Мақолалар

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Ҳадис турлари. Шарҳ Сунан Насоий асосида.

Режа:

 
1.    Заиф ҳадислар  ва уларга мисоллар
2.    Мункар ҳадислар, уларнинг исноди ва мисоллар.
3.    Ғариб ҳадислар.
4.    Мудраж ҳадислар.
5.    Мавқуф ҳадислар.
6.    Олимларниг Насоийга билдирган фикрлари.

Заиф.
Муҳаммад ибн Зубайр Ханзалий отасидан, у эса Умрон Марфудан келтирган ҳадисига кўра,
Зино қилган аёлнинг турмуш қуриши ҳақида Ҳорун ибн Роиб ва Абдулкарим иккисидан Абдуллоҳ ибн Абид ибн Амр ва ундан ибн Аббос келтирган ҳадисида;
Бир киши Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳазратларининг олдиларига келиб деди; «Одамлар ичида менга энг суюкли бўлган хотиним бор. Бироқ, у ким таклиф қилса рад этмайдиганлар хилидан»,- деди. «Уни талоқ қил»,- дедилар Расули акрам. У киши; «Бунга сабр қила олмайман»,- деди.  Расулуллоҳ (с.а.в.): «Ундай бўлса, ундан баҳра ол», -дедилар. Бу ҳадис мустаҳкам эмас. Чунки, Абдулкарим қувватли ровийлар сирасига кирмайди. Ҳорун эса ундан кўра ишончлироқ бўлиб, ибн Аббосдан ташқари ҳадисни ривоят қилган. Шунинг учун, унинг ҳадиси ҳақиқатга яқинроқ.
Ибн Аббосни заиф этиб фақат Ҳорун тарафидан қараладиган бўлса,  ажралиш бобида эса уни яна қайта кўриб чиқибди.
 Ибн Аббос ундан Икрима у кишидан Умар ибн Абу Ҳафса жиҳатидан қараладиган бўлса, унга хато дейди ва тўғриси эса мурсалдир, дейди. Пайғамбаримизнинг қизлари Фотимани кўрганлари ҳақидаги ҳадисни Абдуллоҳ ибн Амр ундан Абу Абдураҳмон ал-Қудурий ундан эса Робия ибн Сайф ал-Маофирий ривоят қиладилар. Бир куни Фотима бир майитнинг қариндошларига таъзия билдириб, таъзия билдириб турганларида пайғамбаримиз уларга: «Шояд сен ниятингга еттинг»-дедилар. (Робих-заифдир).

    Шунингдек имом унинг олидида иккита шахс бўлиши ҳақида Масъуд ривоят қилган ҳадис: (Бурайда ибн Суфён ибн Фарвар ал-Асламий яъни у киши Масъуддан ривоят қилган. У ҳадис ривоят қилишда ишончли эмас.)
Шайхимиз кўпчилик саҳобалар қаторига Бағалий ибн Манбах Мутайин ибн ас-Сакан ва улардан бошқаларни қўшган. Лекин муаллифни қўшмаганлиги ажабланарлидир.

Бобдаги энг тўғрилари.

Абдуллоҳ ибн Укайим ривоят қилган ҳадисида шундай дейди: «Расулуллоҳ бизга шундай деганлар: «Ўлимтиклигдан терисини шилиб фойдаланманг» бу бобдаги энг тўғриси Зуҳрийнинг ҳадисида: «Агар ўлимтикнинг териси ошланган бўлса дейилган.» Зуҳайр бу ҳадисни Убайдуллоҳ ибн Абдуллоҳ у эса ибн Аббосдан у эса Маймунадан ривоят қилганда яна шуни қўшадилар: «Ўлимтикни терисини ошлаб фойдаланмаганмидингиз?»
Баъзи имомлар ровийлар бўйича эҳтиёткорона иш тутганлар. Масалан, Амр ибн Абу Ашр ҳадисида ривоят қилишда кучли эмас. Ишончли ҳам эмас, дейдилар гарчанд ундан Молик ривоят қилган бўлса ҳам.
           
Мункар

Ҳукми қуйидагича бўлади. Ҳаммод ибн Зайд айтишича у Айюбга дейди. Бирор кимсани «Ишинг ўз қўлингда деганини эшитганмисан», деди. У киши деди; «Йўқ». Сўнг деди; «Худо кечирсину, уни Қатода менга айтиб берган эди».
Косир Мавла ибн Самура, у Абу Салмадан, у эса Абу Ҳурайрадан ривоят қилган ҳадисида шундай дейди; Пайғамбар (с.а.в.) шундай деганлар;
Учтадан кўп учратдими?, деб сўради. У уни билмади. Сўнг, Қатодага мурожат қилдими ва хабар бердими, деди. Деди; «Унутди».
Шунингдек, қуйидаги ҳадисда ит ва мушукнинг пулидан қайтарганлар. Овчи ит бўлса бундан мустасно. Бу мункар ҳадис, деди.

Ғариб

Матндаги лафзига кўра, масалан, сен сувни ишончсиз ит яласа тўкиб юборсин. Али ибн Мусхирдан бошқа одамни тўкиб юборсин деган бирорта одамни билмайман. Шунингдек, яна Умрага атир-упа сепиб, сўнг эҳром боғлаб чиқишдан қайтарган бирор кишини билмайман. Нуҳ ибн Ҳабибдан бошқа одамни бундай деганини эшитмаганман ва уни сақланган деб ҳисоблайман.
Зуҳайл Урвадан, у Ойшадан ридо ҳақида ривоят қилган ҳадисда шундай дейди. «Мени қуршаб олган жой менинг жойимдир». (Муаммардан бошқа Зуҳайрни Ойшага иснод қилган одамни билмайман). Бу борада ўзи якка бўлди. Ёки  бутун матнда.
Абу Довуд ал-Хафарийни Ҳафсадан, у эса Ҳумайддан, у эса Абдуллоҳ ибн Шақиядан, у Ойшадан ривоят қилган ҳадисига кўра, «Пайғамбаримизни намозни ўтирган ҳолларида ўқиганларини кўрдим»; (Абу Довуддан бошқа одам бу ҳадисни ривоят қилганини билмайман ва у рост. Лекин уни хато деб ҳисоблайман).
Айюб Муҳаммаддан, у эса абу Ҳурайрадан жума соати ҳақида айтилган ҳадисда; «Рабоғ Муаммардан, у Зуҳайрдан, у эса Сувайддан, у Абу Ҳурайрадан ривоят қилган ҳеч кимни билмаймиз. Фақат Айюб ибн Сувайб Юнусдан, у Зуҳайрийдан, у эса Саъиддан, у Абу Салмадан ривоят қилган». Юқорида эса Айюб тушириб қолдирилган ва у дарҳақиқат ғарибдир.

Мавқуф

Матн ва санаднинг ўртасида боғлиқликнинг йўқлиги, яъни санади чиройли келтирилган, матни ноаниқ.
Мудраж. Убода ибн Муслим ал-Фазарийнинг Жубайр ибн Аби Сулаймон ибн Жубайр ибн Мутъимдан, у эса ибн Умардан ривоят қилган ҳадис.
Ҳадис қуйидагича; «Эй, Парвардигор, мен ўзимдан пастдагиларга нисбатан ғурурланиб кетишдан сенинг паноҳингни сўрайман». Жубайр деди; «бу камситиш. Убода  эса «Бу Расулуллоҳнинг сўзларими ёки Жубайрникими, билмадим», деди. Бошқа жиҳатдан бу билан камситишлик назарда тутиляпти, деб қўшиб қўйди.
Баъзи ровийларнинг ҳадисларида даражаланади. Ибн Абу Адийни Шуъбадан, у ал-Ҳакам ва Мансур, у иккиси эса Иброҳим ибн Абдураҳман ибн Абдулвазиддан ривоят қилган ҳадис кабидир. У шундай дейди. Абдуллоҳ шайтонга еттита кичик тошчаларни отди. Мансурдан ибн Адийдан бўлак бошқа одам бу ҳадисни ривоят килганини билмайман.
     Шунингдек, Саид ибн Аброр ва Букайр ибн Али Ашаж икковлари  Абу Бакр  ибн Ал Мункадир, у эса ибн Сунаййидан, у Абдуллоҳ ибн Абу Сауддан, у эса отасидан ривоят қилган ҳадисига кўра, «Жума куни ҳар қандай балоғатга етган инсоннинг ғусл қилиши вожибдир», деган ҳадиси. Бу ерда Букайр Абдураҳмонни зикр этмайди ва аёл кишининг хушбўй исидан ҳам эҳтилом бўлганларга ғусл қилиш вожиб», деб қўшиб қўяди.
    Ҳаммомнинг Суфён Мансур Зиёд ва Бакрдан, у ибн Воилдан, уларнинг барчалари эса Зуҳайрийдан, у эса Саммийдан, у отасидан ривоят қилган ҳадисида шундай дейди; «Набий (с.а.в.) Умар, Абу Бакр, Усмонларни жаноза олдида кетаётганларини кўрди». (Абу Бакр Усмонни зикр этмаган ва у шундай дейди). Бу ҳадис хатодир. Тўғриси эса мурсал.
    Бу ҳадис тўқима, ёлғон  ҳадисларга ҳам ишора қилади.
    Ибн Журайж ривоят қилганидек, «Абдуллоҳ ибн Усмон ибн Ҳусайм Абу Зубайрдан, у эса Жобирдан ривоят қилади», деганидек.  (Ибн Ҳусайм ҳадисда ишонарли эмас. Уни ибн Журайж Абу Зубайрдан ривоят қилади демаслиги учун чиқардим).
    Суфён абу аз-Зубайрдан, у Жобирдан ривоят қилган ҳадисда, хоинга талон-тарож қилувчига, ўғрига, бирор аъзосини кесиб ташлаш йўқ. (Суфён Абу Зубайрдан бу ҳақда эшитмаган сўнг, ҳадисни Абу Зубайр Жобирдан ривоят қилди ва бир жойда Жобир ривоят қилди), дейди. Сўнг, деди; (Ибн Журайж Исо ибн Юнусдан, у Фазл ибн Мусо ва ибн Ваҳб ва Муҳаммад ибн Робия ва Муҳаммад ибн Язид ва Салма ибн  Саид Басрий бўлиб ишончлидир.  Ибн  Абу Савфон эса уни замоннинг энг яхши одамидир дейди. Лекин ҳеч ким Абу аз-Зубайр менга ривоят қилган деб айтмаган ва  уни ундан эшитмаган. Бундай ҳадислар нотўғри талаффуз этиш орқали ҳам бўлиши мумкин.
    Баён ибн Башардан, Суфён ас-Саврийнинг ҳадисидаги сўзи каби; (Бу хатодир. Баён айтган ҳадис эмас, балки Суфён бизга икки киши ривоят қилган ва «алиф» ҳарфи тушиб қолган бўлиши мумкин). Қуйидаги ҳадис ҳам худди шунга мисол бўлдаи. Ибн ал-Ҳафтакия дейди: «Отам дедилар (тўғриси, «Абу Зар» сўзи ёзувдан тушиб қолган, унинг ўрнига «Аби» ёзилган)».
    Шунингдек, Абдусамад ал-Бухорийдан шундай деганини эшитдим; «Ибн Маҳдийдан ривоят қилган Ҳафс ибн Умар; (Абу сўзидан «вов» тушиб қолганлигини биламан ва у басраликлар номидан ривоят қиладиган машҳур кишидир ва у ишончлидир)».
  Иллатни исботлайди ёки уни дафн этишга  ишора қилади.
    Иккинчи томондан ибн Умардан Амр ибн Динор ундан Сўфённинг ҳадиси, ибн Журайж  Аммон ибн Зайд Яҳёнинг ривоятидан унга эргашган ва уни Жобирдан ривоят қилган, ибн Умардан эмас деган. Унга Мухаммад Муслим ат-Тойифий эргашиб, Амрдан ривоят қилган.
Ибн Аййина Амрдан ривоят қилиб, у иккаласини жамлайди ва бу ривоят улар ўртасидаги жамланишдан ҳосил бўлди.
Биринчидан: ибн Аййина Аййубдан, у эса Яъно ибн Ҳакимдан, у Сулаймон  ибн Ясордан, у Рофеъ ибн Ҳадишийдан ривоят қилган ҳадисида Ҳаммоднинг Аййубдан ривоят қилганини иллати бор деб, шундай дейди: «Яъло менга ёзади» бундан маълум бўлдики, Аййуб Яълодан ривоятнинг ёзишмаси ва ўзаро боғлиқлиги шарти тўғри бўлса ҳам, бу ҳадисни эшитмаган.
Ровийлар бирор нарсадан ихтилоф қилсалар ўз фикрларини билдириб исбот қиладилар. Масалан, ал-Ҳакам ибн Утайба Салма ибн Тухайни  иснот қилиб келтиргандай.
Шунингдек бир ҳадисда Али Сўфиён ас-Саврий Қосим ибн Язид ва Мухаммад ибн Абид ва Абу Моний ихтилоф қилганларидек: (Абу Наъийм биз учун Мухаммад ибн Убайт ва Қосим ибн Язиддан кўра собитлироқдир).
Сўфиённинг асҳоблари Яҳё ибн ас-Саъид Ҳаттонни сўнг ибн ал-Муборакни, сўнг Вакиъанни, сўнг ибн Махдийни, сўнг Абу Наъиймни, сўнг ал-Асвадни бу ҳадисда тасдиқладилар.
       Тахмин қилувчи тахмин қилиши мумкин.
Таркидунёчиликдан қайтарувчи ҳадис ҳақидаги сўзи.
Ашас Ҳасандан у Саъид ибн Ҳишомдан, у  Ойшадан, у Қатодадан, у Ҳасандан, У эса Сумрадан ривоят қилади. (Қатода Ашасдан қувваи  ҳофизаси мустаҳкамроқ, лекин Ашасни ҳадиси тўғрироққа ўхшайди)
           Нисбатни очиш учун ишора қилиш мумкин.
Масалан (Амр ибн Саввот ибн ал-Асвад амр ас-Сараҳий Абдуллоҳ ибн Саъад  ибн Абу Сараҳнинг ўғлидан бизга хабар беради деди)
(Мухаммад ибн Усмон ибн ас-Саҳвон ас-Сақафий, Усмон ибн Али ал-Оснинг ўғлидан хабар беради).
Исо ибн Ахмад ал Асқалоний бошқа асқалаонийлардн сақлаш учун баъзан шайхининг насабини ҳам келтиради.
Масалан, Амр ибн Ҳужур ибн Иёс ибн Муқотил ибн Мужаммир ибн Холид ас-Саъдий бизга хабар беради.
Қутайба ибн Саъид ибн Исмоил ибн Ториф бизга гапириб берди.
Шунингдек унга лақаб  берди: «Исо ибн Ҳаммод Зуғба»
Деб Абдураҳмон ибн Иброҳим Даҳийм ва иккаласи унинг шайхларидан. Шайхидан  эшитган ўрнига қараб Кўфалик ибн ал-Ҳасан ал-Ломий бизга хабар берди.
                     Тушунарсизликни йўқ қилиш

Абдуллоҳ ибн Мухаммад  аз-Заиф бизга хабар беради. У солиҳ шайх бўлиб. кўп ибодат қилганлиги  туфайли аз- Заиф деб ном олганлигини. Худди Аддол лақаби йўлдан озган одамга айтилгани каби.
Шайхга мақтов -сано айтишда: Мухаммад ибн Рофеъ ан-Нишопурий (унинг мақтов саноси ишончлидир)
Масалан, шайх Сариън ибн Абдуллоҳ ал-Воситийни «бичилган» деб васф қилиш билан.
Баъзи ровийлар туфайли баъзи имомлар жароҳатланадилар.
 Ёқуб ибн Иброҳим ибн Касир ад-Даврақий зеҳнли, пухта иш қилувчи иснод соҳиби, ўз шайхидан ривоят қилгани каби. Яҳё ибн Атийқнинг Мухаммад ибн Сиррин у эса Абу Ҳурайрадан ривоят қилаган ҳадис: «Бирортангиз оқар сувга сиймангиз» сўнг деди: (Ёқуб бу ҳадисни бир динор берилса айтади) . Бу китобида кўп чиқарган ва уни жароҳатли ҳолда кўрмаганлигига далолат қилган. Жароҳатли деган сўзни пухта ва исботли иш бажариш билан танилмаган одамларга ишлатган.
Шунинг учун икки шайх ҳам унга ишора қилиб далил келтирадилар. Агар унинг китобига назар солсак кўпчиликка ноъмалум бўлганлиги намоён бўлиб қолади. Қолган олтита китобдан шартномалари билан ажралиб туради.
Татбиқ этиш китоби.
Унда шундай дейди: «Икки қўлни икки тизза ўртасига қўйишни ман этувчи ҳадис». Рукуъда икки тиззани ушлаш ва шунга ўхшаш.
У ерда ҳадислар зикр этилган бўлса ҳам қозилар ва адвокатлар фойдаланадиган шартлар китобидир. Лекин у ерда хибслар ҳақида камроқ ёзилган. Сўнг аёллар дўстлиги ҳақида бир жумла ёзилган. 3 шахс ўртасидаги шериклик ҳақида, 4 киши ўртасидаги музокара, шерикларнинг бошқа  бир шерикларидан  ажратиб қўйишлари, эр-хотин ва бошқа масалалар ҳақида ҳам баён этилган.
Лўнда қилиб айтиладиган лафз Насоийнинг китоби икки сахих китобдан кейин олтита китобнинг энг кам заиф учрайдигани ҳиссобланади.
Уни Абу Довуд ва Термизийдан кейин айтилганлигига сабаб уни вафоти учундир. Нафақат шунинг ўзи балки олтита китоб вакилларидан кейин вафот этган. Шу билан бирга у узоқ умр кўрган. Улардан ҳеч қайсиси Насоийдек узоқ умр кўрмаган.
Насоийга ибн имом Абу Хасан Абдуллоҳ Наъимма шарҳ ёзган. У китобини «ал- Имом фи шарҳ мусанниф Ан-Насоий Абу Абдурраҳмон» деб атаган. Қолган қўшимчаларини Саррож Абу Хафз ибн ал-Мулаққам шарҳлаган.
Ал-Хафиз Абдул Ғаний шундай дейди; «Сунан ровийларидан бири Абу Али ал-Хасан ибн ас-Суютийдан эшитдимки  у шундай деди; «Тушумда пайғамбар (с.а.в.)ни кўрдим.У киши қўлларида кўпгина китоблар бор эди. Абу Абдуррахмоннинг «Китоби сунани» ҳам бор эди.» Менга дедилар; «Қачонгача ёки қанчага кифоя қилади?» дедилар. Сўнг Абдуллоҳ китобнинг биринчи жузъини олиб юрагимга қўйди. Гўёки у Абу Абдуллоҳнинг «Китоб ус-Сунан» асари пайғамбар (с.а.в.)нинг энг суюкли китоби деяётгандай эди. Ал Хофиз аз-Зайн Абу Фазил ал Ироқийбунга қасида ёзган.
Насоийнинг «Сунани»дан ташқари бошқа асарлари ҳам бор. «Кун ва Тундаги амаллар китоби», «Амир (р.а)нинг ҳислатлари» катта суннатдан икки бобни ташкил этади.
Амитнинг муснади ҳам бор. шунингдек барча сахобаларниг фазилатлари ҳақидаги китоби ҳам мавжуд бўлиб кейинроқ бу ҳақида тўхталамиз.
Заифлар ва тарк қилинганлар китоби.
Ал Хасан ибн Рошиқ ал Аскарий у ҳақда ривоят қилади.

        Кунялар китоби

Кўпинча исми билан танилганларда уларнинг кунялари ҳақида эслайди ва тартиб билан жойлаштиради. У ҳақда ўғли Абдулкарим ривоят қилади. «Ака-укалар ва опа-сингиллар китоби», Ровийларнинг исмлари китоби», Молик ҳадисини муснади». У ҳақда Абу Али ас Суютий ва Ҳамза ал Киноий ривоят қилади. Шунинг учун у Фузайл ибн Иёсни ҳадисларини ҳам жамлаган. Мансур ибнЗозоннинг «Муснади» Зуҳайрнинг ғароибодлари ҳақида ибн Қосим ривоят қилади. «Иғроб» деган китоби ҳам бор.У ҳақида ибн Хаявия ривоят қилади.
Бизгача кўпи етиб келган «Имлолардан ташкил топган икки мажлис» рисолалари ҳақида Абад Муҳаммад ибн Абяд ундан ривоят қилади. У «Сунан» дан 300та ҳадис ёзган.

  Қурбонлик қилинадиган жой.

Абу Саодат ибн ал Асир у шофеъий мазҳабидан эканлигини зикр этади. У яна   ҳадис ва сабаблар борасида ва ундан бошқа кўпгина китоблари бор. У шавктли имом хофиз ва сўзамол, тақводор ва мунаққид , буюк мужтаҳид, шайхул  машойихдир. Шу билан бирга ҳадис илмларини яхши билувчи фақиҳ ва қориларнинг ягонаси , бой ва амирларнинг ишончли қозиси Абу Абдурраҳмон Ахмад  ибн Шуайиб ибн Айиб  ибн Сўфён ибн  Бахр ал Хуросоний бўлган.
  Ан Насоий нин ва син фатхали алифдан кейин ҳамза бор. Хуросондаги «насо» шаҳрига  нисбатан айтилади. Баъзилар Нишопурнинг денгиздан бири, ва яна баъзилар форс ерларидан дейишади.Унга нисбат қилиниб «Насавий» дейилади.
 Ар Рушотий эса бу «солиштирув» дейди.
    Муъжам ва девонларда касрали қилиб, «Ан-Нишаий»дейди. Икки шайхнинг шайхи Мухаммад ибн Харбдир. У Абу Адбурроҳман Макка, Дамашқ, Халаф, Миср, Нисопур тарихида шунингдек ҳофиз ва қорилар,  шофеъийлар табақотида ва оқсуяклар сийратлари китобида зикр этилади.
    Аз-Заҳабий «Ҳофизлар ва ислом тарихи» китобида ёзишича, у шогирди ат-Тож ас-Сабкий «Ал-Кубро» асарида ёзишича 215 йилда таваллуд топган. Балки у  насоийнинг ўзидан олингандир, лекин қисқартиришсиз (жазмсиз)дир.
Абу  Бакр Мухаммад ибн Муса ибн ал-Маъмуний, Абу Бакр ибн ал-Имом ад-Димётий «фалон йили туғилган деганини эшитди, қайси йили туғилдинг  деганда, 15-йили дегандай бўлди». Чунки Қутайбага бўлган бир сафарим 231 йилда бўлган эди ва у ерда бир йилу 2 ой тургандим. Шайхимиздан бошқа ас-Сафадийнинг «Ал-Вафий вал-вафият» китобида эса 25 йилда туғилган деб ёзилганини кўрдим. Лекин бу котиб ёки бошқа одам томонидан жазман хато қилинган.
    Аллоҳ раҳмат қилсин, кўп сафарларга чиққан. Бошқа мамлакатларга илм талабида борган. Кўп мамлакатларни зиёрат қилаган. Хуросон халқида юқорида айтганимиздек,  Қутайбадан, Али ибн Ҳушор ва бошқалардан эшитган. Нишопур ҳақида эса Исхоқ ибн Абу Раҳим ибн Раҳавия, Ҳусайн ибн Мансур ас-Сунавий, Мухаммад ибн Рофеъ ва унинг яқинларидан эшитган. Басра ҳақида эса Абдуллоҳ ибн Аббос ибн Абулазим ал-Анбарий, Мухаммад ибн ал-Мусанна ва Мухаммад ибн Шар(Бундор) ва Мухаммад Ашр ибн Али ал-Фалас ва бошқалардан эшитган. Миср ҳақида Юнус ибн абу Аъло, Аҳмад ибн Абдуроҳман ибн Воҳб, Исо ибн Ҳаммод(Зуъба), Абу Тоҳир ибн ас-Сараҳ, Абдуллоҳ ибн Абдулҳокимнинг ўғиллари Абдураҳмон ва Мухаммад ва улардан бошқалардан эшитган. Боғдод ҳақида Мухаммад ибн Исхоқ ас-Саҳоний,Аббос ибн Мухаммад ад-Дурин, Аҳмад ибн Маниъ, Мужоҳид  ибн Мусо ал-Хоразмийлардан эшитган ва шу билан бирга бир қанча одамлардан ҳам эшитган. Ҳижоз ҳақида Маккадага Мухаммад ибн Зумбурдан эшитган. Байтул Мақдис ҳақида Мухаммад ибн Абдуллоҳ ал-Халанжийдан эшитган. Дамашқ ҳақида Ҳишам ибн Аммор, Дуҳайм, Аббос ибн ал-Волид, ибн Маҳид ва бошқалардан эшитган. Халаф ҳақида Абул Аббос ал-Фазл  ибн ал-Аббос ибн Иброҳим ал-Халафдан эшитган. Масиса ҳақида унинг қозиси Аҳмад ибн Абдуллоҳ ибн Али ибн Абу Мадодан эшитган. Шунингдек улардан Ироқ, Марв ва Арабистон ярим ороли ҳақида ҳам эшитган .
    Ибн ал-Жузий унинг қилган сафарларини тартибга солиб, шундай дейди: «унинг биринчи илган сафари Нишопурга бўлган. Сўнг Бағдодга жўнаган. Ундан кейин Марвга, Ироққа, Шом ва Мисрга қилган сафарларидир». Унинг устоз шайхларидан яна Абу Ҳотам, Абу Зараъа ар-Розийдан, Мухаммад ибн Яҳё ибн Абдуллоҳ аз-Заҳалий, Ан-Нисопурий, Ёқуб ибн Иброҳим ад-Давроқий Суннат соҳиби Абу Довуд ва бошқа ҳофизлар, Иброҳим ибн Саъид  ал-Жавҳарий, Ҳумой ибн Мусада, Робиъ ибн Сулаймон ал-Жизий, ал-Муровий,Зиёд ибн Яҳё ал-Ҳасоний,Сувайд ибн Наср, Абдуллоҳ ибн Саъид ал-Ажаж, Ашр ибн Зарора, Мухаммад ибн Муаммар ал-Қайзий, Мухаммад ибн ан-Надр ал-Марвазий, Маҳмуд ибн Ғийлон, Насрибн Али  ал-Жаҳдалий, Абу Ҳотам ас-Сижистоний, Абу Мусъаб, Абу Язид ал-Журший ва бошқалар.
Икки шайх билан бир жамоада иштирок этган,улардан яна Бундор ибн ал-Мусанна, ал-Фалос ва Абу Қурайб ва бошқалар.
    У сунанида Рамазон ойидаги фазилат ва саҳоват   ҳақида ривоят қилганлари шундай дейди: «Муҳаммад ибн Исмоил Ал-Бухорий бизга хабар беради, Ҳафз ибн Умар ибн Ал-Хорис менга ривоят қилди дейди, Хамон бизга ривоят қилди ва у  ривоятида шундай дейди, Муъаммар ва Нуъмон ибн Рошидлар иккаласи Аз –Зуҳарийдан бизга ривоят қилдилар, улар эса Урвадан, Урва эса Оишадан ривоят қилибб шундай дейди: «Расулуллоҳ бирор кимсани лаънатламаганлар, Жаброилнинг тушиши яқинлашганда Расулуллоҳни ўқитар эдилар ва у эсаётган шамолдан ҳам хайр саҳоватда кучли эдилар»
    Ақоба деди: «Бу хато, тўғнриси Мунис ибн Яъзиднинг, ибн Ҳишобдан у Убуадуллоҳ ибн Абдуллоҳ ибн Атабадан у эса ибн Аббосдан ривоят қилган ҳадисидир. Бу эса қуйидагича: «Расулуллоҳ одамларнинг энг саҳоватлиси эдилар» . Шундай дуб олдинги ҳадисни ҳадис ичидаги ҳадис деб киргизиб қўйди.
    Шунингдек, бундай воқеа ибн Ас-Сунийда содир бўлган, Хамза Ал-Каноний ибн Али Ас-Суютий ва ибн Ҳаявиялар девон тузганлар. Бу девонда Муҳаммад ибн Исмоил ҳақида ва ҳадис ҳақида ҳам ёзилмаган. Гуёки у Ал-Ҳофиз Абу Абдуллоҳ Ас-Салафийнинг Салафи яъни Бухорийнинг «Кашшоф» дан қилган таржимасидаги гапига тўғри келади. Ва унда ёзилишича тўғри у ундан эшитмаган. Тарихида аётилишича ундан қилинган ривоятларда ихтилофлар бор. Тўғрироғи у ундан ҳеч нима ривоят қилмаган. Шайхимиз айтадики, Насоий Бухорийдан ривоят қилишни инкор этиб: «Бўлиши мумкин эмас » дейди ва яна шундай дейди: «Насоий Бухорийдан ривоят қилгани ҳақида очиқ хабарни эшитганман.» Абу Абдуллоҳ ибн Моида ўзининг «Иймон» китобида шундай дейди: «Хамза ибн Муҳаммад Ал-Киноний ва Муҳаммад ибн Саъад Ал-Бовардий иккаласи бизга ривоят қилади.» Аҳмад ибн Шуаъйиб Абу Абдуллоҳ Ан-Насоий Муҳаммад ибн Исмоил Ал_бухорийдан  ривоят қилиб шундай дейди. Бундан кўриниб турибдики ибн Ас-Сунний ундан олдинги ҳадисда Муҳаммад ибн Исмоилни насабини ёдлаб олган. Ибн Ал-Аҳморнинг Ан-Насоий ҳақидаги  «Сунан» асарида Бухорийдан бир неча ривоят қилганини топдим дейди. Бунга қўшимча равишда шуни ҳам таъкидлаб ўтади Ал –Мазийнинг восита қилиб қилган ҳадиси мунозарали эмас. Қанчадан -қанча ҳадисларни ривоят қилган ва бир қанча ҳадисларни баъзи шайхларини воситасида имомлардан ривоят қилган. Ал-Мазий ўзини –ўз бунга кўп бора мурожаат қилиб эътибор берган. Масалан «Тун ва кун» китобидага Насоийнинг Исмоил ибн Убайд Ибн Абу Каримадан қилган ривояти. «Сунан» китобидаги Закариё Ас-Сижизийдан қилган ривояти «Сунан» дан бошқа асарида эса Саъид ибн Зуайб ибн Хасан ал-Марвазий ан Насоий ал-Асалла қилган ривоятлари ҳам шулар жумласига киради. «Сунан» да у ҳақда бир кишининг қилган ривояти, Ал-Хафз ибн Жаъфар Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Ал-Муборак, Хунвон қозиси ва Аҳмад ибн Али Ал-Марвазийдан қилган ривоятлари.
Ал-Хофиз ибн ал-Мусанна  ва у ҳақидаги бир киши кўпгина мисолларда ривоят қилади. Насоийнинг шайхларидан бири Муҳаммад ибн Исмоилни айтади. Ал Аҳмадий бобосини оти Самура Хофиз Термизий бобосини оти Ат-Термизий унинг бобосининг оти Ат-Тамароний Абу Бакр кунясидир. Хофиз шайхлари бўлмиш Аз Заҳокий, Абу Хотам, Абу Заръа ибн Таҳавия, ибн Фалаъ, Абу Довуд кабиларнинг тахсилини олади. Фиқҳни эса Юнус ибн Абу Аъло ва Ар-Роҳибий каби шофеъий асҳобларидан ривоят қилади. Қироатни Аҳмад ибн Наср Ан-Нисопурий ва Абу Шуаъйб Солиҳ ибн Зиёд Ас-Сусийдан ўрганади. Шофеъий асҳобларидан Аҳмад ва унинг ўғли Абдуллоҳдан ва яна Молик асҳобларидан олади.
Фақиҳ Мансур Абу Жаъфар Ат-Таҳовий бу иккаласидан Абу Аҳмад ибн Абий эшитиб шундай дейди: «У мусулмонлар имонларининг имомидир».
Абулқосим Ал Мутариз Муҳаммад ибн Саъад ал-Бардийдан эшитгани қуйидагича: «У имом ёки имом бўлишга ҳақлидир. » Ибн Адий ҳам Ал Бовардийдан шундай эшитган. Хофиз Абу Али Ан Нисопурийнинг шогирди Абдуллоҳ Ал Хоким буюк идрок соҳиби устозидан шундай этитган «У мусулмонларнинг имоми эди». Бошқа бир ривоятда эса «Шаксиз у ҳадис илмида имомдир» деб, келтирилган. Яна бошқасида Абу Али ўзи кўрган тўртта мусулмон имомларини эслаб биринчи бўлиб уни номини айтади. Яна бошқа гапида «сафарларим давомида тўртта ҳадис имомларини кўрдим» , иккитаси Нишопурда деб отлари айтди, Насоий Мисрда, Абдуллоҳ эса Ахфозда деб қўшиб қўйди. Хофиз Абулқосим Ал Хусайн ибн Муҳаммад ибн Довуд ибн Маъмун Ал Басирийдан Жаъфар ибн Муҳаммад ибн Ал Хорис шундай деганини эшитдим: «У билан Тарасус деган жойга борган эдик, у ерда ислом шайхлари йиғилган эди, хофизлар ҳам бор эди. Улардан Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Ҳанбал, Муҳаммад ибн Иброҳим Мураббаъ, Абу Аъзон ўзини оти Ашр ибн Иброҳим, Қайланжа ўзини оти Муҳаммад бин Солиҳ ибн Абдураҳмон ва бошқалар йиғилишди».  Шайхлар орасида ўзаро сайлов ўтказдилар ҳамма Насоийга овоз берди. Бу ҳақда Хоким Жаъфардан ривоят қилади. Сайлов шартлари қуйидагича сайловчи ўша шайхнинг ҳадисидан танлаб олади ва у ҳадисни на танлаб олинган киши ва ўртоқлари эшитмаган бўлади. Ёки бу нарса улар учун фойдали бўлиши керак. Ал Хофиз Абу Хасан Музфардан Ал Хоким шуни этитган «Мисрдаги шайхларимизни уни эътироф этиб, имомликка лойиқ топганларини эшитдим». Ибодатдаги ижтиҳодни туну кун қилишни васф этдилар. Ҳаж ва ижтиҳодда узлуксизлигини ҳам айтдилар. У фидога Мисрининг волийси билан чиқди унинг ботирлиги, суннатда барқарорлиги учун у билан чиққан Султон билан бирга ўтиришдан тортиш яъни сафар мобайинида ейиш, ичишдан ўзини тийишдир. Ва у бу одатини Дамашқда хорижийлпар томонидан шаҳид бўлгунга қадар ташламади.
Ад -Дорул Қутунийдан Ал -Хоким бир неча марта шундай деб эшитган: «У ўз даврининг илм аҳлининг энг олиди эди.» Яна шундай деган эди: « У  ўз даврида Миср шайхларининг энг фақиҳи, ансорларининг тўғри нотўғрилиги биладигани, кишиларнинг билимдони эди. У шу даражага етганда унга ҳасад қилишди». Ал-Хоким яна шундай дейди: «Бу ерда эсланганлардан энг кўпи ҳадис фиқҳи гаплари эди.» Бу билан у гўё унинг таржимаи ҳолига хулоса чиқаришда унга тенг келадигани йўқлигига ишора этган бўлса керак. У деди: «Агар ким «Сунан» китобига назар ташлайдиган бўлса, унинг чиройли ва сўзомоллигига қойил қолади ва у бизда эшитилмаган ҳадисларни келтирганлиги амин бўлади»
Абу Абрураҳмон ибн Муҳаммад Ал -Хусайн Ас- Сунамий Ас- Суфийсида келтиришича шундай дейди: «Ад-Дору Қутнийдан сўрадим: Агар ибн Ҳузама билан Насоий ҳадис айтиб беллашса ким ғолиб бўлади- деди. У Насоий эди. Чунки унинг санади ишончли. Шунда нариги одам айтди. Ҳузайма собит ва ўткир қарашли имом бўлишига қарамай Насоийдан ҳеч бир имомни устун деб билмайди. Хофиз Абу Толиб Аҳмад ибн Насрдан Ас-Суламий эшитиб шундай дейди: «Насоий сабр қилганчалик ким сабр қила олади».
Ибн Луҳайянинг таржимасидан келтирилган ҳадиси бор эди. Ва бу ҳадисда юқоридаги ҳадис келтирилмаган. Чунки  бу ҳадисни айтганини кўрмаган эди. Ибн Асокир Муҳаммад ибн Али Муҳаммад ибн Ҳишобдан ривоят қилган эди. Абулқосим ал -Фазл ибн Абу Ҳалаб Ал-Журжоний у иккисидан ривоят қилган Хамза ибн Юсуф Ас-Саҳавий шундай дейди: «Ад-Дору Қутнийдан сўради ва унга айтдим. Агар ибн Ҳузайма билан Насоий ҳадис айтса ким олдин бўлади деди. Насоий деди. Унақаси ҳеч кимни ундан устун қўймайман. Чунки у каби ақллиси йўқ. ибн Луҳайянинг ҳадисидан бошқа бу борада ҳадис айтилмаган.» Бироқ киноясиз ишонарли тарзда баъзи бир заиф ҳадислардан ривоят қилинади. Суфённи Айюб Ас-Сихтиёнийда ва Айюб ибн Исмоилида, Исмоил ибн Увайядан ва Абдуллоҳ ибн Умайя ва уларнинг барчалари Ноҳийидан ривоят қилган. Бу қилинган ривоятларда келичиша «Насоий зеҳнда ақлда аъло бўлди. Агар у томонидан бирор ҳадис айтиладиган бўлса ишончлилигини камайтирмаслиги учун унинг исмини яйқинлаштирган эди. Унинг донолиги ва ўткир сўзлигини Хофиз Абу Бакр Нуқта ҳам ўзи учун ўзлаштириб шундай дейди: «Абдураҳим Ал Муҳтоз Ан- Наховандийдан кўчирдим» деди. Ва яна айтдики удуний ёзувини ҳам кўрдим яъни Ас Сунан ровийсини.
Ал-Хорис ибн Мискин хусусидаги «Хаддасана, ахбарана » сийғасининг келиши ҳақида ҳазиломус сўради. Шунда у ал Хорис Мисрнинг қози бўлиб тайинланганини айтди ва у билан насоий ўртасида келишмовчилик бор эди. Унинг ҳузурига кира олмас эди, кирганда ҳам унга кўринмайдиган жойда қорини қироатини эшитиб ўтирар эди. Шунинг учун Ал Хория ибн Мискинни номини тилга олганда «Қироатун алайҳи» деб қўшиб қўяр эди ва мен буни эшитганман.
Бундан эса Ан Насоий донолиги ва дин ишларига амал қилиши кўриниб турар эди . шайх ундан бошқасини ривоят қилади. Бунинг сабаби эса Хорис Султонга тааллуқли бўлган ишлардан қўрқар эди. Насоий унинг ҳузурига кирганда уни рад этди у узун кўйлак ва калиш кийиб олган ҳолда эди. Қозига унинг кўриниши ёқмади. Султоннинг жосуслардан бирортаси унин кўриб қолмасин деб уни киришини ман этди. Кейин эса у эшик олдида ўтирибодамларни қироатини эшитадиган бўлди. Бунинг яна бир сабаби унинг ўрнига қозилик вазифасини бажарётгани эҳтимолдан ҳоли эмас. Лекин у қози бўлганда имомларнинг бирортаси айтиб ўтган бўшларди. Юқоридага келишмовчиликлар шу икки сабабдан бири бўлиши мумкин. Баъзи бир усул китобларидан Ал Хорисидан ривоят қила туриб «Хаддасана» сийғасини келиши нусҳанинг нотўғрилигидан далолат беради. Бўлиши мумкин насоий ал Хорис ёки ундан бошқасидан эшитган ҳадисни ривоят қилганда қуйидагича айтган: «Муҳаммад ибн Салма ва  Хорис ибн Мискин «Қироатул алайҳи» деб қўшиб қуяда ва бу мен уни эшитганман. Яна бир мисол Аҳмад ибн Ашр  Ас Салоҳ Юнус ибн Аъло ва Ал Хорис ибн Мискин «Қироатул алайх» деб қўшиб қўяди уни васф этишда давом этиб Абу Абдураҳзмон Ас Сунламаий шундай дейди: «Ал Дорул Қутний шундай деганини эшитдим: «Мисрлик Абу Исҳоқ Ал Иброҳим Ан Насовий Абу Бакрдан унинг фазилат, дин ва ижтиҳод соҳада эканлигини эшитган». Ар Ровий Шофеъдан қилган ҳадисида: «У Рамазон ойида намозда ўқиладиган суралардан ташқари 60 марта Қуръонни хатм қилди Рамазондан ташқари 30 марта хатм қилади» деган. Унинг ўзи эса Рамазон ойида 60 марта хатмга қодир бўла олмайман, балки 59 марта хатм қила оламан. Рамазондан ташқари 30 марта хатм қиламан. Ҳамроева Д.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио