Мақолалар

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Олти саҳиҳ китоблар жумласидан бўлмаган саҳиҳ китоблар хусусида

        а) صحيح ابن خزيمة  
(Саҳиҳи ибн Хузайма) – Ибн Хузайманинг саҳиҳи;
    б) صحيح ابن حبان
    (Саҳиҳи ибн Ҳиббон) – Ибн Ҳиббоннинг саҳиҳи;
        в)  صحيح أبي عوانة
    (Саҳиҳи Аби Авона) – Абу Авонанинг саҳиҳи;
        г) صحيح ابن سكن       
    (Саҳиҳи ибн Сакан) – Ибн Саканнинг саҳиҳи;
    д) صحيح الإسماعيلي
    (Саҳиҳи Исмоилий) – Исмоилийнинг саҳиҳи;
    е)   صحيح المستدرك للحاكم
(Саҳиҳул мустадрак лил Ҳаким) – Ҳокимнинг мустадрак саҳиҳи;
    ж)المختارة للحافظ ضياء الدين المقدسي  
    («Ал-Мухтора лил Ҳафиз Дияуд-дин Мақдисий»)– «Ҳофиз Зиёуддин Мақдисийнинг танланган асари».
        
Олти саҳиҳ китоблар жумласидан бўлмаган саҳиҳ китоблар хусусида

    Сиҳоҳи ситта (олти саҳиҳ китоб) жумласидан бўлмаган асарлар бир қанча бўлиб, уларни қуйида зикр қиламиз.
    1. صحيح ابن خزيمة  
(Саҳиҳи ибн Хузайма) – Ибн Хузайманинг саҳиҳи.
Тўлиқ исм-шарифи - Катта Ҳофиз Бош Имом Шайхул-ислом Абу Бакр Муҳаммад ибн Исҳоқ ибн Хузайма ибн Муғира ибн Солиҳ ибн Бакр Силмий (ёки Саламий) Найсобурий. Заҳабий «Тазкира»да шундай маълумотларни келтирган: «Ибн Хузайма 223 ҳижрий санада таваллуд топган. У ҳадис илмига катта эътибор қаратган. Исҳоқ ибн Роҳавайҳ ва Муҳаммад ибн Ҳамиддан ҳадис эшитган, ёши кичиклиги ва итқони (билим мустаҳкамлиги) тўлиқ бўлмаганлиги боис улардан ҳадис келтирмаган. Сўнг Маҳмуд ибн /ийлон, Атаба ибн Абдуллоҳ Яҳмадий Марвазий, Муҳамад ибн Аббон Мустамлий, Исҳоқ ибн Мусо Хотамий, Али ибн Ҳажар, Аҳмад ибн Маниъ, Абу Қудома ибн Сарахсий, Бишр ибн Муоз, Абу Кариб, Абдулжаббор ибн Ало ва уларнинг табақаларидан эшитиб, билмини кучайтирган, асарлар ёзган ва номи машҳур бўлган. Шундай қилиб, Ибн Хузайма Хуросонда ўз даврининг Имоми ва Ҳофизи бўлиб етишган».
Шайхон (икки шайх-Бухорий ва Муслим) саҳиҳларидан ташқарида ундан ҳадис келтирган. Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Абдулҳакам шайхларида бири ҳисобланади. Аҳмад ибн Муборак Мустамлий, Иброҳим ибн Абу Толиб, Абу Али Найсобурий, Исҳоқ ибн Саъид Насавий, Абу Амр ибн Ҳамдон, Абу Ҳомид Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Балавайҳ, Абу Бакр Аҳмад ибн Маҳрон Муқриъ, Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Басир, набираси Муҳаммад ибн Фадл ва бошҳа саноқсиз шахслар ундан ҳадис айтган.
Абу Усмон Ҳийрий деди: Ибн Хузайма: «Асар ёзиш истагида бўлсам, шу хусусида менга аён бўлиши учун истихора намозини адо этардим», - деб айтган.
Сўнг Абу Усмон: «Аллоҳ Таоло ибн Хузайма туфайли Найсобур аҳлидан бало-офатларни дафь қилган», деди.
    Абу Бакр Муҳаммад ибн Жаъфар деди: Ибн Хузаймадан қандай қилиб шундай илмга эришгани ҳақида сўрашди. Ибн Хузайма: (Сунани ибн Можа «Маносик китоби», Муснади Аҳмад «Боқи муснад ал-мукассирин китоби».)
"قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: ماء زمزم لِما شُرِبَ له"
Расулуллоҳ (с.а.в.): «Замзам суви ичилган мақсадга кўра бўлади (яъни, шифо талабида ичилса шифо, чанқоқни қондириш мақсадида бўлса, чанқоқни қондиради)», деган ҳадисларига мувофиқ ҳолда замзам сувини ичиб, Аллоҳ Таолодан фойда келтирувчи илм сўрадим», деб айтган.
    Абу Али Найсобурий деди: Ибн Хузайма фиқҳий ҳадисларни қори сура ёдлагани каби ёдлар эди.
    Заҳабий деди: Бу имом ўз асрининг ноёб буюк кишиларидан эди. Менга Ҳасан ибн Али (Ҳасан ибн Али - ибн Лайс - Абу Вақт - Абу Исмоил ансорий  - Абдурраҳмон ибн Муҳаммад ибн Солиҳ – отасидан – Абу  Ҳотим Муҳаммад ибн Ҳаббон Таймий) айтиб берди: «Ер юэида Муҳаммад ибн Исҳоқ ибн Хузаймадан бошқа ҳадислар билан машғул бўлиб, саҳиҳларини ва бошқаларини  ёд оладиган шахсни билмайман».(Заҳабий «Тазкира»)
    Ҳоким «Улумул-ҳадис» китобида шундай маълумотларни келтирган: Ибн Хузайманинг фазилатлари ҳақида менда кўплаб маълумотлар йиғилган. Унинг «المسائل» («Масалалар») дан ташқари 140 та китоби бор. «Масалалар» асари 100 жуздан иборат. Бурайранинг фиқҳий ҳадисларини 3 жузда тўплаган.
    Заҳабий деди: Ҳоким Ибн Хузаймани ҳаёти ва ижодини тўлиқ ўрганган. У қуйидагиларни келтиради:  Ибн Хузайма боғда мисли кўрилмаган бир зиёфат уюштирди. Найсобур бозорларида юриб, одамларни у ерга чорлади. Одамлар ўзлари билан турли ноз-неъматлар, қовурма гўштлар, ширинликларни олиб у ерга шошилдилар. Боғда сон-саноқсиз жамоа тўпланди. Бу каби зиёфат фақат султон учун тайёрланар эди. У 311 ҳижрий сана Зулқаъданинг иккинчи куни 89 ёшида вафот этди.(Ҳоким «Улумул-ҳадис»)   

    2. صحيح ابن حبان
    (Саҳиҳи ибн Ҳиббон) – Ибн Ҳиббоннинг саҳиҳи
    Тўлиқ исми-шарифи -  Ҳофиз аллома Абу Ҳотим Муҳаммад ибн Ҳиббон ибн Муоз Таймий Бастий. Ибн Ҳиббон  Ҳусайн ибн Идрис Ҳаравий, Абу Халифа Жамаҳий, Абу Абдурраҳмон Насоий, Умрон ибн Мусо ибн Мужошиъ, Ҳасан ибн Суфён, Абу Яъло Мусолий, Аҳмад ибн Ҳасан Суфий, Жаъфар ибн Аҳмад Димашқий, Абу Бакр ибн Хузайма ва бошқа Мисрдан Хуросонгача бўлган кишилардан ҳадис келтирди. Ундан Ҳоким, Мансур, Абдуллоҳ Холидий, Абу Муоз Абдурраҳмон ибн Муҳаммад ибн Ризқуллоҳ, Абулҳасан Муҳаммад ибн Аҳмад Рузаний, Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Мансур Буқоний ва бошқалар келтирдилар.
    Абу Саъд Идрисий деди: У бир қанча муддат Самарқандда қозилик қилган. У Қуръонни ва ҳадислардан ёд олган, фақиҳ инсон, табобат, астрономия ва бошқа илм-фан тармоқларидан хабардор эди.
    Ҳоким деди: Ибн Ҳиббон фиқҳ, луғат илми, ҳадис, ваъз-насиҳат ўчоқларидан бири эди. Найсобур (Нишопур) га келиб Абдуллоҳ ибн Ширвайҳ ва бошқалардан ҳадис эшитди. Сўнг Бухорога бориб Умар ибн Муҳаммад ибн Баҳир билан учрашди. 334 йили Найсобурга етиб келди ва Нисо вилоятига йўл олди. 337 йили Найсобурга келиб хонақоҳ қурди. 340 йили китобларини эшитиш мақсадида ватани Сижжистонга йўл олди. (Ҳоким «Улумлл-ҳадис»)
    Хатиб деди: Ибн Ҳиббон ишончли, зукко, обрў-эътиборли инсон эди.
    Заҳабий деди: Абу Ҳотам ибн Ҳиббон 354 йил шаввол ойида вафот этди.( Заҳабий «Тазкира»)   

    3.  صحيح أبي عوانة
    (Саҳиҳи Аби Авона) – Абу Авонанинг саҳиҳи
    Тўлиқ исми-шарифи – Катта Ҳофиз Яъқуб ибн Исҳоқ ибн Иброҳим ибн Язид Асфароиний, асли Найсобурлик. Муслимнинг саҳиҳига ёзилган саҳиҳи муснад соҳиби, унга бир қанча қўшимчалар киритган. Диққатини ҳадис илмига жалб қилиб, дунё кезди. Юнус ибн Абдулаъло, Аҳмад ибн Азҳар, Заъфароний, Али ибн Ҳарб, Умар ибн Шабба, Муҳаммад ибн Яҳё Заҳалий, Али ибн Ашкоб, табақалари ва улардан кейингилардан ҳадис келтирди. Ундан Ҳофиз Аҳмад ибн Али Розий, Абу Али Найсобурий, Яҳё ибн Мансур Қозий, ибн Адий, Тобароний, Исмоийлий, ҳамда ўғли Абу Мусъаб Аҳмад ва бошқалар ҳадис келтирди.
    Ҳоким деди: Абу Авона ҳадис олимларидан бўлиб, уларнинг ишончлиларидан ҳисобланади. Ўғли Муҳаммаднинг айтишига кўра 316 санада вафот этган. Бошқаларнинг сўзига қараганда, унинг қабри Мадинаги Асфароинда бўлиб, у ер зиёратгоҳга айлантирилган.( Ҳоким «Улумлл-ҳадис»)   

    4. صحيح ابن سكن       
    (Саҳиҳи ибн Сакан) – Ибн Саканнинг саҳиҳи
    Тўлиқ исми-шарифи – Ҳофиз Абу Али Саъид ибн Усмон ибн Саъид ибн Сакан Бағдодий, Мисрда яшаган. 194- йил таваллуд топган. Абул Қосим Бағавий, Саъид ибн Абдулазиз Ҳалабий, Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Бадр Боҳилий, Абу Уруба Ҳароний, Муҳаммад ибн Юсуф Фрабарий, ибн Жусо ва Жайҳундан Нилгача бўлган табақаларидан ҳадис эшитган. Ҳадисларни тўплаб, асарлар ёзган ва  шуҳрат қозонган.  Ундан Абу Абдуллоҳ ибн Мандаҳ, Абдулғаний ибн Саъид, Али ибн Муҳаммад Даққоқ, Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Асад Қуртубий, Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Яҳё ибн Мафраж, Абу Жаъфар ибн Авнуллоҳ ва бошқалар ривоят қилганлар.
    «Соҳиҳул мунтақо» («Сараланган саҳиҳ») китобини Андалус аҳлига тақдим этган. 355 йили Муҳаррам ойида вафот этган.
     
5. صحيح الإسماعيلي
    (Саҳиҳи Исмоилий) – Исмоилийнинг саҳиҳи
    Тўлиқ исми-шарифи – Имом Ҳофиз Шайхул-ислом Абу Бакр Аҳмад ибн Иброҳим ибн Аббос Исмоийлий Журжоний. Шофиъийларнинг катталаридан ҳисобланади. 277 йил таваллуд топган. 287 ва кейинги йиллар давомида Иброҳим ибн Зуҳайр Ҳалвоний, Ҳамза ибн Муҳаммад Котиб, Юсуф ибн Яъқуб Қозий, Аҳад ибн Муҳаммад ибн Масруқ, Муҳаммад ибн Яҳё Марвазий, Ҳасан ибн Алавайҳ, Жаъфар ибн Муҳаммад Фарёбий, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Хадрамий, ибн Абу Шайба, Абу Халифа Жамаҳий, Баҳлул ибн Исҳоқ Анборий, Абдон, Абу Яъло, Ибн Хузайма ва бошқалардан ҳадис эшитган. Унинг оғиздан оғизга ўтиб келган луғати бор. У «Саҳиҳ»ини тузган, бундан ташқари бошқа асарлар ҳам ёзган. Умар (р.а)нинг муснади шулар жумласига киради. Бу асарни икки томда тартиблаган.
Заҳабий деди: Мен Исмоилийнинг саҳиҳини мутолаа қилдим, унга муҳаббат қўйдим ва бу имомнинг ҳифзи (ёд олиш қобилияти) га қойил қолдим. Яна шунга амин бўлдимки, кейинги авлодлар аввалгиларнинг ёдлаш қобилияти ва маърифатига ета олмайдилар. Исмоилийдан Ҳоким, Барқоний, Ҳамза Саҳмий, Абулқосим Абдарий, Ҳусайн ибн Муҳаммад Босоний, Абулҳасан ибн Али Табарий, Ҳофиз Абу Бакр Муҳаммад ибн Идрис Жаржароий, Абдулвоҳид ибн Мунир, Исмоилийнинг невараси Абу Амр Абдурраҳмон ибн Муҳаммад Форисий ва бошқалар ривоят қилаган.
Ҳамза деди: Басрадаги Ҳофиз Абу Муҳаммад Ҳасан ибн Алининг шундай деганини эшитдим: Шайх Абу Бакр ғайрат қилиб, ўзи бир асар яратиши лозим. У ўзининг кучли билми, зукколиги ва қатъиятлиги билан бу ишнинг уддасидан чиқади. У Муҳаммад ибн Исмоилнинг китобига эргашмаслиги лозим. Чунки у бошқаларга тақлид қилишдан устундир.
Ҳоким деди: Исмоилий ўз асрининг ягона юлдузларидан эди. У муҳаддислар ва фақиҳларнинг шайхи, бошқарув ишларида, меҳр-мурувват ва сахийликда тенги йўқ инсон эди. Фақиҳлар ва муҳаддислар ўрталарида у ҳақида хилофлик йўқ.
Ҳамза деди: Исмоилий 371 йил, Ражаб ойининг биринчи куни 94 ёшида ҳаётдан кўз юмди.       
(Фоида)
Ибн Хузайма саҳиҳининг ёзма нусхаси «Германия китоблар фонди» да мавжуд. Ушбу асарга битилган Ҳофиз ибн Ҳажарнинг ҳошияси жуда фоидали. Унинг охириги икки жилди нуқсонлардан саломатдир Бироқ биринчи жилдида бундай нуқсонлар бор.      
Ибн Ҳиббон саҳиҳининг мукаммал, тўлиқ ёзма нусхаси ҳам у ерда мавжуд. Бу қўлёзма нусха Ҳофиз ибн Ҳажар хати билан ёзилган, шунингдек ушбу Ҳофиз томонидан ҳошия ҳам битилган. Бу китобнинг биринчи жилди Мадинаи Мунавварадаги «Маҳмудийя китоблар хазинаси» да сақланади.
Абу Авона саҳиҳининг тўлиқ қўлёзма нусхаси «Германия китоблар фонди» да мавжуд. Бу нусха Яҳё ибн Наъим Ансорий хати билан ёзилган. Ушбу китобнинг тўлиқ қимматбаҳо нусхаси «/оятул-мақсуд ва Авнул-маъбуд» асарининг муаллифи аллома Абуттоййиб шамсул-ҳақ азим Абодий (Аллоҳ ўз раҳматига олсин ва мағфират этсин)нинг китоблар хазинасида мавжуд. Мен бу муборак нусхадан «المقالة الحسنى في سنية المصافحة باليد اليمنى» (Ўнг қўл билан саломлашишнинг суннатлиги ҳақида гўзал мақола) рисоламда баъзи ривоятларни келтирганман.
Ибн Сакан саҳиҳининг тўлиқ қўлёзма нусхаси ҳам «Германия китоблар фонди» да мавжуд. Бу нусха Ҳофиз Суютий хати билан ёзилган.
Исмоилий саҳиҳининг мукаммал қўлёзма нусхаси ҳам «Германия китоблар фонди» да сақланади. Бу нусха Ҳофиз ибн Ҳажар томонидан ёзилган.

6.   صحيح المستدرك للحاكم
(Саҳиҳул мустадрак лил Ҳаким) – Ҳокимнинг мустадрак саҳиҳи
Тўлиқ исми Катта Ҳофиз, муҳаддислар имоми Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Ҳамдавайҳ ибн Наъим ад-Дабий ат-Таҳҳоний ан-Найсобурий бўлиб, «Ибнул байъ» номи билан машҳур. Бир қанча таснифотлар муаллифи. 321 ҳижрий, робийъул-аввал ойида дунёга келди. Ёшлик йиллариданоқ отаси ва тоғасининг эътибори остида ҳадис тўплай бошлади. 10 ёшлик Муҳаммад Ироққа сафар қилди. Сўнг ҳаж амалини адо этиб Хуросон ва Мовароуннаҳр шаҳарларини кезиб юрди. Ёш Муҳаммад у ерда 1000 ёки шунга яқин шайхлардан ҳадис эшитди. У қуйидаги зотлардан ҳадис ривоят қилди: Отаси мусулмон бўлганлиги учун аввало ўз отасидан, Муҳаммад ибн Али ибн Умар, Абулаббос ал-Асом, Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Солиҳ ибн Ҳониъ, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ  Соффар, Абу Абдуллоҳ ибн Ахром, Абу Аббос ибн Маҳбуб, Абу Ҳомид ибн Ҳаявайҳ, Ҳасан ибн Яъқуб Бухорий, Абуннаср Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Юсуф, Абулвалид Ҳассон ибн Муҳаммад, Абу Амр ибн Самок, Абу Бакр Нажжод, Ибн Дуруствайҳ, Абу Саҳл ибн Зиёд, Абдурраҳмон ибн Ҳамдон Жаллоб, Али ибн Муҳаммад ибн Ақоба Шайбоний ва Абу Али Ҳофиз.
Ундан Дорқутний, Абулфатҳ ибн Абул Фаворис, Абулало Воситий, Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Яъқуб, Абу Зар Ҳарварий, Абу Яъло Халилий, Абу бакр Байҳақий, Абулқосим Қаширий, Абу Солий Муаззин, Абдулҳамид Баҳирий, Усмон ибн Муҳаммад Муҳаммий ва Абу Бакр Аҳмад ибн Али ибн Халаф Шерозий келтирдилар.
Хатиб Абу Бакр: Абу Абдуллоҳ Ҳоким ишончли киши бўлиб,  шиаликка мойил эди. Менга солиҳ, олим Иброҳим ибн Муҳаммад Армавий шундай деди: Ҳоким ҳадисларни тўплади ва Бухорий ва Муслим шартларига кўра уларни саҳиҳ деб ҳисоблади. Жумладан,  "طير"    ва  "    " و من كنت مولاه فعلى مولاه       ҳадислари. Ҳадис асҳоблари бу ҳадисларни инкор қилиб, Ҳокимнинг сўзига эътибор қаратмадилар. Ҳасан ибн Аҳмад Самарқандий Ҳофиз: Ҳокимнинг соҳиби Абу Абдурраҳмон Шозёхийнинг шундай деганини эшитдим: Саййид Абулҳасаннинг мажлисида эдик. Абу Абдуллоҳ Ҳокимдан   "طير"     ҳадиси ҳақида сўрашди. Ҳоким: Бу ҳадис саҳиҳ эмасдир. Саҳиҳи бўлганда Набий (с.а.в)дан кейин Али (р.а) дан афзалроқ ҳеч ким бўлмас эди», - деб жавоб берди.
Заҳабий деди: Кейин Ҳокимнинг фикри ўзгарди ва "طير"     ҳадисини «Мустадрак» ида келтирди. Шубҳа йўқки, «Мустадрак» да саҳиҳилик шарти мавжуд бўлмаган, балки мавзуъ ҳадислар сони кўпдир.
Абдуллоҳ ибн /офир ибн Исмоил деди: Абу Абдуллоҳ Ҳоким ўз асри ҳадис аҳлининг имоми, ҳадисларни мукаммал билар эди. Ўз замонасининг қорилари қўлида таълим олди, устозлари Абулвалид ва Абу Саҳлдан фиқҳ илмини ўрганиб оим бўлиб етишди. Замонасининг имоми Абу Добъий суҳбатига муяссар бўлди. Турли саволлар, журҳ, таъдил ва иллатлар бўйича унга мурожаат қилди. Жаофий ва Абу Али Мосаржасий кабиларни асарларни ёд олди.
" "تخريج الصحيحين  )«Тахрижус-саҳиҳайн» (- («Саҳиҳайнни шарҳлаш»),  "تاريخ النيسابور"(«Тарихун-Найсобур»)- «Найсобур тарихи», كتاب مزكي الأخبار" " («Китаб музаккий ал-ахбор») – «Хабарларни текширувчи китоб», "المدخل إلى علم الصحيح" («Ал-мадхал ила илмис-саҳиҳ») – «Саҳиҳ илмига кириш», "كتاب الإكليل" («Китабул-иклил») – «Тож китоби», "فضائل الشافعي" («Фазоилуш-Шафиъий») – «Шофиъийнинг фазилатлари» ва бошқалар билан 1000 жузъга яқин мусаннафотлари бор.
Ҳофиз Абу Ҳазим Абдарий замонасининг ҳадис аҳли имоми Ҳокимнинг шундай деганини айтди: Муборак «Замзам» сувини ичиб, Аллоҳ Таолодан  гўзал мусаннафотлар ижод этишимни насиб айлашини сўрадим. Ҳофиз Абу Мусо деди: Ҳоким ҳаммомга кириб, ғусл қилди. Сўнг чиқиб, «оҳ» деди. Шу билан унинг жони тахти бузилмаган матога ўралган ҳолда узилди. Шундан сўнг қайта либос киймади. Қози Абу Бакр Ҳийрий унга жаноза ўқиди. Ҳоким 405 ҳижрий, сафар ойида вафот этди.

7.  المختارة للحافظ ضياء الدين المقدسي  
    («Ал-Мухтора лил Ҳафиз Дияуд-дин Мақдисий») – «Ҳофиз Зиёуддин Мақдисийнинг танланган асари»
    Ушбу китобда Ҳофиз Зиёуддин  аввал келтирилмаган саҳиҳ ҳадисларни тўплади. Ибн Касирнинг айтишича, бу китоб тугалланмаган. Баъзи ҳофизлар Ҳокимнинг «Мустадрак» идан кўра ушбу китобни афзал кўрганлар.
    Ҳофиз Абу Абдуллоҳ ибн Абдулваҳид Саъдий Мақдисий,  Димашқий Солиҳий Ҳанбалий 569 ҳижрийда таваллуд топган. Фойдали асарлар муаллифи. У Абулмуалий ибн Собир, Абулмажд Бонёсий, Аҳмад ибн Мувозиний, Умар ибн Али Жавиний, Яҳё Сақофий ва уларнинг Дамашқдаги табақалари, Абулқосим Бусирий ва унинг Мисрдаги табақаси, Муборак ибн Маътус, Ибн Жавсий ва уларнинг Бағдоддаги табақалари, Абу Жаъфар Сайдалоний ва Исфаҳондаги табақаси, Ҳамадонда Абдулбоқий ибн Усмон, Муаййид Тусий ва унинг Найсобурдаги табақаси, Ҳиротда Абдулмуиз ибн Муҳаммад Баззор, ҳамда Марвда Абу Музфир ибн Самъонийлардан ҳадис эшитди. Исфаҳонга 2 марта сафар қилди. Кўплаб усулларни тўплади, ҳадисларни текширди ва асарлар тасниф этди. Шогирди Умар ибн Ҳожибга кўра: Устозимиз Абу Абдуллоҳ замонасининг машҳур шайхларидан бўлиб, раббоний уламолар орасида илми, ёдлаш қобилияти, ишончлилиги  ва дин-диёнатда бетакрор, тенги йўқ инсон эди. Унинг гўзал фазилатлари қаторида ривоятларни қаттиққўллик билан текшириши, ибодатларни жидду-жаҳд билан адо этиши,  Аллоҳни кўп зикр этиши, дунёга кўнгил қўймаганлиги, камтиринлигини алоҳида таъкидлаш лозим. Мен муҳаддисларнинг бир гурҳи уни эслаб, Абу Абдуллоҳ фиқҳ, ёдлаш қобилияти ва зоҳидлиги билан тенги йўқ инсон деб мақтаганларини эшитдим. Закий Барзолийдан у зот ҳақида сўраганимда: «Ҳофиз дин-диёнатли, одамлар ичида энг ишончлидир», - деди. Ибн Нажжор: «Ҳофиз нуқ сонсиз ҳужжат келтирадиган, «рижал» ни биладидиган, тақводор инсон бўлиб, чуқур билми, гўзал фазилати, камтаринлиги ва услубининг чиройлилигида унга ўхшаш ҳеч кимни кўрмаганман», - деди. Шараф ибн Ноблусий деди: Шайхимиз Зиёуддинга ўхшаш инсонни кўрмадим». Заҳабий «Тазкира» сида у ҳақида шундан деган: «Унинг ҳаёти ва ижоди маҳсули бўлган  асарлари ҳақида "تاريخ الكبير"  (Катта тарих) китобида тўлиқ маълумотлар келтирдим». Ҳофиз Зиёуддин Мақдисий 74 йил умр кўрди. 643 ҳижрийда жумадул-охир ойида Аллоҳ ҳузурига риҳлат қилди.                             
      
    (Фоида)
Ҳофиз Зиёуддин Мақдисийнинг ушбу «Ал-Мухтара» китоби «Германия китоблар фонди» да мавжуд. Бу қўлёзма нусха Ҳофиз Ибн Касир хатига мансуб.  
Ҳокимнинг «Саҳиҳи Мустадрак» асари «Германия китоблар фонди» да сақланади. Ушбу қўлёзма Ҳофиз Заҳабий хатига мансуб. Унинг ҳошиясига Ҳофиз Заҳабий томонидан асарнинг  талхиси (қисқартмаси, қисқача мазмуни) битилган.
Заҳабийнинг  "تلخيص المستدرك"   китоби қўлёзма нусхаси ҳам «Германия китобла фонди» да сақланади. Шунингдек бу нусха Мадинаи Мунавварадаги «Маҳмудия китоблар хазинаси» да ҳам мавжуд.
    Ҳозирда Ҳокимнинг «Мустадрак»и Заҳабийнинг «Талхиси» билан Ҳайдарободдаги «Даиротул-маориф» типографиясида босиб чиқарилган.    


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио