Мақолалар

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Абу Довуднинг «Сунан» китобидаги ровийлари

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
    
    Абу Довуднинг «Сунан» китобидаги ровийлари

    «Кашфуз-зунун» муаллифи Абу Довуд сунани шархларини санаб шундай деган: Ибн Касир ҳадис илми мухтасарида шундай деган: Абу Довуднинг сунанида ривоятлар кўп ва баъзиси бошқа сунанларда учрамайди.
    Ал-Жалол ас-Суютий Нававийнинг «Тақриб» шарҳини ўргатаётиб шундай деган: «Абу Довуд китобида ҳадислар сони 4800 тани ташкил этади, улар ичидаги энг мукаммал ривоят Абу Бакр ибн Досанинг ривоятидир ва Абу Али ал-Луълийнинг ривояти ҳозиргача эшитиш занжири билан боғланиб келмоқда».
    Шоҳ Абдул-азиз ад-Деҳлавий деди: Ал-Луълийнинг ривояти шарқда машҳур, ибн Досанинг ривояти эса ғарбда машҳур, шу жиҳатдан улар бир-бирига яқиндир. Улар ўртасида ихтилоф фақатгина бири олдин бири кейин ривоят қилинишидир лекин бу, ривоятнинг ортиқ ёки камчилигида эмас. Лекин ибн ал–Аъробийнинг ривояти ундай эмас, ундаги камчиликлар у икки нусхага нисбатан баён қилинган.
    Ал-Ҳофиз абу Жаъфар ибн Зубайр ўзининг дастурида шундай дейди: Бу китоб Абу Довуддан тўрт кишининг иснодлари занжири орқали ривоят қилинган:
I.    Абу Бакр ибн Муҳаммад ибн Бакр ибн Абдураззоқ ат-Таммор ал-Басрий. У Ибн Доса номи билан машҳурдир. Син фатҳалик ва ташдидсиз. Қози Абу Муҳаммад Ҳутатуллоҳ унга ишора қилган. Унинг 1000 талик шеърлари билан қози ишлари билан Абу Фазл, Иёз ибн Мусо ал-Яхзабий ал-Моликийнинг «Китабул-ғанния» сида келтирилади. Шунингдек, мен унинг исмини шайхимиз Абул Ҳасан ал-Ғариқийдан иқтибос қилмасдан балки шундайлигича қайд қилганларимда топдим.
II.     Абу Саид Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Зиёд ибн Бишр у ал-Аъробий номи билан таниқли.
III.    Абу Али Муҳаммад ибн Амр ал-Луълий ал-Басрий.
IV.    Абу Мусо Исҳоқ ибн Мусо ибн Саид ар-Раммий, у Абу Довуднинг котиби бўлган.
Иккита саҳиҳда иттифоқ қилишича, уларнинг йўли ажралиб кетмаган, лекин фақат ал-Аъробийнинг ривояти фитна китоби, жанг китоби, ҳарфлар китоби ва хотима китобида тушиб қолган. Либослар китобида ҳам ярмигача тушиб қолган. Шунингдек, таҳорат китоби, намоз ва никоҳ китобларида ҳам кўп варақларида тушиб қолган.
Ибн Досанинг ривояти энг мукаммал ривоятдир, ар-Раммийнинг ривояти ҳам шунга яқин, Луълийнинг ривоятлари ривоятлар ичида саҳиҳроғидир, чунки Абу Довуд вафотидан олдин ёзган охирги ривоятлардир.
Атдим: «Юқорида зикр қилинган машҳурлардан ташқари қуйидагилар «Сунан»ни ривоят қилган:
V.    Абул Ҳасан Али ибн Муҳаммад ибн Абдулансорий.
VI.    Абу Асома, Муҳаммад ибн Абдулмалик ибн Язид ар-Равос.
VII.    Абу Амр Аҳмад ибн Али ибн Ҳасан ал-Басрий.
VIII.    Абу Таййиб Аҳмад Иброҳим ибн Абдураҳмон ибн ал-Ашноний ал-Бағдодий.
Абу Умар ал-Ҳошимий деди: «Абу Али ал-Луълий «Сунан» китобини Абу Довудга 20 йилча ўқитган ва Абу Довуднинг котиблигини даъво қилган. Аҳли Басра тилида (Варроқ) котиб дегани бу инсонларга ҳадис ўқиб берувчидир».
Айтди: «Абу Довуд ибн Досанинг ривоятидаги зиёдаларни иснодида шубҳа қилганларини охирида олиб ташлаган. Аз-Заҳабий «Сияр» китобида ибн Доса таржимаи ҳоли асносида шундай деган:   «У Абу Довуддан «Сунан»ни мукаммал ривоят қилганларнинг охиргисидир».

Имом Абу Довуднинг шартлари.

    Абу Довуддан кейингилар унинг ёзганларини 3 қисмга бўлганлар:
Биринчи қисм-саҳиҳ, бу Имом Бухорий ва Муслим китобларидаги мухаррижлик навидир. Чунки бу китоблардаги кўпчилик ривоятлар ушбу икки саҳиҳдан олинган. Унинг гапига суяниш худди иккита имом иттифоқ қилган ва ихтилоф қилганларини иккита саҳиҳда келтирганидек.
Иккинчи қисм-уларнинг шартлари бўйича саҳиҳ-Абу Абдуллоҳ ибн Миндаҳ ҳикоя қилишича, Абу Довуд ва ан-Насоий шартлари қавмлар тарк этишга ижмо қилмаган ҳадисларни ривоят қилишдан иборат. Агар ҳадиснинг исноди узилмасдан ирсолсиз занжир тўғри бўлса, ўша қисми саҳиҳ бўлади. Чунки Имом Бухорий ҳам шундай деган эканлар: «Мен 200 мингта саҳиҳ ва 200 мингта ғайри саҳиҳ ҳадис ёдладим». Имом Муслим айтади: «Мен «Муснад»имни 300 мингта эшитилган ҳадислардан чиқариб олдим».
Кейин мен ўзим ҳам буларнинг китобида иттифоқ қилган ва ажратиб кўрсатган 10 минглаб ҳадисларни мувофиқ ҳолда келтирган ҳадисларини ортиқча ёки кам қилиб келтирганларини кўрдим. Биз билдикки, кўп саҳиҳ ҳадислар қолган. Лекин уларнинг  ривоят қилиш йўллари икки саҳиҳдагидай эмас. Уларнинг иккиси ажратиб кўрсатгандек эмас. Бухорий ва Муслим ривоят қилиб кетганлари саҳиҳлар жумласини ташкил этади.
Учинчи қисм-ўтган бобларда зиддиятли бўлган ҳадисларни ривоят қилиш уларнинг саҳиҳлигига ишонч ҳосил қилмасдан ворид қилганлар ва кам ҳолатларда аҳли маърифат тушуниши учун иллатларини мухарриж баён қилганлар.
Агар улар буларни китобларида ёзганлар ва улар наздида дуруст  эмасми деган савол туғилса, жавобда учта важҳ бўлиши мумкин деб келтирилган:
1.    Уни қавм ривоят қилиши ва уларнинг муҳтож бўлганларини ворид қилганлар ва шубҳани кетказиш учун булардан заифларини баён қиладилар.
2.    Улар Имом Бухорий  ва Муслимларнинг ўз китоблари орқасида саҳиҳликни номлаган маълумотлардан келтирганларини шарт қилиб олмаганлар. Бухорий айтадики «Китобимда фақатгина саҳиҳ бўлганларини келтирдим ва саҳиҳларнинг жуда узун бўлганларини тарк қилганман». Муслим эса шундай дейди: «Бу китобга ёзган ҳар бир ҳадис саҳиҳ эмас. Фақатгина ижмо қилинганларини келтирдим. Булардан кейингилар бундай демаганлар чунки улар бир нарсани зидди билан келтиришар эди.
3.    Бу гапни айтувчиларга шундай дедиларки, «Биз фақиҳ ва бошқа уламоларни ўз китобларида хусумат адолатини далил бўла олмаслигини била туриб келтиришларини кўрганмиз. Иккаласининг феъли бошқа фақиҳлар феълидек, яна Аллоҳ билувчироқдир».
Ва аммо Абу Довуд ва ундан кейингилар шартларида яқин келадилар. Битта қисқа ҳикояни келтирамиз, бошқа ҳкиоялар шу кабидир: «Абу Аъло Муҳаммад ибн Жаъфар ибн Уқайл ал-Басрий бизга Абул Ҳусайн ал-Муборак ибн Абдулжаббор китоби ҳақида хабар беради. Абу  Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али ал-Ҳофиз бизга хабар беришича, у Абул Ҳусайн Муҳаммад ибн Аҳмад ал-/асонийдан эшитган, у эса Абу Бакр Муҳаммад ибн Абдулазиз ал-Ҳошимийдан эшитган, у эса Абу Довуддан аҳли Макка ва бошқаларга жавобан ёзган хатлари ҳақида  эшитган: «Сизлар мендан «Сунан» китобидаги ҳадисларни зикр қилишимни сўрайсизлар, булар мен билган бу бобдаги саҳиҳ ҳадисларми? Билингларки, барчаси шундай, лекин иккита саҳиҳ важҳдан ривоят қилинган. Уларнинг бири иснодда муқаддам, иккинчиси эса ҳифзда. Унинг соҳиби кучлироқ. Бундай ҳолат эса камдан-кам ёзилган. Ўз китобимда мен 10 та ҳадисни кўрмайман. Бу бобда битта ёки иккита ҳадис ёзганман. Агар бу бобда саҳиҳ ҳадислар келтирилса, улуғланади ва бу билан мен унинг яқин манфаатини кўзладим. Мен ёзган «Сунан» китобида ҳадисни тарк қилган киши ҳақида бирор сўз йўқ. Агар  сенга мен келтирмаган Расулуллоҳ салллоллоҳу алайҳи васалламнинг суннатини зикр қилишса, билгинки у заиф ҳадис ҳисобланади, агар бошқа бир йўллар билан китобимдан жой олмаган бўлса. Мен ҳадис чиқариб олиш йўлларини келтирмайман, чунки ўрганувчига кўплик қилади. Мендан бошқа кишини бундай тарзда жамлашни охирига етказганини билмайман» ва хат охиригача зикр қилинган».
Биз Абу Бакр ибн Доса, Абу Довуддан қуйидагича ривоят қилинганини айтдикки, у Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламдан 500  минг ҳадис ривоят қилган ва китоб ўз ичида ташкил этган ҳадисларни сайлаб олган бу китобда 4800 та ҳадис жамланган саҳиҳ ҳадислар ва уларнинг ўхшаш ва мувофиқлари зикр қилинганларнинг барчаси келтирилган. 
    
Абу Довуднинг ровийлар ривоятини саҳиҳ ва иллатли деб топиши

    Билгинки, журҳ ва таъдил илми ҳадис илмлари ичида энг қийинидир. Хабар ривоятлари ва уларнинг ровийлари ҳақида кенг илмга эга бўлганлардан ташқари бу илмга чуқур киролмайди. Шу билан биргаликда ровийларнинг ҳаммадан ривоят қилиш усулларидан хабардор бўлиши ва бундан ташқари бу фанда лозим бўлган илмдан хабардор бўлиши лозим.
    Олдимизда турган машҳур танқидчилардан бири Абу Довуд Сижистонийдир. Ас-Сабаний ва ас-Саҳовий бундан кейинги Имом Аҳмад табақасида танқидчилар табақаси асносида зикр қиладилар.
    Имомлар Абу Довудни ўз асрининг ҳадис ва ишончда, ҳадис иллатини топишда ровийларнинг аҳволидан хабардор бўлишда буюкликка эришган имом деб тан олганлар. Ундан буюк имомлар тўғрисида сўрашган. Ожарий ундан сўрайди: «Ҳадис ривоят қилувчи ва энг билувчи ким? Яҳёми ёки Али?». Айтди: «Яҳё билувчироқ, Алининг эса аҳли Шомдан бирор хабари йўқ эди».
    Абу Довуд (р.а.) матн ва иснодларни яхши биларди. Яна у ишни ёрқин очиб берувчи ровийлар аҳволи ҳақида ёзилган китобларни яхши ўзлаштирган кишиларни яхши биларди. Ал-Маданий Абу Довуд билан  бўлган воқеани эслаб, шуни дейди: «Ровийларни билишлик ярим илм, ҳадис фиқҳини билиш ҳам ярим илмдир.»

Баҳо беришда Абу Довуднинг услуби

    У ҳадис ровийларини баҳолаган уламоларнинг бир неча услубларига эргашган чунки улар ҳам ровийлар аҳволини кашф қилиш воситаси билан кўп нарсага қодир эдилар. Ундан ташқари улар воситасида ривоятларнинг заифи ва саҳиҳини ажратишга қодир эдилар. Абу Довуд (р.а.) ҳам муҳаддислар наздида танқидий услубни аниқлашда катта насиба билан уларга шерик бўлган. Ўз услубини қуйидаги белгилар орқали қисқа ифодалаш имкониятига эга бўлган:
1)    Илмий поклик
Абу Довуд юксак илмий покликдан фойдаланган. Бунинг ажабланарли жойи йўқ. У ровийга ҳукмни фақатгина инсонлар унинг ишидан воқиф бўлган ҳақиқат баёнини аниқлагандан кейин чиқарган. Бўлар-бўлмас лавҳаларга аралашмаган. Агар ровий яхши бўлган бўлса, шу яхшилигини зикр қилган, ёмон бўлса, аксинча. Ўзига яқин  ва узоқларга бир хил муносабатда бўлган. Ровийнинг салбий тарафларини очиб беришда қисқартирмаган ёки аксинча. Нима сабабдан мақталганини ёки ёмонланганлигини ҳам айтиб ўтган. Ундан Ажарий Юнус ибн Ҳаббоб ҳақида сўраганида у Юнус ибн Ҳаббобни саҳобаларни сўкувчи деб айтиб шундай деб гапни давом эттирди. Унинг ҳадисларида ноаниқлик йўқ эди.
2)    Илмий омонат (ишонч)
Абу Довуд ровийларга ҳукм чиқаришда ишончли ва ростгўй эди. Фақат билган нарсасига ҳукм чиқарар эди. Агар ҳукм чиқаришга қодир бўлмаса, ҳукм чиқаришни ўзининг шайхларига топширарди. Қанча масалаларни ундан сўрашса, у билмайман деб жавоб берар эди. Ундан Ожарий кўр Урфажа ҳақида сўраганида «мен уни билмайман» деди. Салим ал-Муродий ҳақида сўраганда эса, «уни яхши билмайман» деди. Аъло ибн Холид ҳақида сўраганида «у ҳақда ҳеч нарса билмайман» деди. Умар (р.а.) «Абдураҳмон ибн Аби Лайло ҳақида эшитганмисиз» деб сўраганида шундай жавоб бердики, «ҳадис ривоят қилган, лекин саҳиҳми ёки йўқми, билмайман ва гоҳо уни ҳимоя қилганларини ҳам кўрдим».
Бу фанда уммат учун насиҳат ва ҳақиқат баёнини келтириш мақсадида айтишим лозимки, баъзи фаҳми заифлар буни ғийбат деб санашади. Бу баҳоловчи олимлар ривоят қилишга ҳақли эканлигини зоҳир қилишди. Тўғри гапни айтишда ҳеч кимдан қўрқмадилар.
Ибн Муборак бир кишини эслаб шундай дейди: «Ёлғон гапирарди», Сўрадилар: «Абу Абдураҳмон ғийбат қилармиди?» У деди: «Жим бўл»! Ҳақни ёки ботилни билмагунча биз қандай баён этамиз? Журҳда (иллат топишда) ибн Уяййа шундай дейди: Бу омонат ғийбат эмас. Абу Довуд ҳукм қиладики, Ибн Муъин ибн Мадинийдан кўра кишиларни яхшироқ билади, ва яна шундай дейди: Яҳё кишиларни (ровийларни) билади, лекин аслида аҳли Шом ҳақида ҳеч билими йўқ. Ожарий ундан ал-Ҳасан ибн Занвон ҳақида сўраб деди: Қавм унинг фозил эканлигидан гумон қилади. У жавоб берди: Унинг фазли ҳақида билмайман. Муҳаммад ибн Рижо ал-Басрий шундай дейди: Абу Довудга айтдим: Ар-Рамадий ҳақида гапирганингни эшитмадим деди: Уни воқифликка ҳамроҳ эканлигини кўрдим ва у ҳақида гапирмадим.
3)    Иллат (журҳ)ни  фақатгина шарҳлаб қабул қилиши:
Бу фикрда Абу Довуд кўпчилик танқидчи уламоларга шерик бўлган ва табиатан булар журҳ ва таъдилда ўзини намоён қилганлар эдилар.
    Хатиб шундай дейди: Бу Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий ва Муслим каби танқидчи ва ҳадис ҳофизларининг йўлидир. Бухорий шикоят қилувчи жамоага нисбатан ҳужжатини устун қиларди. муслим ибн Ҳажжожнинг фъли ҳам шундай эди. Абу Довуд буларнинг йўлидан борди. Улардан бошқасига эргашмади. Бу шунга далолат қиладики, уларнинг фикрича иллат фақатгина улар сабабини шарҳлаш ва зикр қилиш билан бўлади.
    Танқидчи олимлар бир неча мазҳабдан юришган кам ҳолатларда баъзиси баъзисининг иллатини қабул қилган ёки қилмаган. Шунинг учун баъзан Абу Довуд жумладан заиф ҳадисларни чиқариб ташларди. Ал-Мунзарий Мухтасар ас-Сунанда ибн Мандаҳ ҳақидаги шикоятида шундай дейди: Абу Довуднинг қавм ҳадисини чиқариши уларни тарк қилишга жам бўлмаган агар ҳадис ғайри қатъий ёки ирсол жиҳатидан иснодлар занжир узилмасдан саҳиҳ бўлган бўлса. Шунинг учун  ҳам у ал-авом ибн Ҳамзани  тасдиқлаган унинг устози ибн Муин унинг заиф эканлигини айтиб шундай дейди: «Унинг бирор инкор ҳадисини кўрмадим» яъни уни заиф санаш мажбур қиладиган. Нуҳ ибн Қайс ҳақида шундай  деган: «У ишончли, менга Яҳё бирор ҳужжатсиз заиф эканлиги ҳақида маълумот етди».

Иш усули

    Бу китоб билан ишлашда қуйидаги усулларни қўлладик:
1)    «Дол» ва «Жим» нусхаларининг намоён қилиниши ва икки нусха ўртасидаги зарурий фарқларни қўйишда кўпинча «дол» нусхаси аҳамиятга эга.
2)    Қуръон оятларини эъзозлаш
3)    Абу Довуд 5 ҳадис ҳофизларидан қайси бирини алоҳида танлаганини зикр қилдик.
4)    Тарафларни ўрганишаг бағишланган «Туҳфатул ишраф» китобидаги жойлашган рақамларга ундаги ҳадисларнинг занжирли рақамини қўйиш. Бу китоб тадқиқодчиси ҳижрий 1354 йилда Мисрда Мустафо Муҳаммад нашриётида чоп этилган. Абу Довуд ёзган нусхага ва Муҳаммад Муҳийддин Абдул Ҳамид тартибга солган 4 жузъга таянган.
5)    Шундан «Туҳфатул -ишраф» га мувофиқ бобларга ҳам рақам қўйиш ва бунга биз «Те» ҳарфини белги қилиб олдик ва унга қўшимча равишда ҳадис лафзларига бағишланган «Мўъжамул- муфаҳрис» китобининг методига кўра бобнинг ўзидаги рақамлардан ҳам зиёда қилдик ва унга «Мим» ҳарфини белги қилдик. Китобдан фойдаланишни енгиллаштириш мақсадида пайғамбар (сав) ҳадисларининг лафзларига бағишланган икки китобга: «Мифтаҳу канузис-суннати» ва «Ал-мўъжамал Муфахрис» га таяндим
6)    Қуръон оятларини мундарижага келтириш:
7)    Абжад ҳарфларига мувофиқ тартибланган ровий исмининг зикр қилиниши билан ҳадис рақамларини ҳам зикр қилиш орқали саҳобалар ҳикояси ва ҳадислар тарафларига мундарижа ишлаш.
8)    Бу нусхамиздан тушиб қолган ҳадисларга «Туҳфатул ишраф» дан киритилган тузатишлар. Бу ҳадислар Луълуий ривояти эмас ва Луълуийдан бошқаларнинг  ҳам ривояти эмаслигига ишора бор, булар китоб ҳошиясида келтирилган эмас.
9)    Ҳадисларни қуйидаги шарҳларга кўра жойлаштирдик:
•    Хаттобийнинг «Маълимус-сунан» асари
•    Муҳаммад Шамсул Ҳаққул Аъзим Ободийнинг «Авнул-маъбуд» асаридир.
 Ва ниҳояда Аллоҳдан тавфиқ ва мустақил фикр сўраб қоламиз.

Хулоса

    Абу Довуднинг иш услуби ва методини яхши ўрганган одам бир эътибор беришда бу усул Абу Довуд ҳазратларникидир дейиши турган гап. Чунки, кишининг Бухорий ва Муслим каби буюк муҳаддислардан бошқасига эргашмаганликлари у кишининг методлари ва иш услубидаги ҳадисларни ўзаро тартибга келтиришлари қолаверса чин ишонч билан замондошлари ва устоз шогирдларининг эътиборларига сазовор бўлганликлари ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Абу Довуд ҳазратларининг иш услубларидан шу нарса маълум бўладики, «бирор илмни ўргансанг яхши ўрган ёки чаласавод бўлиб, ўзингни билағон қилиб кўрсатишга уринма» бу ҳам сенинг бирор ишга эътиборингни билдиради.

  Ризакулов Н.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио