Ҳадис ва Ҳаёт (Ҳадис илми)

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

СУННАТ- ФУҚАҲОЛАР ИСТИЛОҲИДА

Фуқаҳолар истилоҳида-Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан собит бўлган, фарз ёки вожиб бўлмаган нарсаларга-Суннат, дейилади.

Фуқаҳолар истилоҳидаги Суннат, бидъатнинг муқобилидаги нарсадир. Маълумки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан собит бўлган нарса ила фарз, вожиб ва бошқа ҳукмлар чиқишини ҳаммамиз жуда яхши биламиз. Демак, фуқаҳолар истилоҳи ила назар соладиган бўлсак, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан содир бўлган, шаръий ҳукм бўлишга салоҳияти бор ҳар бир нарса ҳам суннат бўлавермайди. Балки ўша нарсалардан фарз ва вожибнинг савиясидан кейин келадиганларигина Суннат бўлади. Ушбу, фуқаҳолар истилоҳидаги Суннатнинг ҳукми нима дейилганда, у – шариат томонидан жазм бўлмаган равишда талаб қилинган нарса бўлиб, уни қилган одам савоб олади, қилмаган одам иқобга қолмайди, деган жавоб берилишини ҳам фуқаҳоларимиздан ўрганганмиз.

Очиқ-ойдин кўриниб турибдики, ушбу истилоҳдаги Суннат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан собит бўлган нарсалардан ўта чегараланган бир қисмини ўз ичига олади, халос. Бинобарин, зинҳор ва зинҳор, Суннатга амал қилган савоб олар экан, амал қилмаса ҳеч нарса бўлмас экан, шунинг учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан содир бўлган нарсалардан хохлаганимизга амал қиламиз, хохламаганимизга амал қилмаймиз, дейишга ҳеч кимнинг асло ҳаққи йўқ. Шунинг учун Суннат ҳақида тўлиқ ва тўғри маълумотга эга бўлишимиз ва турли шахсларнинг бўлган-бўлмаган гапларига учмаслигимиз лозим.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио