Ҳадис ва Ҳаёт (Ҳадис илми)

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ПАЙҒАМБАР АЛАЙҲИССАЛОМДАН СОДИР БЎЛГАН НАРСАЛАРНИНГ ТУРЛАРИ

Энди Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амалларига ўтайлик. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг барча амаллари ҳадисларда ўта аниқлик билан ривоят қилинганини яхши биламиз. Шу билан бирга Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашиш, у кишидан ўрнак ошиш бурчимиз эканини ҳам яхши биламиз. Хўш, энди айтингчи, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан содир бўлган амаллар фарзми ёки вожибми? У зотдан содир бўлган амаллар ҳадисларда ривоят қилингани учун суннатми ёки яна бошқача ҳукмлар ҳам борми? Мазкур амаллар бир хилми ёки турличами? Ҳадис китобларида бу саволларга жавоб йўқ. Уларда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан содир бўлган амалларни васф қилувчи ривоятлар бор холос. Мазкур саволларга жавобни уламоларимиз берганлар:

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амаллари уч турга бўлинади:

Биринчи тури. Бу турга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг инсонлик табиатидан келиб чиққан амаллар, мисол учун ўтиришлари, туришлари, юришлари, еб-ичишлари, ухлашлари кабилар киради. Албатта, Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам бундоқ амалларни ваҳий асосида эмас, инсонлик табиати асосида, Аллоҳ таоло қандоқ яратган бўлса шундоқ ҳолатдан келиб чиқиб қилганлар. Бунга ўхшаш амалларни у кишининг умматлари ҳам инсонилик табиатидан келиб чиқиб қиладилар. Ва бундай амаллар ҳамма учун мубоҳдир.

Шунинг учун ҳам мазкур ишларда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга ўхшатишга уриниш вожиб бўлмайди. Аммо, алоҳида таъкид билан ажратилган ишлар бўлса ва уларнинг ҳукми баён этилган бўлса, уларга амал қилиш зарур. Мисол учун ҳадисларда ўнг қўл билан таом емоқ таъкидланган. Демак, мусулмон инсон ўнг қўли билан таом емоғи даркор.

Шунингдек, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг илоҳий ваҳийга эмас, шахсий тажриба, фикр-мулоҳазага асосланиб айтган дунёвий ишлар ҳақидаги (савдо-сотиқ, бирор иш тадбири, беморга берилган маслаҳат каби) кўрсатмалари ҳам шаръий ҳукм саналмайди. Бунга мисоллар кўп.

Бадр жангида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошлиқ мусулмонлар бир жойга тушдилар. Шунда Ҳаббоб ибн ал-Мунзир розияллоҳу анҳу келиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Бу манзилга сизни Аллоҳ туширдими ёки фикр, уруш тадбирими?»-деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, фикр ва уруш тадбири, дедилар. Шунда Ҳаббоб розияллоҳу анҳу, ундоқ бўлса, бу муносиб жой эмас, деди ва сувга яқин жойга тушиш маслаҳатини берди. Ислом лашкарлари ўша ерга тушдилар ва жанг давомида бунинг фойдаси билинди.

Яна бошқа бир мисол. Бир куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинаи Мунавварада кетаётиб хурмони чанглаётган кишиларни кўриб қолибдилар. Уларнинг нима қилаётганларини сўрабдилар. Хурмонинг гули чанглатилса меваси яхши бўлишини айтишибди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бўладиган бўлса бусиз ҳам ҳосил бўлаверади, деган маънода гап айтибдилар. Одамлар хурмони чанглатишдан тўхташибди. Ўша йили ҳосил яхши бўлмабди. Кишилар келиб бу ҳақда Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга шикоят қилишганда У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлар дунёвий ишларингизни яхшироқ, билувчисизлар»-дедилар.

Иккинчи турдаги амаллар эса Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларига хос бўлган амаллардир. Бундоқ амалларни қилиш учун мусулмонларга рухсат йўқ бўлса ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга истисно тарийқасида хоссатан рухсат бўлгандир. Мисол учун, рўзани улаб тутиш, яъни саҳарлик қилмасдан тутиш, тўрттадан ортиқ аёлга уйланиш каби ҳукмлар. Бунга ўхшаш амалларни, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қилган экағнлар, мен ҳам қиламан дейиш дуруст эмас.

Учинчи тури – юқоирдаги икки тур амалларга кирмайдиган амаллар. Бундоқ амаллардан шариат ҳукмлари кўзланган бўлиб, мусулмонлар уларда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашишлари лозимдир. Мазкур амалларнинг фарзлик, вожиблик, суннат ёки мубоҳлик даражаси эса турли аломатлардан билинади.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио