Ҳадис ва Ҳаёт (Ҳадис илми)

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ҲАДИС ИЛА СОБИТ БЎЛГАН ҲУКМЛАРНИ ТЎРТГА БЎЛИНИШИ

Ҳадис орқали собит бўлган ҳукмлар тўрт қисмга бўлинади:

1-Қуръони Карим ила собит бўлган ҳукмларни таъкидловчи ҳукмлар.

Бунга намоз ўқиш, закот бериш, рўза тутиш, ҳаж қилишга ундовчи ҳамда Аллоҳга ширк келтириш, ёлғон гувоҳлик бериш, ота-онага оқ бўлиш, бировни ноҳақдан ўлдириш кабилардан қайтарувчи ҳадислар киради. Мисол учун, мусулмон кишининг моли бошқага ҳалол эмас, магар ўзи рози бўлиб, кўнглидан чиқариб берсагина «ҳалол» ҳадиси Қуръони Каримдаги

«Эй иймон келтирганлар, ўз орангизда молларингизни ботил йўл билан еманг», оятини таъкидлаш учун келган. Шунингдек, «хотинларга яхши муомалада бўлинг», ҳадиси Қуръони Каримнинг:

«Ва улар билан маъруф ила яшанг», оятини таъкидлаб келган.

2-Қуръонда умумий ёки мутлоқ бўлган ҳукмларни хос ва қайдли қилувчи ҳукмлар.

Умумий ҳукмини хос қилишига мисол: Аллоҳ таоло никоҳи ҳаром бўлган аёлларни санаб бўлганидан кейин

«Ва сизга булардан бошқалар ҳалол қилинди»-деган.

Бу умумий ҳукмдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Бир аёлни ўз амммаси ва холаси, ака-укасининг қизи, опа-сингилисининг қизи устига никоҳлаб олиб бўлмайди» деган ҳадислари мазкур умумий ҳукмни хоссатан ушбу тўрт тоифа аёлни ўз аёл қариндоши устига кундош қилиб олиб бўлмаслигини билдиради.

Энди Қуръони Каримда келган мутлоқ ҳукмни ҳадиси шариф ила қайд қилинишини, яъни чегарасини баён этилишини кўриб чиқайлик. Аллоҳ таоло Қуръонда:

«Ўғри эркак ва ўғри аёлнинг икковларининг ҳам қўлларини кесинглар»-деган.

Араб тилида қўл деганда, панжанинг учидан елкагача бўлган жойга айтилади. Демак, Қуръон мутлоқ шаклда баён қилди. Бу мутлақ ҳукмни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўғрининг қўлини кафт билан билак қўшилиши жойидан кесиш билан қайдли қилдилар.

3-Қуръонда келган умумий ҳукмларни баён қилувчи ҳукмлар.

Қуръони Каримда намоз ўқинглар, рўза тутинглар, ҳаж қилинглар, закот беринглар каби умумий ҳукмлар келган. Суннатда эса намозни қандоқ ўқиш, рўзани қандоқ тутиш, ҳажни қай тариқа адо этиш, закотни қандоқ бериш ва бошқа шунга ўхшаш ҳукмлар батафсил баён қилиб берилган.

4-Қуръонда зикр қилинмаган ҳукмларни суннат зикр қилиши.

Мисол учун оила кўрган зинокорни тошбўрон қилиш Қуръонда йўқ, лекин суннат билан собит бўлган. Шунингдек, бир гувоҳ ва қасам билан ҳукм чиқариш, эркакларга тилла ва ипакли кийим кийиш ҳаромлиги, садақаи фитр каби ҳукмлар суннат билан собит бўлган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио