Мақолалар

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Даруқутний усули (методи)

    Даруқутнийнинг қаламига мансуб «Илал» китобининг асли –иллати бор бўлган ҳадислар бўйича Даруқутнийга берилган тартибсиз саволлардан иборат ёки кўпинча Даруқутний бу саволларга Аллоҳ билдирганича баъзида чўзиб, баъзида қисқа қилиб жавоб берарди буларнинг барчаси изоҳ талаб қилинадиган ўринларга боғлиқ.
    Бу ҳадислар «сўралди» билан бошланиб сўнгра саволга боғлиқ ҳадис билан давом эттирилиб, кейин эса унинг давомидан «деди» келтирилиб, тўғридан-тўғри жавоб берилади.
    Абул Ҳасан  Даруқутнийнинг жавоб бериш усули турличадир. Уни қуйида изоҳлайман:
    I. У кўпинча иснодда у ҳақда хилма-хиллик бор бўлган ровийни келтиради. Сўнгра ундаги фарқнинг диққатга сазоворроғини эслатади.
    Масалан дейди: Зайд ибн Аслам отасидан ривоят қилган. У Зайд ибн Аслам бўйича ихтилоф қилган. Уни Ад-Даровардий Абдулазиз ибн Муҳаммад  Зайд ибн Асламдан, у эса отасидан ривоят қилган... ва ҳоказо.
    Баъзида дейди: Буни фалон ёки фалончи ва фалончи шундай деб ривоят қилади ёки фалончи буни шундай деб сўзлаб бериб, уни фалончи ривоят қилган ёки фалончи бунга қарши бўлиб, шундай деб ривоят қилган.
    Авс ибн Авс ас-Сақфий Абу Бакр Сиддиқдан, у Набий (сав) дан ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади: «кимда ким ювинтирса ва ювинса, эрта уйғонса ва                           ғайратли ҳаракат қилса,  юрса ва минмаса... Ҳадис». Деди: «уни Яҳъё ибн ал-Ҳорис аз-Зумарий (у ҳақдаги ал-ҳасан ибн Заквон ривоятидан) Абул ашъас ас- Санъонийдан, у Авс ибн Авсдан, у Абу Бакр Сиддиқдан, у эса Набий (сав) дан ривоят қилади. Бунга шомликлардан бўлган бир жамоа ва бошқалар қарама-қарши бўлганлар ва уни Яҳъё ибн ал-Ҳорисдан  ривоят қилганлар... ва ҳаказо».
    II. Баъзида дейди: У фалончининг ҳадисидан саҳиҳ ҳадисдир. Уни ундан ишончли ҳофизлардан бир гуруҳи ривоят қилган.  Улардан фалончи ва фалончи иснодида иттифоқ қилганлар. Сўнгра ундан ким ривоят қилганини ва ишончли одамларнинг ундаги ихтилофларини (Умар (ра) Абу Бакр (ра) Набий (сав) нинг Ҳафсага уйланишлари бўйича айтган гапларига ўхшаш) келтиради.
    III. Баъзида ундаги бир кишининг иккиланишини келтиради. Масалан, дейди: Уни фалончи ривоят қилади (ҳофиз бўлмаган бўлса ҳам) ва унда иккиланади, баъзида бундай деб ривоят қилади, баъзида эса ундай. Худди Омир ибн Робиъа ал-Адвийя Умардан, у эса Набий (сав) дан ривоят қилганидек: Ҳаж ва умра ўртасини риоя қилинглар...ҳадис.
    Деди: «УниОсим Ибн Убайдуллоҳ Ибн Осим Ибн Умар Ибн Ал-Хаттоб (ҳаргиз бўлмаган бўлса ҳам) уни Абдуллоҳ Ибн омир ибн Робиъадан, у отасидан, у эса Умардан ривоят қилган».
    Унда гоҳида Омир ибн Робиъани эслатмасдан, уни Абдуллоҳ ибн Омир Умардан ривоят қилган деб айтса, гоҳида уни эслатиб иккиланарди ва ҳаказо...».
    Баъзида у ҳақда иснодда ихтилоф бор бўлган ровийни келтиради, исноддаги бир неча ровийларни эслатади, сўнгра бу ровийлар ҳақидаги ихтилофларни ҳам айтиб. уларнинг зикрини муфассал келтиради. Худди ал-Ҳорис Алидан, у Набий (сав) дан Абу Бакр ва Умар (ра) ҳақида айтган сўзларига ўхшаш: «Бу иккинчи саййид жаннат аҳлининг улуғларидандир... ҳадис».
    Деди: «Уни Шаъбий ривоят қиладива ундан фарқ қилди. униал- Ҳакам ибн Аътиё ва Закариё ибн Абу Зайда ва Абрул-Аъло ибн Омир ас-Саълабий ва фарос ибн Яҳъё ва Зайд ибн Абу Сулайм Шаъбийдан, у ал-Ҳорисдан, у Алидан ривоят қилган».
    Ал-Ҳакамнинг ҳадисини эса ундан Муҳаммад Ибн Мурра ва ал-Ҳасан ибн Аммора ривоят қилган.
    Закариё ибн Абу Зайданинг ҳадисини эса ундан ал-Ҳузайл ибн Маймун ривоят қилган ва ундан фарқ қилган...ва ҳаказо.
    Баъзида бирдан кўпроқ ровийни келтириб, сўнгра улар ўртасидаги фарқни эслатади. Масалан, Шурайҳ ибн Ҳани Алидан, у Набий (сав) дан 2 маҳсига маҳс тортиш бўйича айтган ҳадисида дейди: «Бу ал-Қосим ибн Мухаймара ва ал-Муҳдам ибн Журайҳ  иккаласи Журайҳ ибн Ҳаниъдан ривоят қилган ҳадисдир».
    Ал-Қосим ибн Муҳаймарадан эса ал-Ҳакам ибн Аътийя ривоят қилган ва ундан фарқ қилган... ва ҳаказо.
    IV. Баъзида дейди: «Фалончи, фалончидан ривоят қилган ва нотўғри тушунган, тўғриси бундай. Худди Робиъ Алидан у Набий (сав) дан ҳадисда деганидек: «Одамлардан нубувватга етишганлар аввалгилардир». ҳадис...».
Деди: Уни Абдураҳмон ибн Абу Ҳаммод ал-Муқриъ (Абу Ҳаммоднинг исми-Шухайл у ҳиромда Ҳамза ва Абу Бакр ибн Аёш асҳобларининг улуғларидандир)-Шурайкдан, у Мансурдан ривоят қилган ва бунда нотўғри тушунган.
Тўғриси-Мансурдан, у Робиъийдан, у Абу Масъуд ал-Ансорийдан ва ҳаказо...
V. Баъзида ровийлардан бир нечтасини келтиради, сўнг бўлакларга бўлиб, уларнинг баъзисидагиихтилофни айтади. абу Абдураҳмон ас-Миллий Усмондан, у Набий (сав)дан айтган ҳадисида қилганидек: «Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганиб, ўргатганларингиздир».
Деди: «Бу Алқама ибн Мурсад ва Саъд ибн Убайда ва Абдулмалик ибн умайр ва Салма ибн Суҳайл ва Осим ибн Баҳдала ва ал-Ҳасан ибн Убайдуллоҳ ва Абдулкарим ва Аъто ибн ас-Саиб ривоят қилган ҳадисдир ».
Сўнгра Абдулкаримсиз ривоятларини муфассал келтирадилар.
VI. Баъзида дейди: Фалончи уни ёлғиз ривоят қилади, ундан бошқаси бундай деб ривоят қилади ва у тўғридир.
VII. Баъзида биринчи ровийдаги фарқни келтиради ва уҳақдаги сўзини якунлагандан кейин дейди: «бу ҳадисни фалончи ривоят қилган ва унда ихтилоф қилган, сўнгра ушбу ровийнинг хилофини келтиради».
VIII. Баъзида (бу камдан кам) ҳадисда ёки санадида ихтилоф қилган ровийлар исмларини зикр қилмайди, балки дейди: Бу ҳадисни ким ривоят қилган бўлса, дарҳақиқат нотўғри тушунган. Буни илм аҳлидан ҳеч ким айтмаганлигини айтган.
IX. Кўпинча Даруқутний узлуксизлик, ёки жўнатиш ёки узилиш ва иккиланиш ёки ровийнинг ровий билан алмашиши ва бошқалардан иборат ҳадис иснодидаги мавжуд иллатларни эслатади.
Баъзида  ҳадиснинг матнида ҳам эслатади.
X. Ҳадисларнинг кўпида ўзи томонидан санадни келтирмайди, балки ундаги иллатни зикр қилиш билангина чекланади. Баъзида ҳадисларни исноди билан келтиради.
XI. Кўпинча тўлиқ матнлари билан бирга санадли ҳадислар билан жавоб тугайди.
Баъзида уни ихтилофни зикр қилиш асносида келтиради.
XII. Кўпинча ҳадисни ким келтирганини айтмайди. Баъзида келтирганга боғлаб дейди. Масалан: Уни Бухорий ва Муслим келтирган (чиқариб олган) ёки Молик Муваттода ривоят қилади ёки Муватто эгалари ва ундан бошқалар ривоят қилган.
XIII. Баъзида ровий ҳақида гапириб дейди: ишончли, тўғри сўз ишончли ёки ҳифзи ёмон ёки кучли бўлмаган. кучли эмас ёки заиф ёки тарк қилинган ҳадис ёки ноъмалум ва бошқа жароҳатли ва адолатли лафзлар.
Шунингдек, у баъзида фалончини учратганлиги ёки фалончилан ҳеч нарса эшитмаганлигини айтади.
Баъзида ровийнинг исмини ёки унинг кунясини келтиради. Унда фарқ бўлса, тўғрисини баён қилади.
XIV. Кўпинча санаддаги йўллар ва ихтилофларни зикр қилиб бўлгандан кейин унинг устидан ҳукм чиқаради ва дейди: Масалан: «Фалончи адашган, фалончининг айтгани саҳиҳ» ёки «у тўғридир», ёки «у тўғрига ўхшайди», ёки «у саҳиҳ»,  ёки «ҳадис ишончли эмас», ёки «унда фалончи томонидан иккиланиш бор» ёки «саҳиҳ бўлмайди, у ҳақда эслаб қолинадигани шундай» ёки бу тасдиқ қилинмайди, чунки фалончи бўйича унинг ровийси заифдир, ёки «фалончи ишончли ва ишончнинг кўплиги мақбулдир» ёки, унинг иснод жиҳатидан энг яхшиси ва энг саҳиҳи фалончи ривоят қилганидир, ва бошқалар.
Баъзида дейди: Бу ҳадиснинг барча ровийлари ишончлидир. Фалончи ривоятда бир марта фаол бўлиб уни санадлаганга, биринчи марта эса эриниб тўхтаб қолганга ўхшайди.
Баъзида иллатларни зикр қилиш асносида ҳадис устидан ҳукм чиқаради ва масалан дейди: «бу нотўғри фалончи бўйича тўғриси шундай», ёки «фалончи бўйича у саҳиҳ», ёки «фалончи бўйича у ғариб» ва бошқалар.
Баъзида жавобнинг аввалида ҳукм чиқаради.
    XV. Баъзида ҳукм чиқармайди, балки «Аллоҳ билади» дейди. Баъзида иллатларни зикр қилиш билан кифояланади ва унинг устидан ҳеч қандай ҳукм чиқармайди. Камдан-кам айтади: Тўғрига ўхшайди, унинг устидан ҳеч қандай ҳукм чиқармайман.
    XVI. Баъзида кишини таништириш ёки вазият тақозо қилаётган бошқа сабаблар бобидаги ҳадисдан бошқа ҳадисни келтиради.

«Китабул-Иълал»ни жамлашда ва Барқонийнинг усули (методи)

Абу Бакр ал-Барқонийнинг «Китабул-иълал» ни йиғиб тартибга келтирганидан кейин уни Даруқутнийга ўқиб берганлиги тўғрисидаги ишора келтирилган эди. У тартибга келтиришда қуйидаги бўлимларда изоҳланган бир йўлни тутган.
I.    Уни фиқҳ бобларисиз саҳобалар муснадлари бўйича тартибга келтирган.
II.    Жаннат билан башорат қилинган ўнтани келтириб, сўнгра саҳобалардан бўлган кишиларнинг қолган муснадларини зикр қилади.
III.    Кишилар муснадлари аёл муснадлари билан давом эттирилган.
IV.    Кўп сонлиларнинг муснадини тафовутларига кўра улардан ривоят қилинганига кўра тартибга келтирган. Масалан, дейди: Абу Бакрдан Умарнинг ҳадисига шу ном остда Абу Бакрдан иллат бор бўлган Умарнинг ҳадислари давом эттирилади. Худди шу иш Усмон ва Алининг ҳадисларида ҳам қилинади ва Абу Бакрдан Усмоннинг ҳадиси ва Абу Бакрдан Алининг ҳадиси дейди.
V.    Баъзида муснади келтирилган ровий саҳобийлар бўйича ровийларни тартиблаб чиқади. Масалан, дейди: Салимнинг ибн Умардан, у Умардан, у Набий (сав)дан ривоят қилинган ҳадиси.
VI.    Кўпмнча ундан сўралган ҳадисни қисқа қилиб келтиради. Унинг мазмуни «сўралди» ёки «Шайх фалончининг фалончидан, у эса Набий (сав)дан ривоят қилган ҳадиси ҳақида сўралди» билан бошланиб, сўнг Даруқутнийнинг «ва деди» сўзи орқали жавоб берилганидан кейин маълум бўлади.
VII.    Баъзида иснодда бир иттифоққа келиш учун саволда икки ҳадисни жамлайди.
VIII.    Вазият тақозоси билан ҳадис қайтарилиши ҳам мумкин.
IX.    Даруқутний жавоб бериб бўлганидан кейин унга ровий ҳақидаги ёки ундан ҳадис эшитган шайхи ёки бошқа нарсалар ҳақидаги савол билан мурожаат қилиши мумкин.
X.    Баъзида (бу камдан-кам) Даруқутний айтган гапларга қўшимча қилади: Уни ўз сўзидан (Даруқутнийнинг сўзи тугагандан кейин) «дедим» дейиш билан ажратади. Худди Абана ибн Усмоннинг Усмондан, у Набий (сав) дан ривоят қилган ҳадисида «У жанозани кўрганида туради», Дедим: Яҳъё ибн Салим Абдулжаббор Ибн ал-Аъло ва ал-Ҳасан ибн Муҳаммад аз-Заъфаронийдан билган. Уни ал-Ҳамидий ва Сувайд ибн Саъид ва Абу Муъаммар ал-Ҳазлий ривоят қилган... ва ҳак. Саъид ибн ал-Мусайябнинг Алидан, у Набий (сав) дан ривоят қилган ҳадисда дейди: «Макруҳ ҳолларда таҳорат қилиш... ҳадис» : «дедим: Абдулазиз ад-Даровардий ал-Ҳорисдан, у Абул Аббосдан, у ибн ал-Мусайядан ривоят қилган. Буни бизга ибн Абу Наср ад-Димашқий ўзининг «Китабул-Иълал» ида қўшимча киритиб, ҳадисларни тартиби бўйича ўз ўринларига қўйиб чиққан».
XI.    Абу Мансур Ибн ал-Карҳий услубида мавжуд бўлмаган ва Дуруқутний иллатларини зикр қилишда ўз ҳифзи (хотираси)га суянган. У ровийлар ихтилофини ҳадиснинг иснодида ёки матнида ёки иккаласида ҳам айтиб ўтади. Баъзида ҳадисни ўзи тарафидан санадлайди ва кўпинча исноднинг боришига унчалик эътибор бермайди.
    Ҳақиқий манбаларни топиш қийин. Чунки у кам баён қилинган. Энди ҳошияда зикр қилган ўринларни баён қилиб келтирамиз.
    1-Абдулмалик ибн Абдулазиз ибн Журайжнинг «Манасик» китоби.
    2- Саъид ибн Абу Арубанинг асарлари
    3- Имом Молик ибн Анаснинг «Муватто» си
    4- Муватто, қуйидагиларнинг ривоятлари: Муҳаммад ибн ал-Ҳасан аш-Шайбоний, Абдураҳмон ибн ал-Қосим ибн Холид, Абдуллоҳ ибн Ваҳб, Муъин ибн Исо ал-Ашжаъий.
    .. Ад-Даруқутний усули
    .. «китабул-иълал» ни йиғишда ал-Барқонийнинг усули
    .. «Китабул-иълал» нинг манбалари
Саъид ибн Ансорий
    7- Абу Убайр, ал-Қосим ибн Салом
    8- Али ибн ал-Мадиний «Муснад»и
    9- Аҳмад ибн Муниънинг китоби
10-Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорийнинг «ал-жомиъ ас-саҳиҳ»и
    11-Муслим ибн Ҳажжоҳнинг «Саҳиҳ»и
    12- Иброҳим ибн Исҳоқ ал-Ҳарбийнинг «Одоб»и
    13- Иброҳим ибн Исҳоқ ал-Ҳарбийнинг «Таҳорат»и
    14- Абу Бакр Муҳаммад ибн Абдуллоҳ аш-Шофеъийнинг китоби.
     Ад-Даруқутний машойихларидан ва уларнинг асарларидан ўрганиб ва оғзаки ҳолда кўп фойдалангани ҳақиқатдир. Улардан: Муҳаммад ибн Муҳаммад ва Яҳъё ибн Саъид ва ал-Муҳамилий ва ибн Абу Довуд ва Абу Бакр аш-Шофеъий ва бошқалар.
    Шунингдек, у аввалгиларнинг асарларидан ҳам фойдаланган-уларни баён қилмаган бўлса ҳам Суфён ас-Саврий ва Суфён ибн Уяйна ва Ҳаммод ибн Салама ва ибн ал-Муборак, ва Вакиъ ва Абу Довуд ат-Таялусий ва Абдураззоқ ва ал-Ҳумайдий ва Яҳъё ибн Мўъин ва Аҳмад ибн Ҳанбал ва Аҳмад Мансур ар-Рамодий ва Умар ибн Шабба ва Яъқуб ибн Шайба ва ат-Термизий ва ал-Баззор ва бошқалар-уларни ҳисоблаш қийинлик қилади-уларнинг исмлари бу китобда келтирилган иснодларда зикр қилинади. Уни чегаралай олмаймиз. Чунки у иллатларни ўз  хотирасидан айтиб турар эди. Унинг асарлари ёки кўзга кўринган машойихларидан ўрганган нарсаларидан фойдаланиш жоиздир. Янаҳам Аллоҳ билгувчироқдир.

Хулоса сифатида шуни айтиш мумкинки, Даруқутнийнинг ҳадисшунослик борасида қўллаган методи ҳақиқатда ҳадисларнинг ишончлилик даражасини оширади. У кишининг муҳаддислар иснодлари ва шунга ўхшаш далилларни аниқ келтиришлари кишида шубҳа уйғотмайди. Бу ҳам Даруқутний ҳазратларининг ҳадисшунослик илмида ҳам етук муҳаддислар қаторидан ўрин олишига мисол бўлади. Ҳар бир муҳаддис ҳадисларни ўрганиш, ровий ва санадларни келтиришда ўзига хос усул ва методлардан фойдаланади. Даруқутнийнинг ҳам бу методлари у кишининг илмий даражаларини белгилаб беради.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио