Мақолалар

Кейинги >  

Ривоятлар кўринишлари

1-    Ҳадисни маъносини ривоят қилишлик.

Ҳадисларни ўз маъносида йетказиб беришга руҳсат бердилар лекин контеҳт сифатида йетказишликка қарши турдилар. Улар Али, ибни Аббос ,Анас ибн молик, Абу Дардо, Восил ибн ал-Аскў, ва Абу Ҳурайра (р.а) ушбу саҳобийлар ҳадисларни шу тарзда ривоят қилишга руҳсат беришди.
Булардан сўнг тобеъинлардан аҳсарияти ҳам буларга иқтибос тарзида руҳсат беришди. Улар Имом ал-Аййимма ал-Ҳасан ал-Басрий, аш-Шаъбий, Амр ибн Динор, Иброхим ан-Наҳаий ва Мужоҳид, Икрималар  ўзларининг "Сиар" китобларида бир маънолик ҳадисларни хар хил лафзлар билан келтирганлар. Ибни Сирин: "Мен ўнлаб бир маънодаги лекин матни хар ҳил ҳадисларни эшитардим"-деди. Шунингдек саҳобалар ҳам Пайғамбаримиз(с.а.в)дан  ҳадисларни ривоят қилишда хар ҳил лафзлар билан келтирганлар. Уларда баъзилари ҳадисни тўлиқ матнини келтирган бўлсалар баъзилари  ҳадис маъносини  ўзида акс еттирган лафз билан кифояланган, яна бошқа бирлари ўта қисқа лафз билан чекланган ва баъзилари эса  икки лафз орасидаги ўзида кенг маънони ифодаловчи ва ҳадис маъносига ҳилоф келмайдиган лафзни келтирганлар. Буларнинг ҳаммаси бу йўналиш билан ҳадис тўқишни қасд қилмаганлар. Шунинг учун ҳам ҳадис маъносини ифодалашда лафзни кенг олганлар ва улар айтардиларки: "Ёлғон тўқишлик қасддан  бўлиши керак шундагина Пайғамбаримиз(с.а.в)га Ёлғон ҳадис тўқиганлар сарасига киради". Ушбу ривоят  Имрон ибни-Муслимдан ривоят қилинган. Бир киши Ҳасанга деди "Эй абу Саьид агар биз  сиз айтга ҳадисингиздан кўра тузилишда чиройли ва тили фасохатли ва мукаммал етказиб берадиган  лафзлар билан сиздан ривоят килсак" Ҳасан деди: "агар маънони ўз  ичига олса зарари йўк".
Ан-Назрий ибн Шумайр деди: "Хушайн граматик кўшимчаларни бузиб гапирар эди мен сизларга у ривоят килган ҳадисларни сизларга чиройли бир кийим шаклига келтирдим яьни еьробларини чиройли ҳамда мукаммал тарзда туздим. Бу киши нахвий олим эди Суфён: "Агар бир киши ҳадислар лафзини мажлисларда ривоят қилиб у лафзда катиьй туриб олса билингларки, у киши "мени танинглар" демокчидир  . Бир киши Яхйоп ибн саиьд Ал-каттон хузурига келин ҳадис лафзидаги харфлар  хақида сўради шунда у: "Эй сен! Дунёда Аллоҳнинг китобидан тўғрирок китоб йўкдир. Дарҳакиқат Қурьонни ҳам  еттита харфда ўкишга руҳсат берилган . Бунда қаттиқлик қилмагин"-деди.
 Хофиз ас-Суютийнинг "Шарху-такриб"даги 26-боб 4-бўлимда шундай дейди: "агар ровий Лафзларни тўла билмаса ва маъноларни англаб етмайдиган бўлса, эшитган нарсасини бошқа лафз билан ривоят қилиши жойиз бўлмайди, балки эшитган лафзини аниқ келтириши керак. Ахли ҳадислардан  бир тоифаси ва ибни Сирин, Саьлаб, Абу Бакр ар-Розийлар агар олим  бўлса ҳам эшитган лафзларини келтириши керак деганлар. Ибн Умардан ва жумхур салаф ва халаф олимларидан бўлган тоифа ва тўрт имом бу холатнинг ҳаммасида ҳадисни маъносини англатадиган лафзлзарни келтириш жоиздир. Чунки саҳобалар ва салафлар ушбу йўлни тутишган.
      "Маьрифатул ҳадис" китобида Ибн Мунда  марфуь ҳадислар бобида ва Табароний "ал-Кабир"ида: "Абдуллоҳ ибн Сулаймон ибни аксам ал-Лайсидан ривоят қилади: Ал-Лайсий: "Эй расулуллоҳ(с.а.в) сиздан бирор ҳадис эшитсам сиздан эшитганим каби ривоят қила олмайман, бир хариф кўшиб юборишим ёки камайтириб юборишим мумкин. Расулуллоҳ (с.а.в) дедилар "Агар ҳалолни харом қилмасанг ва харомни ҳалол қилмасанг ҳамда тўлиқ маънони ифодалаб бера олсанг зарари йўк". Ушбу ҳолатни Ҳасанга эслатдим ва у деди: "Агар бундай бўлмаганда эди ҳадис ривоят қилмаган бўлар эдик. Шофеъий: "Қурьон етти харфда нозил қилинган"-деган ҳадисни шунга далил қилиб келтиради.         
              Байхақий Макхулдан ривоят қилиб деди, мен ва Абу ал- Азхар Восил ибни ал-Аско олдига кириб дедик: "Биз Расулуллоҳ (САВ)дан эшитган ҳадисни ўз ҳолича ривоят қилдик". У деди "Сизлардан бирортангиз Қурьондан бирор нарса ёдлаганмисизлар?
Биз эса "Ҳа Лекин яхши ёдлай олмаймиз. Баъзи вақтда "вов" ёки "алиф" зиёда қилиб юборамиз. Гоҳида эса ундан камайтириб юборамиз” дедик. У деди "Бу Қурьон  сизларнинг сатхларингизга ёзилган. Уни ёдлашда ҳато қилманглар. Сизлар зиёда ёки камайтириб юборамиз деб ўйлаябсизлар. Бундай ҳолда Расулуллоҳнинг ҳадисларини кандай нақл қиламиз? Чунки гоҳида  бир маротаба ҳадисларни эшитишимиз мумкин? У ҳолда ҳадисларни маъносини ифодалаган ҳолда нақл қилинглар." "Мадҳалда" Жобир ибн Абдуллоҳда Ҳузайфа шундай нақл қилади: "биз араб қавмидан эдик ва ҳадисларни ўринларини алмаштириб ривоят қилар эдик". Шуайб ибни ал-Хижабдан ривоят қилинади:" мен ва 2 қул Ҳасан олдига кириб дедик: "Эй Абу Саид! Бир киши бир ҳадисни ривоят қилиб, ундан камайтирса ёки кўпайтириб юборса  "Ҳасан деди: "Ёлғончилик қасддан қилишликдир".
Жалил ибни Ҳозим деди: "Ҳасандан бир неча ҳадисларни ривоят қилаётганини эшитдим. Уларнинг маъноси бир, лафзи эса турли эди". Ибни Аммундан ривоят қилинди: "Ҳасан Иброхим Аш-Шаъбий лар ҳадисларни маъноларини ривоят қилардилар".
Увайсдан ривоят қилинади: "Биз Аз-Зухрийдан  ҳадислирдаги матнни ўринларини  алмаштириш хақида сўрадик . АЗ-Зухрий деди: Бу жоиздир агар маъно бузилмаса ва харомни ҳалол қилмаса, ҳалолни эса харом қилмаса".
Ал-Ҳаким  Ат-Термизий Аллоҳ у   кишини муборак қилсин ўз китобида "ноёб усуллар" хақида куйидагилар    айтилади :  
268-усул: Ҳадисларни маъносини етказишлик: Абдуллоҳ ибни Масъуд  расулуллоҳ(с.а.в)дан ривоят қилади: Расулуллоҳ(с.а.в) дедилар: "Аллоҳ таоло биздан ҳадис эшитиб ва уни эшитганидек  ривоят қиладиган кишиларга раҳмат назари билан қарайди , чунки кўплаб ҳадис ривоят қилувчилар эшитувчилардан  кўра ҳадисларни химоячироғидир." Зайд ибн Собит ва Жубайр ибн Мутъамлар ҳам ривоят қилганлар. Термизий  деди: "уламолардан ўз илмини йетказишлик талаб қилинади, агар эшитган нарсаларидан камайтирмасдан ва кўшмасдан ёки кўшмасдан  етказишлик зарур бўлганлиги учун олган билимларини  расулуллоҳ(с.а.в) Қуръонни ёзиб жамлаганларидек ёзиб боришлари керак бўлади. Чунки расулуллоҳ(с.а.в) вахий нозил бўлаётган вақтда Аллоҳ Қурьонни сақлашликни ўз зиммасига олганлигига қарамасдан: (Биз уни сакловчимиз " Юсуф сураси 12-оят") ўз олдига ёзувчиларни чақириб олардилар". Вахий ёзиб бориш орқали сақланарди,  агар ҳадислар ҳам ўша вақтда ёзилганда Қуръон билан аралашиб кетишлик ехтимоли бўлганлиги сабабли ёзилмаган. Шунга қарамасдан Абдуллоҳ ибни Умар (р.а) расулуллоҳ(с.а.в) дан ҳадисларни ёзишга изн сўрадилар расулуллоҳ(с.а.в) у кишига изн бердилар. Бошқа бир ривоятда саҳобийлар ҳадисларни расулуллоҳ(с.а.в) дан эшитиб  ёдлаб олишар эди ва уни ёддан айтиб юришар эди баъзи вақтда ҳадислардаги матн ўринлари алмашиб кетар эди, лекин ҳадиснинг асл маъноси сақланиб қоларэди Расулуллоҳ(с.а.в)  бунга карши турмар едилар ва саҳобийлар ҳам бунда хеч бир ёмонликни сезмас эдилар.
Термизий Абу Ҳурайрадан ва Абдуллоҳ ибни Укаймадан ривоят қилади: "агар харомни ҳалол қилмаса, ҳалолни харом қилмаса ва асл маънони англатса ҳадисларни хар ҳил матнлар билан нақл қилса бўлади" деганлар.Термизий: "Кимки эшитган ҳадисини маъноси ўзгармайдиган даражада бошқа лафзлар билан айтса жоиздир" дедилар.
    Ал-Имом ибну Форс  "мусталаҳ"да шундай келтиради: "кимки  ҳадисларни нақл қилишда эхтиёткор бўлса  ёзиб борсин. Лекин аҳли илмлар буни осонлаштириш максадида ҳадис маъноларини ифодаласа бўлади" дейишади. Расулуллоҳ(с.а.в)дан эшитган нарсани  ёзиб кўйишликка буюрганлар. Бу нарса расулуллоҳ(с.а.в)га вахий нозил қилинаётган вақтда ўз исботини топди. Чунки расулуллоҳ(с.а.в)  вахийни қандай нозил қилинса шу ҳолича лафзларни маъноларни ўзгартирмасдан сақлашга буюрдилар. Бу қоида ҳадис илмида йенгилрокдир.  
Хофиз ибни Ҳажар "Шарх ан -Хуҳабада": "Ривоятда маънога эьтибор килшликка ҳамма иттифок қилишган. Бунга кучли далил сифатида шуни келтиришади: "шариат аҳкомларини ажамий тилда шарҳлаш дуруст бўлганлиги учун ҳам араб тилида ҳадис маъноларини ўзида акс эттирадиган даражада нақл қилиш жоиздир".

Нақлда айтилишича: "Бу нарса содда жумлалардадир. Яна бирида айтилишича, "Бу нарса ҳадисни ёдлаб эсдан чиқариб юборган кишига жоиздир. Лекин бу киши ҳадисларнинг маъносини ёдда сақлаган билиши керак. Агар маъносини эсдан чиқариб юбориб лафзлари чала сақланиб қолган бўлса, ҳадисни нақл қилиш жоиз эмас. Юқорида келтирилган Пайғамбаримизнинг ҳадиси бунга далолат қилади: "Калималарнинг ҳаммасини сақлаб қолган бўлиши ва нақлда ҳадисга қўшмаслиги ёки камайтирмаслигига амин бўлиши.
Пайғамбаримизнинг: "Эшитганидек етказиш", деган ҳадислари лафзни изига хосланмаган, балки, ҳадис маъноларини лафзларни ўзгартириш йўли билан билса-да нақл қилишдир. Чунки, эшитган нарсани йетказиш кўпинча маънода бўлади. Бунинг шарти ровийдан эшитган киши тўлиқ тушиниши керак.

2.Ҳадиснинг баъзисини ривоят қилишнинг жоизлиги
Ҳофиз ибн Ҳажар "Шарҳ ан-Нуҳаба"да ҳадисни қисқартиришга аксарият олимлар иттифоқ қилишди. Лекин уни қисқартирувчи одам олим билиши керак. Буни асосий шарт қилиб кўрсатишди. Чунки олим ўзига тегишли бўлмаган ҳадисдан ўзига тегишлисини ажратиб олади ва ҳадис далолат қилувчи нарсаларга ихтилоф қилмайди ва ушбу қолдирилган ҳадис тарк қилинган ҳадисга далолат қилиб туради. Жоҳил киши еса, буларни қилишга қодир бўлмайди".  
Ан-Нававий (р.) Муслим шарҳида шундай дейди: "Тўғри нарса шуки, жумҳур уламолар ва асҳоби ҳадислардан бўлган муҳаққиқлар ҳадиснинг баъзисини ривоят қилишни жоиз санашди. Шу шарт биланки, тарк қилинган ҳадис ўзидан олдинги жумлага тегишли бўлмаслиги ва ҳадисни таржиҳдан тўсиб қўймаслиги".
Айтилинди: "Бобларда мусаннифларни ҳадисларни кесиб ривоят қилиши жоиздир. Бунга кўп уламолар иттифоқ қилишган.

3. Ҳадисларни жомеъларда, сунанларда ва муснадларда такрорланиш сирлари
Ҳофиз ибн Ҳажар "Муқаддиматул-фатх"нинг 3-фасли "Фий баяни тақтиъил-Бухорий лил-ҳадис"номли бобида ҳадисларни кесиш ва уни такрорлаш фойдаларини келтирган: "Билинки, Бухорий бир ҳадисни "Саҳиҳ"нинг бир неча мавзусида келтирар эди ва Ҳар бир ҳадис учун турли иснодларни далил қиларди. Аҳёнан, бир иснод билан бир лафзни зикр қиларди. Буларнинг киринишлари:
1.Бир ҳадисни бир саҳобийдан ривоят қилинади ва сўнгра у ҳадисни бошқа саҳобийдан ривоят қилади. Бундан ғариблик даражасидан чиқариш. Бу Ҳол иккинчи, учинчи табақаларда ҳам, ҳатто, шайхларда ҳам юз бериши мумкин.
2.Имом Бухорий изида турли ҳил маъноларни акс эттирган бир ҳадисни Ҳар бир бобда келтирган. Буларнинг Ҳар бири турлича иснодларда бўлган.  
3 .Ровийлар ҳадиснинг ибораларини турлича ривоят қилган бўлади. Шуни ойдинлаштириш мақсадида такрорлаш усулидан фойдаланилади.
4.Бир ўринда ривоят қилинган ҳадисни ичида бошқа маънолар ҳам англаниши. 5.Муттасил ва мурсал бир ҳадисда муораза бўлиб қолганидан ирсолнинг муттасилга таъсир қилмаслигини қайдлаш учун келтирган.
6.Мавқуф билан марфуъ бир ҳадисда топилганлиги сабабли мавқуфнинг марфуъга таъсир қилмаслигини таржиҳ қилмаслиги сабабли.
7.Бир ҳадиснинг  иснодида икки хил санад бўлиб, бирининг иснодидаги кишиларнинг сони иккинчисидан кўра кўпроқ билганлиги сабабидан.
8."Ан-ан" ҳадислар. Масалан, "Фалончидан". Буларнинг симоан саҳиҳлигини таъкидлаш сабабидан.  
Ҳадисларнинг гоҳида бобларда кесилиб қолиши матнни қисқа бўлганидан ёки матн бир-бирига боғланиб кетганидан, ёки бўлмаса, бир ҳадиснинг ичида икки ҳукмнинг борлиги сабабли ҳадисларни такроран ривоят қилганидандир. Шу сабабли бундай ҳадисларни бошқа ўринларда ҳам келтириб, янги бир фойдалар қайдланади.
Матн бир неча жумлани ўз ичига олганлиги сабабли. Бунда Ҳар бир жумлани ўзига тегишли бўлган бобларда мустақил равишда келтирадилар. Бошқа жумлаларни эса итнобдан сақланиш мақсадида тарк қиладиалар.
Матннинг баъзи бирига иқтисор қилинади. Чунки, умумий матндаги баъзи бир жумлалар мавқуф бўлганлиги сабабли.
Бухорийнинг ҳадисини шарҳловчилар: "Ҳаж асносида арафада хутбани қаср ўқиш ва вуқуфни шошилтириш"га тегишли бобларда баъзи бир ушбу мавзуга тегишли мавзулар тушиб қолган. Яъни  имом Бухорий зикр қилмаган. Абу Абдуллоҳ айтди: "Бу бобларга Моликнинг ибн Шиҳобдан ривоят қилган ҳадислари қўшилгандир".
Имом Бухорий баъзи ҳадисларни келтирмаслигига сабаб қилиб олимлар атайлаб туширмаган, деб айтадилар. Бундай киринишлар жуда оздир.
Имом Бухорийнинг баъзи матнга иқтисор қилиб қолганнини зикр қилмаслиги мавқуф бўлгани учундир ёки мавзуга тегишли бўлмагани учун. Бунга далил сифатида Фузайл ибн Шураҳбил АбдуллоҲ ибн Масъуд (р.а.)дан ривоят қилган қуйидаги ҳадисдир: "Албатта, Ислом аҳли қаровсиз қолдирмайдилар. Жоҳилият аҳли эса, қаровсиз қолдирар эдилар". Ушбу ҳадис шундай муҳтасар кўринишда ривоят қилинган. Ушбу ҳадиснинг аввали мавқуфдир. Ҳадиснинг асли шундай: "Бир куни Абдуллоҳ ибн Масъудга бир киши келди ва деди:
- Мен бир қулни қаровсиз ташлаб қўйдим. Шунда у ўлди.
Ўзидан кейин мерохўрсиз мол қолдирди.
Шунда Абдуллоҳ деди:
- Албатта, Ислом аҳли қаровсиз қолдирмайдилар. Жоҳилият аҳли эса, қаровсиз қолдирар эдилар. Бас, сен унинг валийнеъматисан, унинг мероси сенгадир. Агар сен гуноҳ деб ҳисоблаб уни бизга берсанг, биз уни Байтулмолга қўшиб қўямиз".
Имом Бухорий ушбу ҳадиснинг марфуъ қисмигагина тўхталди. Бу қисмни юқорида зикр қилдик. қолган қисмини зикр қилинмаслигига сабаб китобнинг мавзусига мос келмагани учундир.

5. Луғат ва нахвга қарши ҳадис ёки саҳобаларнинг ва олий байтнинг сўзлари билан хужжат клтириш билан хужжатда хилофни зикр қилишлик.

Шайх Абдулқодир ал-Бағдодий "Ҳизанатул-адаб ала шаваҳиди шарҳил-кафия"да: "Ал-Андалусий "Шарҳул-бадиъийя"да дўсти ибн Жобирга: "Адабий илмлар 6 тадир: сарф, наҳв, луғат, маъоний, баён, бадиъ. Аввалги учтаси билан фақат араб тилида бирор нарсани исботлаш учун ишлатилади. Кейинги учтаси эса, ҳамма тилларда ишлатилади. Шунинг учун ҳам ушбу фан эгаларидан исбот қабул қилинадиган", деди. У яна деди: "Далил-ҳужжат келтириш икки усул билан бўлади:
 1.Шеър
2. Шеърдан бошқа бўлган сўзлар. Шеърни олимлар 4 табақага бўлганлар
1.Жоҳилият шеърлари. Булар исломдан олдинги  Имрул қайс ва ал-Аьмашларнинг шеърлари хисобланади.
2. Ислом ва жоҳилият даврида яшаган Лабийд ва Хассонларнинг шеърлари.
3. Исломийлар деб аталади улар исломнинг бошида бўлган Жарир ва Ал-Фараздак кабиларнинг шеърлари.
4. Замонавий шоирлар.Улар хозиргача бўлган Башшор ибн Бард ва Абу Наввос кабиларнинг шеърлари киради.
     Аввалга икки тоифа шеърлар иттифоқ билан хужжат бўлади учунчи табақадаги шеърлар эса хужжат деб кабул қилинмайди . Абу амр ибн ал-Аьла ,Абдуллоҳ ибн Абу Ишоқ ва Ҳасан ал- Басрий ба Абдуллоҳ ибни Шудрама каби олимлар Ал- фараздак, Ал-Камийята ва Зар-рунма каби шоирларнинг тўртинчи табақа шоирларидан ҳисоблар эдилар чунки у шоирлар  ушбу олимлар даврида яшаган эди .Аммо тўртинчи табақа шоирлар шеърлари хужжат сифатида кабул қилинмайди. Айтилинишича Аз-Замахшарий ва Ар-Розий каби ишончли кишиларнинг сўзлари хужжат сифатида кабул қилинади чунки Ар-Розий ўзининг "Табиатуш-Шарих Ал-Мухаккик" номли китобида Абу Тамоманинг бир неча сифатларини хужжат сифатида келтиради.
  Шоирларнинг шеъридан бошқа қавллар Аллоҳ таолонинг фасохатли ва балоғатлик каломи ёки аввалги уч табақа вакилларининг бири ёки  пайғамбаримиз(с.а.в)нинг ҳадислари. Ибн Аз-Зоиь ва абу Хаййон пайғамбаримиз(с.а.в) ҳадислари билан ҳужжат келтиришликни такиклаганлар ва ҳадислар ҳақида  икки ҳил фикр бидирганлар:
1.    Ҳадислар пайғамбаримиз(с.а.в)дан эшитилганидек айтилмаган балки маъноларини нақл килганлар.
 2.     Олдинги наҳв имомлари ҳадислардан хужжат келтирмаганлар .Жоиз нарса шуки ҳадисларда наҳвга хужжат келтириш жоиздир бунга ахли байт ва саҳобаларнинг сўзлари ҳам кўшилади .
 Ас-Суютий "Ал-Иктирох"да деди "Пайғамбаримиз(с.а.в)нинг сўзлари наҳвда пайғамбаримиз(с.а.в)дан  қандай йетиб келган бўлса, яьни лафзлар бизгача сақланиб келган бўлса.Лекин бундай ҳадислар жуда камдир. Чунки аксарият ҳадисларнинг маънолари ривоят қилингандир шунинг учун ҳам бир ҳил воқеа ривоят қилинган ҳадисларда ибораларнинг турли эканлигини кўрасиз. Абу Хаййом "Шархут-Ташилд"да:"Мусаннифлар араб қоидаларини кўп далил қилиб келтиришган.Лекин олдинги ва кейинги олимлар бу йўлни тутганини кўрмадим. Баъзи матааххир олимлар бу хақида  шундай дейишади "уламолар пайғамбаримиз(с.а.в)дан ҳадис сўзларини аниқ йетиб келганлигига ишонмасдан уларни иккига бўладилар:
1.Ровийлар ҳадис маъноларини нақл қилишни жоиз билишган. Суфйон Ас-Саврий Сухдай дейди кимки  ҳадисни пайғамбаримиз(с.а.в)дан эшитганимдек ривоят килдим деса тасдиқламанглар.Чунки  ровийлар ҳадисларнинг маъносини нақл килганлар.
2. Кўп ровийлар ажамий бўлиб улар ҳадисни ривоят қилишда ҳатоликка йўл кўйишар эди. Шунинг учун ҳам уларнинг сўзлари ва ривоятларида ўзлари билмаган холда ҳатоликка йўл қўйишар  ва ўз сўзларига     фасохатсиз араб сўзларини киритишар эди".-деди.
 Баъзилар деди: "Ушбу юқоридаги пайғамбаримиз(с.а.в)нинг ҳадисларига имомларнинг нутқларини ҳам қўшганлар, яьни булар ҳам наҳвда хужжат сифатида кабул қилинмайди.  Ас-Саид Ар-Розий ўзининг " нахжул балаға " китобида шу каби сўзларнинг ҳаммасини жамлаган бу сўзлар ҳам аниқ имомнинг сўзи эканлигига хужжат йўкдир ". Инсонлар Нахжул балағадаги имом Али ибн абу Толибнинг сўзларига шак қилганлар баъзилар ушбу мажмуани Али(р.а)га  нисбатан ёлғон дейишган.
 Юлдашев Иномжон


Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио