Мақолалар

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Имом ат-Термизийнинг "Сунан"лари ҳақида

<!-- /* Font Definitions */ @font-face {font-family:Tahoma; panose-1:2 11 6 4 3 5 4 4 2 4; mso-font-charset:204; mso-generic-font-family:swiss; mso-font-pitch:variable; mso-font-signature:1627421319 -2147483648 8 0 66047 0;} @font-face {font-family:BalticaUzbek; panose-1:0 0 0 0 0 0 0 0 0 0; mso-font-charset:0; mso-generic-font-family:auto; mso-font-pitch:variable; mso-font-signature:515 0 0 0 5 0;} /* Style Definitions */ p.MsoNormal, li.MsoNormal, div.MsoNormal {mso-style-parent:""; margin:0cm; margin-bottom:.0001pt; mso-pagination:widow-orphan; font-size:10.0pt; font-family:"Times New Roman"; mso-fareast-font-family:"Times New Roman";} h1 {mso-style-next:Обычный; margin:0cm; margin-bottom:.0001pt; text-align:right; text-indent:1.0cm; line-height:150%; mso-pagination:widow-orphan; page-break-after:avoid; mso-outline-level:1; font-size:20.0pt; mso-bidi-font-size:10.0pt; font-family:BalticaUzbek; mso-font-kerning:0pt; mso-bidi-font-weight:normal; font-style:italic; mso-bidi-font-style:normal;} p.MsoBodyTextIndent, li.MsoBodyTextIndent, div.MsoBodyTextIndent {margin:0cm; margin-bottom:.0001pt; text-align:justify; text-indent:1.0cm; line-height:150%; mso-pagination:widow-orphan; font-size:14.0pt; mso-bidi-font-size:10.0pt; font-family:BalticaUzbek; mso-fareast-font-family:"Times New Roman"; mso-bidi-font-family:"Times New Roman";} p.MsoBodyTextIndent2, li.MsoBodyTextIndent2, div.MsoBodyTextIndent2 {margin-top:0cm; margin-right:0cm; margin-bottom:0cm; margin-left:1.0cm; margin-bottom:.0001pt; text-align:justify; text-indent:35.45pt; line-height:150%; mso-pagination:widow-orphan; font-size:14.0pt; mso-bidi-font-size:10.0pt; font-family:BalticaUzbek; mso-fareast-font-family:"Times New Roman"; mso-bidi-font-family:"Times New Roman";} p.MsoDocumentMap, li.MsoDocumentMap, div.MsoDocumentMap {mso-style-noshow:yes; margin:0cm; margin-bottom:.0001pt; mso-pagination:widow-orphan; background:navy; font-size:10.0pt; font-family:Tahoma; mso-fareast-font-family:"Times New Roman"; mso-bidi-font-family:"Times New Roman";} @page Section1 {size:595.3pt 841.9pt; margin:72.0pt 42.55pt 72.0pt 3.0cm; mso-header-margin:36.0pt; mso-footer-margin:36.0pt; mso-paper-source:0;} div.Section1 {page:Section1;} /* List Definitions */ @list l0 {mso-list-id:586812349; mso-list-type:simple; mso-list-template-ids:-53607802;} @list l0:level1 {mso-level-tab-stop:99.8pt; mso-level-number-position:left; margin-left:99.8pt; text-indent:-36.0pt;} @list l1 {mso-list-id:1200970110; mso-list-type:simple; mso-list-template-ids:-169709552;} @list l1:level1 {mso-level-tab-stop:64.35pt; mso-level-number-position:left; margin-left:64.35pt; text-indent:-36.0pt;} @list l2 {mso-list-id:1516580894; mso-list-type:simple; mso-list-template-ids:1885227350;} @list l2:level1 {mso-level-tab-stop:99.8pt; mso-level-number-position:left; margin-left:99.8pt; text-indent:-36.0pt;} ol {margin-bottom:0cm;} ul {margin-bottom:0cm;} --> Сунаннинг ёзилиши

Имом ат-Термизий Бухорийнинг  етук шогирди бўлиб, у илм олишда ўз устозининг йўлига эргашишга ҳаракат қилган. У устозидан кенг билимларни мерос қилиб олгач, 6 та буюк китобларнинг бири ҳисобланган «Сунан» асарини жам қилган. Биз унинг китобида шуларни кўришимиз мумкинки, у аввало битта ҳадисни келтирган, сўнгра бу борадаги турли мазҳакбларнинг  қарашларини, қоидаларини ҳамда, ҳадиснинг иллатларини  ва бошқа шу каби нарсаларни келтирган. У иллатларга бағишланган бошқа бир китобида, шунга ишора қилиб, шундай деган: «Бу китобда, ҳадис иллатлари ҳақида саволлар мавжуд бўлиб, биз  уларга фақиҳларнинг сўзлари орқали жавоб қайтарганмиз. Сабаби, бу нарсалар инсонлар манфаати учун жуда зарур бўлиб, биз уни аниқ-равшан баён қилиб кетдик». Ул Зот, 270 ҳижрий йили, ийди қурбон куни ўз китобини ёзиб тугатди.

 

Термизий ўз китобида, фойдаланувчининг  ҳолатини инобатга олиб, ҳар бир жумлани аниқ ва лўнда келтирган ва китобда ҳадис, асар, фиқҳ ва турли қарашларнинг  баёнини гўзал ва нафис жумлаларда ифодалаган. Бу китобдан бошқа олимлар ҳам кенг фойдаланган бўлиб, улардан  Молик,  Вакий,  Суфён, Абдураззоқ ибн Муборак, Шофеъий, Бухорий ва бошқаларни санаб ўтиш мумкин. Термизий ўз китобини «Жомеъ» деб номлаган ва бу ном энг машҳур, энг кўп ишлатиладиган номга айланган. Аксарият уламолар бу китобни, ҳадислар ҳукмларга қараб тартибланганлиги сабабли, уни «Сунан» деб аташган. Бироқ, «Жомеъ»да аҳкомларга оид ҳадисларни қисқартириш, мавжуд эмаслиги учун у аълороқдир. Баъзилар эса, «Жомеъ» номига саҳиҳ сифатини қўшиб, «Ал-Жомеъ ас-Саҳиҳ» деб аташган. Бошқалар эса уни, Термизийнинг «Саҳиҳ»и деб аташган.

 

Сунаннинг мавзуси

 

Термизийнинг барча фақиҳлар ижмо билан амал қиладиган марфуъ ҳадислардан иборат «Жомеъ» китобининг мавзулари ибодат ва муомалотдан бошланиб, илм бобларига тасниф қилинган. Сабаби, инсон учун ибодат масалаларини  билишда энг аҳамиятли нарса илм-маърифат бўлганлиги учундир.

 

Термизий ўзининг бу асарини  мухтасар қилиб, иснодларини чўзиб юбормаган ҳолда барча ҳадисларнинг иллатларини ва қабул қилинишлигидаги даражаларини ҳамда ровийларнинг тарихини ҳам эслатиб ўтган. Шунингдек, Имомлардан нақл билан ёки баъзида ўз ижтиҳоди билан  ҳадисларда келган жарҳ ва таъдилни ҳам кўрсатиб ўтган. Исмларини, куняларини, табақаларини, туғилган йилларини, вафот этган йилларини аниқ кўрсатиб ўтган. Ул Зот, ҳадисларни устоз ва шогирдлари зикри билан шарҳлаган. Шунингдек, Фақиҳларнинг мазҳабларини, уларнинг  ижмоларини, носиҳ-мансуҳини, ҳадисларнинг ихтилофларини ҳам эътибордан четда қолдирмаган. У ихтилофли мавзуларнинг  деярли барчасини ўзи  тартиблаб, сўзларнинг ғарибларини ҳамда, фойдаларини аниқ кўрсатиб ўтган. Бу эса, унинг даражасини  жуда ҳам юқори кўтарган.

 

Термизий ўз китобида марфуъ хабарлар билан бир қаторда,  мавқуф ва мақтуъ хабарларни ҳам жам қилган ва буларнинг кўпчилигини муаллақ тарзда зикр қилиб, иснодини келтириб ўтган.

 

Сунаннинг шарти

 

Термизий ўз китобида ҳадислар билан бир қаторда уларнинг ҳукмларини, ҳамда фақиҳларнинг амал қилишларидаги даражасини ҳам келтириб ўтишни шарт қилиб қўйди. У бу ҳақида Жомийга аталган «Илал» китобида қуйидагиларни айтиб ўтган: «Бу китобдаги барча ҳадислар амал қилинадиган ҳадислардир. Уларни аҳли илмлар қабул қилган ва улардан фойдаланганлар».

 

Термизий «Сунан» китобида саҳиҳ ҳадисларни асосий ўринга қўймаган, шу сабабли, унда кўпгина ҳадис турлари мавжуд, масалан: саҳиҳ, ҳасан, заиф, ғариб, мурсал, мунқатеъ, музтариб, муълал, шоз, махфуз, мункар, маъруф, мудаллас, мурсал-ҳафий ва бошқалар. Термизий ҳадисларни шарҳлаш билан бир қаторда, уни зикр қилар ва  турларини баён қилиб кетар эди. Шунингдек У, шу шартлар билан бирга, ҳадисларни алоҳида-алоҳида бобларга ажратиб қўяр ва тўплаган ҳадисларини энг яхшисини саралаб олар эди. Шунинг учун ҳам унинг китобида саҳиҳ ва ҳасан ҳадислар кўп ададни ташкил  қилиб, заифлари эса кам учрайди. У ўз китобида кишиларни қуйидаги табақаларга бўлиб чиққан.

Ҳофиз сийқалар-буларнинг ҳадислари китобда кўп учрайди. Аксарият ҳадислар 2 шайхнинг ҳадисларига мувофиқдир.

Ҳифзда кучли бўлмаганлар, уларнинг ҳадисларини саҳиҳ деса ҳам бўлади, ҳасан деса ҳам бўлади.

Ҳифз ва итқом аҳлидан бўлмаган содиқ ва мастур кишилар бўлиб, Термизий уларнинг ҳадисларини бошқа бир кучлироқ жиҳати учун ривоят қилиб, ҳасан деб ҳисоблаган.

 

Битта ҳадисни ўзини келтириш билан кифояланган заиф кишилар бўлиб, уларнинг ҳадислари кам учрайди.

Тарк қилинган кишилар бўлиб, Термизий ўз китобида бундай кимсаларнинг ҳадислари билан шуғулланмаганлигини эслатиб ўтади. Фақатгина бундай кимсаларга танбеҳ бериш учун ва фойда мақсадида келтирилган ҳадислар  бундан мустасно.

 

Мақбул ва мардуд ҳадислардаги Термизийнинг истилоҳлари:

Термизий ўз китобида ҳадисларни ҳукмига биноан муайян истелоҳларни ишлатган бўлиб, уларнинг баъзилари машҳур, маъруф кабилар,  бундан кўзда тутилган муродни баён қилишга эҳтиёж йўқ. Зеро, Ул зотнинг ўзи шундай истелоҳларни яъни, заиф иснод ёки ичида чалкаш жойи бор бўлган иснод ёки  шунга ўхшаш бўлган истелоҳларни ишлатган.

Бироқ, баъзи лафзлардан кўзланган мақсадда тушунмовчиликлар мавжуд бўлиб, улар иккига бўлинади:

Оддий истелоҳлар.

     а) Саҳиҳ ҳадис. У муҳаддислар наздида, маъруф саҳиҳлик шартларини ўзида мужассам этган бўлиб, саҳиҳ лизатиҳ ҳамда, саҳиҳ лиғайриҳни ўз ичига олади.

     б)  Ҳасан  ҳадис,  Термизийнинг наздида, исноди ёлғончик билан айбланган кишисиз ва шоздан холи бўлган ҳадисдир.

     в)  Ғариб  ҳадис. У бир кишидан ривоят қилинган ҳадис бўлиб, мақбул  даражасига  етмайди.

Мураккаб истелоҳлар.

     а) Саҳиҳ-ғариб ҳадис. Бундай ҳадис саҳиҳлик  шартларини  ўзида мужассам этканлиги учунгина, ҳамда саҳиҳ лизатиҳ  бўлганлиги учун келтирилган.

     б)  Ҳасан-ғариб ҳадис. Бу ҳадис ровийларининг забти саҳиҳ ровийлариникидан кўра пастроқдир. Ушбу  ҳадис ҳасан лизатиҳ бўлганлиги учун келтирилган.

     в) Ҳасан-саҳиҳ ҳадис. У саҳиҳ ҳамда ҳасан бўлганлиги сабабли кўп келтирилган. Бундай ҳадисларни Термизий ҳасан ҳадис ёки саҳиҳ ҳадис дер эди.

     г)   Ҳасан-саҳиҳ-ғариб  ҳадис. Яъни, иснодига кўра ҳасан, бошқа жиҳатдансаҳиҳ бўлган ҳадисдир. Бироқ у, китобда зикр қилинган жиҳатга кўра, ғарибдир. Буни Термизий  ҳасан-ғариб ҳадис ёки саҳиҳ-ғариб ҳадис дер эди.

 

Ҳадисни кесиш.

Термизий ўз китобида ҳадисни жуда кам ҳолларда кесиши кузатилади. Бу эса унинг шартларини кўплигидандир. Унинг наздида, ҳадисни кесишликдан ҳоли бўлган ҳар бир бобда керакли мавзулар мавжуд. Бироқ баъзида узун ҳадис ривоят қилинганда, уни  қисқартириш ҳолати кузатилиб, Термизий ўзининг  бобига кераклисини  олиб қолиб, қолган қисмига «Бу ҳадиснинг ўз қиссаси бор» каби  сўзлар билан ишора қилиб кетан.

 

Сунаннинг бобларга ажратилиши.

Термизий ўз «Жомеъ»сини бобларга ажратиб, тартиблаган, ҳамда «Таҳорат боблари» каби сўзлар билан  бобларга изоҳ бериб ўтган. Сўнгра бу бобларнинг тагидан «Таҳоратсиз ўқилган  намозни қабул қилинмаслиги» боби  ёки «Таҳоратнинг фазилатлари» боби сингари кичкина бобчаларга ажратиб  чиққан. Термизий «Сунан»нинг бобларини  ҳукмини қисқартирмаган. Шунингдек, бобнинг шарҳларида лўнда ва енгил фиқҳ қоидаларини келтирган, ҳамда бобни «У» (муаннас ҳия) сийғасида зикр қилган. Чунки, боб ўзидан кейин келадиган ҳадиснинг мазмунини англатган. Сўнгра ҳар бир  бобда 1 та ёки 2 та  ҳадис келтириш билан кифояланган.

Ул Зот шундай қилиб, илми етган нарсаларнинг барчасини зикр қилган. Эҳтимол, у билмайдиган бирор нарса қолиб кетган бўлса ажаб эмас. Бу билан бобда келтирилган ривоят ҳар бир фойдаланувчи тушуниб оладиган лафзлар, гўзал иборалар воситасида чиройли услубда тушунтириб берган. Буларнинг бари, китобнинг ўзига хослигини ифодалайди. Ҳадисни идрок этишда, У тушунарсиз изоҳларни ишлатмаган. Шунингдек, Ул Зот бу китобда бобларни ортиқча изоҳларсиз мурсал ҳолда «бабун», «бабун минҳу» каби сўзлар билан келтирган ва бошқа ҳеч нарса зиёда қилмаган. Бу эса, ундан олдинги бобнинг бир шаҳобчаси эканлигининг бир белгисидир.

 

Сунаннинг муаллақлари.

Термизийнинг китобида  марфуъ санадларнинг ҳамда, мавқуф, мақтуъ асарларни таълиқ қилинишлиги  кўп жойда кузатилади. Лекин Термизий, буни бобларнинг изоҳларидақўлламасдан аксинча, санадини зикр қилган ҳадислардан кейин ишлатган. Термизий ҳадис санадларининг   узун бўлиб кетишидан сақланиб, мухтасар қилишга интилган ва бобда келтирган исноди билан кифояланган.

 

Сунаннинг танқидий томонлари.

Имом Термизийнинг «Жомеъ»си қуйидагиларга биноан танқид қилинган:

Заиф ва ишончсиз ҳадисларни келтириш.

Ҳукмда ҳадисларга саҳиҳлик ва ҳасан даражасига биноан манба олиш.

Бобни қувватли бўлмаган ҳадислар билан бошлаб, ундан кейин қувватли ҳадисларни келтириш.

Буларнинг барчаси асарга путур етказувчи  жиҳатлардир. Бироқ, бу билан Термизий ва унинг китобига таъна қилиш, яхши эмас. Чунки, бунинг  баёни қуйида келган.

1. Заиф ҳамда ишончсиз ҳадисларни келтирилишига тўхталадиган бўлсак, Термизий китобида ҳадисларда саҳиҳликни шарт қилиб қўймаган,  балки бирон киши учун ҳужжат бўлиши мумкин бўлганёки фақиҳ амал қилган ҳар бир ҳадиснигарчи у саҳиҳ бўлмасада, ривоят қилишни шарт қилиб қўйган. Бундан ташқари, Термизий  ҳар бир ҳадиснинг даражасини баён қилишликни  ўзига лозим тутган.

 2. Термизий ҳадисларнинг саҳиҳлик ёки ҳасанлик  даражасига қараб ҳукм чиқарган. Масалан, Ҳофиз аз-Заҳабийдан ривоят  қилинган кўплаб ҳадисларни саҳиҳ ёки ҳасан даражасига кўтарган. Ваҳоланки, Аз-Заҳабийнинг ўзи бундай ҳадисларни заиф дея, танқид қилган. Шунинг учун Термизий заиф ҳадислар борасида кучсиз дея, зикр қилинган. Бунга биноан, уламолар Термизийнинг ҳадисларни саҳиҳ қилишлигига эътимод қилмайдилар.

 Ибн салоҳ ва бошқаларнинг фикрича, Термизийнинг китоби, саҳиҳлигига биноан, кўпр фойдаланиладиган китоблардан биридир. Ҳофиз ал-Ироқий Заҳабийнинг даъвосини ушбу сўз билан рад этади: «Уламолардан нақл қилинган ривоятга кўра Термизийнинг саҳиҳларига  эътимод қилмаслик, яхши иш эмас. Зеро, инсонлар ҳамон унинг  саҳиҳларига эътимод қилиб келишмоқда».

Бу нарсаларнинг барчаси, Имом Термизийнинг Бухорийдан ҳадисларнинг иллатлари, ровийлари, тарихи ва бошқа соҳаларида фойдаланганлигини тасдиқлайди. Шунингдек Термизий, бу борада Абу Заръа ар-Розий ва Абдуллоҳ Ибн Абдурраҳмон ад-Дорамийдан ҳам фойдаланганлиги маълум. Бу уч аллома танқидчиларнинг буюклари ва ҳадис имомларининг  раисларидир. Зотан, уларнинг замонларида  ҳадис илми ўз чўққисига чиққан. Термизий эса айниқса Бухорийдан кучли таъсирланган. Шунинг учун Термизий, ҳадиснинг ҳукмида саҳиҳлиги ёки ҳасанлигига кўра манба сифатида баҳолаган. Термизийнинг «Жомеъ» ва «Ал-Илал ал-Кабир» китобларидаги ҳадисларнинг иллатлари дақиқ бўлиб, ундан Термизий айтмоқчи бўлган назар ва қарашлар яққол намоён бўлади. Шунингдек, Термизий ҳам оддий инсон бўлиб, саҳиҳ ёки ҳасан ҳадисларни  ижтиҳод қилишда ва худди шу каби заиф ҳадисларда ҳам хато қилиши мумкин. Бироқ, булар Термизийнинг китобидаги ижтиҳодий масалаларни ботил деб, ҳукм чиқазишга асос бўла олмайди. Зотан, Термизий кишиларнинг танқидини енгиллаштиришдан мурод, заиф ҳадисларни саҳиҳ ёки ҳасан  тарзида келтиришдир. Бу жиҳатларнинг  барчаси 3 та сабабга боғлиқ:

1. Термизийнинг истеълоҳларидан кўзда тутилган муроддан ғафлатда қолиш.

2. Ровийлар ёки ҳадиснинг даражасида уламолар ўртасидаги ижтиҳоднинг ихтилофи ва ушбу сабабларда фикрларнинг дақиқлиги бўлиб, бу Термизий илмининг кенг қамровли эканлигини  намоён қилади ва унга олий даража касб этади.

3.Бобларни ғариб ёки заиф ҳадислар билан бошлаб, ундан сўнг қувватли саҳиҳҳадисни келтирилиши Термизийни ҳам, унинг китобини ҳам нуқсони эмасдир. Чунки, Термизий аввало ғариб-саҳиҳ ҳадисни зикр қилиб, сўнг унинг иллатларини саҳиҳ ҳадис билан баён қилган ва биринчиси, иккинчиси билан иллатли қилган. Бу нарса унинг китоби учун ўзига хос изн бўлиб, унинг айбини ёки танқидини қилиш қайтарилган.

 

Сунаннинг  санади.

Имом Термизийнинг “Жомеъ” китобида Ул Зотдан мутавотир асосида  келтирилган, яъни бу китобни Ул Зотдан ҳижрий 335 йил вафот этган Ҳофиз Абу Саид Ал-Ҳайсам Ибн Кулайб Аш-Шоший каби бир қатор олимлар ривоят қилган. “Жомеъ”дан ривоят қилинган, ҳадислари кенг тарқалган, ҳамда санадининг сийқалиги жиҳатидан барчага маълум олим Абу Аббос Муҳаммад Ибн Аҳмад Ибн Маҳбуб Ал-Маҳбубий Ат-Тожир Ал-Марвазий бўлиб, у ҳижрий 346 йилда вафот этган. Ушбу олим Термизийнинг юрти бўлмиш Термизга сафар  қилиб, ундан ҳижрий 265  йилда “Жомеъ”ни  тинглаган. Унинг тинглаганлари тоғаси абу Бакр ал-Ахвалнинг ёзишига кўра, саҳиҳ мазбутдир. У Термизийнинг  “Жомеъ”сини тинглаганида тоғасининг ёши 16да эди. Сўнгра ушбу олим, тинглаб бўлганидан сўнг, ўз юртига жўнаб кетди.

 

Сунанннинг мавқеъи

 

Термизийнинг  “Жомеъ”си жуда фойдали, мукаммал ва пухта тартибланган, мақсадлари равшан, нафис бир китоб бўлиб, киши қайси мазҳабда бўлишидан қатъий назар ундан бемалол фойдалана олади. Зеро, китоб Термизийнинг юксак ақлий салоҳиятига далилдир. Бу китобда нафақат ҳадис, балки ундаги ҳукмларнинг асл маънолари, ҳалол ва харом масалаларини ажратиш усуллари ҳам келтирилган. Шу билан бирга бу китоб рағбатлантириш, огоҳлантириш, фазилатлар, маноқиблар, сийралар, тариҳ, жарҳ ва таъдилни ўзида мужассам этган китобдир. Унинг “Жомеъ” деб номланиши эса бунга далилдир. Шунинг учун ҳам, Ислом уламоларининг  кўпчилиги унинг китобини қабулқилишган, ҳамда Ул Зотнинг кенг билимини тан олишган, унга шарҳлар, изоҳлар битишган. Баъзи олимлар унинг китобини, Муслимнинг “Саҳиҳ”идан кейинги 3-китоб дея ҳисоблашиб, Абу Довудни эса ундан кейин келтиришган. Бироқ, аксарият олимлар уни Абу Довуднинг китобидан кейин келтириб, 4-китоб дея ҳисоблашган.

Ҳоким Найсапурий бу китобга саҳиҳ деб, ном берган. Бу  унинг даражасини улуғлаш билан бир қаторда, ҳақиқатдан ҳам тўғрилигига, яъни саҳиҳлигига далолатдир.

Фақиҳлар эса, бу китобни мужтаҳид учун етарли далил бўла оладиган, муқаллид учун эса кифоя қилгувчи китобдир, дейишган. Шайхул Ислом Ал-Харавий китобга юқори баҳо бериб, шундай дея мадҳ қилган: “Термизийнинг китоби, мен учун, Бухорий ва Муслимнинг китобларидан кўра фойдалироқдир. Чунки  уларнинг китобларидан буюк олимларгина фойдаланишлари мумкин. Исонинг китобидан эса, ҳар бир одам фойдаланиши  мумкин”. Хаттобий  эса Абу Исонинг  китобини “Ҳасан” китоб деган. Термизийнинг ўзи айтишича: “Мен, бу китобни тасниф қилдим ва уни Ҳижоз, Ироқ ва Хуросон олимларига тақдим этдим. Улар бу китобни  илмий фаолиятда қўллаша бошлашди. Агар кимнингки, уйида бу китоб бўлса, гўё Набий (с.а.в.) унинг уйида гапираётгандай бўлади”. Муборак Ибн Асир шундай деган: “Термизийнинг  “Саҳиҳ” китоби энг яхши, энг фойдали, энг пухта, энг ноёб китоб бўлиб, унда мазҳаблар зикрлари, ундаги далилларни чиқариб олиш усуллари, ҳадиснинг саҳиҳ, ҳасан, ғариб турларининг баёни, жарҳ ва таъдил келтирилган. Китоб сўнгидаги “Илал” боби эса, ўзида жуда ҳам қимматли ва фойдали маълумотларни  жамлаган”.

Ҳофиз Ибн Касир эса, шундай дейди: ““Жомеъ” китоби дунёнинг турли бурчакларидаги олимлар мурожат қиладиган 6 та  саҳиҳ китобнинг биридир”. Жўраева   Доно


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио