Ҳадис ва Ҳаёт (Ҳадис илми)

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ПАЙҒАМБАР АЛАЙҲИССАЛОМДАН ИРШОД ТАРИҚАСИДА СОДИР БЎЛГАН НАРСАЛАР

Модомики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан содир бўлган нарсаларнинг мусулмонлар диний ҳукм тариқасида эргашиши лозим бўлганлари ва диний ҳукм тариқасида эргашишлари лозим бўлмаганлари мавжудлигини ўрганар эканмиз, яна бир масалани зикр қилиб ўтмоғимиз лозим бўлади. Бу масала Суннати Мутоҳҳарада амр ва наҳий лафзлари ила келган, аммо иршод-маслаҳат тариқасида айтилган нарсаларга тегишлидир. Усул илми уламолари бунга ўхшаш амрларни, амри иршодий, наҳийларни, наҳйи иршодий, деб атайдилар. Бу ҳолатда гап амр-буюруқ майлида ёки наҳйи-қайтариш фармони майлида келса ҳам, динимизда қилиши ёки тарк этилиши Аллоҳдан савоб ёки У зотдан розилик тилаб адо этиладиган амаллар қаторига кирмайди.

Уламоларимиз ҳудди шу маъно Қуръони Каримда ҳам эслатиб аввал оятлардан мисол келтирадилар. Аллоҳ таоло Бақара сурасида мусулмонларга:

«Қачонки, олди-сотди қилсангиз, гувоҳ келтиринг» деб амр этган.

Аллоҳ таолонинг амрини бажо келтириш мўмин-мусулмонлар учун фарз эканлиги ҳаммага маълум. Ушбу ояти карима ҳам Аллоҳ таолонинг амри, унда нима учун савдо сотиғимизни гувоҳсиз ҳам қилаверамиз? Чунки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобаи киромлар, қолаверса ҳамма асрларнинг мусулмонлари шундоқ қилишган. Улар ушбу ояти каримадаги амр амри иршодий эканлигини яхши билганлар.

Аллоҳ таоло Моида сурасида мўмин бандаларига хитоб қилиб:

«Эй иймон келтирганлар! Ҳар хил нарсаларни сўрайверманглар. Агар улар зоҳир бўлса, сизга ёмон бўлур» уларни ҳар хил нарсаларни сўрай беришдан наҳий қилган.

Ушбу наҳйи илоҳий бўла туриб, мусулмонлар ўзларига керакли саволларни сўрайверишларининг сабаби, бу наҳйининг наҳйи иршодий эканлигидадир.

Шу жойда яна бир нозик нарсани эслаб қўйсак мақсадга мувофиқ бўларди. Баъзи бир амр ва наҳийларни адо этмоқ мандуб ҳисобланиши ҳаммамизга маълум бўлса ажаб эрмас. Унда мандуб билан арми иршодий ва наҳйи иршодийнинг нима фарқи бор деган савол пайдо бўлади. Ушбу саволнинг жавобига уламоларимиз, мандуб охират фойдаси учун бўлган, иршод бу дунё фойдаси учун бўлган нарсадир, дейдилар.

Шунинг учун ҳам Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Яҳудий ва Насоролар (соч соқолларини) ҳинноламайдилар, Бас, сизлар уларга хилоф қилинглар» деб ўз атбоъларини соч соқолни ҳиннолаб юришга буюрган бўлсалар ҳам, Али ибн Абу Толиб, Убай ибн Каъб, Салама ибн ал-Акваъ, Анас ибн Молик ва бошқа бир қанча саҳобийлар розияллоҳу анҳум соч соқолларини ҳинноламаган эканлар. Чунки бу борада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан содир бўлган амр иршод учун бўлганлигини ҳаммалари яхши билганлар.

Демак, амри ёки наҳйи иршодийга амал қилиш ихтиёрийдир. Гоҳида шу ихтиёрий нарсага амал қилган афзалми, қилмаган афзалми деган савол пайдо бўлиб қолиши мумкин. Албатта амал қилган афзал, чунки иршод Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг иршодлари. Лекин амал қилган амал қилмаганларни, амал қилмаганлар амал қилганни айбламаслиги лозим. Бунга ўхшаган нарсаларга амал қилишни хохламаганлар, амал қилмасинлар, ҳеч қандай гуноҳ ёки айб йўқ. Лекин улар мазкур нарсаларга амал қилганлар ҳақида ҳар хил гап-сўз тарқатиб, турли келишмовчиликлар келтириб чиқармасинлар. Шунинг каби, иршодий ишларга амал қилгиси келганлар амал қилаверсинлар. Аммо улар ҳам ўзгаларга тош отиб, қилган иршодий амалларини пеш қилиб орада ҳар хил низолар чиқармасинлар. Илло уламоларимиз шу жойга келганда битта истисно қиладилар. У ҳам бўлса, ўша қилса ҳам, қилмаса ҳам бўлаверадиган амал эл-юрт аҳолисининг урф-одатига хилоф бўлмаслиги лозим. Гап қуруқ бўлиб қолмаслиги учун мўътабар уламоларимиздан биргина иқтибос келтирсак мақсадга мувофиқ бўлар.

Имом Инб Ҳажар ал-Асқалоний ўзларининг Имом Бухорийнинг «Саҳиҳ»ларига ёзган «Фатҳул Борий» номли машҳур шарҳларида соч соқолни ҳиннолаш масаласида уламоларнинг қавлларини келтиргандан кейин:»Лекин ҳиннолаш афзалдир. Чунки унда амрга бўйсиниб, аҳли китобга хилоф қилиш бор. Яна унда соч соқолни чанг ва шунга ўхшаш нарсалардан асраш бор. Илло агар юрт аҳолисининг одати ҳинноламаслик бўлса, ҳиннолаган шахс уларнинг ичида ажраб қоладиган бўлса, ҳиннолашни тарк қилиш афзалдир.» деганлар.

Бунга ўхшаш нозик масалаларни аниқлашда эътимодли уламоларга мурожаат қилишимиз керак бўлади.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио