Мақолалар

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Ибн Ҳиббоннинг ҳаёти ва ижоди

Режа:

1.    Ибн Ҳиббоннинг  ҳаёти ва ижоди;
2.    Илмий асарлари ва таълимоти;
3.    Ибн Ҳиббоннинг илм ёйиши;
4.    Услуби ва далил олиш йўли;
5.    Китоб жамлашда унинг шартлари;
6.    Муҳаддислар орасидаги унинг ўрни;
7.    Хулоса;

Имом, олим, фозил, муқаққиқ, Ҳофиз, Аллома Муҳаммад ибн Ҳиббон ибн Аҳмад ибн Ҳиббон Абу Ҳотам ат-Томимий Ал-Бустий ас-Сижистонийнинг нисбати араб қабилаларининг машҳури номига берилади. Унинг насаби Аднонгача боради. У келиб чиқиш жиҳатидан араб, туғилиш тарафидан афғонийдир.
Сижистон вилоятидаги қадимий шаҳарда дунёга келди. Бугунги кунда бу ерлар Афғанистонга  қарашли. Бу шаҳар «Буст»1 деб номланади. Сижистоннинг шарқидаги улуғ шаҳарлардан ҳисобланади. Сижистоннинг чегаралари жанубда Арғондоб дарёсигача боради. Бу ердаги Ҳиром Зеронж шаҳарлари Тожирларнинг марказлари эди. Узумзорлари, хурмозорлари ва бошқа мевалари билан машҳур эди. Лекин замонлар ўтиши билан Харобашт қули бу ерга етиб, бу ердаги боғу бўстонларни қуриган чўлга айлантирди. Бу хароблик Алоуддин Ҳасан Жаҳонсуз ал-Ғурий Ғазнавийлар мамлакатини талон тарож қилган вақтда бошланган эди. Буст ғазнавийларнинг шаҳарларидан бўлиб, бошқа шаҳарларга етган хароблик бунга ҳам етган еди. 7-ҳижрий йилнинг бошида уни Ёқут харобазор деб таърифлаган. Занжирдан қочиб келган Диморнинг орқасидан қувлаган Темур ҳам бу ерда нафасини ростлаган. 1117-ҳижрий йилда эса Нодиршоҳ уни бутунлай харобага айлантирди. Бу мелодий 1738 йилга тўғри келади.
Буст шаҳри мусулмонлар чегарасига мусулмонлар чегарасига хижрий 43 йилда кирган эди. Уни Абдураҳмон ибн Сумра фатҳ қилган эди. У ердан Қобулга ўтиб, уни фатҳ қилган эди ва шоҳини асирга олган.
1Буст-Форсча сўз бўлиб мевалар ҳиди, гуллар ҳиди деган маънони беради.

 Сижистон билан Қобул Умар (РА) даврларида фатҳ қилинган  эди. Лекин унинг аҳли аҳдларини бузгандан кейин Усмон (РА) даврларида қайтадан Абдуллоҳ ибн Омир ибн Кариз бошчилигида қушин билан фатҳ қилинди. Буст шаҳри жойлашган Сижистонга Уммавийлар валийлари, сўнгра Аббосийлар валийлари бошчилик қилишди. Лекин бу валийларнинг ичида ўзаро уруш-жанжаллар бўлиб турарди. Яқуб Ибн ал-Лайс Саффор ўзаро низоларни тўхтатиб, Сижистон иқлимини ўзига бўйсунтирди. Ҳокимиятини кенгайтириш учун Ҳирот, Бушанж, Кирмон, Синд ва Балхга юриш қилди. Саффорийлар давлатига асос солди. 620 йилда Яъқуб вафот этди. Укаси Амрни ўрнига тайинлаб кетди. Амр Аббосийларга жанг қилди. Амр Сижистон, Хуросон, Исфаҳон, Кирмон ва Синд вилоятларига хомийлик қилиб, Халифага исён қилди. Халифа Исмоил ибн Аҳмад Сомоний бошчилигида қўшин юборди. 287-ҳижрий йилда Балхда асирга тушди. 289 йилда вафот этди. Шу билан Саффорийлар салтанати тугаб, Сомоний давлатидаги Сижистон вилоятига бошчилик қилишди. Сомонийлар давлати 389 йил ғазнавийлар қўшини босиб олгунча давом этди.
Соффорийлар ва Сомонийлар давридаги бир хиқба-бир замонда Ибн Ҳиббон яшаб ўтди. Ҳижрий 280 йилда таваллуд топди. Лекин бу санони ҳеч ким аниқ зикр қилмаган. Вафотлари 354 йилда бўлганлигига аниқ иттифоқ қилишган.

Илмий сийратлари

Ибн Ҳиббон илм талаб қилишни қачон бошлагани, бу йўлга отаси йўллагани ёки бошқа бир қариндошларими биз учун аниқ маълумотлар йўқ.
 Лекин Заҳабийнинг «300-йилда илм талаб қила бошлаган» деган сўзига кўра ўзи илм талаб қилган. Ўша пайтда у йигирмадан ошган эди. Лекин жидду-жаҳдни кучли қилиб, улуғ бир ҳиммат билан узоқ масофаларни яқин билиб илм талаб қилди. Замонасининг улуғ алломаларини излаб, Олий иснодларини ахтариб 40 дан ортиқ шаҳарларга ҳижрат қилди. У илм талаб қилишдаги ҳаракатлари Сижистон, Ҳирот, Марв, Суғд, Шош (Тошкент), Синж, Бухоро, Насо, Найсабур, Арғийон, Журжон, Теҳрон, Карак, Басра, Бағдод, Куфа, Мосул, Антокия, Журсус, Химс, Дамашқ, Байрут, Сайд, Рамла, Байтул Мақдис, Миср шаҳарларини ўз ичига олади. Мана шу ҳижратида 2000 дан ортиқ Шайх билан учрашган Ибн Ҳаббоннинг «Мен Шошдан Искандариягача бўлган ерда 2000 дан ортиқ Шайҳдан ёзиб олганман» деган сўзи ўз асрида илм талаб қилишнинг мумкин бўлган чегарасига етганлигига далолат қилади. Шош ўша пайтдаги ислом шаҳарларининг энг шарқийси эди. Ундан кейин  Турк шаҳарлари бошланиб кетади. Бу ҳақда Ёқут у, яъни Шош Турк тарафидаги чегара шаҳарлардандир. Искандария эса Муқаддас Пайғамбаримизнинг ҳадисларини излаб борадиган энг узоқ шаҳар ҳисобланарди. Ўша пайтда Ибн Ҳиббон таълим олган шайхларнинг сони 2000 дан ортиқ.
«Ибн Ҳиббон «Саҳиҳ» китобида ривоят қилган шайхлари 21 тадир. Уларнинг ҳар бири Имом, ишончли ва ҳофиз кишилардир» ва  «Мен дейди Ёқут-уларнинг отларини Шайх улардан ривоят ҳадисларига қараб тартибга келтирдим». «300  йилда илм талаб қилиб бошлаган»   «Мизон-ул Иътидал» китобига қаралсин.
1. Имом, Ал-ҳофиз, Шайхул ислом (Шайхул ислом-бу лақаб бўлиб шайхларга ўз исмлари олдидан қўшиб айтилади.)
 Абу Яъло Ал-Муслимий Аҳмад ибн Али ибн Ал-Масний. Бу киши Мосул муҳаддисларидандир. Собит ва Сиқот кишилардандир. Иснод жиҳатидан Насоийдан ортиқроқдир. Абу Яъло 330 ҳижрий йилда вафот этди. Ибн Ҳиббон «Саҳиҳ» китобида 1174 ҳадис у кишидан ривоят қилган.
2. Ал Имом, Ал-Ҳофиз,Ал-Ҳасан ибн Суфён ибн Омир ибн Абдулазиз, Абул Аббос аш-Шайбоний, Ал Хуросоний, Ал-Насавий. «Муснад» тансиф қилганлар. Бу киши тўғрисида Ҳоким ал-Ҳасан Ибн Суфён замонасидаги Хуросон муҳаддиси эди. Фаҳм, фиқҳ ва одобда пешқадам эди» деган эди.
Ал-Хофиз Абу Бакр Аҳмад ибн али Ар-Розий «Ал-Ҳасан дунёда тенги йўқ одам эди. Ибн Ҳиббон 330 йилнинг рамазонида унинг дафнида қатнашганлигини айтади. Ибн Ҳиббон ундан 810 ҳадис ривоят қилган.
3. Ал-Имом Ал-Аллома Ал-Муҳаддис Ал-Адиб, ал-Ахборий. У кишини Заҳобий таърифлаб айтадики, у киши ишончли адиб, фасих эди. Дунёнинг ҳамма бурчагидан унга келар эди. Басрада 305 йилда 100 ёшдан ошиб вафот этдилар. У кишидан ибн Ҳиббон 832 ҳадис ривоят қилган.
4. Ал-Имом, ал-Ҳофиз, ал-Фақиҳ, Абу Муҳаммад, Абдуллоҳ ибн Муҳаммад, ал-Аздий, ал-Қураший. Ибн Шируйҳ номи билан танилган. Ҳоким у киши тўғрисида: «Ибн Шируйх номи билан танилган. Ҳоким у киши тўғрисида: «Ибн Шируйх ал-Фақиҳ Найсапурийнинг киборларидан эди. Кўплаб таснифотлари бор». Шайҳ у кишидан 463 ҳадис ривоят қилган.
5. Ал-Имом, ас-Сиқот, ал-Муҳаддис, ал-Кабир, Абул Аббос Муҳаммад, ибн ал-Ҳасан, Ибн Қутойба, ал- Лохмий, ал-Асқалоний, Фаластин аҳлининг муснидларидан эди. Маърифатли ва содиқ киши эди. 310 йилнинг атрофида вафот этганлар. Ибн Ҳиббон у кишидан 464 ҳадис ривоят қилган.
6. Ал Имом, ал-Ҳофиз, Абу Ҳафс, Умар ибн Муҳаммад ибн Бужир, ал-Ҳамодоний, ал-Бужирий, ас-Самарқандий, Муворуннаҳр муҳаддиси. «ал-Муснад», «ат-Тафсир», «ас-Саҳиҳ» ва бошқаларни тасниф қилган. 311 йилда вафот этганлар. У кишидан Шайҳ 357 ҳадис ривоят қилган.
7. Ал-Имом, ал-Муҳаддис, Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Муҳаммад, ибн Соли, ал-Маҳдасий, ал-Фиробий 315 йиллар атрофида вафот этган. Ибн Ҳиббон у кишидан 313 ҳадис ривоят қилган.
8. Имомларнинг имоми, фақиҳ, шайхулислом Абу Бакр  Муҳаммад ибн Исҳоқ ибн  Хузайма ас-Салмий ан-Найсабурий Аш Шофиъий. У киши тўғрисида Ибн Ҳиббон «Суннат синоатларини ёд биладиган у кишидек кишини ер юзида кўрмадим». Заҳабий «Илм кенгашидан у киши Зарбулмасал бўлиб кетган эди», дейди. Масалалардан ташқари 140 дан ортиқ асар ёзган эди. 311 ҳижрийда вафот этган. Ибн Ҳиббон Шофиъйдан 301 ҳадис ривоят қилган.
9. Ал-Имом, ал-Муҳаддис, Абу Бакр, Умар ибн Саъийд ибн Аҳмад, ибн Саъд, ибн Синон, ат-Тоий, ал-Манбижий. Ибн Ҳиббон у кишидан 281 та ҳадис ривоят қилган.
10. Ал-Имом, ал-Муҳаддис, Абу Исҳоқ, Имрон ибн Муса, Ибн Мужашиъ, ал-Журжоний, ас-Сихтиёний «Муснад» битганлар. 305 йилда вафот этган.232 ҳадис ривоят  қилинган.
11. Ал-Имом, ал- Ҳофис, Муҳаммад  ибн Исҳоқ, ибн Иброҳим, ибн Миҳрон, Абул Аббос, ал-Хуросоний, ан- Найсабурий «ал-Муснад ал-Кабир», «Тарих» каби китоб битганлар. Найсабурда 313 йилда вафот этганлар. 174 ҳадис ривоят қилинган.
12. Ал-Имом, ал-Ҳофиз, ал-Маъмур, ас-Содиқ, Абу Аруба, ал-Ҳусайн, Ибн Муҳаммад, ибн Аби Маъшар Мудуд, ас-Соломий, ал-Ҳарроний, ал-Жазорий,  Ҳиррон аҳлининг  муфтиси бўлган. «Табақот» ва «Тарихул-Жазира»  каби китобларни тасниф этган. 318 йилда вафот этган. 168 та ҳадис ривоят қилинган.
13. Ал-Имом, ал-Муҳаддис, ал-Ҳусайн, Ибн Идрис, Ибн Муборак, Абу Али ал-Ансорий, ал-Ҳаравий. 301 йилда вафот этган. У кишидан 136 та ҳадис ривоят қилинган.
14. Ал-Имом, ал-Муҳаддис, ал-Ҳофиз, Абу Абдуллоҳ, Муҳаммал  ибн Абдураҳмон, Ибн ал-Аббос, ас-Солий, ал- Ҳаравий. 301 ёки 302 йилда вафот этганлар. Ибн Ҳиббон 112 ҳадис ўқишдан ривоят қилганлар.
15. Ал-Ҳофиз, ал-Муҳаддис, Абу Жаъфар, Муҳаммад ибн Аҳмад, Ибн Аби Аъвн ан-Насавий, ар-Райаний. 313 йилда вафот этганлар. Ибн Ҳиббон у кишидан 99 ҳадис ривоят қилганлар.
16. Ал-.Ҳофиз, ал-Муснид, Абу Али ал-Ҳусайн. Ибн Абдуллоҳ, ибн Язид, ал-Қуттон, ар-Раққий. 310 йилда вафот этганлар. Ибн Хиббон ундан 90 ҳадис ривоят қилганлар.
17. Ал-Имом, ал-Муҳаддис, ал-Ҳофиз, Абдул Ҳусайн, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ, Ибн Жаъфар, Ибн Абдуллоҳ, Ибн ал-Жунайд, ар-Розий 348 йилда вафот этганлар Ибн Ҳиббон у кишидан 91 ҳадис ривоят қилганлар.
18. Ал-Ҳофиз, Аднон Абдуллоҳ, Ибн Аҳмад, Ибн Муса, Ибн Зийод, ал-Жаволиқий, ал-Аҳвазий 302 йилда вафот этганлар. Ибн Ҳиббон 83 ҳадис ривоят қилганлар.
19. Ал-Имом Шайхул Ислом, Абу Жафар Аҳмад ибн Яҳё, Ибн Зуҳир, ат-Тустирий, Ҳифзи Зарбулмасал бўлган. 310 йилда вафот этган. Ибн Ҳиббон у кишидан 85 та ҳадис ривоят қилганлар
20. Аш-Шайх, ал-Муҳаддис, Ал-Маъмор, Абу Абдуллоҳ Аҳмад ибн ал-Ҳасан, Ибн Абдул Жаббор. Ибн Рошад, ал-Бағдодий, ас-Суфий. 302 йил Бағдодда вафот этганлар. Ибн Ҳиббон 70 ҳадис ривоят қилган.
21. Ал-Муҳаддис Исҳоқ ибн Иброҳим, ибн Исмоил, ал-Бустий, Ибн Ҳиббон у кишидан 69 ҳадис ривоят қилган. Бу кишилар китобдаги ҳадисларнинг кўп қисмини ривоят қилган шайхлардир. Қолган шайхлар 1 тадан 60 гача ҳадис ривоят қилганлар.

Илм ёйишлари:

 Ибн Ҳиббон ҳузурига илм талаб қилувчилар кўплаб келарди. Ундан истифода олиш учун ўзи ҳам сайр қилган шаҳарларида илм ўрганардилар. Абу Саъд Идрисий «Одамларга Самарқандда фиқҳ ўргатди» дедилар. Ҳоким айтадики: Нисобурга 337 йилда келдилар ва бу ерда Хонақоларини қурдилар». Ибн Ҳиббоннинг шогирдларидан кўпчилиги улуғ олим ва машҳур ҳофизлар ва қуллар бўлган.
 1. Имом ал-Ҳофиз, Абу Абдуллоҳ, ал-Ҳоким, ал-Найсабурий, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ, Ибн Муҳаммад ҳижрий 405 йилда вафот этган. «Ал-Мустадрак алос Саҳиҳайни» китобини таълиф қилган. Бу китоб «ал-Мутодавл» номи билан машҳур.
2. Ал-Имом, ал-Ҳофиз, Абу Абдуллоҳ, Муҳаммад ибн Аби Яъқуб Исҳоқ, Ибн Муҳаммад, ибн Яҳё, Ибн Манда, ал-Исбиҳоний «Маърифатус-Сайҳобл», «ат-Тавҳид» каби китобларининг соҳиби 395 йилда вафот этганлар.
3. Ал-Имом, ал-Ҳофиз, Абу ал-Ҳасан, Али ибн Умар, Ибн Аҳмад, Ибн Маҳдий, Доруқутний. Тақво, фаҳм, ҳифзда ниҳоятда ўткир бўлганлар. «Сунан» номли китоблари бор.385 йилда вафот этганлар.
4. Ал-Олим, ал-Ҳофиз, Абу Али Мансур, Ибн Абдуллоҳ, Ибн Холид, Ибн Аҳмад, ал-Хиравий.
5. Ал-Адиб, Абу Умар, Муҳаммал ибн Аҳмад, Ибн Сулаймон. Навқотий 382 йилда вафот этганлар.
6. Ал-Муҳаддис, Абул Ҳасан, Муҳаммал ибн Ахмад, Ибн Муҳаммад, Ибн Ҳорун, аз-Зазоний «Тақосим» деган китоб у кишидан ривоят қилинган.
Умрларининг охирларида, Буст шаҳрида яшадилар. ҳижрий 354 йил, 8-шаввол жумага ўтар кечаси вафот этдилар. Жумъа намозидан кейин уйларини олдидаги супага дафн қилиндилар. Ёқутнинг айтишича ҳозирда Буст Юзор номи билан машҳур.

Таълимотлари:

1. Ас-Сиқои номли китоби «Ат-тарих ал-Кабир» номли китобидан муҳтасар қилинган.
2. «Маърифатул Мужрухина минал Муҳаддисина ва Зуъафои вал Матрукийна». Бу китоб устоз Маҳмуд Иброҳим Зоид таҳқиқи билан Ҳалоб шаҳрида Дорул воъийда нашр қилинди.
3. «Мушоҳир уламо амсор» номли китоблари 1909 мелодий йилда Қоҳирада нашр қилинган.
4. «Равзатул уқалои ва низҳотул фузало» номли китоблари бир неча бор нашр қилинган. Булардан Муҳаммад Маҳийдин Абдулҳамид таҳқиқи билан 1939 мелодий йилда нашр қилинган.
Биринчи бўлиб униннг ҳадисларини эшитган ва ундан ривоят қилган киши бу шогирди Абул Ҳасан, Муҳаммад ибн Аҳмад, Ибн Муҳаммад, Ибн Хорун, аз-Завзаний, Абул Ҳасан, Али Ибн Муҳаммад, Ибн Али ал-Баҳҳосий. Ал-Баҳҳосийдан аш-Шайх, ал-Муҳаддис, ал-Муъмар Муснид, Хуросон Абул Қосим, Зоҳид ибн Тоҳир, аш-Шаҳҳолий ривоят қилганлар. Бу кишининг вафотлари 533 ҳижрий йилда бўлган ва яна аш-Шайх, ал-Фозил, ал-Муаддаб Муснид Хирот, Тамим ибн Аби Саид, ал-Жузжоний. Бу кишининг вафотлари 531 ҳижрийда бўлган.
Аш-Шаҳҳонийдан ал-Ҳофиз, Абул Қосим ибн Асокир ривоят қилганлар. Тамим ул-Журжоний Муснидул Хуросон, аш-Шайх, ал-Жалил, ас-Содуҳ, ал-Муъмор, ал-Хофизуддин, ал-Руҳ, Абдул Муиз, Ибн Муҳаммад, ал-Ҳиравий, ал-Баззоз вафотлари 618 йилда бўлган.
Абдул Муиз, ал-Ҳиравийдан ал-Имом, ал-Аллома, ал-Бори, ал-Қудва Зуфунун Шарофиддин, Абу Абдуллоҳ, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ, Ибн Абу Фозил, ас-Солмий, ал- Мурсий вафотлари 655 йилда бўлган.
Ҳиравийдан яна аш-Шайх, ал-Имом, ал-Муҳаддис, Жамол ул-Машойих Содуруддин, Абу Али ал-Ҳасан, Ибн Муҳаммад, ал-Бакрий, ал-Найсабурий сўнгра Дамашқий вафотлари 656 йилда бўлган. Ал-Бакирийдан ал-Ҳофиз, ал-Муснид, Абу Абдуллоҳ, Муҳаммад ибн Аҳмад, Ибн Абил Ҳайжа, Ибнул Зарод вафотлари 726 ҳижрий йилда бўлган.
Ундан нақл қилган уламолар Шарқдан Ғарбгача бўлган ерларда юз йил давомида ҳаёт кечирганлар. Булардан Ибн Жобир ал-Водий, ат-Тунисий вафотлари 749 йилда бўлган.    

Унинг услуби ва далил олиш йўли:

Агар бир кишининг хужжатда келган масала ва аҳкомлардан  ҳукм чиқариб олиш истинбод қилиб олиш, фикрлаш йўли ва фаҳмлаш  кайфиятига далолат қилса, Ибн Ҳиббон ўзига берилган янгилик яратувчи ақл зиёси билан насларни маъноларини баён қилади. Расулуллоҳ (САВ) айтадиларки: «Қиёмат яқинлашади ва илм камаяди». Ибн Ҳиббон айтади: Расулуллоҳ (САВ) илм охири замонда камайишини хабар бердилар ва кўряпмизки илмларнинг ҳаммаси зиёдалашяпти, фақатгина битта илм кундан-кунга камаймоқда. Гўёки Расулуллоҳ (САВ)  умматларга қиёматда камайиши ҳақида хабар берган илм-бу суннатларни билиш илмидир. Ва буни билишлик фақатгина заиф ва матрук хадисларни билишлик билан бўлади.
Расулуллоҳ (САВ)нинг «сизлардан кимки мендан кейин яшаса кўп ихтилофларни кўради, бас ўзингизга мени суннатимни лозим тутинг»-деган хадисларидан Ибн Ҳиббон Расулуллоҳ (САВ) умматларига ровийларни заиф ва сийқаларини билишга буюряптилар деб таъкидлаяптилар. Ва айтадики, суннатни лозим тушишлик заиф ва сийқа ровийларни билишлик билан бўлади.
Вафоти: Ибн Ҳиббон ҳаётини китоб ёзишга бағишлайди. Аллоҳнинг иродаси билан умрининг охирида Бустда яшади ва ўша ерда аҳли оиласи, дўстлари ва талабалари орасида 304 ҳижрий йил шаввол ойига 8 кун қолганда жума куни вафот этди.
Жума намозидан кейин уйи ёнида ўзи кўрган супага дафн қилинди. Ёқут айтадики, қабри Бустда ва ҳозиргача зиёрат қилинади.

Китоб номлашда унинг шартлари:

Китоб жамлашликдаги шартлари жуда ҳам гўзал бўлган. Айтадиларки: санадларни узлуксизлиги бўлмаслигида, нақл қилинишликда айблари ҳам бўлишлиги сўнгра китоб ёзишликка ажратадилар. Айтадилар: Аммо бизни шартимиз, сунан китобларидан ажратилмади.
Биз ривоят қиладиган барча шайхларнинг ҳадисларини ровийларида 5 та шарт мавжуд. Улар қуйидагилар:
1-    Динида адолатни бўлиши;
2-    Ҳадисда ровийси машҳур бўлиши;
3-    Ҳадисдан гапираётганида ақли бўлиши;
4-    Ривоят қилаётганида маъноларида илми бўлиши;
5-    Тадлис-яъни чиройли қилиб кўрсатишлигидан унинг хабари пок бўлишлиги.
Айтадилар ва ҳар кишики мана бу 5 та ҳислатлар унда жам бўлса, биз унинг ҳадиси билан ҳужжат келтирамиз ва китобимизда ҳам уни ривоятини келтирамиз ва  ҳар бир кишидаки бу 5 та ҳислатдан борортаси бўлмаса, унга муҳтож бўлмаймиз. Сўнгра муаллиф бу шартлар ҳақида  кенг гапирди ва саҳиҳлашликда ўз йўлларида фойдаланди. Адолатни шарт қилишликка худди айблардан поклашликда жуда диққат қилинди. Ва бу одамни мартабаси бу ҳусусда худди Имом Насоий, Ибн Мўъин, Абу Хотим Розий, Ибни Қиттон, Абу Хасан Али ибн Муҳаммад ибни Абдул Молик Алфасий ва Яхё ибн Саид Қиттонлар билан биргадир.

Саҳиҳлар орасидаги унинг ўрни:

Албатта муаллиф лозим тутган ва унга ўзи амал қилган  шартлар имомларни ушбу хадисни ҳукм қилишликка Ибн Ҳиббонни саҳиҳ хадисларини ривоят қилишликни ўзи билангина саҳиҳ деб билишга олиб келди.
Ибн Силаҳ айтадиларки, ўқиши жам қилган ҳадисларини  уламолар саҳиҳ деб шарт қилган китобларида мавжуд бўлишлигини ўзигина кифоя қилади. Ибн Хузаймани китобларига ўхшаш. Лекин Ибн Ҳожар «ан-Нактуб ғироф» китобида бу гапни муҳокама қилиш керак дейдилар. Чунки Ибн Хузайма билан Ибн Ҳиббон Саҳиҳ билан Ҳасанни ажратмайдилар. Балки уларни назарларида Ҳасан ҳам Саҳиҳни қисмидир дейишади. Ироқий айтадиларки Саҳиҳ Ҳадис яна фақатгина Саҳиҳ ҳадисларни жам қилишлик билан жамланган таснифотлардан олинади.
Абу Бакр Муҳаммад ибн Исҳоқ Ибн Хузайманинг саҳиҳларига ва Абу Хотам Муҳаммад ибн Ҳиббоннинг саҳиҳларига ўхшаш. Аввало маълумки иттифоқ қилинган сўзга кўра Ибн Ҳиббоннинг саҳиҳлари, ҳокимнинг «Мустадрак» китобларидан олийроқ даражада ва ундан кўра яхшироқдир. Бунга кўпгина уламолар ҳужжат далилларни келтиришган.
Имад ибн Касир «Ихтисору улумул-ҳадис» китобида айтадики: Ибн Хузайма ва Ибн Ҳиббон саҳиҳ хадисларни олишган ва у иккаласи мустадракдан кўп жиҳатдан яхши ва иснод ва матнлар жиҳатдан яхшироқдир.
Суютий «Тадрибур-Ровий»  китобида айтадики: Хулоса шуки, албатта Ибни Ҳиббон ўзини шартларини тўла лозим тутган. Ҳоким эса тўлиқ жам бўлмаган.
Хазимий «Бешта имомнинг шартлари» китобида шундай дейди: Ибн Ҳиббон ҳадисда Ҳокимдан кўра имконияти кўпроқдир.

Ибни Ҳиббонни саҳиҳига уламоларни қараши:

Ибни Ҳиббонни саҳиҳ китоби юқорида ёзганимиздек саҳиҳлиги ва шомиллиги жиҳатидан юқори даражада турганлиги учун кўпгина уламоларни ўзига жалб қилгани ажабланарли эмас. Улар ундан фойдаланишга ва ундан маслагини нотекислигига қарамасдан бирон нарса олишга қаттиқ иштиёқманд эдилар. Муаллифи уни бино қилган ажойиб муҳандислиги сабабли.

Хулоса

Ибн Ҳиббон ҳаётини қисқача ўрганиш давомида ўзимиз учун керакли бўлган бир қанча маълумотларни олишга муяссар бўлдик ва билдикки, бу китобни ўрганиш учун жуда ҳам кўп илм зарур экан. Нафақат араб тили ва грамматикаси, балки ҳадис илмини ўрганишлик ҳам ўқувчи учун зарурдир.
 
Адабиётлар рўйхати:

1.    Саҳиҳи ибн Ҳиббон, Тартиб ибн Булбон;
2.    «Ал-Ҳадис вал-Муҳаддисун» (Муҳаммад абу Заҳиб);
3.    «Улумул-ҳадис» (Ибн Салоҳ Аш-Шаҳризурий)
4.    «Ас-Сунна ва қоблат-тадвин» (Ал-Жож Ал-Хатиб);
5.    «Маърифат-ул-улумул ҳадис» (Ҳоким Найсафури);
6.    «Тайсир Мусталаҳул-ҳадис» (Доктор Маҳмуд Таҳҳон);
7.    «Ан-Наъим», Х. К. Баранов луғатлари;


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио