Ҳадис ва Ҳаёт (Ҳадис илми)

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

СУННАТ-УСУЛИ ФИҚҲ УЛАМОЛАРИ ИСТИЛОҲИДА

Усули фиқҳ уламолари истилоҳида-Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан содир бўлган, шаръий ҳукмга далил бўлишга салоҳияти бор ҳар бир гап, амал ёки тақрирга Суннат, дейилади.

Исломдан озгина бўлса ҳам хабардор бўлган ҳар бир кишига маълум ва машҳур бўлган ҳақиқатлардан бири, шариати исломиянинг асосий тўрт масдарларининг биринчиси Қуръони Карим бўлса, иккинчиси Суннати мутаҳҳара эканлигидир. Ҳудди ушбу Суннат, айни усули фиқҳ уламолари истилоҳидаги Суннатдир. Шаръий ҳукмларга алоқаси бор, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан содир бўлган ҳар бир гап, амал ва тақрирни ўрганиб чиққан усули фиқҳ уламоларимиз фиқҳий қонун-қоидалар асосини ишлаб чиқадилар.

Фуқаҳоларииз эса, ўша қоидаларни ишга солиб ҳар бир шаръий амалнинг суннатда келган далилига қараб мартабасини ва адо этиш йўлини баён қиладилар. Улар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан собит бўлган аммо шаръий ҳукм бўлиш салоҳияти йўқ гап, амал ва тақрирлар, шунингдек, халқий ва хулқий сифатлар ҳамда сийратга тегишли маълумотларни ўз ихтисослари доирасидан ташқари деб биладилар. Биз аввал айтиб ўтган, ҳаммани суннатга амал қилишга тарғиб қилишдаги гап-сўз ва тарғиб-ташвиқлар асосан ушбу истилоҳдаги Суннатга тегишлидир.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио