказиб, нисбат берилганидир. Ўша ҳадисни хоҳ саҳобий ёки тобеин ёки улардан кейинги яшаган кишилар бўлсин. Хоҳ санади уланган ёки уланмаган бўлсин фарқи йўқ.
Имом Хатиб: “Марфуъ – саҳобанинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўзлари ёки амалларини хабар берган нарсасидир. Бунга тобеинларни хабар берган нарсаси кирмайди”, деганлар.

Марфуъ ҳадис тўрт турли бўлади.
1. Қавлий марфуъ – бунда ровий (саҳоба ёки бошқаси) “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар”, деб айтмоқлиги.
2. Феълий марфуъ – бунда ровий (саҳоба ёки бошқаси) “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай бундай қилдилар ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни бундай қилганларини кўрдим ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай бажардилар”, деб айтмоқлиги.
3. Тақририй марфуъ – бунда ровий (саҳоба ёки бошқаси) “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳозир бўлганларида бундай ва бундай қилдилар ёки бу амални қилишни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тасдиқладилар”, деб айтмоқлиги.
4. Васфий марфуъ – бунда ровий (саҳоба ёки бошқаси) “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларнинг энг хулқи яхшиси эдилар ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўрта ва мўътадил эдилар”, деб айтмоқлиги.
Марфуънинг ҳукми нима?
У билан ҳукм чиқариш кўпинча дуруст.
Тобеинларга тааллуқли (бешинчиси) “мақтуъ”, дейилур.
Яъни, тобеинга ёки ундан пастроқ бўлганга феълий ёки қавлий боғланган матнни мақтуъ, дейилади.
Тобеин ўзи ким?
Тобеин – саҳобалар билан кўришган аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрмасдан иймон келтирган ва Исломиятда вафот этган кимсага айтилади.
Нима учун “мақтуъ” (узилган), деб номланган?
Чунки, марфуъ даражасидан узилиб, набий соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат берилмагани учун “Мақтуъ” (узилган), деб номланган.
Мақтуъ луғатда – “кесилиб, узилганга” айтилади.
Истилоҳда – Тобеинлардан сўзларию, феълларида мавқуф ҳолда келганига айтилади.

8) "وَالْمُسْنَدُ" الْمُتَّصِلُ الإسْنَادِ مِنْ * رَاوِيْهِ حَتَّى الْمُصْطَفَى وَلَمْ يَبِنْ

(Олтинчиси) “Муснад” бўлиб, унинг санади ровийдан то Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам гача узилмасдан етказилганидир.

Шарҳ: Демак санадга тааллуқли нарсалар беш турли экан.
1. Муснад
2. Муснид
3. Муснад илайҳ
4. Иснод
5. Санад.
Муаллиф “Муснад”нинг таърифида қуйидагиларни келтирадилар.
У ровийдан то Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламгача узилмасдан боғлиқ бўлган ровийлар санадидир. Демак муаллиф наздида “муснад” у санади узилмаган “марфуъ”дир. Аммо “мавқуф” муснад эмас. Чунки набий соллаллоҳу алайҳи васалламгача боғланмаган. Шунингдек “Мунқотеъ” ҳам муснад эмас, чунки баъзи ровийлари тушиб қолган. Чунки “Муснад” бўлиш учун боғлиқ бўлишини шарт қилдик.
Лекин баъзилар “Муснад”ни бунданда умумийроқ, дейишди. Яъни “Муснад” ҳар-бир тиркалган нарсадир, дейишди. Демак “Муснад” ўз ичига марфуъ, мавқуф, мақтуъ, муттасил ва мунқотеъни ўз ичига олади. Шак йўқки бу таъриф луғат уламолари томонидан айтилган. Лекин муҳаддис олимлар наздидаги “муснад” у санади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бориб тақалганидир.
(الْمُسْنِدُ) “Муснид” –  Ровий ҳадисни ўзидан олдинги ровийга боғлашидир. Масалан фалончи менга гапириб берди, деб айтилгани каби.
 (الْمُسْنِدُ إلَيهِ) “Мусниду илайҳи” – ҳадисни нисбат берилган кишини айтилади.
(الإسْنَادُ) “Иснод” у санад, деб баъзи муҳаддислар айтишади. Муҳаддислар кўпинча “Исноди саҳиҳ”, деб санадни ирода қилишади.
 (السَّنَدُ) “Санад” – ҳадис ривоят қилган кишилар. Масалан: Фалон киши фалончидан, у фалончидан ривоят қилди, дейилганидек. Мана шу силсиладаги кишилар ҳадиснинг санади (суянадигани)дир. Чунки ҳадис ана шуларга суянади ва санад бўлади.

9) وَمَا بِسَمْعٍ كُلِّ رَاوٍ يَتَّصِلْ * إِسْنَادُهُ للْمُصْطَفَى "فَالْمُتَّصِلْ"

Санадини Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга етказган ҳар-бир ривоят қилувчининг эшитган нарсаси  (еттинчиси) “Муттасилдир”.

Шарҳ: “Муттасил” – у шундай марфуъки, ҳар-бир ровий ўзидан юқоридаги кишидан эшитиб олган нарсадир. Муаллиф “муттасил” учун икки шарт бўлишини таъкидлади.
1. Ҳар бир ривоят қилувчи киши ривоят қилган кишисидан эшитиши.
2. Набий Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламгача боғланган бўлиши.
Шунга биноан мавқуф ва мақтуъ хилдаги ҳадислар “муттасил” дейилмайди. Чунки муаллиф “муттасил”ни набий соллаллоҳу алайҳи васалламга боғланишини шарт қилди. Мавқуф ва мақтуъларнинг санади набий соллаллоҳу алайҳи васалламгача боғланмади. Шунингдек марфуъ ҳам агар санадида ровий тушиб қолса “муттасил” бўлмасдан, “мунқотеъ” бўлади.

10) "مُسَلْسَلٌ" قُلْ مَا عَلَى وَصْفٍ أَتَى * مِثْلُ: أَمَا وَاللهِ أَنْبَأَنِي الفَتَى

(Cаккизинчиси) “Мусалсал” бўлиб, у битта васфда келтирилган нарсадир, деб айтгин. Худди Аллоҳ номига қасамки, йигит менга хабар қилди, деб айтганинг каби.

Шарҳ: Мусалсал – луғатда бир нарсани боғлаш, деган маънони англатади.
Истилоҳда – Ровийлар иттифоқ бўлиб, муайян сийға ёки муайян ҳолатда нақл қилишган нарсадир.
Мусалсал санад ва матнни биргаликда баҳс қилувчи нарсадир. Ана ўша боғлиқлик иккови ёки бирида бўлиши мумкин.
Мусалсалнинг фойдаси, ровийнинг ривоятга кучли аҳамият бериб, зобт қилишини огоҳ этади. Бунга мисоллар жуда кўп бўлиб, улардан бири Муоз ибн Жабалнинг ҳадисидир.
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Муозга: Албатта мен сени яхши кўраман, ҳар бир намоз кетидан “Аллоҳим, зикринг, шукринг ва ибодатингни чиройли адо этишга ёрдам бер”, деб айтишни тарк этма”, деганлар”.
Ушбу ҳадис ҳар бир ровий ривоятида, силсила бўлиб, ушбу ҳадисни ривоят қилувчи ҳар бир ровий “Мен сени яхши кўраман, ҳар бир намоз кетидан......айтасан”, деган иборада келтиришган.
Демак бир ровий  حَدَّثَنِي فُلاَنٌ، حَدَّثَنِي فُلاَنٌ деб ёки أنْبَأَنِي فُلاَنٌ، أَنْبَأَنِي فُلاَنٌ, деб айтиб, санаднинг охиригача ровийни бир-бирига боғласа демак у “Мусалсал”, бўлади.

11) كَذَاكَ: قَدْ حَدَّثَنِيهِ قَائِمًا * أو بَعْدَ أَنْ حَدَّثَنِي تَبَسَّمَا

Ўша мусалсалнинг турларидан бири “Менга тик турган ҳолида (ҳадисни) гапириб берди” ёки менга гапирганидан кейин табассум қилди, деб айтилганидекдир.

Шарҳ: Ўша "Мусалсал"нинг турларидан бири ровийнинг "Фалон киши тик туриб менга гапириб берди", "Фалон киши тик туриб менга гапириб берди","Фалон киши тик туриб менга гапириб берди","Фалон киши тик туриб менга гапириб берди", деб санаднинг охиригача мана шундай айтишидир. Шунингдек, "Фалончи тўшагига ёнбошлаб ўтириб, менга гапириб берди", деса ва ровийлар унга иттифоқ қилишса, у ҳам "Мусалсал" бўлади.
Масалан: Менга гапириб берди сўнгра табассум қилди, деб ҳамма санадларда ана шундай давом этса ҳам "Мусалсалдир".
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кулган эдилар, ақл тишлари кўриниб кетди, дейилган ҳадисга етиб келганида, барча муҳаддислар ҳам кулишади. Биз буни ҳам "Мусалсал" деб атаймиз. Чунки ровийлар бир ҳолатга яъни кулиш учун иттифоқ қилишди. 

12 - "عَزيزٌ" مَروِيُّ اثنَيْنِ أَوْ ثَلاَثَهْ * "مَشْهورٌ" مَرْوِيُّ فَوْقَ مَا ثَلاَثَهْ

(Тўққизинчиси) “Азиз” бўлиб, уни икки ёки уч кишидан ривоят қилингандир. (Ўнинчиси) “Машҳур” бўлиб, учтадан юқори киши ривоят қилганидир.

Шарҳ: “Азиз” луғатда қувват, деган маънони англатади.
“Азиз” истилоҳда, икки киши икки кишидан, икки киши икки кишидан, ёки уч киши уч кишидан, уч киши уч кишидан, то санад охирига етиб келгунча ривоят қилинганидир. Муаллиф бу "азиз" қисмида марфуъ бўлишини шарт қилмаган. У ўзида марфуъ, мавқуф ва мақтуъни мужассам қилгандир.
Ушбу бўлимни "азиз" деб номланишига сабаб, чунки у иккинчи ривоят билан кучланади. Хабар берувчилар қанча кўпайса ҳадис ёки хабар шу даражада кучланади.
Агар икки киши бир кишидан, икки киши икки кишидан ривоят қилиб, то охиригача етиб борса ҳам "азиз", деб номланмайди. Чунки табақалар орасидаги шартга халал етди.
Аммо машҳур эса уч ва ундан кўп киши ривоят қилганидир.
Энди машҳур ҳадис қисми икки маънода бўлади.
1. Одамлар орасида машҳур бўлиши.
2. Унинг истилоҳий ном билан "машҳур" бўлганидир.
Энди одамлар орасида машҳур бўлгани ҳам икки турлидир.
1. Авом наздида машҳур бўлганидир.
2. Аҳли илм наздида машҳур бўлганидир.
Энди авом наздидаги машҳурнинг ҳеч қандай ўрни йўқ. Чунки авом наздида кўплаб тўқима ҳадислар ҳам машҳур бўлиб кетган. Чунки улар ҳадис учун мутахассис бўлмаган кишилардир. Биз мутахассис бўлмаганларни ҳадисини мақбул демаймиз. Шунинг учун уламолар бу ҳақда китоблар таълиф этишган.
Улардан бири:  "تمييز الطيب من الخبيث فيما يدور على ألسنة الناس من الحديث" яъни, “Одамлар тилида айланиб юрган ҳадисларни ёмонидан яхшисини ажратиш” китобидир.
Масалан авом ҳузурида машҳур бўлган ҳадислардан бири:
"خير الأسماء ما حِّمد وعُبِّد" яъни “Исмларнинг яхшиси Муҳаммад ва Абду, деб бошланганидир” Ушбу ҳадис авом наздида машҳур ва саҳиҳдир. Аслида унинг асли йўқдир. Балки ҳақийқийси:
"أحب الأسماء إلى الله عبدالله، وعبدالرحمن" яъни “Аллоҳга исмларнинг яхшиси Абдуллоҳ ва Абдурраҳмондир” дейилган ҳадисдир.
 
13 - "مَعَنْعَنٌ" كَعَنْ سَعِيدٍ عَنْ كَرَمْ * "وَمُبْهَمٌ" مَا فيهِ رَاوٍ لْم يُسَمْ

(Ўн биринчиси) “Маъанъан” عَنْ، عَنْ яъни, Саъиддан у эса Карамдан ривоят қилган, деб “дан” “дан” дейилганидир. (Ўн иккинчиси) эса “Мубҳам” бўлиб, ровийнинг номи зикр қилинмаганидир.

Шарҳ: Демак عَنْ، عَنْ яъни, Нофеъ Абдуллоҳдан, Абдуллоҳ эса Умардан ривоят қилган, деб “дан” “дан” дейилганда аниқ бўлиб, боғлиқ бўлганидир. Лекин ёлғончи, қаллоб аралашиб қолса, унда боғлиқлик қолмайди. Ва уни боғлиқ, деб ҳукм қилинмайди.
Буни أنَّ билан бошланувчи иккинчи тури ҳам бор. Уни المؤنن яъни, “албатта”, “албатта”, деб номланади.
Масалан: حدثني فلان أن فلاناً قال: أن فلاناً قال... إلخ. яъни, “фалончи менга гапириб бердики, албатта фалончи....” каби.
مَعَنْعَنٌ билан مؤنن ҳукми бир-бирига боғлиқ бўлишидир.
Мубҳам – ровийси номи айтилмаган ноаниқ нарсадир.
Масалан фалончи пистончидан, у эса фалончидан..менга гапириб берди, дейилган ҳадис турини “мубҳам”, деб номлаймиз. Чунки бунда ровийлар ноаниқдир. Шунингдек “фалончи ишончли киши менга гапириб берди”, деб айтилиши ҳам ноаниқдир. Чунки биз ўша ишончли ким эканини билмаймиз. Ва яна “мана бу ҳовли эгаси менга гапириб берди”, деса ҳам мубҳам бўлади. Чунки ҳовли эгаси ноаниқдир.
Лекин Анас (р.а.)дан ривоят қилинган қуйидаги “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жума куни хутба айтаётганларида бир аъробий кириб келди....” ҳадиси мубҳам эмас. Бу ерда аъробий ҳадис айтмаган. Балки ҳадисни гапириб берган Анас (р.а.) аниқлар. Бу ерда фақат аъробий ҳақида гапирилмоқда холос. Шунинг учун мубҳамнинг таърифида “ровийнинг номи зикр қилинмаганидир”, дейилмоқда. Мубҳамнинг ҳукми ҳақида гапирадиган бўлсак, албатта у, то ноаниқ нарса билингунича қабул этилмайди. Аммо саҳобанинг ноаниқ бўлиб қолишининг зарари йўқ. Чунки, саҳобаларнинг барчалари адолатли ва ишончли кишилардир. Аллоҳ бу ҳақда кўплаб оятларида гувоҳлик берган.
في قوله تعالى: {وَكُلاًّ وَعَدَ اللَّهُ الْحُسْنَى وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرٌ} [الحديد: 10]. وتزكيته إياهم في قوله تعالى: { مُحَمَّدٌ رَسُولُ اللَّهِ وَالَّذِينَ مَعَهُ أَشِدَّاءُ عَلَى الْكُفَّارِ رُحَمَاءُ بَيْنَهُمْ} [الفتح: 29]. وقوله: {وَالسَّابِقُونَ الْأَوَّلُونَ مِنَ الْمُهَاجِرِينَ وَالْأَنْصَارِ وَالَّذِينَ اتَّبَعُوهُمْ بِإِحْسَانٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمْ وَرَضُوا عَنْهُ} [التوبة: 100].
Демак “мубҳам” то ноаниқлиги кетгунича “мавқуф” бўлади.Фақат саҳобалардаги мубҳамлик мақбул холос.

 14 - وكُلُّ مَا قَلَّت رِجَالُهُ "عَلاَ" * وضِدُّهُ ذَاكَ الَّذِي قَدْ "نَزَلاَ"

(Ўн учинчиси) “Олий” бўлиб, ривоят қилувчи кишилар ҳар қанча оз бўлганидир. Унинг зидди яъни, ривоят қилувчи кишилар кўп бўлиши билан (ўн тўртинчиси) “паст даражалик” дир.

Шарҳ: Бу иккиси ҳам ҳадис қисмларидан бўлиб, бири “олий”, иккинчиси “нозил”дир.
Муаллиф таништирганларидек, санадида кишилар оз бўлгани “олий” дейилади.
Санадида кишилар кўп бўлгани “нозил”, дейилади.
Ривоятда кишилар сони оз бўлса восита ҳам оз бўлади. Восита ҳам оз бўлса, хато эҳтимоли сусаяди. Буни биз мисол орқали тушунтирамиз. Агар Зайд Амрдан, у эса Бакрдан ривоят қилган бўлса, хато аввалгисида ёки иккинчисида ёки учинчисида бўлиши мумкин. Бу ерда хато эҳтимоли учта холос. Лекин Зайд Амрдан, у эса Бакрдан, у эса Холиддан, у эса Суфёндан ривоят қилган бўлса бизда хато эҳтимоли бешта бўлади. Маълумингизким, хато эҳтимоли ҳар қанча кам бўлса қабул бўлиши ҳам яқинлашади. Агар ҳадис бир санад билан ривоят қилинса, у билан ровий орасида беш киши бўлса ва яна бошқа йўл билан ривоят қилинган ривоятда, ровий оралигида уч киши бўлса, ана шу уч кишилик ривоят “олий”бўлади. Аввалгиси “нозил” бўлади. Чунки, уч кишидаги хато эҳтимоли беш кишидаги хато эҳтимолидан озроқдир.     

15 - ومَا أضَفْتَهُ إِلَى الأَصْحَابِ مِنْ * قَوْلٍ وَفِعْلٍ فهْوَ "مَوْقُوفٌ" زُكِنْ

Саҳобийларга тааллуқли деб билганинг сўз ва феъллар (ўн бешинчиси) “Мавқуф” бўлиб, у маълум нарсадир.

Шарҳ: Бу ердаги саҳобадан мақсад Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларидир.
Саҳоба – Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан мўъмин ҳолатда бир бўлиб, ўша ҳолда вафот этган кишига айтилади. Ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бир лаҳза кўришган бўлса ҳам. Саҳоба бўлиш учун мўъмин бўлиб вафот этиш шарт. Бордию муртад бўлиб, сўнгра яна исломиятга қайтса аҳли илмлар сўзларига қараганда саҳоба бўлади.

16 - "وَمُرْسلٌ" مِنهُ الصَّحَابِيُّ سَقَطْ * وقُلْ "غَرِيبٌ" ما رَوَى رَاوٍ فَقَطْ

(Ўн олтинчиси) “Мурсал” бўлиб, ундаги ривоятда саҳоба тушиб қолур. (Ўн еттинчиси) “Ғариб” бўлиб, фақат бир ровий ривоят қилур.

Шарҳ: Мурсал луғатда – қўйиб юборилган нарсага айтилади. Масалан туяни ўтлоққа қўйиб юборди, дейилганида ҳам ана шу сўз ишлатилади.
Мурсал истилоҳда эса – ровийлар орасидан саҳобанинг тушиб қолишига айтилади.
Мурсал заиф қисмлари туркумига киради. Чунки набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан марфуъ қилган кишининг ораси ноаниқдир.
Ғариб луғатда – аҳлидан йироқда, узоқ ўлкада яшовчи ғариб кишини англатади.
Ҳадис истилоҳидаги ғариб эса, фақат бир киши ривоят қилган ҳадисга айтилади. Агар ўша бир киши саҳоба бўлса ҳам.
Ғариблик, санаднинг аввалида ёки ўртасида ёки охирида бўлиши мумкин.
Ғариб гоҳида саҳиҳ ва гоҳида заиф бўлиши мумкин. Лекин кўпинча заиф бўлади.

17 - وَكُلُّ مَا لَمْ يَتَّصِلْ بِحَالٍ * إسْنَادُهُ "مُنْقَطِعُ" الأَوْصَالِ

Ҳар бир нарсаки, (хоҳ ҳадис хоҳ санад бўлсин) ҳар қандай ҳолатда санади боғланмаса у (ўн саккизинчиси) “Мунқатиъ” яъни, боғланишдан узилгандир.

Шарҳ: Демак санадида боғлиқлик бўлмаган ҳар қандай нарса узилган, дейилади.
Масалан беш киши ривоят қилган ҳадис. Биринчи иккинчидан, иккинчи учинчидан, учинчи тўртинчидан, тўртинчи бешинчидан ривоят қилган дейлик.
Кейин қарасак биринчи учинчидан, у тўртинчидан ва у бешинчидан ривоят қилган бўлса, иккинчи тушиб қолгани учун “мунқотеъ” (узилган) деган номни олди. Бордию биринчиси тушиб қолса ҳам мунқотеъ бўлади.
Уламолар мунқотеъни тўрт қисмга бўлишган.
1. Узилганлик санаднинг аввалида бўлмоғи
2. Узилганлик санаднинг охирида бўлмоғи
3. Бир киши тушиб қолиб, узилганлик санаднинг ўртасида бўлмоғи
4. Икки киши ёки ундан кўпроқ киши тушиб, узилганлик санаднинг ўртасида бўлмоғи.
Биринчи қисмдаги санаднинг аввали узилмоғи “Муаллақ” (осилган), деб номланади. Бу ўзи, номидан кўриниб турибдики, масалан бир нарсани шифтга осиб қўйсангиз, ўша нарсани пастки қисми узилиб кетса, ҳаммаси ерга тушиб кетмайди. “Муаллақ”ни ҳам аввалги санади узилиб қолгандир. Кўпчилик уламолар “Муаллақ”ни ҳам заиф дейишади. Чунки саҳиҳнинг шарти санаднинг боғлиқ бўлишидир.
Иккинчи қисмда эса, узуқлик санаднинг охирида бўлади. Бу қисмни “Мурсал”, деб номланади.
Учинчи қисмда эса, узуқлик санаднинг ўртасида бир киши тушиб қолмоғидир. Буни “истилоҳдаги узуқлик”, деб номланади.
Тўртинчи қисмда эса, узуқлик санад ўртасида икки киши ёки ундан кўпроқ кишининг узилиб қолишидир. Буни “Мўъзал”, деб номланади.

18 - "وَالْمُعْضَلُ" السَّاقِطُ مِنْهُ اثْنَانِ * وَمَا أَتَى "مُدَلَّسًا" نَوعَانِ

(Ўн тўққизинчиси) “Мўъзал” бўлиб, унда икки ровий (пайдар-пай) тушиб қолур. (Йигирманчиси) эса “Мудаллас” бўлиб, у олиб келган нарса икки хил бўлур.

Шарҳ: Демак ҳадиснинг ўн тўққизинчиси “мўъзал”да икки ровий орқама-орқа тушиб қолади. Масалан санадда биринчи, иккинчи, учинчи, тўртинчи ровийлар бўлсада улардан иккинчи ва учинчиси тушиб қолса буни “мўъзал”, деб номланади. Чунки бунда икки ровий пайдар-пай тушиб қолган. Шунингдек бу қисмда ровийларнинг учта ва ундан кўпроғи тушиб қолади.
Лекин иккинчи ва тўртинчи ровий тушиб қолса, буни “мунқотеъ”, деб номланади. Чунки бунда иккита бўлгани билан орқама-орқа ровий эмас эди.
Аммо аввалгиси ва охири тушиб қолса буни “муаллақ мурсал” деб номланади. Санаднинг аввали эътибори билан муаллақ, санаднинг охири эътибори билан мурсалдир. Бу қисмларнинг барчаси заиф деб ҳисобланади.
Агар икки ҳадис топсакда, бири мўъзал, иккинчиси мунқотеъ ёки муаллақ ёки мурсал бўлса буларнинг энг заифи мўъзалдир. Чунки бунда икки ровий пайдар-пай тушиб қолган.
Ҳадиснинг йигирманчи қисми “Мудаллас” бўлиб, у икки хил бўлади.
Бу, “тадлис” масдаридан олинган бўлиб, луғатда зулумат, сохта ва қалбаки деган маънони англатади.
Олди сотдидаги тадлис – воқеъликдаги кўринишдан яхшироқ сифатда кўрсатиб қўйиш тушунилади. Масалан, ҳайвонни елинини сутга тўлдириб бозорга олиб чиқиш, сотиладиган уйни бўёқлаб қўйиш, кўрган киши у уйни янги деб ўйлади. Аслида уй унақа сифатда бўлмайди.

19 - الأوَّل الإِسْقَاطُ للشَّيخِ وأنْ * يَنْقُلَ عَمَّنْ فَوْقَهُ بـ"عنْ" وَ"أنْ"

Биринчиси, ривоят қилувчилар орасидаги ўзидан юқорида келган шайхни тушириб, عن، أنَّ билан нақл қилиб қўюр.

Шарҳ: Ана ўша юқорида келган “тадлис” икки хил бўлади.
Биринчиси, “тасвия тадлиси” бўлиб, унда шайхни тушириб, ўзидан юқоридаги кишидан عن، أنَّ билан нақл қилишдир. Унда ровий шайхини туширади ва ўзидан юқоридаги кишидан, кўриниши боғлиқ бўлган сийға билан ривоят қилади. Масалан: Холид: “албатта Али ундай ва бундай, деди”, дейди. Холид билан Али орасида эса Маҳмуд исмли бир киши бўлган аммо у Маҳмудни зикр қилмасдан тушириб юборган. Буни “тадлис” (қалбаки), дейилади.
Аслида бу киши ёлғон гапирмаган, у ростгўйдир лекин баъзи сабаблар борки, ровий ана шундай сўз ишлатишга мажбур бўлган. Гўёки, ровий бу билан ўзини яширмоқчи ёки сиёсий мақсадда махфий қилмоқчи бўлган. Ёки султондан хавф қилган. Масалан ёдлаш қобилияти заиф ёки динида ноқислик бор ёки мартабаси паст ёки шунга ўхшаш сабаблар бўлиши мумкин. Ўша номини зикр қилинмаган шайхнинг ривояти мақбул эмас.

20 - وَالثَّانِ لا يُسْقِطُهُ لَكِنْ يَصِفْ * أوْصَافَهُ بِمَا بِهِ لا يَنْعَرِفْ

Иккинчиси эса, шайхни тушириб юбормай балки билинмайдиган нарсалар билан уни сифатлур.

Шарҳ: Иккинчи қисм эса “шайх тадлиси” бўлиб, унда шайхни тушириб юбормайди. Лекин билинмайдиган сифат билан уни номлайди. Масалан шайхини ўзини номидан бошқа ном ёки лақабидан бошқа лақаб билан номлайди. Аслида ўзини номини айтилсагина уни танилар эди. Ёки “ҳадис учун ўтирган киши менга гапириб берди”, деганга ўхшаш. Бундай қилишга ровийни мажбур қилган нарса юқоридаги сабаблардир. Бу ҳам юқоридаги қисмдаги каби мақбул эмас. Фақат у ҳадисни қалбакилигини айтиб, сифатлаб берса унда жоиз.
“Тадлис” жоизми ёки ҳаромми?
Аслида у ҳаромдир, чунки алдов қаторига қўшилади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким алдаса биздан эмас”, деганлар. Хусусан алдов Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат берилса унданда ҳаром. Бу турдаги алдов олди-сотдидаги алдовдан ҳам улканроқдир. Шу билан бирга баъзи тобеъин ва тобеъин бўлмаганлар мана шундай ҳадисларни ривоят қилишганини гувоҳи бўламиз. Булар ушбу ишлари билан Набий алайҳиссалом суннатларига ёмонликни ирода қилишмаган. Албатта улар фақат яхши мақсадларни қасд қилишган. Улар мужтаҳидлардир. Уларни ижтиҳодларига яраша ажрлари бор. Лекин ўша ривоятни ҳолатини баён қилиб қўйишса яхши ва афзал бўлар эди.

21 - ومَا يَخالِفُ ثِقةٌ فيهِ الْمَلاَ * فـ"الشَّاذُّ" وَ"الْمَقْلُوبُ" قِسْمَانِ تَلاَ

(Йигирма биринчиси) ишончли жамоа ривоятига қарши чиқувчи “Шозз” дир. (Йигирма иккинчиси) “Мақлуб” бўлиб, у икки қисмдир.

Шарҳ: Шозз – қоидадан чиқиш ёки одамлар бир фикрга келган нарсадан четга чиқиш, деганидир.
Ҳадисда ҳам "عليكم بالجماعة فإن يد الله على الجماعة، ومن شذَّ شذَّ في النار" “Ўзингизга жамоатни лозим тутинг. Чунки Аллоҳнинг қўли жамоат устидадир. Ким ажралиб чиқса дўзахга ажрайди”, деб айтилган.
Шозз – ишончли жамоа бир тўхтамга келган нарсада мухолиф бўлишдир. Маълумки, жамоат бир кишидан кўра тўғрига яқинроқдир.
Демак сон жиҳатидан ёки адолат жиҳатидан ёки зобт жиҳатидан кучли бўлган шарафли кишиларга мухолиф бўлганни шозз, деб аталади.
Ҳадис илмидаги шарафли киши деганда “Ҳуффозул ъадул” (адолатли ҳофизлар), дейилади. Уларнинг сўзлари сон, адолат ва ёдлаш жиҳатидан кучли ва шомил бўлади. Масалан бир жамоа бир шайхдан ҳадис ривоят қилди. Кейин улардан бири жамоатдан ажраб чиқиб, уларга хилоф бўлган ривоятни келтирди. Ўзи ишончли бўлса ҳам бу ривоятни шозз, деб атаймиз. Чунки у сон жиҳатидан кучлироқ бўлганларга хилоф қилди.
Шоззнинг муқобилидаги ривоятни биз “Маҳфуз”, деб номлаймиз. 
Шоззнинг мухолифи бўлган бошқа хили бор. Уни муаллиф бу ерда зикр қилмаган. У “мункар”дир.
Агар мухолифидаги ровий ишончсиз, заиф бўлса уни “мункар”, деб номланади.
Мункар – заиф киши ишончли билан мухолиф бўлганидир. Бу эса шозздан ҳам ёмон ҳолатда. Чунки шозз ишончли билан мухолифдир.
Мункарнинг муқобилидаги ривоятни биз “Маъруф”, деб номлаймиз. 
Демак у тўрт қисмдир.
1. Шозз – ўзидан кучли бўлганларга мухолиф бўлган ишончли кишининг ривояти.
2. Маҳфуз – кучли киши, ишончда ўзидан пастроқ бўлган кишига мухолиф бўлиши. Бу шоззнинг муқобилидир.
3. Мункар – заиф кишининг ишончли кишига мухолиф бўлган ривояти.
4. Маъруф – ишончлининг заифга мухолиф ривояти. Бу мункарнинг муқобилидир.

“Мақлуб” эса икки қисм бўлади. Биз уни келгуси байтда ўрганамиз.

22 - إبْدَالُ رَاوٍ مَا بِرَاوٍ قِسْمُ * وَقَلْبُ إسْنَادٍ لِمَتْنٍ قِسمُ

Биринчиси, ровийни ровий билан алиштириб қўйиш қисми, иккинчиси, матн санадини алиштириб қўйиш қисми.

Шарҳ: Мақлуб икки қисмга бўлинади.
Биринчи қисмга муаллиф "ровийни ровийга алмаштириш қисми" деб ишора қилади. У " иснодни алмаштириш деб номланади. Мисол, "Юсуф Яъқубдан" деган иснодни Яъқубдан" деб алмаштириб айтади. Бу нарса эсдан чиқариш ёки бошқа сабаблар туфайли содир бўлади. Зеро буни қасддан содир этишда ҳеч қандай фойда йўқдир.
 Агар бирор киши "Иснодни алмаштирилганини қаердан биламиз. У гоҳида тўғри шаклда ҳам бўлиши мумкинку?"- деса, биз "Бошқа ишончлироқ ровий ушбу алмаштирилган шаклга зид равишда ривоят қилган бўлса ёки ушбу ровийнинг ўзи ёшлик чоғида тўғри шаклда зобт қилган ва ривоят қилган, кейинчалик қариган чоғида  алмаштириб ривоят қилган бўлса, унинг мақлублиги маълум бўлади ва ушбу ҳолатда аввалги исноднинг тўғрилигига ҳукм қилинади", деб  жавоб берамиз. Мисол: Бир ҳадисни икки киши саҳиҳ иснод билан ривоят қилган бўлса ва улардан бири иккинчисидан ишончлироқ бўлса ҳамда шу даражаси пастроқ киши шайхни шогирд, шогирдни шайх ўрнига қўйиб ривоят қилса, унинг ривоятини санадни алмаштириб қўйгани учун "мақлуб" ҳисоблаймиз.
Иккинчи мисол: Бир киши бир ҳадисни ёшлик чоғида, хотираси кучли вақтда маълум шаклдаги иснод билан ривоят қилган бўлса, кейинчалик қарилик вақтида эсдан чиқариб бошқача шаклда ривоят қилса, иккинчи ривояти " мақлуб" ҳисобланади.
 Кўпинча бу нарсани ҳадиснинг  бошқа йўлларидан тарихни ўрганиш орқали билиб оламиз. Чунки санадда шогирд сифатида зикр этилган киши аслида шайх бўлиб, шайх сифатида зикр этилгандан кўра олдинроқ замонда яшагандир.
Мақлуб "заиф ҳадис" қисмларидан биридир. Чунки у ровийнинг зобти мукаммал эмаслигига далолат қилади.
Мақлубнинг иккинчи қисмини муаллиф "матн санадини ўзгартириб қўйиш қисми" деб зикр қилади ва бундан бир матннинг санадини бошқа бир матнга қўйиб айтишни назарда тутади.
Мисол: Бир киши бир ҳадисни Зайддан, у Амрдан, у Холиддан, бошқа бир ҳадисни эса Бакрдан, у Саъддан, у Хотамдан ривоят қилиб, кейин иккинчи санадни биринчи ҳадисга, биринчи санадни иккинчи ҳадисга қўяди. Мана шу нарсани матннинг санадини алмаштириш, дейилади. Кўпинча бу иш имтиҳон учун яъни, муҳаддисни синаб кўриш учун қасддан амалга оширилади. Чунончи Боғдод аҳли Имом Бухорийга нисбатан шундай қилдилар. У зотнинг келишларини билиб Ироқ ва унинг атрофидаги кишилар бир жойга йиғилишиб: Бу одамни Имтиҳон қиламиз, дедилар ва Бухорийни синаб кўриш учун юзта ҳадисни олиб ҳар бир ҳадиснинг санадини бошқа бир ҳадиснинг санади билан алмаштириб чиқдилар. Ҳамда ўнта бақувват ҳифзли кишиларни қўйиб, ҳар бирингиз олдингиздаги ўнта ҳадис борасида унга савол берасиз, дедилар. Бухорий келиб, одамлар тўплангач иснодларни бирма-бир келтира бошладилар. Одамлар қачон бир санадни матни билан келтирсалар у зот: “Мен бундай ҳадисни билмайман”, дер эдилар.  Яъни, бу ҳадиснинг бундай иснодини билмайман, дер эдилар.
Юзта ҳадисни тугатгунларига қадар шундай жавоб бердилар. Одамлар оммаси: "Бу одам ҳеч нарса билмас экан. Юзта ҳадис айтилса ҳам "Билмайман", деб жавоб қилди", дедилар. Кейин Имом Бухорий туриб юзта ҳадиснинг охиригача ҳар бир ҳадисни саҳиҳ исноди билан келтириб, баён қилдилар. Инсонлар у зотнинг хотира борасида Аллоҳнинг мўъжизаларидан бир мўъжизаси эканлигини билдилар ва иқрор бўлиб, бўйин эгдилар. Биз буни матннинг санадини алмаштириш, деб номлаймиз. Кўпинча бу нарса имтиҳон учун қилинади. Гоҳида алдаш мақсадида ҳам содир этилади. Масалан бир киши ўз ҳадисини ўткизмоқчи бўлади лекин унинг санади соқит яъни, масалан барчаси заиф бўлади. Шунда у ушбу иснод ўрнига саҳиҳ бир иснодни келтириб, ҳадисни ривоят қилади. Бу тадлиснинг бошқачароқ бир туридир.

 23 - وَ"الفَرْدُ" مَا قَيَّدْتَهُ بِثِقَةٍ * أَوْ جَمْعٍ أوْ قَصْرٍ عَلَى رِوَايَةٍ

(Йигирма учинчиси) ҳадис ривоят қилишда танҳо ўзи бўлишини “ал-Фард” дейилади. 1. Ишончли ровийни якка ўзини ривояти қайд этиб қўйилади. 2. Ёки жамоат (шаҳар, қишлоқ) аҳлини ривоятини бир киши ривоят қилади. 3. Ёки (ушбу ҳадисни бу маънода фақат бир киши фалончидан ривоят қилди), деб ривоятни ўзига кифояланилади.

Шарҳ: Назм соҳиби фарднинг учта навини келтирдилар.
1. Бир ишончли ровий билан қайдланган "фард"
2. Бир жамоат билан қайдланган "фард"
3. Бир ривоят билан қайдланган " фард"
"Фард" нима? "Фард" ровийнинг ҳадис билан ёлғизланиб қолиши яъни, ҳадисни ёлғиз бир киши ривоят қилишидир.
Аксар ҳолларда "фард"лар заиф ҳисобланади. Лекин унинг баъзида саҳиҳ ва мақбулларини ҳам учратишимиз мумкин. Шундай бўлсада уларнинг аксари заифдир, Айниқса аввалги уч асрдан кейин содир бўлган бўлса. Зеро, ўша вақтга келиб ровийлар кўпайган эди. Ҳатто битта шайхнинг 600 та ровийси бўлар эди. Шундай ҳолатда ундан биргина ровийнинг ривоят қилиши шубҳа келтириб чиқарар эди. Яъни, қандай қилиб ҳадис шунча кўп ровийларга маълум бўлмай, уни фақатгина бир киши ривоят қилиши мумкин. Саҳобалар асрида эса фардлик кўп учрар эди. Тобеъинлар асрида ҳам шундай бўлган. Лекин саҳобалар асрига нисбатан камроқ бўлган. Чунки тобеъинлар кўпроқ эдилар. Табаъа тобеъинлар асрида ҳам фардлик кўп эди лекин ўз навбатида бу нарса тобеъинлар асрига нисбатан камроқ эди. 
Унинг навлари 3 тадир.
1. Бир ишончли ровий билан қайд этилган, ундан бошқаси ривоят қилмаган ва лекин унга бошқаси мухолиф бўлмайдиган ҳадис.
Мисоли Умар розияллоҳу анҳунинг: "Ҳар бир иш ниятга боғлиқ, ҳар бир киши учун ният қилган нарсаси бордир”, ҳадисидир. Бу ҳадиснинг ровийларининг уч табақасида ёлғизлик ҳосил бўлган ва шундай бўлсада, у саҳиҳдир. Чунки ишончли бир ровийдан ишончли бир ровий ривоят қилган, ундан ҳам бир ишончли ровий ривоят қилган. Буни фард ва ғариб, деб номланади.
2. Бир жамоат билан қайд қилинган. Бу ердаги жамоатдан мурод шаҳар ёки қишлоқ аҳли ёки қабила ёки шу каби жамоалар бўлиб, шаҳар аҳлидан битта шахснинг ўзи ривоят қилган бўлса. Масалан, бу ҳадисни Шомликлардан бир ўзи ривоят қилган ёки Ҳижозликлардан бир ўзи ривоят қилган  дейилса, бу ерда ҳадис фард бўлади-ю, лекин мутлақо фард бўлмайди. Балки муайяан бир шаҳарда, ўша шаҳар муҳаддисларига нисбатан фард бўлади.
Масалан, Шом муҳаддисларини мингта деб ўйласак ва бир ҳадисни шу мингтадан биттагина ровий ривоят қилган ва ундан бошқаси ривоят қилмаган бўлса, биз бу ҳадисни фард деймиз. Лекин бу мутлақ фардми? дейилса, йўқ, нисбий фард деб, жавоб берамиз. Нисбий дегани бу Шом аҳлига нисбат берилишидир. Бир жамоатга қайдланган фардликнинг бошқа маъноси бор. У бир шаҳар аҳли биргина кишидан ривоят қилишидир. Бунга, Шом аҳли бир кишидан фардни ривоят қилди, дейилади.
3. Бир ривоятга чегараланиш. Масалан, ушбу ҳадисни бу маънода фалончидан бошқа ҳеч ким ривоят қилмади, яъни бу ҳадисни бу маънода фалончидан, бир кишидан бошқа ҳеч ким ривоят қилмади, деганга ўхшаш. Бунда бир ровийдан ривоят қилинишдаги чекланишни топамиз, чунки ҳадис бошқа йўллардан машҳурдир, унинг йўллари эса кўп. Муаллиф фардни, унинг нисбий ёки мутлоқ фардлигини баён қилиш учун тақсимлади. Агар бу ҳадис Шом аҳлига ёки бирор бир шаҳарга нисбатан битта йўлдан ривоят қилинса, у нисбий фард бўлади. Битта шахсга нисбатан ҳам шундайдир. Агар, фалончи бу ҳадисни бу шайхдан бир ўзи ривоят қилди, деса, бу ҳадис нисбий фард деб аталади. Нисбий фарднинг ғариблиги нисбийдир, мутлоқ фарднинг ғариблиги мутлоқдир. Нисбий фард саҳиҳликка яқинроқдир. Чунки у маълум кишиларга нисбатан фард бўлади, лекин у бошқаларга нисбатан машҳур ёки азиз бўлади, яъни бир неча йўллардан ривоят қилинган бўлади.

24 - وَمَا بِعِلَّةٍ غُمُوضٍ أوْ خَفَا * "مُعَلَّلٌ" عِنْدَهُمُ قَدْ عُرِفَا

(Йигирма тўртинчиси) чигаллик ёки махфий иллати бор бўлган “Муъаллал”дир. Бу нарса муҳаддислар наздида эса таниқликдир.

Шарҳ: Ҳадиси муаллал ёки ҳадиси муалл ёки ҳадиси маълул, деб номланади. Бу истилоҳларнинг барчаси ҳадис уламоларга тегишлидир. Шак йўқки, луғат эътиборидан тўғрига яқинроғи бу “муалл”дир. Чунки муаллнинг сарфий вазни бу муфъалдир. Бунинг сабаби лом ташдидли, икки ҳарфдан иборат бўлиб, биринчиси сукунли. Агар нимадан олинганлигига қарайдиган бўлсак, буни тўғрироқ эканини биламиз. Чунки бу ъалла яъуллу, муъалл. Ақарра, юқирру ва муқирр каби.
Маълул, дейдиганлар иллатдан чиқарадилар. Шадда, машдуд каби. Шу сабабли маълул, дейдилар. Чунки маълул сулосий феълдан чиқарилган.
Муъаллал дейдиганлар аллала, муъаллалдан чиқарганлар. Қоввама муқаввам каби. Тўғрироғи юқорида ўтгандек, муъаллдир.
Муъалл ҳадис бу зоҳиридан саҳиҳ бўлган, лекин уни яхшилаб текширгандан кейин унда ҳадиснинг саҳиҳлигига таъна  етказувчи иллат борлиги маълум бўлган нарсадир. Лекин бу нарса махфий бўлади.
Бунинг мисоли бир ҳадис муттасил санад билан Пайғамбаримизга марфуъ ҳолда ривоят қилинади. Ва бу ҳадис муҳаддислар наздида кенг тарқаган, машҳур бўлади. Сўнг ҳофизларни бири келиб, бу ҳадисда таъна етказувчи  иллат бор, дейди. У ҳам бўлса ҳофизлар бу ҳадисни мунқотиъ ҳолда ривоят қилганидир. Ушбу ҳадисда заифлик иллати бўлади. Ваҳоланки, ҳадис инсонлар орасида муттасил эди.
Ҳофиз Ибн Ҳажар (р.а.) “Нуҳбани шарҳи”да: “Бу қисм, ҳадис навларининг махфийларидандир. Чунки, буни фақатгина ҳадис санадлари ва матнларида баҳс олиб борувчи, саҳиҳни саҳиҳ бўлмагандан ажрата билувчи  уламоларгина ҳис қиладилар холос”, дейди. Ибн Ҳажар “Булуғул маром” китобида: “Мен уни ирсол билан иллатлайман, мавқуфлик билан иллатлайман ва ҳоказо”, дейди. Агар шундай дейдиган бўлса, санадга мурожаат қилгин ва ким ривоят қилганлигига қарагин.
Шунинг учун ҳам уламолар саҳиҳда шузуз ва иллати қодиҳа (таъна етказувчи)дан саломат бўлишини шарт қилдилар. Муъалл бу мусталаҳ илми қисмларидан биридир. Ҳадис илми талаб қилувчига бу илм жуда муҳим бўлиб, уни билиш катта фойда беради. Чунки, гоҳида толиб илм зоҳири саҳиҳ, аслида саҳиҳ бўлмаган ҳадисни ўқиб қолиши мумкин.

25 - وذُو اخْتِلافِ سنَدٍ أو مَتْنٍ * "مُضْطَرِبٌ" عِنْدَ أهيْلِ الفَنِّ

(Йигирма бешинчиси) санад ва матнда ихтилофли бўлган ушбу фан аҳли наздидаги “Музтариб” дир.

Шарҳ: Изтиробнинг луғатдаги маъноси, ихтилофдир.
Истилоҳдаги музтариб, у санадида ёки матнида жамлаш, таржиҳ қилиш мумкин бўлмайдиган даражада ровийлар ихтилоф қилган ҳадисдир. Санаддаги ихтилофнинг мисоли, баъзилар ҳадисни муттасил ва баъзилар мунқотиъ ривоят қилади. Матндаги ихтилоф мисоли, баъзилар ҳадисни марфуъ ва баъзилар мавқуф ривоят қилади ёки бошқа ровийга ҳеч қандай таржиҳ ва жамлашсиз хилоф тарзда ривоят қилади. Агар жамлаш мумкин бўлса изтироб йўқдир. Агар таржиҳ мумкин бўлса, рожиҳни оламиз, бу ерда ҳеч қандай изтироб бўлмайди.
Агар ихтилоф асли маънога қайтмаса ҳам изтироб мавжуд бўлмайди.
Жамлаш мумкин бўлган ҳадисга Набий (с.а.в.)нинг ҳажларидир. Пайғамбаримизнинг ҳажлари борасида ровийлар бир неча тариқада ихтилоф қилганлар. Баъзилари у зот ҳажжи қирон қилганлар деса, баъзилари ҳажжи ифрод ва баъзилари таматтуъ ҳажини қилганлар, дейди.
Оиша (р.а.)нинг қилган ривоятларида:
«Видолашув ҳажи йили Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга чиқдик. Биздан кимдир умрани, кимдир ҳаж ва умрани, кимдир ҳажни ният қилган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳажни ният қилган эдилар. Аммо ким ҳажни ният қилган бўлса ёки ҳаж билан умрани жамлаган бўлса, то қурбонлик куни бўлмагунча эҳромдан чиқмади».
Ибн Умар ва бошқаларнинг ривоятида Расулуллоҳ (с.а.в.) таматтуъ ҳажини қилганлар, дейилган.
Баъзи ҳадисларда эса қирон ҳажини қилганлар, дейилган.
Бу ихтилофга назар ташласак, бир қарашда бу ҳадис музтариб, деб айтамиз. Агар  музтариб десак, Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳажлари мушкул бўлиб қолади. Ҳажжи ифрод қилдиларми, таматтуъми ёки қиронми, билмаймиз. Яхши ўйласак, изтиробни даф қилувчи жамлаш мумкин эканини биламиз. Бундай ривоятларни орасини жамлашни икки йўли мавжуд.
Биринчи йўл.
Ҳажжи ифродга эҳром кийганлар, деб айтадиганлар амалларда ифрод қилганлар. Яъни, муфридни амалига зиёда қилмаганлар, дейдилар.
Муфридни амали Маккага етиб келса тавофи қудумни қилади, сўнг ҳажга саъй қилади. Агар ийд куни бўлса, фақат ифоза тавофини қилади. Саъй қилмайди. Агар эҳромдан чиқишни хоҳласа, видолашув тавофини қилади ва чиқади.
Кимки таматтуъ қилганлар деса, умра ва ҳажни бир сафарда жамлашни ирода қилганликларини, иккита сафарни бири соқит бўлиши билан таматтуъ қилганликларини назарда тутган.
Кимки  қирон қилганлар деса, воқеълик шудир.
Имом Аҳмад: “Набий (с.а.в.) қирон қилганликларида шубҳа йўқдир. Таматтуъ менга маҳбуброқдир”, дедилар.

Иккинчи йўл.
Аввало ҳажга эҳром кийганлар, сўнгра умрани унга киргизганлар. Аввалги эҳром эътиборидан муфрид бўладилар. Иккинчи ҳолат эътиборидан ҳажжи қирон қилган бўладилар. Лекин бу Имом Аҳмад мазҳаб қоидаларига тўғри келмайди. Чунки умрани ҳажга киргизиб юбориш дуруст эмас. Албатта жоиз сурат бунинг аксидир.

26 - وَ"الْمُدْرَجَاتُ" فِي الْحَدِيثِ مَا أَتَتْ * مِنْ بَعْضِ أَلفاظِ الرُّوَاةِ اتَّصَلَتْ

(Йигирма олтинчиси) “Мудражот” бўлиб, ҳадисда ровийларнинг баъзи сўзлари келтирилиб, улаб кетилганидир.

Шарҳ: Мудраж ҳадис – ровийлардан бири, ҳадисга баён қилмасдан бирор нарсани киргизишидир. Шунинг учун ҳам ҳадис мудраж деб номланади. Демак Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гаплари эмас, балки ровийнинг гапидир. Ровий уни гоҳида ҳадисдаги бир сўзни баён қилиш учун ёки бошқа сабабдан келтиради.
Идрож (қўшиб қўйиш) ҳадиснинг аввалида ё ўртасида ёки охирида бўлади. Ҳадиснинг аввалида бўлганига мисол: Абу Ҳурайра (р.а.)нинг “Таҳоратни комил қилинглар. Товонлар учун ўтдан бўлган вайл бўлсин”, ҳадиси. Ундаги марфуь ҳадис  “товонлар учун ўтдан бўлган вайл бўлсин” деган сўзларидир. Бу ерда “таҳоратни комил қилинглар” сўзи Абу Ҳурайра (р.а.)нинг сўзидир. Ҳадисни ўқиган одам ҳаммасини Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзлари, деб ўйлайди. Чунки уни Абу Ҳурайра (р.а.) баён қилмаганлар.
Ҳадиснинг ўртасида мудраж бўлганга мисол:
Оиша (р.а.)дан Зуҳрийнинг ривоятида ваҳийнинг тушиши кайфияти ҳақида шундай дейди. “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳиро ғорида бир неча кечалар таҳаннус ибодати қилдилар...”. Ушбу ҳадисни ўқиган одам “таҳаннус ибодат қилиш”ни Оиша онамиздан тафсир ва баён деб ўйлайди. Ваҳоланки, у Зуҳрийнинг тафсиридир. Бу идрождан тафсир ирода қилинди, чунки тафсир қилиш лозим. Зеро таҳаннус аслида гуноҳдир. Аллоҳ таоло:

{وَكَانُوا يُصِرُّونَ عَلَى الْحِنْثِ الْعَظِيمِ}. [الواقعة: 46]
“Яна бундан илгари гуноҳ (ширк) узра устувор эдилар. ( иймон келтиришдан бош тортардилар)”, дейди.

Агар таҳаннус маъносини баён қилмаса гуноҳ сўзи билан иштибоҳ бўлиб қолади. Лекин Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ибодат қилардилар. Ибодат қилиш ҳинсни яъни, гуноҳни кеткизувчидир. Бу бир нарсани ўзининг зидди билан номлашлик бобидандир. Ҳадиснинг охирида идрож бўлганга мисол:
Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта менинг умматим қиёмат кунида таҳорат асари туфайли пешоналари ва оёқларидан оқ нур таралган холатда чақириладилар. Сизлардан ким оқ қашқасини узун қилишни хоҳласа, бас шундай қилсин”, деганлар.
Бу ҳадисдаги охирги “сизлардан...”, жумласи Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гаплари эмас, балки Абу Ҳурайра (р.а.)нинг сўзи, уни  ҳадисдан тушунча сифатида қўшиб қўйганлар.
Идрож бир неча йўллар билан билинади:
1. Насс билан, яъни бошқа йўллардан қилинган ривоят уни мудраж эканлигини баён қилади.
2. Ундаги зоҳир хато туфайли Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтди, дейишлик маҳол бўлганлиги ёки Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзлари эмаслигига далолат қилувчи  аломатлар борлиги.
3. Ҳофиз  имомлардан бирининг унинг мудражлигини  баён қилиб бериш орқали.  


27 - ومَا رَوَى كُلُّ قَرِينٍ عَنْ أخهْ * "مُدَبَّجٌ" فَاعْرِفْهُ حَقًّا وانْتَخِهْ

(Йигирма еттинчиси) “Мудаббаж” бўлиб, ҳар-бир дўст бир-биридан ривоят қилганидир. Сен эса уни ҳақиқатини билгин.

Шарҳ: Қарийн ¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬- ривоят қилувчи кишининг дўсти бўлиб, унга тенгдош ёки бир шайхдан ҳадис ривоят қилишда шерик бўлган тушунилади. Агар фалончи фалончининг қарийни яъни, шериги дейилса, унинг тенгдоши ёки бир шайхдан ҳадис ривоят қилишда шерик бўлган шахслар назарда тутилади.
Масалан, уларнинг бир шайхда ҳозир бўлишлари бир-бирига яқин, мисол учун бир йил ичида бўлади ва ҳоказо.
  Қарийнлар (дўстлар)нинг бири бошқасидан ривоят қилса бу муҳаддислар наздида “ривоятул ақрон” (дўстлар ривояти) деб номланади. Шунинг учун рижол китобларида муҳаддисларни: "Унинг фалончидан ривояти, “ривояту ақрон” бобидан", дейдилар. Яъни улар ёшда ёки бир шайхдан ҳадис олишда шерикдирлар, деганидир. Агар уларнинг ҳар бири бошқасидан ривоят қилса, бу "мудаббаж"дир.
  Масалан, мен дўстимдан “Амаллар ниятга боғлиқдир”, ҳадисини ривоят қилдим, у эса мендан “Агар сизларни бирингизни таҳорати кетса, то таҳорат қилгунига қадар Аллоҳ унинг намозини қабул қилмайди” ҳадисини ривоят қилса бу мудаббаж бўлади. Ёки у мендан, мен ривоят қилган ҳадисни ривоят қилади, мен эса уни бошқа йўл билан ундан ривоят қилганман, ваҳоланки, у уни бошқа йўлдан мендан ривоят қиляпти, деса, бу ҳам мудаббаж, деб номланади.
Унинг мудаббаж бўлишини сабаби нима?
Бу юз томони деган маънони англатади. Чунки дўстларнинг бири бошқасига ҳадис айтиш учун юзланади, дўсти ҳам унга ҳадис айтиш учун юзланади. Демак, дўсти унга юзининг дебожаси билан юзланади. Қўшимча сифатида бу иштиқоқ истилоҳийдир. Ундай демасак, бир муҳаддис бошқа муҳаддисга юзланиб ривоят қилган барча ҳадисни мудаббаж, деб номланади дейишимиз керак. Лекин ҳадис илми уламолари буни хос қилишгани учун истилоҳда тортишув йўқ.
Мудаббаж ривояти бу ¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬- дўст дўстидан битта ҳадисни ёки битта ҳадисдан кўпроқ ҳадисни ривоят қилиши.
  1. Уларнинг орасидаги фарқ албатта мудаббаждир. Уларнинг ҳар бири бошқасидан ҳадис ривоят қилади.
2. Аммо “ақрон” уларнинг бири фақат бошқасидан ривоят қилади. Дўсти ундан ҳадис ривоят қилмайди.

28 - مُتَّفِقٌ لَفْظًا وَخَطًا "مُتَّفِقْ" * وَضِدُّهُ فِيمَا ذَكَرْنَا "الْمُفْتَرِقْ"

(Йигирма саккизинчиси) “Муттафиқ” бўлиб, у лафзда ҳам хатда ҳам иттифоқ бўлганидир.  Унинг акси эса  зикр қилганимиздек “Муфтариқ” дир.

Шарҳ: Бу назмда зикр қилинган ҳадис Муттафиқ ва Муфтариқдир.
Муаллиф раҳимаҳуллоҳ каломининг зоҳирига хилоф ўлароқ, булар битта қисмдир. Чунки унда уларни икки қисм қилиниши ровийларга тегишли қисмдир. Биз иккита нутқда ва ёзилишда бир хил исмни топамиз-у, лекин улар зотан бошқа-бошқа бўлса, яъни, исм битта-ю номланган иккита ёки ундан кўп бўлиб, бошқа-бошқа бўлса вужудга келади. Бу илмга шубҳага тушиб қолмаслик учун муҳтожмиз. Масалан, Аббос сўзи ривояти мақбул кишининг исми бўлиб, шу билан бирга у яна ривояти мақбул бўлмайдиган кишининг ҳам исми бўлиши мумкин. Мана шу  муттафиқ ва муфтариқдир.
Агар бир ҳофизни кўрсак. Масалан, у: “Менга Аббос ҳадис айтди”, деса ва у Аббос шайхларидан бири бўлиб, ишончли бўлса, сўнг у яна иккинчи марта “менга Аббос ҳадис айтди, деса у ҳам шайхларидан бири бўлса-ю аммо ишончли бўлмаса, сўнгра бу ҳадисни келтирса ва биз унинг қайси Аббос эканини билмасак, шунда ҳадис бизнинг наздимизда саҳиҳлиги борасида шубҳали ҳадис бўлиб қолади. Ҳадис фани наздида эса, бу муттафиқ ва муфтариқ, деб номланади. Бундай номланишининг сабаби маълум, у ҳам бўлса нутқ ва ёзувда  бир хил бўлиб, номланувчилар эътиборидан фарқ қилишидир.
Бу илм зарурий илмдир, чунки улар ишончликда турли хил бўлса, то қайси бири эканлиги равшан бўлгунча ҳадис таваққуф ўрнига айланади. Агар у ровийларнинг иккаласи ҳам ишончли бўлса ва уларнинг ҳар бири ҳам муҳаддисга йўлиққан бўлса, бу зарар  қилмайди, чунки ҳадис саҳиҳлигича қолади.
Муттафиқ ва Муфтариқ матнга эмас, ровийларга тегишли илмдир. Шундай бўлгач, унга қаралади. Агар муттафиқ ва муфтариқ иккаласи ҳам ишончли бўлса, бу зарар қилмайди. Бири ишончли ва бошқа бири заиф бўлса, шунда тўхтаб турилади. То маълум бўлгунига қадар ҳадисни саҳиҳлигига ҳам заифлигига ҳам ҳукм қилинмайди.

29 - "مُؤْتَلِفٌ" مُتَّفِقُ الْخَطِّ فَقَطْ * وضِدُّهُ "مُخْتَلِفٌ" فَاخْشَ الغَلَطْ

(Йигирма тўққизинчиси) “Муъталиф” бўлиб, фақат хатда бир хил холос (Аммо лафзда бошқадир). Унинг акси эса “Мухталиф” бўлиб, сен хато қилиб қўйишдан қўрқгин.

Шарҳ: Бу назмдаги мазкур ҳадис муъталиф ва муттафиқдир. Муъталиф ва мухталиф бу бир сўзнинг ёзилишида мувофиқ бўлиб, айтилишида ҳар хил бўлишидир.
Масалан Аббос ва Аёш, Ҳайёт ва ва Хаббот ва ҳаказолар. Яъни лафз калиманинг таркибий тузилишида бир хил, талаффузда эса ҳар хил бўлади. Шунинг учун ҳам муъталиф мухталиф деб номланади. Муъталиф деб номланиши ёзилишда бир хил бўлгани учундир. Мухталиф деб эса талаффузи ҳар хил бўлгани учундир. Ва у шу вақтнинг ўзида муфтариқдир, чунки зотан бошқа-бошқадир. Шахслар муттафиқ ва муфтариқда, муъталиф ва мухталифда бир неча ададдир. Лекин гап исмларга кўра бўлиб, агар мухталиф бўлса уни муъталиф мухталиф, деб номлагин. Агар муттафиқ бўлса уни муттафиқ муфтариқ, деб номлагин. Бу нарса истилоҳдир. Муҳаддисларни истилоҳи унда тортишилмайдиган ишдир. Зеро истилоҳда тортишув йўқдир.
 Ҳадис қисмларидан бу қисмни билишнинг фойдаси нима?
Унинг фойдаси шахсларни танишда шубҳа бўлмаслигидир. Масалан: ўнта  киши бўлиб, ҳар бири Аббос деб номланса, у Аббос ким эканлигини билишимиз керак. Чунки гоҳида уларни бири заиф бўлади. Заифлигининг сабаби ёдлаш қобилияти ёмон бўлгани учун, ёки адолатида ноқислик бўлгани учун, ёки бундан бошқа нарсалар учун бўлади. Шунинг учун бу Аббосни билишимиз шарт. Токи бу кишини ривояти мақбулми ёки мақбул эмасми?. Бу боб ҳақида кўп уламолар китоблар ёзишган ва у ҳақда кўп гапиришган. Уларнинг бошида Ҳофиз ибн Ҳажар (роҳимаҳуллоҳ) турадилар.
Бир киши: Аббос кимлигини қайси йўл билан биламиз, деса, муъталиф ва ва мухталифдан, деймиз. Чунки у талаффузда ҳар хил бўлади. Воқеъликда эса шубҳалик бўлмайди. Лекин мутақаддимларнинг йўлига юриб, нуқталар қўйилмаса, шунда шубҳа юзага чиқади.
Масалан: мутақаддимларнинг наздида Аббос ва Айёш калимаси бирдир. Чунки бу калималарга нуқталар қўйилмаган. Аммо мутааххирларнинг наздида бу бобда  шубҳа оздир. Чунки мутааххирлар калималарга нуқталарни қўйганлар. Бироқ муттафиқ ва муфтариқ ҳатто мутааххирларнинг даврида ҳам мушкулдир, чунки ирода қилинаётган шахсни таъйин қилишда шахсни айнан ўзини ва васфини батамом танишлик учун нозик тадқиқотларга  муҳтож бўлинади.
Демак бу бобни билишнинг фойдаси, ровийнинг ривоятини мақбул ёки мардуд, деб ҳукм қилиш учун аниқлаб олишдир. Бу борадаги манбалар ушбу бобда ёзилган китоблардир.
Кишининг ривоят қилган шайхларини билиш ва шунингдек ундан ривоят қилган шогирдларини билиш, уни аниқлашга ёрдам берадиган ишлардандир.  

30 - "وَالْمُنْكَرُ" الفَرْدُ بِهِ رَاوٍ غَدَا * تَعْدِيلُهُ لاَ يَحْمِلُ التَّفَرُّدَا

(Ўттизинчиси) “Мункар” бўлиб, бир (заиф киши) ривоят қиладида адл бўлиши учун якка ўзи ярамайди.

Шарҳ: Муҳаддислар мункарни таърифида ихтилоф қилишди.
Баъзилар фикрича мункар, заиф кишининг ишончли ровийга мухолиф тарзда ривоят қилган ҳадисидир. Мисол, ишончли киши, бир йўналишга кўра ҳадис ривоят қилади, заиф киши бўлса бошқа бир йўлга кўра ривоят қилади агар икки ровий бир кишининг шогирди бўлса ҳам.
Баъзиларнинг таърифига кўра эса, мункар, бир ўзининг ривояти қабул қилинмайдиган ровийнинг ёлғиз ўзи ривоят қилган ҳадисидир.
Бу тарифга кўра мункар ғариб ҳадис бўлади. У рад қилингандир, ҳатто унга ўз жинсидан бир неча шоҳидлар бор деб, фараз қилинса ҳам у ҳасан даражасига етмайди. Чунки унинг заифлиги жуда чуқурдир. Аввалги таърифни Ҳофиз ибн Хажар (роҳимаҳуллоҳ) ўзларининг “Нухбатул фикр” китобларида ихтиёр этганлар.

31 - "مَتْرُوكُهُ" مَا وَاحِدٌ بِهِ انْفَرَدْ * وَأَجْمَعُوا لِضَعْفِهِ فَهُوَ كَرَدّ

(Ўттиз биринчиси) “Матрук” бўлиб, уни бир киши ривоят қиладида, ва у кишини заифлигига муҳаддислар иттифоқ қилади. Демак у киши ривояти рад этилади.
Шарҳ:
“Ажмаъу” муҳаддислар иттифоқ қилдилар, деган маънодадир.
“Фа ҳува кароддин” – у мардуддир. Маъно юзасидан қараганда бу ерда коф ҳарфи зиёда.
Матрук муаллифнинг таърифига кўра унинг заифлигига уламолар иттифоқ қилган ровий ривоят қилган ҳадисдир.
Муаллифнинг мазкур таърифлари бўйича олиб қараганда заиф бўлмаган ва заифлиги борасида ихтилоф бўлган кишининг ривояти матрук эмас.
Баъзи уламолар, шулар жумласидан Ибн Ҳажар “Нухба” китобларида “матрук-ёлғон билан айбланган кишининг ривояти”, дейдилар. Масалан, Ибн Ҳажарнинг “Таҳзиб”ида бир ровий ҳақида "заифлигига ижмо қилинган", дейилган бўлса ва ҳадисни ёлғиз ўзи ривоят қилган бўлса, унинг ривоятини матрук, деймиз. Чунки унинг заифлигига муҳаддислар иттифоқ қилишган.
Агар у ҳақда “ёлғончиликда айбланган” деган гапни эшитсак уни ҳам матрук, деймиз. Чунки ёлғончиликда айбланган кишининг ҳадиси мавзуъ-тўқима ҳадис кабидир. У ҳадисни мавзуъ, деб қатъий айтмаймиз. Лекин ёлғончиликда айбланиши унинг ҳадисини мавзуъ ҳадисга яқин даражага тушириб қўяди.

32 - وَالْكَذِبُ الْمُخْتَلَقُ الْمَصْنُوعُ * عَلَى النَّبِيِّ فَذَلِكَ "الْمَوْضُوعُ"

Тўқима ёлғонни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат берилгани (ўттиз иккинчиси) “Мавзуъ”дир.

Шарҳ: Муаллиф унга “Казибул мухталақ” – тўқима ёлғон сўзи билан таъриф берди. Баъзи инсонлар тўқиб чиқарган ва Набий (с.а.в.)га нисбат берган хабарни истилоҳда мавзуъ, дейилади. Мавзуъ калимасидан мақсад уламолар уни ташлаб юборган ва унга эътибор бермаган, деган маъноми? Ёки унинг ровийси Набий (с.а.в.)га тўқиб юборганми? Деган савол чиқади.
Ҳақиқатни олиб қараганда, иккиси ҳам тўғри. Уламолар уни ташландиқ сифатида кўриб, ҳеч қандай эътибор қаратмадилар. Ҳамда уни ривоят қилувчи Набий (с.а.в.)га нисбатан ёлғон тўқиган, деб уни мавзуъ, дейишди.
Мавзуъ ҳадислар жуда ҳам кўп бўлиб, уламолар бу ҳақда жуда кўп китоблар ёзиб, унга алоҳида тўхталганлар.
Жумладан: “Аллаъали маснуати фил аҳадисил мавзуъати”, “ал-Фавоидул мажмуати фил аҳадисил мавзуъати”, ал-Мавзуъот ли ибни Жавзий” китоби шу ҳақдадир.
Лекин Ибн Жавзий (р.а.) ҳадисларга мавзуъ деб ҳукм қилишда енгилроқ қараганлар. Ҳатто имом Муслимнинг саҳиҳларида келган баъзи ҳадисларни ҳам мавзуъ, деб юборган. Ибн Жавзийнинг мавзуъ деганига, имом Ҳокимни саҳиҳ деганига, Ибн Мунзирни ижмоъларига эътибор қилинмайди. Чунки улар шу сўзларни ишлатишда сал енгилроқ қарашади. Шунинг баробарида Ибн Мунзир айтган гапларини ўрганиб чиқиб, унда ижмоъни нақл қилиб, “бу ҳақда хилофни билмаймиз” деган бир неча нарсаларни топдим. Мазкур гапни айтсалар Аллоҳнинг олдида юзлари ёруғ бўлади.
Бир неча сабаблардан тўқима ҳадислар пайдо бўлади.
Бир мазҳаб ёки тоифага мутаассиблик қилиб, бошқаларга қарши ҳадис тўқийди. Мисол учун Рофизийлар жуда ҳам кўп ҳадислар тўқиб юборишган. Мазҳаблари ботил бўлгани учун ёлғон билан ривожлантиришдан бошқа йўл топа олишмаган.
Али ибн Абу Толиб ва Бани Умайя ўртасида уруш ва фитналар бўлгани учун Рофизийлар, Бани Умайяни ёмонлаб, жуда кўп ҳадислар тўқишган.
Мавзуъ ¬¬¬¬¬- рад қилинган, олинмайдиган ҳадисдир. Уни ҳадис сифатида айтиш ҳаромдир. Фақатгина инсонларга уни мавзуълигини билдириб, эълон қилиш учунгина айтиш мумкин.

33 - وقَدْ أتَتْ كَالْجَوْهَرِ الْمَكْنُونِ * سَمَّيْتُهَا: مَنْظُومَةَ البَيْقُوني

Бу матнларни яширилган дур каби тартиблаб, “Байқуний манзумаси” деб номладим.

Шарҳ: Демак муаллиф китобнинг номини ўзларининг тахаллуслари билан номлаб, уни шеърий вазнга солиб, дур каби тартиб билан қофияга солган ҳолда ёзганларини хабарини бермоқдалар.

34 - فَوْقَ الثَّلاثيَن بأَرْبَعٍ أتَتْ * أَقْسَامُهَا ثُمَّ بِخَيْرٍ خُتِمَتْ

Бу байтларни ўттиздан юқори яъни, ўттиз тўрт байтда тақсимлаб, яхшилик ила хотима ясалди.

Шарҳ: Ўша тартиб билан ёзган назмий шеърлари ҳаммасини ўттиз тўрт байтга тақсимлаб, яхшиликда якунлаганларини айтиб, китобга хотима ясамоқдалар.

تمت ترجمة الكتاب بعون اللهِ تعالى
 
hadis.islom.uz учун тайёрловчи:
Анвар Аҳмад


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио