Мақолалар

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Олтин силсила (Бухорий)

Аллоҳга шукрлар бўлсин, ҳозиргача диний илмларга оид китобларнинг муаллифга етиб борадиган силсиласи оз бўлсада давом этиб келмоқда. Айниқса ҳадис китобларида бу нарсага алоҳида аҳамият берилган. Мисол учун имом Бухорийдан «Саҳиҳул Бухорий»ни Фирабрий ўқигандан унга ёзма тарзда «ижозат» – гувоҳнома берилган. Фирабрий худди шу нарсани ўз шогирдларига имом Бухорийдан, Фирабрийдан деб берган. Фирабрийнинг шогирдлари эса, имом Бухорийдан, Фирабрийдан, Фалончидан деб «ижозат» беришган ва ҳоказо.
Ушбу «Саҳиҳул Бухорий»нинг таржима ва таҳирир қилаётган ҳайъатнинг ҳам имом Бухорийга ҳамда у киши орқали Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб борадиган санади бор. Бу санад уларга шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари орқали етиб келган. У киши бундай «ижозат»ни замонамизнинг бир қанча кўзга кўринган уламоларидан олганлар. Мисол тариқасида замонамизнинг энг кўзга кўринган алломаларидан шайх Абулҳасан Надавий раҳматуллоҳи алайҳидан олинган «ижозат»нинг таржимасини келтирамиз.

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИМ
ҲОФИЗ ИБН ҲАЖАРГАЧА БЎЛГАН САНАДЛАР


Шайхимиз аллома, Мовароуннаҳр диёри муфтийси, муфассир, муҳаддис, фақийҳ, Ислом даъватчиси, дин ва илм ходими, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хазратлари Аллома, шарафли имом, Набавий дарахт шохи, Ҳасайний, Алавий оиланинг ўғлони, илм ва дин байроғи кўтарувчиси, тақводор ва яқийн аҳлиларининг бошпана топиладигани саййид Абулҳасан Али ибн Абдулҳай ал-Ҳасайний ан-Надавийдан санадни олдилар. Бу киши эса Аллома муҳаддис Ҳайдар Ҳасан ибн Аҳмад Ҳасан ат-Тункий ҳамда Аллома муҳаддис Абдурроҳман ал-Муборакфурийдан, икковлари эса Аллома, муҳаддислар бошлиғи, шайхул ислом Ҳусайн ибн Муҳсин ал-Ансорий ал-Хазражий, ас-Саъдийдан, бу киши шайх Шариф, имом, муҳаққиқ Муҳаммад ибн Носир ал-Ҳусайний ал-Ҳазимий ҳамда қози аллома Аҳмад ибн Қозий ҳофиз Раббоний Муҳаммад ибн Али Шавканий ас-Санъонийлардан, бу икковлари иккинчи ота қозий Муҳаммад ибн Али Шавканийдан, бу шайх саййид аллома Абдулқодир ибн Аҳмад ал-Кавкабанийдан, бу киши саййид аллома Сулаймон ибн Яҳё ибн Умар мақбулул аҳдал роҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилдилар.
– Муҳаммад ибн Носир ал-Ҳазимий, қози Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Али Шавканий ва шайх саййид Ҳасан ибн Абдулбарийларнинг учовлари аллома, муфтий Абдурроҳман ибн Сулаймон ибн Яҳё ибн Умар Мақбулул Аҳдалдан, у киши эса шайхлари ва оталари аллома Сулаймон ибн Яҳё ибн Умар Мақбулул Аҳдалдан, у киши шайхлари аллома Аҳмад ибн Муҳаммад Шарифул Аҳдалдан, бу киши шайхлари икки аллома Абдуллоҳ ибн Солим ал-Басарий ал-Маккий ва Аҳмад ибн Муҳаммад ан-Нахлий ал-Маккийдан, бу икковлари Иброҳим ибн Ҳасан ал-Курдий ал-Кувроний ал-Маданий Ийсо ас-Саъолибийдан, у киши эса Сафий Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Қушаший ал-Маданийдан ривоят қилишган.
– Аллома, муҳаддис Ҳайдар Ҳасанхон ат-Тункий ва аллома Абдурроҳман ал-Муборакфурийлар аллома имом Назир Ҳусайн ал-Муҳаддис Деҳлавийдан, у киши Мадинаи мунавварага ҳижрат қилган имом Исҳоқ Деҳлавийдан, у киши оналарининг отаси шайх имом Абдулазиз муҳаддис Деҳлавийдан, у киши оталари шайх имом Валийюллоҳ муҳаддис Деҳлавийдан, бу киши шайх Абу Тоҳир Муҳаммад ибн Иброҳим ал-Курдийдан, бу киши оталари шайх Иброҳим ибн Ҳасан ал-Курдий ва Ҳасан ибн Али ал-Ажиймий ал-Маккий ҳамда Муҳаммад ибн Сулаймон ар-Родонийдан, буларнинг барчалари ас-Сафий Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Қашшоший ал-Маданийдан, бу киши шайх Аҳмад ибн Али аш-Шановийдан, бу киши аллома Шамсиддин Муҳаммад ибн Аҳмад ар-Рамлий ал-Мисрий аш-Шофеъийдан, бу киши шайхул ислом қозий Закарийя ибн Муҳаммад ал-Ансорий ал-Мисрийдан ривоят қилдилар.
– Басрий, Нахлий, Ҳасан Ажиймий, Иброҳим Куроний, Ийсо ас-Саъолибий, Муҳаммад ибн Сулаймон ар-Родонийлар Шамс Муҳаммад ибн Алоуддин ал-Бобилийдан, бу киши Солим ибн Муҳаммад ас-Санҳурийдан, бу киши Нажм Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Ғойтийдан, бу киши қози Закарийя ибн Муҳаммад ал-Ансорий ал-Мисрийдан, бу киши шайхул ислом Абулфазл Аҳмад ибн Али ибн Муҳаммад ал-Асқалоний ва шайх ал-Муснад ал-Изз Абдурроҳим ибн ал-Фурот ва бошқалардан ривоят қилдилар.
– Иброҳим Куроний ва Ҳасан ал-Ажиймийлар Нажмул ғузадан, бу киши оталари ал-Бадр ал-Ғузадан, бу киши Қози Закарийя ва Жамалуддин Иброҳим Қалақшандий ҳамда Жалалуддин Абдурроҳман Суютийдан, буларнинг барчалари Ҳофиз ибн Ҳажардан ривоят қилишган.
– Бадрулғузий эса Шиҳабиддин Аҳмад Қасталонийдан, у киши эса Шамсиддин Муҳаммад ас-Саховийдан, у киши Ҳофиз ибн Ҳажардан, у киши Шайх Муснад ал-Изз Абдурроҳим ибн ал-Фурот ва бошқалардан ривоят қилдилар.
Мулоҳаза: Ким Ҳарамайн санадларини батафсил билишни хоҳласа шайх Иброҳим ал-Куронийнинг «Умам ли ийқозил ҳимам» ва Ҳасан ибн Али ал-Ажиймийнинг «Кифаятул Мустатлаъ» китобларига мурожаат қилсин.

САҲИҲ АЛ-БУХОРИЙ САНАДЛАРИ

Ҳофиз ибн Ҳажар Асқалоний айтдилар. Бизга Абу Муҳаммад Абдурроҳим ибн Абдулваҳҳоб ибн Разийн ал-Ҳимавий хабар қилдилар. Бу киши: «Бизга Абул Аббос Аҳмад ибн Абу Толиб ибн Абу Ниъам Ниъма ибн Ҳасан ибн Али ибн Баён ас-Солиҳий (ал-Ҳажжор) хабар қилдилар», деб айтдилар. Бу киши: «Бизга Абу Абдуллоҳ ал-Ҳусайн ибн Мубарок аз-Зубайдий эшитган ҳолда хабар бердилар», деб айтдилар. Бу киши: «Бизга Абулвақт Абдулаввал ибн Ийсо ал-Ҳиравий хабар бердилар», деб айтдилар. Бу киши: «Бизга имом Абулҳасан Абдурроҳман ибн Муҳаммад ибн Музаффар ад-Довудий гапириб бердилар», деб айтдилар. Бу киши: «Бизга Ҳофиз Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Ҳаммуяҳ ас-Сархий гапириб бердилар», деб айтдилар. Бу киши: «Бизга Абу Абдуллоҳ Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Юсуф ибн Матор ал-Фиробрий гапириб бердилар», деб айтдилар. Бу киши: «Бизга Ҳофиз Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий гапириб бердилар», деб айтдилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио