Ҳадис ва Ҳаёт (Ҳадис илми)

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

СУННАТ-МУҲАДДИСЛАР ИСТИЛОҲИДА

Муҳаддислар истилоҳида -Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан асар бўлиб қолган гап, амал, тақрир, халқий сифат, хулқий сифат ва сийратларга, агар пайғамбарликларидан олдин содир бўлган бўлса ҳам-Суннат, дейилади.

Дарҳақиқат, ҳадис китобларини ўқийдиган бўлсак, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтган гап-сўзлари, қилган амаллари ҳамда саҳобаи киромлардан содир бўлган тасарруфотларни тақрир қилганлари билан бир қаторда У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қадди қоматлари, шакли шамоиллари, ҳар бир аъзолари қандоқ бўлганлиги ҳақидаги маълумотларни, шунингдек, У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ахлоқи ҳамидаларига оид: ҳусни хулқ, сабрма-тонат, ҳилм, тавозуъ, амонатлилик каби сифатлар ҳақидаги маълумотларни ҳам кўрамиз. Сиз билан биз уммати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга У зоти бобаракотнинг сийратлари – ҳаётий йўллари ёки бошқача қилиб айтганда, таржимаи ҳолларини ҳам муҳаддис уламоларимиз ўз китобларидаги собит ривоятлар ила етказганлар.

Ўз ўзидан кўриниб турибдики, муҳаддисларимиз истилоҳидаги суннатдаги ҳар бир нарсани мусулмонлар ўз ҳаётларига татбиқ қилишлари мумкин эмас. Мисол учун, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак таналарининг ва аъзоларининг васф қилган ривоятлар маълумот учун, мусулмонлар ўз маҳбуб Пайғамбарлари соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сиймоларини қалбларига жо қилишлари учун хизмат этиши кўзланган маълумотлардир.

Албатта, ҳадис китобларда келишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қоматлари фалон хил бўлган экан, ҳар бир мусулмон ҳам ўз қоматини ҳудди ана шундоқ қилмоғи шарт, деб бўлмайди. Шунга ўхшаш, ҳадис китобларимизда ривоят қилинишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларига ваҳий келишидан олдин Ҳиро ғорида ўтириб таҳаннус ибодати қилган эканлар, биз ҳам У зотга иқтидо қилиб, суннатларига эргашиб Ҳиро ғорида таҳаннус ибодати қилишимиз лозим, деган одам бўлмаган.

Демак, муҳаддисларимиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга тегишли ҳар бир маълумотни суннат деб билганлар ва ўша маълумотларни аниқлаб, текшириб, ровийларини аниқлаб йиғишга ҳаракат қилганлар. Шубҳасиз, муҳаддисларимиз ўзларининг бу ишлари ила улкан хизматни адо этганлар. Бу ҳақда аввал батафсил гапириб ҳам ўтдик. Лекин яна бир бор таъкидлашимиз лозимки, муҳаддисларимиз ривоятларни ўрганиб тўплаганлару шу билан ўз хизмат бурчларини адо этган ҳисобланганлар. Ҳадиси шарифлардан қандоқ шаръий ҳукм чиқиши, уларнинг қайсиларидан фарз ҳукм, қайсиларидан вожиб ҳукм ва ҳаказолар келиб чиқишини эса усули фиқҳ ва фиқҳ уламоларимиз баён қилишган. Кези келганда яна бир илмий ҳақиқатни эслаб ўтишимиз фойдадан холи бўлмаса керак. Кўпчиликка муҳаддислар ҳадисларни жамлаб тартибга солиб берганлару, фақиҳларимиз ўша ҳадислардан ҳукм чиқарганга ўхшаб туюлади.

Аслида эса, аввал фақиҳларимиз ҳадисларни чуқур ўрганишиб, улардан фиқҳий ҳукмларни истинбот қилганлар. Кейинчалик эса, муҳаддисларимиз ўз услублари ила ҳадиси шарифларни тартибга солишга турли мавзуъ ва услубларга биноан китоблар таълиф қилишга ўтганлар.

Буни фақиҳларнинг энг машҳури Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг 150 ҳижрий санада вафот этганлари ва муҳаддисларнинг энг машҳурлари Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳининг 194 ҳижрий санада таваллуд топганларидан ҳам билиб олса бўлади.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио