Мақолалар

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Мавқуф

Мавқуф у саҳобийлардан қавлан ёки феълан ёки  шунга ўхшаган нарсалар (тақрирлар) билан муттасил ёки мунқатиъ бўлсин саҳобийлардан ривоят қилинган бўлади ва саҳобийлардан бошқаларда эса қайд қилиб қўйилади. Айтиладики, уни фалончи Зухрийга мавқуф қилди ва шунга ўхшаган нарсалар. Хуросон фақиҳлари мавқуфни асар деб номлашди. Хабарни эса марфуъ деб номлашди. Ва муҳаддислар эса бунинг ҳаммасини асар деб номлашди.
Абул Қосим ал-Фавроний дедилар:”Фақиҳлар айтадиларки, хабар пайғамбаримиздан ривоят қилинган нарсаларга нисбатан, асар эса саҳобийлардан ривоят қилинган нарсаларга нисбатан айтилади”. Наҳабат Шайҳул Ислом: “Мавқуф ва мақтуъ асарлардир”, - деганлар. 
       Саҳобийларнинг  қавмлари : Биз айтар эдик шу каби қилардик. Агар пайғамбар (с.а.в.) замонларига шу қавиллар илҳақ қилинмаган бўлсалар у мавқуфдир. Агар саҳобийларга айтиб барган бўлса, бас у марфуъди
Саҳобалар шундай қилганмиз, шуни кўрганмиз деб айтиб пайғамбаримиз замонига уламаган бўлса, у мавқуф ҳисобланади. Ибн Салоҳ ҳам шундай деб таъкидлаган. Ва Мусанниф ҳам Муслим шарҳида жумхур муҳаддислар ва усули фақиҳ асҳоблари шунга иттифоқ қилганликларини келтиради. Ал-Ҳаким ар-Розий ал-Омадий уни марфуъ дейишган. Ибн ас-Салоҳ : “Албатта у мавқуф зохирдир”, - дейди. Унинг мисоли Оиша (р.а) нинг мана бу қавилларида ўз аксини топган: қўл арзимаган нарсаларга кесилмайди. Буни Мусанниф шарҳ ал-Мазҳабда кўп фақиҳлардан шундай ривоят қилади: “У маъно жиҳатидан кучлидир”.

Ал-Ироқий ҳамда Шайхул Ислом буни саҳиҳ деб билганлар. Ушбу миолнинг ўхшашини ал-Бухорий ҳам Жабр ибн Абдуллоҳдан нақл қилади: “Биз кўтарилсак такбир айтардик, агар пастга тушсак тасбеҳ айтардик”.
Ибн Салоҳ зохир ривоятида ана шу хабарнинг Расулуллоҳ(с.а.в)га етиб борганлиги марфуъ деб номланишга сабаб, Расулуллоҳ (с.а.в.) уни қилганлигидадир. Бунга сабаб: саҳобаларнинг дин ишларидан сўрашликлари ва пайғамбаримизни унга нисбатан тақрирларидир. Бунга яна мисол Жобирнинг ушбу ривоятидир: “ Биз Расулуллоҳ (с.а.в.) замонларида ёлғиз қолган эдик».
Иккита Шайҳ ривоят қилган яна Жобирнинг қавлини биз Расулуллоҳ (с.а.в.) замонларида от гўшти ер эдик. (Насомий ва ибн Можа ривояти).
Имом Абу Бакр ал-Исмоилий (У хофиз Абу Бакр Ахмад ибн Иброхим ал-Журжоний аш-Шафиий ҳижрий 271 йилда вафот этган.) уни мавқуф деган.
Мусаннаф айтди:” Энг тўғриси аввалги ривоятдир”.
Ривоят қилинишича, биз Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳаётликлари чоғида бир ёмон қийинчилик кўрмаганимиздек қийинчилик кўрмадик ёки у киши бизнинг ичимизда бўлганида ҳам  ёки бизга орқадош бўлганларида ҳам қийинчилик  кўрмаганмиз. Бир ривоятда: “ Расулуллоҳ(с.а.в.) ҳаётида шу каби ёмонликни кўрмаганмидилар” дедилар ёки қилдилар. Шуларнинг ҳар бири марфуъдир.
Муғийранинг мана бу қавли ҳам марфуъ қилинади: “Расулуллоҳ (с.а.в.) нинг саҳобалари Расулуллоҳнинг эшикларини тирноқлари билан таққиллатардилар”.                
Мусанниф шарҳи Муслимда шундай дейди:“ Ана шу иш махфий бўлмаган бўлса, кўпинча марфуъ бўлади. Агар махфий бўлса, мавқуф бўлади.”
Аш-Шайҳ Абу Исҳоқ аш-Шайх Розий: “Агар бир қиссани баёни Расулуллоҳ(с.а.в.) нинг нақли билан бўлса, у ижмаъан марфуъдир”.
Ибн Умар айтганидек: ”Биз айтар эдик ,Расулуллоҳ (с.а.в.) тирик эдилар”. Бу умматнинг энг афзали Набийдан кейин  Абу Бакр, Умар, Усмон . Расулуллоҳ (с.а.в.) эшитдилар ва уни инкор қилмадилар. (Табароний ривояти).
Ибн Салоҳ деди: ”Юқоридаги тирноқлари билан эшикни таққиллатарди”, деган ҳадис Расулуллоҳ (с.а.в.) га бошқача тарзда етиб борган. 
Ҳоким деди: ”Бу ҳадисни муснод ёзмаган кишилар ривоят қилганлиги тахмин қилинади, чунки унда Расулуллоҳ (с.а.в.) ни келтирган”. Бу ҳадис муснад ҳадислар сарасига кирмайди, балки у мавқуф ҳадисдир. Ал-Хатиб ҳам бунга иттфоқ қилди. Мусаннифнинг бу гапларига қарши равишда шундай дейди:” Бу ҳадис лафзан муснад бўлмасада, биз уни марфуъ ҳадислар сарасига киритдик. Чунки юқорида ҳам лафзан мавқуф бўлмаган ҳадисларни маънан марфуъ деб ҳисобладик. Ушбу ҳадисни Имом Бухорий ўзининг “Араб” китобларида Анасдан ва Шайхул Исломдан ривоят қилган. Мусаннаф дедики: “Мен чарчоқсиз ушбу ҳадисни муаммосини ечдим”. Байҳақий ўзининг “Матхал” китобида ҳам ушбу ҳадисни келтирган. Абу Абдуллоҳ   “Улумул ҳадис” да аз-Зубайл Абдулвоҳиддан Муҳаммад ибн Ахмад ад-Дибақий, ундан Закариё ибн Яхё ал-Минқарий, ундан ал-Асма, ундан Кисон Хишон ибн Хассомнинг  мавлоси, ундан Муҳаммад ибн Хассон, ундан Муҳаммад ибн Сирин, ундан Муғийра ибн Шуъба бу эса ушбу ҳадисни Анасдан ривоят қилинганига ишора қилади.

Пайғамбарнинг сифатлари зикр қилинган ҳадислар ҳам иттифоқан марфуъ даражасига кўтарилган. Лекин тобийларнинг қавиллари ушбу қавилларда пайғамбаримизни сифатлари келган бўлсада, марфуъ ҳисобланмайди.
Хулоса шуки, саҳобалар замонига лойиқ бўлмаган ҳадислар мақтуъ ҳадисдир, мавқуф  ҳадис эмас. Шунингдек гарчи саҳобалар тақрир қилинган бўлсада, бу ҳадисга марфуъ нисбати берилмайди.   

 Саҳобийларнинг қавиллари:” Бизни шунга буюрди ёки қайтарди ёки суннатда шундай ёки Билол азонни жуфт-жуфт қилиб айтмоқликка буюрилди ва шунга ўхшаш лафзлар билан келган ҳар бир ҳадис жумхурлар иттифоқ қилгандек, марфуъ ҳадисдир. Бир хилда марфуълар орасига кирмайди”, дейилган.
Умму Атийя шундай ривоят қилади: “Пайғамбар икки идда ёш қизлар ва махсул уйга эга бўлган аёлларнинг уйдан чиқмасликларига буюрди ва мусулмонлар номозгоҳидан ҳадис қилувчилардан узоқлашишни буюрди”. (Шайхон ривояти).
Расулуллоҳ (с.а.в.) аёлларни жанозага эргашишликдан қайтардилар. Суннатда Расулуллоҳ (с.а.в.) намозда бир кафтларини иккинчи кафтларининг устларига қўйдилар ва киндиклари устига қўйдилар. Абу Довуддан .
Билол(р.а)га азонни жуфт қилиб айтиш, иқомадни эса тоқ айтиш буюрилган. Шунга ўхшаш ҳадислар марфуъ ҳадислар ҳисобланади.
Ибн Салоҳ деди:”Ушбу мутлоқлик, яъни амр ва наҳидаги Расулуллоҳ(с.а.в.) қайтгувчидир. Чунки саҳобийларнинг мақсади шариятни баён қилишликдир. Луғатни ёки оятни эмас. Шарият ўзига қоидаларни китоб, суннат, ижмо ва қиёсдан олади. Қуръон амри муҳалликда шаклланмайди. Шунингдек ижмо ҳам, қиёс ҳам”.
Бир хилда шундай ривоятларни Расулуллоҳ(с.а.в.) дан бошқаси буюрилганлиги эҳтимоли билан марфуъ эмас деганлар. Чунки Қуръон ижмо ва баъзи хулофалар ва истинбодлар Расулуллоҳдан бошқанинг амридир. Ҳукм аввалгисигадир. Имом ал-Бухорий ўз саҳиҳида ибн Шиҳобдан, у эса Салим ибн Абдуллоҳ ибн Умардан, у эса ўз отасидан: “Агар суннатни ирода  қилсанг, намоз билан машғул бўл деган вақтдаги хожилар қиссасидан ривоят қилинган ривоят мисол бўлади”.
Ибн Ишҳоб деди:” Расулуллоҳ (с.а.в.) худди шу ишни қилган деб, Салимга айтди. Салим эса Мадина аҳлини етти фаҳиҳидан бири ва тобиинларни ҳофизийлардан бири бўлиб, у шундай дейди: Саҳобийлар ва тобиийлар агар суннат лафзини ишлатишса, у билан Расулуллоҳнинг суннатларини назарда тутишган. Гоҳида у суннат марфуъ бўлса, Расулуллоҳ (с.а.в.) айтдилар деб айтишмайди”. 
Расулуллоҳ(с.а.в.) га ҳаётлик чоғларидан ёки вафотидан кейин ҳадис етиб борган бўлса, марфуъ дейилади.
Аммо Ибн Салоҳни (ал-Иддату) деб таъкидлашича:”Расулуллоҳ давридан кейин айтилган ҳадис марфуъ ҳисобланади. Тобиийлардан бўлса, мурсал ҳисобланади”. Ибн Мусаййиф ҳам 2 ҳил кўринишни айтди.
1.    Ҳужжат бўлади.
2.    Ҳужжат бўлмайди.
Ғаззолий эса тартибсиз бўлган бундай ҳадисларни мавқуф, марфуъ, мурсал бўлиши мумкин деб айтган. Яна марфуълар сарасига кирувчи ҳадислардан, саҳобийлардан нақл қилинган ва раъй аҳли тарафидан айтилинмаган ҳадислигида шаксиз эътимод қилинадиган саҳобийлардан нақл қилинган ҳадислардир.
Ал-Ҳаким ўзининг “Маърифатул масанид” китобида ушбу нарсани ойдинлаштирган. Масалан: Ибн Маъсуднинг айтган:” Кимки фолбинлик ёки сеҳргарлик қилса,  Муҳаммад (с.а.в.) олиб келган нарсаларга кофир бўлибди”.
Ибн Абдулбир ўзининг “Ат-туқсо” китобида ушбу каби бир неча ҳадисларни китоби марфуъ мавзусига тегишли бўлганлиги учун келтирилган.     Ушбу китобда Саҳал ибн Абу Ҳайсалини ҳавф намози ҳақида айтган ҳадиси ҳам келтирилган. Тамҳидда эса бу ҳадисни мавқуф деб келтирган. Ушбу мисол раъй аҳли тарафидан айтилмайдиган нарсага мисол бўлади. Шу каби ҳадисларни Ироқий ҳам нақл қилган ва уларни саҳобийлар билан чегаралаган. Шайҳул Ислом ҳам “Исарҳун нуҳба ” деган китобида келтирилган.
 Агар ҳадисда саҳобийлар зикр қилинган вақтда унга етиб боради ёки унга кўтарилади дейилса, Аърожнинг Абу Хурайрадан ривоят қилинган ҳадисида “Уришингизлар кўзлари кичкина бўлган қавмга қарши”.
Саҳобаларга етиб боришилигига мисол равишда ибн Аббосни: “Шифо 3 нарсададир: Асал ичишликда; қон олдирилишликда; ўтдакуйдурилган нарсададир”. (Имом Бухорий ривояти).
Малик ўзининг “Муатто”сида Абу Хозимдан, у эса Сахил ибн Саъаддан ривоят қилади: Инсонлар намозда чап қўлини устига ўнг қўлини қўйишга буюрганди.
Шунга ўхшаш ҳадисларнинг ҳаммаси аҳли илмлар наздида марфуъдир. Агар тобиийлар тарафидан унга етиб борган дейилса, марфуъ мурсалдир, лекин саҳобийлар тафсирини марфуъ деб ҳисобловчилар бу саҳобаларнинг тафсирини оятларнинг нозил бўлиш сабабларига тегишли тафсирлариёки шунга ўхшаш гапларни мавқуф дейишади.
Шайҳул Ислом дедилар:”Пайғамбаримиз (с.а.в.) дан айтилган бўлсада, лекин ҳадисни марфуъ ёки мурсал ҳақида бирор нарса келтирилмаса шу ҳадислар марфуъ мурсал  бўлади”.
Пайғамбаримиз(с.а.в)дан ривоят қилингани каби. Бундай ривоят қилинган ҳадислар ҳадиси қуддисий ҳисобланади. Айтувчини ҳазф қилиб қавлга иқтисор қилишлик ибн Сирин Абу Хурайрадан ривоят қилинганидек: “Ғафол исломга кирди.”  Хатиб деди : «Ушбу каби истилоҳлар аҳли Басрага холдир, лекин ибн Сирин Абу Хурайрадан ривоят қилинган ҳар бир ҳадис марфуъдир». Абу Бакр ал-Марвазий ўзининг “Китобил илм” китобида ал-Қаварийдан, у эса Бисир ибн Мансурдан, у эса ибн Абу Равотдан деди: «Умар ибн Абдулазиз ҳадислар ҳақида ривоят дейишни ёмон кўрар эди ва айтилардики, ривоят бу шеърдир дерди».
Айтилишича: «Балки эсдан чиқиб қолганлиги сабабли ривоят деб келтирилгандир. Саҳобийларнинг тафсирларини марфуъ деб атаган у ал-Ҳаким бўлиб, ҳадис ўрганувчилар саҳобийларнинг тафсилларини улар воҳийга ва нузлга гувоҳ бўлганликлари сабабидан марфуълигини билиши кераклигини таъкидлаган. Шайхан эса уларга муснад деб таъриф берган».
Шунингдек оятни ва шунга ўхшаган нарсаларни нузул сабабига таълуқли тафсиралр мавқуфдир.
 Жобир деди: «Яхудийлар айбдордирлар: «Кимки ўз аёлини орқасидан туриб, олдига келса шол туғилади деганлар». Шунда Аллоҳ таоло нозил қилди: “Аёллар сизларни экинзоринглардир”, деган оят нозил қилинди».
Муслим ривояти: «Айтдимки тобиийларнинг қавллари ҳам мавқуф ҳисобланади. Ибн Салоҳ ва унга эргашганлар ҳамда ал-Ҳакимнинг қавлларини мусаннаф ҳисоблаб келтирди. Ҳаким ҳам ўзининг «улумул ҳадис» китобида очиқ ойдин баён этган.  Ҳаким айтди: «Мавқуфотлардан биридир. Аллоҳнинг “Лавҳатил бил батар” ояти каримасини  Абу Хурайра орқали Ахмад ибн Комил ривоят қилган ҳадис мавқуф ҳисобланади».
 Аҳмад Абул Хурайрадан ривоят қилади: Улар жаҳаннамга қиёмат куни улоқтирилади ва уларни ўтда куйдурилади. Бирор бир гўшт у ерда улуғлик нисбатида тарк қилинмайди. Ушбу каби ҳадислар саҳобийларнинг тафсирида мавқуф ҳисобланади. Аммо биз бошқа бўлимда саҳобийларнинг тафсирларни муснадга нисбат бериб, Жобирнинг яхудийлар ҳақидаги қиссасини келтириб, бу ва бунинг ўхшаши мавқуфдир деганлар. Лекин саҳобийларнинг вохийга шоҳид бўлиб, Қуръон оятлари ҳақида хабар берганлари ҳаммаси муснад ҳадси ҳисобланади. Ҳоким ҳам мустадракда умумий келтириб “Улумул ҳадис”да эса таҳсислаб келтирган. Баъзи инсонлар шунга эътимод қилишган. Мустадракда келтирилган умумий қоида саҳобийларнинг умумий ҳолатига нисбатандир. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинган барча нарса мавқуф ҳисобланмайди.
Мақтуъ кўплиги мақотиу ёки мақотийу, мақтуъ тобиийларга қаблан ёки феълан ёпишган бўлиб, умумий мавқуф ҳисобланади. Шофиий буни фанга киргизган. Ат-Табароний ҳам ўзининг мунқатиъсида киргизган.
Исноди тутишмаган нарсага мақтуъ дейилади. Абу Бакр ибн Ҳумайдий ҳам, Дорақутний ҳам шундай таъриф берган, лекин Шофиий истилоҳга биринчи киргизгандир. Баъзи ҳадисларда ҳасан деган лафз билан мавқуф ҳадислар зикр қилинади. Бу икки шайхнинг шартидир.
Абу Ҳафиз ибн Бадр ал-Мафсалий ўзининг “Маърифатул вуқуф алал мавқуф” китобида мавқуат асҳоблари ўзининг тавсифларида ворид қилинган нарсаларни келтиришлик. Ушбу ҳам пайғамбаримизсиз саҳиҳ ҳисобланади. Ушбу китобда мавзуъ билан мавқуф фарқлари баён қилинган.
Ал-Мурсал тоиф уломолари катта тобиийларнинг Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай деган ва шундай қилган каби гаплар мурсал ҳисобланади. Гарчи тобиийдан олдин бир киши ёки кўп киши тушиб қолган бўлсада, Ҳоким ва ундан бошқалар тобиийларнинг пайғамбаримиздан ривоят қилган ҳадисларидангина мурсал деб ҳисоблайди. Агар тобиийдан аввалгиси тушиб қолган бўлса, у мунқаттиъ ҳисобланади. Фиқҳда эса машҳур ҳисобланади. Усулда эса барчаси мурсал ҳисобланади. Бу истеълоҳда ва иборада ҳар хилдир. Зухрий ва ундан бошқа кичик тобиийлардан иборат бўлган: “Пайғамбаримиз шундай дедилар”,деб ривоят қилган ҳадислари машҳур ҳисобланади. Кимки тобиийлар билан ҳослаб ҳадисни нақл қилса, у мурсал ҳисобланади. Бир ривоятда: Мурсал эмас балки, муқатиъдир дейилган. Агар фалончи фалончидан ривоят қилди деган нақл билан келса, Ҳоким мунқатиъга ёйди. Бундан бошқалар эса мурсалга ёйишди.
Мурсалнинг ҳукми: муҳаддислар ва Шофиийлар ва кўплаб фиқҳу усул уламоларининг иттифоқига кўра заиф ҳисобланади. Молик Абу Ҳанифа ва бир қатор кишилар:
“Мурсал ҳадиснинг манбаи ва бошқа келиш йўллари саҳиҳ бўлса ёки бошқа йўллар ҳам муснад ёки мурсал бўлиб, аввалги мурсал иснодидаги кишилар бу иснодда бўлмаса, саҳиҳ ҳадис ҳисобланади», дейишган. Бу билан мурсал ҳадиснинг саҳиҳлик даражаси очиқ ойдин равшан қилиб берилган.
Юқорида иқтибос қилинган икки йўлдан келган мурсал ҳадис ҳам гарчи уларга саҳиҳ ҳадис муҳоза келса ҳам саҳиҳ ҳисобланади.
Катта тобиийлар Убайдуллоҳ ибн Адий ибн ал-Хиёр, Қайис ибн Абдул-ҳозим, Сайф ибн ал-Мусойифдир.  Тобиийлар пайғамбаримиздан ривоят қилинган ҳадислар ирсол бўлиб, сифатланган бўлади.
Ҳар бир ҳадисни муҳаддислар ва бошқалар ҳузурида бирор бир ҳужжат йўқ бўлса, уни мурсалга ҳукм қилдилар. Фиқҳ ва усул олимлари эса умумийлаштирдилар. Пайғамбаримиздан ҳадисни кофирлик вақтида эшитиб, сўнгра пайғамбар  вафотидан кейин исломга кирса, у тобиий бўлади. Бунга ҳамма олимлар иттифоқ қилишган. Бу эса мурсал ҳадисни тобиийларга хослашга раддиядир. Ушбу ҳадис муттасил ҳадис ҳисобланади. Бунга далил равишда Ҳарқалнинг элчиси Танваҳийнинг қайсар ҳақидаги ривоятини келтириш мумкин. Ушбу ҳадисни Имом Аҳмад ва Абу Яълолар ривоят қилган. Ва буни муснад ҳадислар қаторига жорий қиладилар.
Муҳаммад ибн Абу Бакр ас-Сиддиқ каби пайғамбаримизни кўрган инсонлар саҳобийлар ҳисобланади. Унинг ривоятига эса мурсал ҳукми берилади. Чунки бу кишининг ривоят ва бу кишига ўхшашларнинг ривоятлари тобиийлардан етиб келган. Лекин пайғамбаримиз билан учрашиб, у кишидан эшитиб ривоят қилган саҳобалар юқоридагининг хилофидир. Чунки буларнинг ривоятлари тобиийлардан қилиниши хилофдир.
Ал-Ироқий ибн Қаттондан  нақл қилинади: “Ўзи эшитмаган кишидан ҳадисни ирсол қилиб ривоят қилишлик мурсал ҳадис ҳисобланади. Ушбу турдаги ҳадисни баъзилар мунқатиъга ҳукм қилишади. Лекин , ибн Салоҳ: “Баъзи усул китобларининг муаллифларидан мурсал эканлигини ривоят қилган”. Ироқий эса ушбу икки қавлни аксар уламолар мажҳул иснодни муттасилга ҳукум қилганлигига хилофдир. Бу аксар уламолар ар-Рашида ал-Аттар ал-Аълаий ибн Салоҳ баъзи усул китобларининг муаллифларидан деб айтган қавлидан мурод ҳарашайн имомларини назарда тутган”.
Ушбу йўлни Абу Довуд ҳам ўзининг “Китоб ал-Марасил” да қўллаган.
Байҳақий эса ўзининг суннатида тобиийлар саҳобалардан бўлган бир ноаниқ кишидан ривоят қилинган бўлса, уни мурсалга ҳукм қилинмаган. Бухорий ал-Ҳумайдийдан шундай ривоят қилади: Агар иснод саҳобийлардан бўлган бир киши ҳақида бўладиган бўлса, у мурсалга ҳужжатдир. Гарчи у киши иснодда номланмаган бўлса ҳам.
Ал-Асрал Аҳмад ибн Ҳанбалга шундай дейди: “Тобиийлардан бир киши саҳобийларнинг бирортасидан эшитмаган ҳадисни саҳобийлардан бир киши ривоят қилди деса, у ҳадис саҳиҳми?” деган экан.
Агар тобиийлар саҳобийлардан анъан билан ёки очиқ ойдин ривоят қилган бўлса, ушбу ҳадис ҳасан ҳадис ҳисобланади.
Мурсал ҳадисни Муслим ўзининг саҳиҳида, ибн Абдулбир ўзининг “Тавҳид” асарида ва Молик ҳамда ал-Ҳакимлар заифга ҳукм қилинган. Усул асҳоблари эса иснодда саҳобийлардан эҳтимол қилинса, ҳадиси заиф ҳисобланади. Гарчи мурсал ишончли равийлардан ривоят қилган бўлсада, чунки ноаниқлик ҳадисни заифга чиқаради.
Ал-Мунқатиъ фақиҳлар, ал-Ҳатиб, ибн Абдул Бир ва бошқа муҳаддислар қай тарзда бўлсада, кесилган   бўлса, мунқатиъ ҳисобланади. Мунқатиъ кўпинча саҳобийлардан қилинган тобиийларнинг ривояти ишлатилмайди. Мисол: Моликни ибн Умардан ривоят қилингани.
Айтилишича, тобиийлардан олдин бир кишида ҳалал ёки мувҳамлик булса, мунқатиъ ҳисобланади.
Айтилишича, мунқатиъ тобиийлардан ёки бошқалардан қавлда ёки феълда ривоят қилинган ҳадисга айтилади, лекин бу таъриф заифдир.
Ушбу кесилишлик саҳобийларда ёки бошқаларда бўлса, мунқатиъ ҳисобланади.Фалончи бир кишидан ривоят қилинди деса ҳам мунқатиъ ҳисобланади. Лекин аксар уламолар бунга қаршидир. Шайх ал-Ислом ва Ироқийлар исноддаги соқитлик бир ёки иккита бўлиши керак дейишади. Кетма-кет тушиб қолса, мунқатиъ бўлмайди. Юқорида берилган тобиийдан ёки бошқалардан ривоят қилган ҳадис мақтуънинг таърифидир, мунқатиъники эмас. Мунқатиъ зоҳир ёки маҳфий кўринишда бўлади. Маҳфий кўринишни фақат хос одамларгина билади. Ар-Рашид ал-Аттар : “Муслимнинг саҳиҳида 10 тадан ошиқ мунқатиъ санъатига эга ҳадислар бор. Лекин у ҳадислар бошқа билан муттасил ҳисобланади. Мисол: Ҳумайд ат-Тувайлий отаси Рофийдан, у эса Абу  Хурайрадан ривоят қилади: “Абу Ҳурайра пайғамбаримиз (с.а.в)ни  Мадина кўчаларининг бирида учратди”. Ушбу ҳадиснинг саҳиҳ исноди Ҳумайд Абу Бакр ал-Мазнийдан, у эса Абу Рафиъдан ривоят қилган ҳадисдир. Ушбу ҳадисни 5та имом ва Аҳмад ва ибн Абу Шийба иккаловлари ўз муснадида  ривоят қилишган. Мисол: Сойиб ибн Язид Абдуллоҳ ибн Саъдийдан, у эса Амирдан бир ҳадиси ривоят қилишган. Ушбу Санаднинг тўғриси ас-Соиб, Ҳувайд ибн Абдул Аззийдан ривоят қилинган ҳисобланади. Ан-Насоий шундай дейди : “Соиб ибн Саъдийдан ҳеч қандай ҳадис ривоят қилмаган, балки Ҳувайддан эшитгандир. Ушбу ҳадисни Бухорий ва Насоий ривоят қилган”.
Яъло ибн ал-Ҳориз ал-Муҳарибий Ғайлондан, у эса ал-Қамадан Муоз қиссаси ҳақидаги ҳадисни тўғри санади. Яъло ўз отасидан, у эса Ғайлондан ривоят қилган саналади. Насоий ва Абу Давуд ривоят қилган.

Ражабова Роҳила


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио