Ҳадис ва Ҳаёт (Ҳадис илми)

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

СУННАТДАГИ АҲКОМЛАРНИ УМУМИЙ ВА ХУСУСИЙГА ТАҚСИМЛАНИШИ

Уламоларимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан Пайғамбарлик васфлари ила содир бўлган, мусулмонлар амал қилишлари лозиму лобуд бўлган, шаръий аҳкомларга тегишли Суннат амал қилувчилар эътиборидан умумий ва хусусийга тақсимланишини ҳам алоҳида таъкидлайдилар. Яъни, мазкур аҳкомлар омма мусулмонлар амал қилишлари учун ва баъзи махсус шахслар амал қилиши учун кўзлангандир. Ушбу масалани тушинишимиз осон бўлиши учун, одатдагидек бир иқтибос келтирайлик.

Имом Шиҳобуддин ал-Қурофий ўзларининг «ал-Фуруқ» номли китобларида қуйидагиларни ёзган эканлар:

«Билки, албатта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Имоми Аъзамдирлар, Қозию Аҳкамдирлар ва Муфтию Аъламдирлар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам имомларнинг Имомидирлар, қозиларнинг Қозисидирлар ва олимларнинг Олимидирлар. Аллоҳ таоло У зотга Пайғамбарлик ила барча диний мансабларни тафвиз қилгандир. У зот қиёмат кунигача ўша мансаблардан бирортасини эгаллаганларнинг барчасидан улуғдирлар. Қандоқ диний мансаб бўлса, У зот унинг энг олий мартабасидадирлар. Аммо У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тасарруфотлари ғолибо (Аллоҳ амрини) етказишдир.

Зотан У зотнинг ғолиб сифатлари Пайғамбарликдир. Шунинг учун ҳам У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тасарруфотлари ичида; (Аллоҳ амрини) етказиш ва фатво, одамлар иттифоқ қилиб, қозилик юзасидан, деганлари ҳам, яна одамлар иттифоқ қилиб, имом(давлат раҳбари)лик юзасидан, деганлари ҳам, шунингдек, икки мартаба орасида мутараддуд бўлиб қолгани учун уламолар ихтилоф қилганлари, баъзилар бир мартабани ғолиб десалар, бошқалари бўлагини ғолиб деганлари ҳам бор.

У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу васфлар ила содир этган тасарруфотлариниг таъсири шариатда турлича бўлади.

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Пайғамбарлик сифатлари ила айтган ҳар бир гаплари, қилган ҳар бир ишлари қиёмат кунигача сақалайн(инсу-жин)га умумий ҳукмдир. Агар амр бўлса, улардан ҳар бири уни бажо келтиради. Шунингдек, мубоҳни ҳам. Агар наҳий бўлса, улардан ҳар бири ундан четланади.

У зот Имом(давлат бошлиғи)лик васфлари ила содир этган нарсаларга келсак, имомнинг изнисиз уларни ҳеч ким қилиши жоиз эмас. Шунда У зот алайҳиссаломга иқтидо қилинган бўлади. Чунки, У зот мазкур нарсаларни имомлик васфлари ила қилганлар.

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам қозилик васфлари ила содир этган тасарруфотларга келсак, ҳокимнинг ҳукмисиз уларни ҳеч ким қилиши жоиз эмас. Шунда У зот соллаллоҳу алайҳи васалламга иқтидо қилинган бўлади. Чунки, У зот мазкур нарсаларни қозилик васфлари ила қилганлар.»

Имоми ал-Қурофий раҳматуллоҳи алайҳининг бу баёнларига изоҳнинг ҳожати йўқ бўлса керак.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио