Мақолалар

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Анас ибн Моликнинг «ал-Қабас фи шарҳи Мувотто» асари ҳақида

Режа:

1.    Кириш.
2.    Илм ва Уламолардаги фазилатларининг баёни.
3.    Молик ибн Анас (р.а)нинг таржимаи холи.
4.    Олимнинг турли соҳаларда ёзган асарлари.
5.    Молик ибн Анаснинг вафоти.
6.    «Китобул-Кабас» тўғрисида.
7.    Қўлёзма нусхасидан кўчирмалар.
8.    Хулоса.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман.

Еру осмонни яратувчиси бўлмиш аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. У зотга фақатгина ўзи инъом этган неъматлар билангина шукрли адо этиш мумкин. Ҳар бир биндасига унган тасбеҳ айтиш, унинг бериб қўйган неъматларига шукр қилиши вожибдир. Бандаси фақатгина ундан ёрдам сўрайди, чунки ундан бошқа ёрдам берувчи зот йўқдир, Бандалари фақатгина  у кўрсатиб берган йўл билангина ҳидоят топади. Бу йўлда одам адашмайди. Агар гуноҳ қилиб қўйса унга истиғфор айтади, чунки у кечирувчи зотдир. Биз  гувоҳлик беришимизни аллоҳ ягонадир, унинг мисли, шериги йўқдир ва Муҳаммад (с.а.в) унинг ердаги элчисидир. Унинг элчиси бандаларига яхши ишларни қилишга даъват қилди, тўғри йўлни кўрсатди, ёмон ишлардан қайтарди. Уларга панд-насихатлар қилди, қилган яхшиликларига башорат берди, гуноҳ қилса дўзах оловидан огоҳлантирди. Унга ҳамду санолар ва унинг элчиси бўлмиш Муҳаммад (с.а.в)га дуруду саловатлар бўлсин.
Аммо баъд: Аллоҳ таоло ўзининг қуръони каримида шундай марҳамат қилади. «Мен инсонлар ва кишиларни менга ибодат  қилишлари учунгина яратдим».  (Ваз-зориёт сураси 56-57 оят).
Мен жин ва инсни фақат ўзимга ибодат қилишлари учунгина ярфтдим.
Мен улардан бирор ризқ истамасман ва улар Мени таомлантиришини ҳам истамасман.

Бундан шу нарса тушиниладики, аллоҳ таоло бандаларини ўзига ибодат қилиш учунгина яратди. Банда охиратда ўзига мукофот тайёрлаш учун ибодат қилади. Дунёдан воз кечиш керак, тақво қилиш керак. Бунга мисол килиб кўплаб  ояти карималардан, пайғамбар (с.а.в.)нинг ҳадиси шарифларидан, ўтган салаф уламоларининг айтган сузларидан мисоллар келтиришимиз мумкин.

Илм ва Уламолардаги фазилатларининг баёни

Биринчидан: Қуръони карим оятларидан:*(Оли имрон сураси-18 оят).
Адолатда (барқарор) туриб, Аллоҳ гувоҳлик берди: «Аллоҳдан ўзга илиҳ йўқдир». Фаришталар ва лим эгалари ҳам (буни таъкидладилар). (Албатта) қудратли ва қикматли Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир.
Қуртубий р.а. бу оятининг тафсирида шундай дейдилар: Бу ояти каримада, илмнинг фазилати ва уламоларнинг шарифлигига далил бордир.
Ибн Каюм р.а. шундай дейдилар:
Бу ояти каримада илм ва илм аҳлига далолат қилувчи 10 жихат бордир.
*(Тоҳо сураси 114 оят).
Ҳаққоний Подшоҳ-Аллоҳ олий зотдир. (Эй, Муҳаммад,)Сизга (Қуръон) ваҳийси алосидан илгари қироат қилишга шошманг ва айтинг: «Эй, Раббим, менга илмни зиёда эт!»
Куртубий (а.р.қ.) шундай дейдилар: Бу ояти кариманинг тафсири-шуни англатадики, аллоҳ таоло ўз пайғамбари Муҳаммад (с.а.в.) га ўзини илмини зиёда қилишини сўрасин деб амр этди. Демак инсон ҳар доим илмга интилиши керак, илмини кундан кунга зиёда қилиб бориш керак ва уни зиёда қилишликда аллоҳ таолодан мадад сўраш кераклигига далолат қилади.
*(Фотир сураси 28 оят).
Шунингдек, одамлар, жониворлар ва чорва ҳайвонлари орасида ҳам турли ранглилари бордир. Аллоҳдан бандалари орасида уламоларгина қўрқурлар. Ҳақиқатан, Аллоҳ қудратли ва мағфиратлидир.
Ибн Касир (а.р.қ.) бу ояти кариманинг тафсирида шундай дейдилар. Ундан кўрқувчи кишилар орифлардир. Чунки орифлар, унинг сифатлирини, гўзал исмларини, ҳис этадилар ва чиндан унга амал қилган ҳолда ундан қўрқадилар.
*(Мужодала сураси 11 оят).
Эй, мўминлар, қачонки, сизларга (сухбатларда): «жой берингиз»,-дейилса, дарҳол жой берингиз. Аллоҳ сизларга ҳам (хохлаган ерингиздан) жой берур. Яна, қачонки, «турингиз» дейилса, дарҳол туринглар, Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур. Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир.
Ибн Қаюм ўзларининг «Саодат эшикларининг калити» деган китобларида, аллоҳ таоло илм аҳлини 4 та даражаларга ажратади.
1 ва 2-даражалар.
              (Анфол сураси 3-4 оятлар).
Намозни мукаммал ўқийдиган ва ризқ қилиб берганимиздан эҳсон қиладиган кишилардир.
Айнан ўшалар ҳақиқий мўминлардир. Улар учун Парвардигорлари ҳузурида даражалар ва фаровон ризқ (бордир).

3-даража
                            (Тоҳо сураси 75 оят).
Ким у зотга яхши амалларни қилиб, мўмин ҳолида келса, бас. Ана ўшалар учун юксак даражалар.

4-даража
                    (Нисо сураси 95-96 оятлар).
Беузр бўла туриб (уйида) ўтирувчи мўминлао билан Аллоҳ йўлида моллари ва жонлари билан жиҳол қлувчиларни (уйида) ўтирувчилардан (кўра)  ортиқ даражали қилди. Ҳаммасига ҳам Аллоҳ чиройли (савоб) ваъда қилди. Аллоҳ улкан мукофот (тақсими)да ўтирувчилардан кўра мужоҳидларни буюк ажр билан афзал этди.
Ундан (берилмиш) даражалар, мағфитар ва раҳмат (ҳам шулар жумласидандир). Аллоҳ кесирувчи ва раҳмлидир.

Кўриниб турибдики 1-2-3-даражалар иймон аҳлининг даражаларидир. 4 даража эса машаққат билан эришадиган даражадир. Буларнинг барчаси илмнинг даражаларидир.
•     (Раъд сураси 19 оят).
(Эй. Муҳаммад,) ахир, Сизга Раббингиз томонидан нозил қилинган нарса аниқ ҳақиқат эканини биладиган киши (қалб кўзи) кўр кимсага ўхшайдими, (Бу оятлардан) фақат ақл эгаларигина эслатма олурлар.
Ибн Қаюм (а.р.қ.) бу ояти кариманинг тафсирида шундай дейдилар, Аллоҳ таоло бу оятда жоҳилларни шундай сифатлайди. Уларнинг кўзлари кўрдир, қулоқлари кардир, тиллари эса соқовдир дейди. Худди шу маънодаги оят  қуръони каримнинг бошқа ерида ҳам келтирилган.
Илмнинг фазилати ҳақидаги оятлар жуда кўпдир. Биз бу ерда уларнинг баъзибир машхурларини келтирдик.
Иккинчидан: Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) нинг илмнинг ва уламоларнинг фазилатлари ҳақида ривоят қилган ҳадисларидан.
Муъовия ибн Абу Суфёндан ривоят қилиади (р.а.)
«Аллоҳ таоло кимгаки яхшилик қилишни ҳоҳласа уни динда фақиҳ олим қилиб қўяди»
Абдуллоҳ Масъуддан(р.қ.) пайғамбар айтилар: Ҳасад қилишлик фақат иккита нарсада бўлади.
1-Аллоҳ таоло молу дунё берган булиб у киши бу молу дунёни ҳақ йўлида сарфласа.
2- Аллоҳ таоло  бир кишини илм аҳлидан қилиб қўйган бўлиб, у ҳақиқатни ҳукм қилса ва билган  нарсасини бошқаларга ўргаса.
Сахл ибн Саъддан р.а. пайғамбардан шундай дейдилар: Аллоҳга қасамки бир кишини тўғри йўлга бошлашлик ҳамма нарсадан яхшироқдир.
Шунга ўхшаш ҳадисни ибн Қаюм «Саодат диёрининг калити» китобларига ҳам келтирганлар.
Абу Хурайрадан шундай ҳадис ривоят қилинади. Пайғамбаримиз шундай дейдилар: «Агар инсон вафот этса 3 тадан қолган бошқа барча амаллари узилади: Жория садақаси, фойда берадиган илм, солиҳ фарзанд.
Учинчидан: Ўтган санаф уламоларининг айтган сўзларидан (Аллоҳ улардан рози бўлсин).
Маъаз ибн Жибоир шундай дедилар: Илм олишлик аллоҳдан қўрқишликдир, уни талаб қилиш эса ибодатдир, уни эслашлик тасбеҳдир, унга ҳаракат қилиш жиҳоддир, ўргатишлик эса садақадир.
Абу Муслим Хавлоний шундай дейдилар: Уламоларнинг мисоли гўёки осмондаги юлдузлар мисолидир. Агар улар йўл ёритсалар улар йўл топадилар, агар ёритмасалар улар адашадилар.
Шофииъй шундай дедилар: Кимки илмни яхши кўрмас экан, у киши яхшилик кўрмайди. У кшида маърифат ва садоқат бўлмайди. Илм унга йўл кўрсатувчидир. Агар илмларига амал қиладиган уламолар бўлмаганларида эди аллоҳниннг валийлари ҳам бўлмасдилар, чунки улар аллоҳнинг валийсидурлар. Ким мани қуръонимни ўрганса унинг мартабаси улуғ бўлади дейилган. Фиқҳни илмини ўрганса қудрати ошади. луғат илмини ўрганса тили, сўзи  ишрин бўлади, кимки ҳадис ёзса хужжати кучаяди...  имони нафси тийилса илми унга фойда бермайди.
Хулоса шуки илмнинг фазилати, уламолар фазилати доимо улуғ бўлган ва кейин ҳам улуғ бўлади. Яна бир ҳадисда шундай дейилади: «Қуръони каримни ёдлаган қориларнинг аллоҳ олдидаги даражаси фаришталар билан тенгдир».
Энди китобнинг кейинга саҳифаларида Имом Молик ибн Анас (р.а.)нинг таржимаи холлари, ҳаётлари, қолдирган мерослари умуман ҳамма ҳаммаси ҳақида маълумот берамиз.

Имом  Молик ибн Анас (р.а)нинг таржимаи холи

Исми: Абу Абдуллоҳ ибн Анас ибн Молик ибн Абу Омир ибн Амр ибн Ҳорис ибн /аём ҳазратларидир. У моликийлик мазхабининг асосчиси булиб, сахобалардан кейин ўтган тобеинларни кўрган  табъага тобеъинлардандир.
Насаби: Ота томонидан оладиган бўлсак химярийлар даврида яшаб ўтган Ҳумяр подшоҳларининг авлодига бориб етади. У кишининг насаблари Яъраб ибн Яшжаб иби Каҳтонга  тақалиб шу ерда тўхтайди. Ва яна бир томони Ямандаги қахтонийлар ва Ҳизождаги аднонийлар қайсиеки саййидимиз расули акрам (с.а.в.)нинг авлодларига бориб тақалади.
Таржимаи холи: Буюк фақиҳ, муҳаддис олим, асҳабул-ҳадис мактабининг буюк намояндалари ва Молинийлик мазхабининг асосчиси Молин ибн Анос ал-асбоҳий 713-795 йилларда яшаб ўтган. Унинг туғилган йили тўғрисида уламолар ихтилоф қилишган. Имом Молий Мадинада найза ясаш устаси оиласида дунёга келган. Ёшлик чоғларида Имом Молин қуръон ўқиш билан машғул бўлган. У илк дарсларини ўз қариндонлари ва амакилари машҳур мухаддис олим Абу Суҳайл ибн Нафаъдан ўрганган. Фиқҳ илмини эса ибн Абду Раҳмондан, ибн Хуршид Аъража ан-Ҳошимий даврларида, ундан кейин эса у кишининг шогирдлари Шиҳоб аз-Зуҳарий ва Абу аз-Зинаддан дарс олган. Вақт ўтиши билан Имом Молик Мадинадаги энг кучли фақиҳга айланган ва имом бўлган. У киши ҳеч қандай сиёсий фирқага таълуқли бўлмаган. Лекин ҳокимият сайлов йўли билан амалга оширилиши керак деган фикр тарафдори эди, яъни демократиянинг тарафдори бўлган десак муболаға бўлмайди, ҳеч қандай лавозимларни эгаллашни ҳоҳдамаган, лекин доимо ўзининг фикрларига қатъий бўлган. Хаттоки зўрлаб, мажбурлаб олдирилган қасамни қасамлигини ҳақ деб ҳисоблаган, яъни қасам ўйналадиган сўз эмас деган фикрнинг тарафдори бўлган. Доимий касал бўлгани учун Мадинани ташлаб узоқларга сафар қилмаган ва натижада бошқа олимларнинг баҳс ва мулоҳазаларида кўп қатнашмаган. Бахс ва мунозараларда қатнашмаганлигининг яна бир сабаби, илм бу хўроз ва қўчқорларнинг уриши эмас деган фикрда бўлган. Маълум бир мавзуга бағишланган ҳадисларини йиғиб ал-Муватто-оммавий барчага тушунарли ҳадислар тўпламини йиғган. Мазкур асар 2 нусхада сақланиб қолган.
1-энг машҳур шогирди: Муҳаммад Шайбоний, 2-машҳур шогирди: Яҳё ал-Лайний ан-Андолусий томонидан энг биринчи бўлиб, Шайбоний томонидан 805 йилда, Яҳё томонидан 848-849 йилларда асар нашр этилган. Сўнгра 854-855 йилларда эса Абду-Салом ат-Толухий томонидан у асарни қайта ишлаб чиқиб, тўлдириб ан-Муватто ал-Кубро номи билан нашр қилинди. Юқорида номлари зикр этилганлардан бошқа шогирди ҳам бор эди, улардан: Муҳаммад ибн Идрис аш-Шофеъий (767-820 йиллар), Шофеъий устозининг асаридан фойдаланиб шофеъийлик мазхабига асос солган, Язид ибн Абдуллоҳ ибн Ходий, ал-авзоъий, ас-Саврий, ибн Ъуяйна, шабъ, Лайл ибн Саъд, ибн Муборак, ибн Ваҳоб, Иброҳим ибн Ҳаймон, Абдуллоҳ ибн Юсуф, Қуънабий, ибн Ъуля ва қолган махаллий аҳоли ҳам у кишини шогирдлари эди.
Шогирдлари Анас ибн Молик хусусида ўзларининг турлича фикрларини билдиришган эдилар.
Жумладан:
* Ибн Ваҳҳоб шундай дейди: Агар устозим Анас ибн Молик бўлмаганида эди, биз йўлимиздан адашган бўлар эдик:
* Маҳдий шундай дейди: Мен ўз давримда яшаб, Анак ибн Моликдан кўра ақллироқ кишини кўрмадим.
*Абдураҳмон ибн Маҳдий шундай дейди: Ер юзида Анас ибн Моликдан ривоят қилинган пайғамбар (а.с.)нинг хадисларини тан олмаган киши қолмади:
*Яхё ибн Саъид ал-Кахтон ва яхё ибн Муъийнлар шундай  дейдилар: Анас ибн Молик ҳадис соҳасида, муҳаддисларнинг амири эди.
*Ибн Захабий ўзининг «Сияр»  китобларида шундай дейди.
Мадина шаҳрида тобеъинлардан кейинги ўринда турадиган, ҳадис соҳасида, фиқҳ соҳасида, Анас ибн Моликдан билимлироқ киши йўқ эди.
*Шофеъий шундай дейди.
Ер юзида аллоҳнинг китобидан кейинги ўринда турадиган китоб, Анас ибн Моликнинг ҳадис соҳасидан ёзилган ал-Муватто асаридир.
*Розий шундай дейди.
Энг биринчи бўлиб Саҳиҳ  ҳадисларни жамлаган шахс Анас ибн Моликдир.
*Суютий шундай дейди:
Анас ибн Моликнинг ал-Муватто асари биз учун хужжатдир.

Олимнинг турли соҳаларда ёзган асарлари

Биринчидан қуръон илмлари бўйича ёзилган асарлар:

1) «Ъулумул-Қуръон» китоби:
Захабий ўзининг «Сияр» китобида шундай дейди: Ибн Молик Қуръони каримни тафсир қилди. У тафсир қилишда жуда ажойиб усуллардан фойдаланди. Унинг бу китоби бир неча марта чоп этилган. У китоб ҳақида мусанниф ўзининг «ал-Қабос» асарида маълумот бериб ўтган.
2) «ал Анворул-л-фажр» китоби:
Бу китоб унинг буюк китобларидан бири эди: у  кўпинча шу китоб билан фахрланарди. Ва яна у бу китобни 20 йилда ёзгани ҳақида ҳам айтиб ўтган. У китоб 80 минг варақ, яъни 160 минг бетдан иборат.
3) «Қонуну-т-таъвил» китоби:
Ибн Раьий Анас ибн Молик бу китобини 533 ҳижрий йилда ёзгани ҳақида маълумот берган.
4) «ал-Муқтабас фил-қироъат» китоби:
Бу китобга олимлар томонидан жуда ҳам юқори нисбат берилган.
5) «Қуръондаги носих ва мансух оятлар» китоби:

    Иккинчидан: Ҳадиси шарифлар илмлари бўйича ёзилган асарлар:

1) «ал-Қабас фи шарҳи Мувато» бу китоб ҳозир бизнинг қўлимиздаги китобдир. Бу хусусда кейин кенгроқ тўхталамиз.
2) «Тартибу Масалик-фи шарҳи Мувато». Бу китобни бундай номланиши сабаб ўқувчилар томонидан ва Заркулий томонидан шундай қабул қилинди. Бу китоб 2 та жуздан иборат.
3) «Ғоризатул-ақвози фи шарҳи муватто».
4) «ан-Нийрайн фис саҳиҳий».
5) «Шарҳу-л- ҳадис».
6)  «Мухтасару- н-нийрайн».
7) «Мусалсилот».
8) «ал-Аҳодис-ас-Сабоъийят»
9) «Шарҳ ҳадис умму заръ»
10) «Шарҳ ҳадис жобир».
11) «Китобул-ҳадису-л-ифк»
12) «Китоб фил калам ъала мушкили ҳадис ас-субҳат вал ҳижоб»
13) «Китоб Мусафоҳатун-Бухорий ва муслим».
14) «Ҳисму-д-дуо фил калом ъала ҳадиси савда».

Учинчидан: Қуръон ва ҳадис илмлари бўйича ёзилган асарлар:

Бу тўғрисида китобимизнинг кейинги саҳифаларида маълумот берамиз.

Тўртинчидан: Дин усуллари илмлари бўйича ёзилган асарлар:

1) «ал-авосим минал кавосим».
2) «Наваҳи-ад-Давоҳи».
Баъзилар бу китобни тескарига номлаганлар, яъни-«Давоҳа-ан-навоҳа».
3) «ал Амад, ал ақса би асмаил лоҳи ал ҳусна ва сифати ҳил ъула»
Доктор Умар Талабий бу китоб хусусида шундай дейди: Бу китобни 1968 йил работдаги хазинадан топилган.
4) «Рисолату-л- ғурра».
Бу китоб тўғрисида муаллиф ўзининг «ал авосим минал қавосим» китобида маълумот берган. Бу китобни ибн Аанс «ад-дурра фил-эътиқод» деган китобига раддия қилиб ёзган. Бу китобнинг муаллифи ибн Ҳазамдир.
5) «Ал-мутавасоит фи маърифати сиҳҳати-л-эътиқод, вар-рад ғала шон хлофа аҳлу сунна мин завил бадъ вал илҳод».
Бу китоб тўғрисида ҳам кейинги саҳифаларимизда маълумот бериб ўтамиз.
6) «ал-Муксит шарҳи муватто».
  Бу китоб тўғрисида ҳам кейинги саҳифаларимизда маълумотлар бериб ўтамиз.
7) «Нузҳату-л-манозир ва туҳфатул ховатир».
Муаллиф ўзининг «ал-авосим минал қавосим» номли асарида бу китобни шундай деб номлади.

Бешинчидан: Фиқҳ усуллари илмлари бўйича ёзилган асарлар:

1) ал-Маҳсум фи ъилмил усул.
      Бу китоб тўғрисида ҳам кейинги саҳифаларимизда маълумотлар бериб ўтамиз
2) «Уммуҳотул-масоил».
3) «ат-Ташхис».

Олтинчидан: Фиҳқ илмлари бўйича ёзилган асарлар:

1) «Шарҳу  ғарийб -у-рисола».
2) «Тобъийн ас-саҳиқ фи таъйийни забиҳ.
3) «Китобу-с-  сатру-л- ъаврат»
4) «ат-Тақсо».
Бу китоб асосан қуръони каримга суянган ҳолда таҳорат масалалари хусусида.
5) «Тохлийс-ат-Тохлийс».
6) «Тохлийсу-т-тариқатайни».

Еттинчидан: Жидду жаҳд ва ихтилофлар борасида ёзилган асарлар:

1) «ал-Кофи фи-анна ла дойилун алан-нофи».
2) «ал-инсоф фи масоилил хилоф».
3) «ал-Хилофият».

Саккизинчидан: Луғат ва наҳв (араб граматикаси)  илмлари бўйича ёзилган асарлар:

1) «Малжастул мутафаққаҳийн ила маърифати ғавомидин наҳвийийн.
2) «Китоб фи рвасоин ва ъавомизи-н-наҳвийийн».
3) «Раддуҳу ъала ибн Саййид Баталусий».

Тўққизинчидан. Тарих илмлари бўйича ёзилган асарлар:

1) «Аъян-ал-аъян».
2) «Тартибу-р-раҳим тарғиб вал милла».
3) «Фиҳрисот-у -шуюх».

Ўнинчидан: Тақво, зоҳидлик илмлари бўйича ёзилган асарлар:

1) «Сирожул-Мурийдийн фи сабилил муҳтадийн. Ка истиноратул асма ва-с-сифат, ва-л-мақомат ва-л- ҳолату-д-дийния ва-д-дунявия, би-л-адиллати-л- ъақийла ва-ш-шаръийя. Ал қуръания вас сунния.
2) «Сирожул муҳтадийн!.
3) «Мароқи-з-зулф».
4) «ал-Ъуқдатул акбар лил қалбим асғар».
Бу китоб бундан ташқари «ал  ъуқда асғар лил муълабил асғар» деб ҳам номланади.
5) «Тафсийлу-т-тафзийл байна тахлийд ваттоҳлил».
Бундан ташқари мусанниф (раҳ.алайҳи)ни орзуларим деган китоблари ҳам бор эди.

Молик ибн Анаснинг вафоти

Исмоил ибн Абдуллоҳнинг айтишича: Анас ибн Молик бир куни касал бўлиб қолади, сўнгра рабиул аввал ойининг 14 чи кунида бомдод номози пайтида боқий оламга риҳлат қилди. Бу воқеъа ҳижрий 179 йил эди. У кишини жанозасини Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Иброҳим ибн Муҳаммад ибн Али ибн Абдуллоҳ ибн Аббос ўқийди. У кишини мадинада «Жаннатул бақия» қабристонида  дафн этдилар.
Козий Иёзнинг айтишича Молик ибн Анас Рабиул-аввал ойининг якшанба кунида вафот этди, деб, у киши 22 кун касал бўлиб ётгани ҳақида ҳам маълумот берди.

«Китобул-Кабас» тўғрисида

Мусанниф (а.р.қ) «Ал-Кабос фи шарҳи муватто ибн Анас» китобни ёзиб тугатаётган пайитида китобни охирида, ушбу китобни яна бир ном билан ҳам номлади. «Кабас ан-нурул аъзам».
Бу китоб аллоҳ номи билан бошланган бўлиб бу пайғамбар (а.с.) га саловатлар айтилган, сўнгра илм ва уламоларнинг фазилатлари ҳақида анча тўхталган бўлиб китобдаги асосий мавзулардан ташқари  мусанниф ўзининг таржимаи холи, устозлари, шогирдлари, турли соҳаларда ёзган асарлари ва вафоти ҳақида маълумотлар берган.
Мусаннифнинг бу китоби олимлар томонидан жуда юқори баҳоланиб, шариат, ҳадис, соҳасида жуда ҳам аҳамияти баланд ҳисобланади.
Кўриниб турибтики мусанниф барча илмларни пухта эгаллаган уламо бўлган. У фақатгина бир соҳа билан чегаралиниб қолмаган балки илмларининг барча соҳаларига қўл урган. Ва ўзининг барча ҳаракатларининг натижасида мувафақият қозонган. Унинг ҳадис бобида ёзган асарлари олимлар томониндан жуда ҳам юқори баҳоланган. Энг асосийси шундаки у табсъа тобеинлар қаторидан жой олган. Ҳамда бир мазҳабга асос солган. Ҳозиргача унинг ёзиб қолдирган мерослари олимларга жуда ҳам қўл келмоқда, шу жумладан «ал- қабас фи шарҳи» асари ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ушбу асар ҳозиргача ўзбек тилига таржима қилинмаган.

Қўлёзма нусхасидан кўчирмалар.

1) Биринчи асл қўлёзмадан. Биринчи саҳифасининг нусхаси.
2) Асл қўлёзманинг охирги саҳифасининг нусхаси.
3) Асл қўлёзманинг биринчи саҳифасидан яна бир нусха.
4) Асл қўлёзмасининг охирги саҳифасидан яна бир нусха.
5) Иккинчи жилдининг унвонидан нусха.
6) Иккинчи жилднинг биринчи саҳифасидан нусха.
7) Иккинчи жилднинг  охирги саҳифасидан нусха.

 Абдулқодиров.Л


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио