Мақолалар

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Дори Қутнийнинг «Иллатлар» китоби ҳақида

Шубха йўқки, Дори Қутнийнинг пайғамбар (сав) ҳадисларида келган иллатлар ҳақидаги китоби катта китобдир. Бизга асрлар қаридан кунлар ўтиши билан етиб келган нусхасини топиш учун кўп жидду-жаҳд билан ҳаракат қилдим. Бироқ бунинг уддасидан чиқa олмадим. Ҳозирги кунгача олган нусҳам эса муаллифдан келган муттасил исноддан ҳолидир.  Шунинг учун ҳам Дори Қутний ёзган китоб «Иллатлар» эканлигини исботлаш учун иснод занжиридан тушиб қолганларни ўрнини тўлдирувчи холатларни ўрганиб чиқишга мажбур бўлдим.
 Ушбу ҳолатларнинг биринчиси:
 Дарҳақиқат, нусҳадаги муснад ҳадислар Дори Қутний устозлари исноди занжири билан бошланади. Масалан:
1.    Иброҳим бин Хаммод бин Исҳоқ, Абу Исҳоқ Ал-Аздий вафоти-323.ҳ) у орҳали 23 та ҳадис келган
2.    Ахмад бин Абдуллоҳ бин Мухаммад, Абу Бакр Вакийл Ас-Сахара (ваф.-325. ҳ) у орқали 40 та ҳадис ривоят қилинган
3.    Ахмад бин Ийсо бин Ас-Сиккий (ваф.-323. ҳ) у орқали 90 та ҳадис келган
4.    Ахмад бин Мухаммад бин Суъдан, Абу Бакр Ас-Сайдалоний. У орқали 20 та ҳадис ривоят қилинган
5.    Ахмад бин Мухаммад бин Саъид, Абул Аббос ибн Aқда (ваф. 332. ҳ) У орқали 20 та ҳадис олинган
6.    Ахмад бин Мухаммад бин Абдуллоҳ бин Зиёд, Абу Саҳл Ал-Қитон( ваф. 350. ҳ) у орқали 23 та ҳадис ривоят қилинган
7.    Ахмад бин Наср бин Толиб , Абу Толиб, Ал-Хофиз (ваф. 323. ҳ) у орқали 21 та ҳадис ривоят қилинган
8.    Исмоил бин Мухаммад бин Исмоил Ас-Суффор (ваф. 341. ҳ) у орқали 40 та ҳадис зикр қилинган
9.    Хусайн бин Исмоил Абу Абдуллоҳ Ал-Муҳамали (ваф.330.ҳ) у орқали 176 та ҳадис келган
10.    Абдуллоҳ бин Мухаммад бин Зийод, Абу Бакр Ан-Найсопурий (ваф. 324.ҳ) у орқали 275 та ҳадис зикр этилган
11.    Абдуллоҳ бин Мухаммад бин Саъид бин Зиёд Ал Маъруф Ибнул Жамол билан (ваф. 323.ҳ) у орқали 35 та ҳадис ривоят қилинган
12.    Абдуллоҳ бин Мухаммад бин Абдул Азиз , Абул Қосим Ал Бағавий (ваф.317. ҳ) у орқали 67 та ҳадис зикр қилинган
13.    Али бин Абдуллоҳ бин Мубашшир, Абул Хасан Ал- Воситий (ваф. 324. ҳ ) у орқали 91 та ҳадис зикр этилган
14.    Али бин Ал Фадл бин Тоҳир бин Наср, Абул Хасан Ал Балхий (ваф. 323.ҳ) у орқали 60 та ҳадис зикр этилган
15.    Қосим бин Исмоил , Абу Абийдул Муҳомали (ваф.323.ҳ) у орқали 21 та ҳадис келган
16.    Мухаммад бин Исмоил, Абу Абдуллоҳ Ал-Форсий(ваф.235.ҳ) у орқали 52 та ҳадис зикр этилган
17.    Мухаммад бин Сулаймон бин Али, Абу Али Ал-Моликий у орқали 90 та ҳадис олинган
18.    Мухаммад бин Абдуллоҳ бин Иброҳим, Абу Бакр Аш-Шофеъий (ваф. 354. ҳ) у орқали 31 та ҳадис зикри келган
19.    Мухаммад бин Мухоллид бин Хафс Абу Абдуллоҳ Ад-Даврий Ал-Аттор (ваф. 331. ҳ) у орқали 139 та ҳадис олинган
20.     Мухаммад бин Хорун, Абу Холид бин Хусрамий (ваф. 321.ҳ) у орқали 26 та ҳадис зикр этилган
21.    Яхё бин Мухаммад бин Саъид бин Котиб, Абу Мухаммад Ал-Хошимий (ваф. 322.ҳ) у орқали 40 та ҳадис келган
 Ва ушбу китобдаги улардан ривоят қилган бошқa устозлар.
 Бу, имомларнинг баъзи гапларни ёки ҳадисларни Дори Қутнийга «Иллатлар» китобида мансуб қилишларидир ва булар тўлалигича ушбу китобда мавжуддир. Масалан: Абу Мухаммад Абдуллоҳ бин Юсуф Аз-Зайлаиъ «учта нарсадан қалам кўтарилди» ҳадиси ҳақида «бу ҳадисдир» дейди.
 «Дори Қутний «Иллатлар» китобида шундай дейди: Бу Абу Зубийон ривоят қилган ҳадисдир ва унга ихтилоф қилган, сўнгра уни Аъмаш Сулаймондан ривоят қилган ва унга ихтилоф қилган Жарир бин Хозам Аъмашдан у эса Абу Зубийондан у эса, ибн Аббосдан, у эса Али ва Умардан улар эса Набий (с.а.в.) дан ривоят қилганлар.
 Ибн Вахб эса Жарир бин Хозамдан бир ўзи ривоят қилганлар ва ибн Фадийл билан Вакиъ унга ихтилоф қилганлар. Сўнгра ўзлари Аъмашдан у эса, Абу Зубийондан у эса, ибн Аббосдан у эса, Али ва Умардан мавқуф ҳолда ривоят қилганлар.
 Сўнгра Аммор бин Розийқ Аъмашдан у эса Абу Зубийондан мавқуф ҳолда ривоят қилганлар. Ибн Аббос эса зикр қилинмайдилар.
 Ва худди шундай қилиб Саъд бин Убайда Абу Зубийондан мавқуф ҳолда ривоят қилган ва ибн Аббос зикр қилинмаганлар.
 Яна уни Абу Хасийн Абу Зубийондан у эса, ибн Аббосдан у эса, Али ва Аббосдан мавқуф ҳолда ривоят қилганлар.
 Бунга ихтилоф қилинган, айтишадики: Абу Зубийондан у эса, Алидан мавқуф ҳолда ривоят қилганлар. Буни Абу Бакр бин Иъйош ва Шарийк, Абу Хасийндан деб айтган.
 Аъто бин Ас-Соиб ,Абу Зубйондан у эса, Али ва Умардан марфуъ ҳолда ривоят қилганлар.
 Ундан яна Хаммод бин Салама ва Абул Ухус ва Жарир бин Абдул Ҳамид ва Абдул Азиз ибн Абду Самад ва бошқалар ривоят қилганлар.
 Вакийъ ва ибн Фодийлнинг гаплари тўғрилиги билан бир-бирига ўхшайди1.»
 Сўнгра Зайлаъий шундай дейди : «Ундан «Иллатлар» китобида Абу Зубйон Али ва Умар билан учрашганми? деб сўрашганида, у «ха2» деб жавоб берган»
 Ва бу ушбу китобда3 тўлалигича мавжуддир.
 Аз-Зайлаиъ «Насб-ур-Ройа» китобида Дори Қутнийнинг «Иллатлар» китобидан бир неча мавзуларда нақл қилган ва булар тўлалигича ушбу китобда4 мавжуддир.
 Ахмад бин Али бин Хижр5 «Фатх-ул-Борий» да Абу Бакрдан «Бу ишга қанча вақтимиз кетади...» ҳадиси ҳақида сўралганлари ҳақида шундай дейди:
 Дори Қутний «Иллатлар» китобида Шарикнинг ва Исмоил бин Абу Холиддан ривоят қилган бошқаларнинг эшик ҳақидаги ривоятидаги бу -Зайнаб бинти Аъвфдир дея зикр қилади. Айтадики: Ибн Уйайна Исмоилдан зикр қилишича у (яъни Зайнаб бинти Аъвф) Иброҳим бин Мухожирнинг6 бувиси экан.
 Ва бу Дори Қутнийнинг ушбу китобда7 айтган гапига мувофиқдир.
 Ибн Хижр «Талхийс-ул-хабийр» китобида «Набий (с.а.в) Қуръондаги хатто нажосат хақидаги гапни ҳам беркитмаганлар» ҳадиси ҳақида сўзлаган.
 «Дори Қутний «Иллатлар»китобида улардан баъзилар ушбу ҳадисни Амр бин Муррадан у эса Абу Бухтарийдан у эса Алидан ривоят қилганлари ҳақида ҳикоя қилади. У бу ривоятни хато деб ҳисоблайди8».
 Ва бу Дори Қутний ушбу китобда9 ривоят қилганига мувофиқдир.
 Ибн Хижр «Фатх-ул-борий», «Ат-Талхийс», «Ал-Амалий» китобларида «Иллатлар» ҳақида кўп нақл қилган, ва улар ушбу китобда10 мавжуддир.
 Ибн Хижр, «Тахзиб» да Ал-Хасан бин Убайдуллоҳнинг таржимаси ҳақида шундай дейди: «Дори Қутний уни Аъмашга нисбатан заиф хисоблайди ва «Иллатлар»ида шундай дейди-Хасандан ҳадис зикр қилингандан сўнг Аъмаш Хасанга ихтилоф қилган, кучлилик тарафдан ҳам уни Аъмашга11 қиёс қилинмайди.»
 Ва бу «Иллатлар»даги12 фикрга тўла мувофиқдир.

 Учинчи ҳолат:
 Ҳатиб Ал-Бағдодий Абу Бакр Ал-Барқонийдан нақл қилганлари: «Абу Бакр Ал-Барқоний дейди: Дори Қутнийни хазрат Абу Муслим Бин Муҳрон Ал-Хофиз хузурида кўп мақтовлар ила зикр қилардим, шунда Абу Муслим менга шундай деди: Уни ҳофиз деб мақтаб жуда ошириб юбораяпсан деб ўйлайман, ундан ибн Масъуддан ривоят қилинган майда тошлар ҳақидаги ҳадис ҳақида сўрагин. Сўнгра мен Абу Хасаннинг олдига келиб бу ҳақида сўрадим. У шундай деди: Бу сен сўрайдиган масалалардан эмас, буни сўрашингга сени кимдир ундаган. Мен «ха» дедим. Шунда у, «Унинг кимлигини айтмагунингча сенга жавоб бермайман» деди.

 Мен унга айтдим, Абу Хасан эса менга майда тошлар ҳақидаги ҳадисни ихтилофли тарафлари билан бирга айтиб турди, ундаги Бухорийнинг хатоларини ҳам зикр қилди. Мен эса унга (Абу Муслимга) сабабларини келтирдим ва худди у айтган тарзда Ибн Масъуд (р.а)дан ривоят қилинган майда тошлар ҳақидаги ҳадисни айтиб бердим.13 Ибн Масъуднинг муснадидаги иллатлар китоби бизда мавжуддир, лекин унда Бухорийнинг зикри келмаган, балки бунда келган зикр Ибн Мадийнийнинг хатосидир.
 «Иллатлар» да Ибн Масъуднинг муснади ҳақида келган:
 «Бин Асъаддан ибн Масъуддан ривоят қилинган майда тошлар ҳақидаги ҳадисни сўрашганда Набий (с.а.в) намоз ўқиётган вақтлари эди, биз эса уларга салом бераётган эдик »
 Сўнгра деди: Бу Матраф бин Торийф Ал-Хорисий ривоят қилган ва унга ихтилоф қилган ҳадисдир. Бу Мухаммад бин Фодийл ривоят қилган ва Асбот бин мухаммад ва Жарир бин Абдулхамид ва бошқалар Матрафдан у эса Абу Ал-Жаҳм Сулаймон бин Ал-Жаҳмдан ривоят қилган майда тошлар ҳақидаги Ибн Масъуд ривоят қилган ҳадисдир.
 Буни Абу Кадийба Яхё бин Ал-Махлаб Матрафдан у эса Абул Жаҳмдан майда тошлар ҳақидаги ҳадисни ривоят қилган. Айтадики: Буни менга Қайс бин Саълаба ибн Масъуддан ривоят қилган ҳадисдир.
 Али бин Ал- Мадийний ушбу ҳадисни Муснадида зикр қилган. Дейдики: Мен Абу Кадийбани кўрмагунимча бу ҳадисни муттасил деб хисоблар эдим. Бу ҳадисни Матрафдан ривоят қилган сўнгра майда тошлар ҳақидаги ҳадис билан ибн Масъуднинг ўртасига бир кишини киритган. Унга айтишадики: Қайс бин Саълаба ва Қайс бу номаълум кишилардир.
 Майда тошлар ҳақидаги ҳадис ибн Масъуддан ривоят қилинган деган одамнинг гапи сахихдир.
 Абу Хамза Ас-Сакрий Матрафдан ривоятида ушбу ҳадисни баён қилиб беради ва дейди:Абул Жаҳмдан майда тошлар ҳақидаги ҳадисни ибн Масъуддан ривоят қилган киши бани Қайслик бин Саълабадир.
 Қабийса бин Ал-Лайс Ал-Асдий, Матрафдан у эса Шаъбийдан ибн Масъуддан ривоят қилинган майда тошлар ҳақидаги ушбу ҳадисни ривоят қилган ва Шаъбийнинг зикрида адашган. Матрафнинг Абул Жаҳмдан қилган ривояти сахихдир. Яна Аллоҳ билгувчироқдир14.

 Тўртинчи холат бу:
 Баъзи уламоларнинг Дори Қутний «Иллатлар»ни ёзишидаги услублари ҳақида келтирган зикрлари.
 Уни ҳадиснинг иттифоқдош бўлган ривоятчиларни ва унга ихтилоф қилганларнинг барчасини зикр қилганини эслатиб ўтишган. Ал-Хатийб, Ал-Барқонийдан нақл қилади-Дори Қутнийнинг «Иллатлар»ни ёзиш услубини баён қилиб бераётганида- унинг айтгани: «Дори Қутнийнинг ҳадисга алоқадорлигини билмоқчи бўлганимда Абул Хасан унга қарар эди сўнгра менга гапни ёддан айтиб турар эди ва дерди: Аъмашнинг Абул Воилдан у эса Абдуллоҳ бин Масъуддан ривоят қилган ҳадиси фалончининг ҳадисидир, унинг ривоятига фалончи, фалончи иттифоқ қилган, у иккисига эса фалончи ихтилоф қилган деб ҳадисни борича зикр қилган15».
 Ал-Қори-ул-Карийм ушбу услубни бизнинг қўлимизда бор бўлган «Иллатлар» китобидаги ёрдамчи услуб деб топган.

«Сабаблар» китобининг вужудга келиш сабаби ва йўли

 «Иллатлар» китобининг вужудга келиши сабабчии бу-иллатлари мавжуд муснадни тузишни хохлаган Абу Мансур ибн Ал-Кархийдир. Ёзиш усулларини Дори Қутнийга бериб унга ҳадисларнинг иллатларини ўргатар эди, лекин уни охирига етказмасдан аввал вафот қилган16.
 Вужудга келиш йўли:
 Дарҳақиқат, Абул Хасан Дори Қутний «Иллатлар» китобини, «Сунан» ни ва бошқa китобларни ёзгандек ёзмаган. Балки «Иллатлар»ни унга саволлар бериш йўли билан ёзган ва саволларни ҳам ёддан айтиб ёзган ва буни Хатиб Ал-Бағдодий ўзининг тарихида айтиб ўтган ва шундай деган: «Ал-Барқонийдан сўраб шундай дедим: Абу Хасан Дори Қутний сенга «Иллатлар»ни ёддан айтиб берармиди? У «ҳа» деди, сўнгра менга «Иллатлар»нинг жамланиш қиссасини баён қилиб берди ва деди: Абу Мансур ибн Ал-Кархий иллатли муснад тузишни хохлаган. Сўнгра уни Абу Мансур китобчиларга топширган ва улар барча ҳадисларни риқо хатида ёзилган ёзувлардан кўчиришган. Мен Дори Қутнийнинг ҳадислар шархини билмоқчи бўлганимда Абу Хасан уларни кўриб чиқган сўнгра сўзларни менга ёддан айта туриб шундай деган: Аъмашнинг Абу Воилдан У эса Абдуллоҳ бин Масъуддан ривоят қилган ҳадиси фалон ҳадисдир, унинг ривоятига фалон, фалончи иттифоқ қилган, фалончи эса ихтилоф қилган деб, ўша ҳадисдаги барча нарсаларни борича зикр қилган. Мен эса унинг гапларини фақат риқо хатида ёзар ва шундай дер эдим: Нима учун гапларни ёздиришдан аввал ҳадисларга қараб олаяпсиз? Деди: Хотирамдаги нарсани кўзимдан қараб билиб ола оласанми? Сўнгра Абу Мансур вафот этди ва ҳадислар риқо хатида қолиб кетди, мен Абу Мансурга унинг ўлимидан бир неча йил ўтиб дедим: Мен уни риқодан бошқa хат турига кўчиришга жазм қилдим ва тартибга келтириб муснад қилмоқчиман. Шунда у менга бундай қилишимга рухсат берди ва унга китобимдан ўқиб бердим, у эса менинг нусхамдан одамларга нақл қилиб берди.

 Хатиб Абу Мансурнинг таржимасида шундай деган: У иллатли муснад тузишни хохлади. Абул Хасан Дор Қутний унинг олдига ҳар хафтада бир маротаба келиб турар, ҳадисларни унинг услубида ўрганар ва уларни устозимиз Абу Бакр ал-Барқонийга нақл қилиб берар эди, Абул Хасан эса унга бундан кўп нарса чиқариб олмагунча ҳадисларнинг иллатини айтиб берарди. Абу Мансур бу ишни охирига етказа олмай вафот этди. Сўнгра ал-Барқоний Дори Қутнийнинг сўзларини кўчириб муснад тузди ва уни Абу Хасанга ўқиб берди, одамлар эса унинг қироатини эшитиб туришди. Ва бу одамлар Дори Қутнийдан ривоят қилувчи «Иллатлар» китобидир.

 Ал-Хофиз абул-Волийд ибн Хайра «Устозлар дастури» да бу ҳақида нима деганига келсак, ас-Саховий «Фатх-ул-Мағийс»да Дори Қутнийнинг «Сабаблар»ини зикрида ундан нақл қилиб шундай деган: Буни у жамлаган эмас, балки буни ал-Барқонийнинг ўқувчиси жамлаган. Чунки у ундан ҳадисларнинг иллатлари ҳақида сўрар эди, у эса унинг сўраган насасига ёзма жавоб берар эди. Дори Қутний вафот этгандан сўнг ал-Барқоний ушбу жавоблардан иборат бўлган ёзувларни топиб тўлалигича китоб ҳолига келтирди.

У ал-Барқоний «Сабаблар»ни Дори Қутнийнинг вафотидан сўнг жамлаган деб ривоят қилади.
 Шундай бўлиши ҳам мумкин, чунки у ал-Хатийб ал-Барқоний: «- Дори Қутний ҳаётлик пайтида китобни тузишни тугатганман ва унга аввалги ҳолича ўқиб берганман» деган нақлига мухолиф бўлган.

Балки Абул-Волийд ал-Барқонийнинг таъсирланиб кетган бўлса керак. Сўнгра Абу Мансур вафот этди ва «Иллатлар»риқода бўлган. Яна у Абу Мансурнинг ўлимини Абул Хасан Дори Қутнийнинг ўлими билан адаштириб юборган.
 У Абул Волийднинг гапига жавоб беради, чунки «Иллатлар»китобида Дори Қутний орқали бошқa иснодлар билан ривоят қилинган, унда худди фехрестлар мажмуасида ибн Хайр ал-Ашбилий Абу Зурабд бин Ахмад ал-Ҳарвийдан у эса Дори Қутнийдан ривоят қилгани каби унда ал-Барқонийнинг зикри келмаган.
 Ибн Хижрнинг Ториқ ибн Заррдан келган фехрестлар мажмуасида ҳам худди шундай.
 Ас-Саховий Дори Қутний иснодини зикр қилганда Абул-Қосим Убайдуллоҳ бин Аҳмад бин Усмон ас-Сайрафийни ал-Барқоний билан бирга зикр қилган.

Дори Қутнийнинг «Иллатлар» китобини мадҳ этиб нималар дейилган

 Баъзи имомларнинг Дори Қутнийнинг «Иллатлар» китобини мақтаб айтган гаплари:
 Мухаммад бин Абу Наср ал-Ҳамийдий: «Ҳадис илмлари ҳақидаги уч китоб эътиборга лойиқдир: бу борада ёзилган энг яхши китоб Дори Қутнийнинг «Иллатлар»китобидир. . . ва ҳ.к.з» деган.

 Ибн Ас-Салоҳ «Иллатлар»китобини зикр қилганда: «булардан энг яхшиси Аҳмад бин Ханбалнинг ҳамда, Дори Қутнийнинг «Иллатлар» китобларидир» дейди.

 Аз-Заҳабий: «Ушбу имомнинг маҳоратини билишни истасанг унинг «Иллатлари» ни мутоала қилгин, лол қолиб узоқ таажубланасан» дейди.

Яна дейдики: «Бу одамни лол қолдирадиган нарсадир, уни имом ёддан ёзган. Агар кимки унинг қадр-қимматини билмоқчи бўлса Дори Қутнийнинг «Иллатлар»китобини ўқисин».

 Ибн Касир шундай дейди: «Буюк ҳофиз Абул Хасан Дори Қутний барча заковатини ушбу китобида жамлаган. Бу ушбу соҳада ёзилган ва биз охирги кўрган мисли йўқ китобдир ва ундан сўнг бу ишга жазм қилганларни ожиз қолдиради. Аллоҳ уни раҳматига олсин».

 Ал-Балқийний: «Ҳофиз ибн ал-Мадийнийнинг китоби иллатлар ҳақидаги энг охирги китобдир. Абу Хотамнинг, Ҳилолнинг иллатлар ҳақидаги китоби ҳам шу кабидир. Буларнинг барчасини ал-Ҳофиз Дори Қутнийнинг китоби ўзида жамлаган».
 Бу борада яна кўп мақтовлвр мавжуддир, лекин биз шулар билан кифояландик.
 
Ҳулоса

 Дори Қутнийнинг кўп жилдлик «Иллатлар» китобидан бир бобини таржима қилиш жараёнида унинг қай даражада илмли инсон бўлганини ва шу илми туфайли ислом оламида уламолар орасида нақадар улуғ обрў-эътиборга ва уларнинг ҳурматига сазовор бўлганини англадим. Дарҳақиқат, имом Дори Қутний ҳадис илмига ҳамда унинг ривожига ўзининг улкан ҳиссасини қўшган зотдир. Унинг «Иллатлар» китоби қандай асар эканлигини ҳадис уламоларининг у ҳақида билдирган фикрларини ўқиб билиб олса бўлади.

1. «Нисб ар-роя». 163-162/4
2. «Ал-Масдар ас-собиқ» 163/4
3.  Қаранг: «Ас-суал» 163/4
4.  Қаранг масалан: «Нисб ар-роя» ва Дори Қутнийнинг «Иллатлар» китобида бир-бирига мувофиқ 1/302-303 Ас-суал. Рақами-213 3/35 Ас-суал. Рақами-71 3/109-110 Ас-суал. Рақами-192
5. 852 йилда вафот этган. Ибн Фаҳднинг «Зайл ат-тазкира» си 326-342. Ас-Суютийнинг «Зайл ат-тазкира» си 380-382.
6. Қаранг: «Фатҳ ал-Борий» 150/7
7. Қаранг: «Ас-суал». Рақами-49
8. Ат-Талхийс ал-хабийр, Таҳорат китоби, ғусл боби (184) 129/1
9. Қаранг: «Ас-суал». Рақами-387
10. Қаранг масалан:
«Фатҳ ал-борий» Дори Қутний. «Иллатлар»
177-176/4 Ас-суал. Рақами-355
523/6 Ас-суал. Рақами-358
«Ат-талҳийс ал-хабийр»
(263) 183/1 Ас-суал. Рақами-291
(993) 235/2 Ас-суал. Рақами-62
(1171) 16/3 Ас-суал. Рақами-401
11.    «Ат-иаҳзийб»: 293-292/2
12.    Қаранг: «Ас-суал». Рақами-222
13.    «Тарийҳу-Бағдод» 38/12
14.    «Иллатлар» китоби, ибн Масъуднинг муснади. 1/13-2/12/2
15.    «Тарийху-Бағдод» 37/12
16.    Қаранг: «Тарийху-Бағдод»


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио