Мақолалар

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Ҳадис тўпламларининг турлари

 

 

«Жомеъ» («жамловчи») китоблар


Ушбу тур китоблар акоид, хукмлар, рикок, ейиш ва ичиш одоби, сафар, утириш, туриш одоблари, тафсир, тарих сийрат, фитналар, манокиб ва масолиб каби барча хадис бобларини уз ичига камраб олган.
Хадис илми ахллари муайян хадисларга алокадор боблар буйича алохида китоблар тасниф этганлар.
1.
Акоид хакидаги хадислар. «Илми тавхид» деб номланади. Бу буйича Абу Бакр ибн Хузайманинг «Китоб ат-тавхид», ал-Байхакийнинг «Китоб ал-асмо ва ас-сифот» асари мавжуд.
2. «
Тахорат» бобидан «Васиятлар» бобигача фикхий тартиб буйича ахкомлар хакидаги хадислар. Булар «Сунан» деб номланади. Бу буйича ёзилган асарлар сон-саноксиз.
3. «
Рикок» («Нафосат») хакидаги хадислар. «Сулук ва зухд илми» деб номланади. Имом Ахмад ва Абдуллох ибн ал-Муборакнинг «Китоб аз-зухд» асарлари шулар жумласидан.
4. «
Одоб» хакидаги хадислар. «Одоб илми» деб номланади. Бу мавзуда ал-Бухорийнинг «Ал-адаб ал-муфрад» асари мавжуд.
5.
Тафсирага алокадор булган хадислар. «Тафсир илми» деб номланади. «Ибн Мардавайх тафсири», «ад-Дайламий тафсири», «Ибн Жарир тафсири», «Дур ал-мансур» (шу 3 тафсирни уз ичига олади) шулар жумласидан.

6. Тарих ва сийрат хакидаги хадислар. Уз навбатида 2 га булинади:
1. Осмон, ер, хайвонлар, жин, шайтонлар, фаришталар, утган пайгамбарлар ва утган умматларнинг ятарилиши хакидаги хадислар булиб, «Бад‘ ал-халк»-яратилишнинг боши деб номланади.
2. Пайгамбаримиз Мухаммад (с.а.в.) нинг тугилишларидан вафотларига кадар булган давр, сахобалари, ахли оилалари хакидаги хадислар булиб, «Сийрат» деб номланади. Бу бобда ёзилган асарлар жуда куп. «Ибн Исхок сийрати», «Ибн Хишом сийрати», «Мулло Умар сийрати» шулар жумласидан. Саййид Жамолиддиннинг «Равзат ал-ахбоб» асари сийратларнинг энг афзали хисобланади.
7. Фитналар хакидаги хадислар. «Фитналар илми» деб номланади. Наъим ибн Хаммоднинг «Фитналар китоби» бу буйича мукаммал асар хисобланади.
8. Манокиб (фазилатлар) ва масолиб (камчиликлар) хакидаги хадислар. «Манокиб илми» деб номланади. Бу илм буйича хам куплаб асарлар ёзилган. Насоийнинг «Али (р.а) манокиблари» асари шу жумладан.
Демак жомеълар ушбу барча 8 та илмга оид хадис бобларини уз ичига камраб олади.
Жомеъ турда китоб талиф этган мусаннифлар:
• Имом ал-Бухорий (194-256\810-870) «Ал-жомеъ ас-сахих»
• Имом ат-Термизий (824-892м.) «Ал-жомеъ»

«Сахих» китоблар
Бу турдаги китоблар факат сахих хадисларни уз ичига олади.
Сахих турдаги китоблар:
• Сахих ал-Бухорий (194-256)
• Сахихи Муслим (204(206)-261\819 (821)-875)
• Сахихи ибн Хузайма
• Сахихи ибн Хиббон
• Сахихи Абу Авона
• Сахихи ибн ас-Сакан
• Сахихи ал-Исмоилий

«Сунан» китоблар
Бу тур китоблар «Тахорат» бобидан «Васиятлар» бобигача фикхий тартиб буйича ахкомлар хакидаги хадисларни уз ичига олади. «Сунан» буйича жуда куплаб асарлар ёзилган. Улардан баъзилари:
• Сунани ат-Термизий
• Сунани Абу Довуд
• Сунан ан-Насоий
• Сунани ибн Можа
• Сунани ад-Доримий (в.255)
• Сунани ад-Доракутний (в.885)
• Сунани ибн Хиббон (в.739)
• Сунани Абу Али Саид ибн Усмон ибн ас-Сакан (в.353)
• Сунан ал-Байхакий (в.458)
• Сунани Саид ибн Мансур ал-Хуросоний (227)
• Сунани Абу Бакр Мухаммад ибн Яхё ал-Хамадоний аш-Шофиъий (в.347)
• Сунани Ахмад ибн Мухаммад ибн Али ал-Хамадоний (ибн ал-Ол исми билан машхур)
• Сунани Кози Юсуф ибн Яъкуб ал-Багдодий (в.418)
• Сунани Абу Муслим Иброхим ибн Абдуллох ибн Муслим ал-Басрий (в.292)
• Сунани Абу Бакр Ахмад ибн Мухаммад ибн Хони ал-Асрам
• Сунани ибн Шужоъ
• Сунани Абу Курра Мусо ибн Торик
• Сунаи ибн Журайж (Сахихайндан аввал мавжуд булган)
• Сунани ибн Исхок (Сахихайндан аввал мавжуд булган)
• Сунани Абдурраззок ибн ас-Санъоний (в.211) (Сахихайндан аввал мавжуд булган) .
• Сунани ад-Дулобий (в.227 )

«Муснад китоблар»
Бу турдаги китоблар сахобалар исми алифбо тартиби ёки сахобаларнинг исломга кириш навбати ёки энг шарафли насаб буйича бир сахоба ривоят килган барча хадислар кетма-кет келтирилади.
Масалан, сахобалар исми алифбо тартиби буйича тузилган муснадларда энг аввал Абу Бакр ривоят килган хадислар келтирилади.
Исломга кириш тартиби буйича тузилган муснадларда аввал жаннат башорати берилган 10 сахобий хадислари келтирилади. Бунда аввал хулафои рошидин хадислари тартиб билан зикр килинади, кейин Бадр ва Худайбия ахли хадислари, кейин Фатх куни мусулмон булганлар хадислари ва нихоят сахобий аёллар хадислари келтирилади. Сахобий аёллар ичида аввал пайгамбар завжалари хадислари олдин келтирилади. Пайгамбар кизларидан факат Фотиманинг оз микдордаги хадислари келтирилади. Маълумки, пайгамбар кизлари у зот хаётлигида вафот этганлар. Факат Фотима пайгамбардан кейин 6 ой яшаганлар
Кабила ва насаб буйича тузилган муснадларда аввал Бану Хошим кабиласига мансуб сахобалар хадислари, хусусан Хасан, Хусайн ва Али ривоят килган хадислар, сунг пайгамбарга насаб жихатидан энг якин кабилаларга мансуб сахобалар хадислари келтирилади. Бунда Усмон хадислари Абу Бакр хадисларидан, Талха ибн Убайдуллох хадислари Умар ибн Хаттоб хадисларидан аввал келтирилади .

Муснад турдаги асарлар :
• Муснади ибн Абу Усома ал-Хорис ибн Мухаммад ат-Тамимий (в.282)
• Муснади ибн Абу Шайба ал-Воситий ал-Куфий (в.235)
• Муснади ибн Абу Осим Абу Бакр Ахмад ибн Амр аш- Шайбоний (в.287)
• Муснади ибн Абу Амр Абу Абдуллох Мухаммад ибн Яхё ал-Аданий (в.243)
• Муснади ибн Жамиъ ал-Гассоний (в.402)
• Муснади ибн Рохавайх (в.238)
• Муснади ибн Шайба Яъкуб Абу Юсуф ад-Давсий
• Муснади Абу Довуд ат-Таёлисий (в.204)
• Муснади Абу ал-Аббос ас-Сирож Мухаммад ибн Исхок ан-Найсобурий (в.313)
• Муснади Абу Хурайра – имом хофиз мухаддис Абу Исхок Иброхим ибн Харб ал-Аскарий (в.282)нинг асари
• Муснади имом Абу Абдуррахмон Бакий ибн Мухаллад ал-Куртубий (в.772)
• Муснади Имом Абу Мухаммад Абд ибн Хамид ал-Каший (в.249)
• Муснади Имом Абу Юсуф
• Муснади Имом Ахмад ибн Ханбал (в.241)
• Муснади Имом Аъзам Абу Ханифа Нуъмон ибн ас-Собит ал-Куфий (в.150)
• Муснади Имом Мусо ибн Жаъфар ал-Козим –(Абу Наим ал-Асбахоний ривоят килган)
• Муснади Анас ибн Молик – (Абу Жаъфар Мухаммад ибн ал-Хусайн ибн Мусо ал-Ханиний асари)
• Муснади ал-Авзоъий
• Муснади Хасан ибн Суфён
• Муснад ал-Халвоний
• Муснад ал-Хамидий
• Муснад ал-Хоразмий (в.425)
• Муснад ад-Доримий ас-Самаркандий (в.255)
• Муснади Ромахурмузий
• Муснади ар-Руёний
• Муснад аш-Шофиъий
• Абу Заръанинг «Муснади Шомийин»
• Муснади аш-Шихоб
• Муснади ас-Суютий (Расулуллох замонида вафот этган сахобалар муснади)
• Муснади Имом Абу Бакр Ахмад ибн Жаъфар ибн Хамадон ибн Молик ал-Гатиъий (10 жаннат башорати берилган сахобалар муснади)
• Муснади Али ибн Мусо Розий (Ахли байт фазилати хагида)
• Муснади Абу Абдуррахмон Ахмад ибн Шуъайб ан-Насоий (в.303) (Али (р.а) муснади)
• Муснади Абу Бакр Ахмад ибн Салмон ан-Нажжор (Умар ибн Хаттоб муснади)
• Муснади Абу Исхок Иброхим ат-Тусий ал-Анбарий (в.280)
• Абу Наср ад-Дайламийнинг «Муснади Фирдавс»
• Муснади ал-Косим ибн Салом ал-Багдодий
• Исмоил ибн Исхок ал-Аздий (в.820)нинг «Муснад ал-кироат»
• Муснади ал-Казоий
• Имом Абу Абдуллох ибн Исмоил ал-Бухорий (194-256)нинг «ал-Муснади ал-кабир»
• Али ибн Абдулазиз ал-Багавийнинг «ал-Муснад ал-Мунтахоб» .

«Муъжам» китоблар
Бу турдаги китобларда хадислар шайхлар тартиби буйича келтирилади. Бунда шайхнинг аввал вафот этгани ёки исми алифбо харфлари тартиби буйича ёки илм ва таквода устунлиги эътиборга олинади. Бирок бундай китоблар купинча алифбо тартиби буйича тузилган .
Муъжам услубидаги мусаннафотлар:
• Имом Абу ал-Косим Сулаймон ибн Ахмад ат-Табароний (в.360)нинг 3 та муъжами: «Ал-муъжам ал-кабир», «Ал-муъжам ал-авсат», «Ал-муъжам ас-сагир»
• Абу Бакр Мухаммад ибн ал-Хасан (ан-наккош ал-мусулий номи билан машхур) (в.351) нинг «Ал-муъжам ал-кабир ва ас-сагир ва ал-авсат фи кироат ал-Куръан ва асмаихи»
• Хофиз Абу Абдуллох ибн Ахмад аз-Захабий (в.748)нинг Ал-муъжам ал-кабир ва ас-сагир
• Муъжами ибн Жамиъ
• Муъжами ибн Хониъ
• Муъжами Абу Бакр Ахмад ибн Иброхим ал-Исмоилий .

«Жузълар»
Бу турдаги хадис китоблари бир кишидан ривоят килинган хадислар ёки махсус боблар буйича тузилган хадисларни уз ичига олади.
Бу услубдаги мусаннафотлар:
• ал-Ожарийнинг «Ру‘ятуллощ» жузъи
• ал-Бухорийнинг «Рофъ ал-ядайн фи ас-солати ва ал-кироату холф ал-имам» жузъи
• Ибн Абу ад-Дунёнинг «Ният» жузъи
• ад-Доракутнийнинг «Ал-казо би-ал-ямин ва аш-шахид» жузъи
• Ибн Манданинг «Кунут» жузъи
• Ибн Абдулбирнинг «Ал-басмала» жузъи .

«Амолий» китоблар
«Амолий» -«имло» сузининг куплик шакли. Олим атрофида шогирдлари когоз калам билан утириб, устоз дарсларини ёзиб борадилар. Устоз уларга имло килиб, яъни айтиб туради. Шу тарика шогирд ёзганлари китоб холига келади. Булар «Амолий» деб номланади .
Хадис борасида куплаб амолийлар ёзилган. Куйида амолий муаллифларинингбаъзиларини келтириб утамиз:
• Ибн Хажар исми билан танилган Ахмад ибн Али ибн Хажар ал-Аскалоний (в.852)
• Ибн Шамъун исми билан машхур Абу ал-Хусайн Мухаммад ибн Ахмад
• Ибн Асокир Абу Косим Али ибн ал-Хусайн ад-Димашкий (в.571)
• Кози Абу Бакр Юсуф ибн ал-Косим ибн Юсуф ибн Форис
• Абу Жаъфар Мухаммад ибн ал-Косим ал-Бахтарий
• Абу Тохир Мухаммад ибн Мухаммад ибн Махмаш аз-Зиёдий
• Абу Тохир ал-Мухлис
• Абу Абдуллох Хусайн ибн Хорун ибн Жаъфар аз-Забий
• Хофиз Абу Усмон Исмоил ибн Мухаммад ибн Ахмад ал-Асфахоний

«40 хадис»
Бу турдаги хадис китоблари 40 хадисни камраб олади. Бунда бир бобда ёки турли хил бобларда бир иснод ёки бир неча иснод билан 40 та хадис келтирилади.
Шуни айтиб утиш жоизки, Расулуллох (с.а.в.)дан куп йуллар оркали "من حفظ على أمتي أربعين حديثا في أمر دينها بعثه الله تعالى يوم القيامة في زمرة الفقهاء والعلماء" яъни, «Ким умматимга дин ишларидаги 40 хадисни таълим берса, Аллох Таоло уни киёмат кунида факихлар ва уламолар гурухида кайта тирилтиради» хадиси ворид булган. Хадиснинг келтирилиш йуллари куп булишига карамай уламолар заиф хадис деб иттифок килганлар. Уламолар бу борада куплаб асарлар яратганлар. 40 хадис туплашдаги максадлари турлича булган. Баъзилари тавхид ва Аллохнинг сифатлари хакидаги хадисларни, баъзилари ахком хусусидаги хадисларни, баъзилари ибодатга оид хадисларни, баъзилари панд-насихат хакидаги хадисларни, баъзилари санади таънадан холи сахих хадисларни, баъзилари матни узун булиб, эшитувчини узига ром киладиган хадисларни, баъзилари усул ад-дин хакидаги хадисларни, баъзилар фуръ ад-дин хакидаги хадисларни, яна бошкалари зухд, одоб-ахлокка оид хадисларни туплаганлар. Буларнинг барчаларининг максадлари остида солих ниятлар урин олган. Бу услубда хам куплаб асарлар яратилагн булиб, улар орасида имом Яхё ибн Шарафиддин ан-Нававий аш-Шофиъийнинг «Арбаин»и алохида ахамият касб этади. Бу китобга жуда куплаб шархлар ёзилган .

«Мустахраж» китоблар
Бу турдаги китобларда мусанниф бошка бир мусаннифнинг китобидаги хадисларни уз исноди оркали бошка йуллар билан келтиради. Асл мусанниф билан унинг шайхи ёки ундан юкоридаги шайхда туташади.
ал-Бухорий «Сахих»ига мустахражлар:
ал-Исмоилий мустахражи
ал-Барконий мустахражи
Ибн Ащмад ал-Гитрифий мустахражи
Абу Абдуллощ ибн Абу Захл мустахражи
Абу Бакр ибн Мардавайх мустахражи
Муслим «Сахих»ига ёзилган мустахражлар:
Абу Авона ал-Асфаройний мустахражи
Жаъфар ибн Хамадон мустахражи
Абу Бакр Мухаммад ибн Ражо ан-Найсобурий мустахражи
Абу Бакр ал-Жавзакий мустахражи
Абу Хомид аз-Шозилий мустахражи
Абу ал-Валид Хассон ибн Мухаммад ал-Кураший мустахражи
Абу Имрон Мусо ибн ал-Аббос ал-Жуяний мустахражи
Абу Наср ат-Тусий мустахражи
Абу Саид ибн Абу Усмон ал-Хийрий мустахражи
«
Сахихайн» га ёзилган мустахражлар:
Абу Наим ал-Асбахоний мустахражи
Абу Абдуллох ибн ал-Ахрам мустахражи
Абу Зар ал-Харавий мустахражи
Абу Мухаммад ал-Халлол мустахражи
Абу Али ал-Мосаржисий мустахражи
Абу Масъуд Сулаймон ибн Иброхим ал-Асбахоний мустахражи
Абу Бакр ал-Яздий мустахражи
Абу Бакр ибн Абдон аз-Широзий мустахражи
Бошка мустахражлар:
Сунани Абу Довудга Мухаммад ибн Абдулмалик ибн Айманнинг мустахражи
Сунани Термизийга Абу Али ат-Тусий мустахражи
Тавхиди Ибн Хузаймага Абу Наим мустахражи .

«Мустадрак» китоблар
Бу турдаги китобларда мухаддис бошка мухаддис уз шартларига кура китобига киритмай кетган хадисларни туплаб тулдиради.
• «
Сахихайн»га Хоким ан-Найсобурий номи билан машхур Имом Абу Абдуллох Мухаммад ибн Абдуллох (в.405)нинг «Мустадраки»
• «
Сахихайн»га Абу Зар ал-Харавий Абд ибн Ахмад ибн Мухаммад ал-Моликий (в.434) нинг «Мустадраки» .

Олти сахих китоблар жумласидан булмаган сахих китоблар
Ибн Хузайманинг сахихи
Ибн Хиббоннинг сахихи
Абу Авонанинг сахихи
ибн ас-Саканнинг сахихи
ал-Исмоилийнинг сахихи
ал-Хокимнинг мустадрак сахихи
Хофиз Зиёуддин ал-Макдисийнинг танланган асари


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио