Нурул-яқин

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ПАЙҒАМБАР АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ БЕТОБ БЎЛИШЛАРИ

Пайғамбар алайҳиссаломодамларни Ислом динига даъват этишдек Худонинг улкан топшириғини бажо келтирганларидан ва шу туфайли парвардигори олам у кишининг умматини ҳидоят қилганидан кейин Оллоҳ у зоти муборакни ўз даргоҳига чорлади. Пайғамбар алайҳиссаломбир куни минбарда ўтириб: "Оллоҳ бир бандасига бу дунйода қолиш ёки у дунёга кетишни исташ ихтиёрини ўзига берди, бу банда у дунёга, кетишни ихтиёр этди", дедилар. Бу гапни эшитган Абу Бакр ҳўнграб йиғлаб юборди: "Эй расулуллоҳ, ота-онамиз қурбонинг бўлсин", деди у юрак бағрй эзилиб. Пайғамбар алайҳиссалом: "Мен Абу Бакрнинг суҳбатидек (ширин) суҳбат кўрмадим, ундан бениҳоя хурсандман. Агар дўст туцам албатта Абу Бакрни дўст тутган бўлардим. Лекин бизга диний қариндошликнинг ўзи кифоя. Масжидга очилган туйнуклардан* Абу Бакрникидан бошқаси ёпиб ташлансин", дедилар.

Ҳижратнинг ўн биринчи йили сафар ойининг охирларида пайғамбар алайҳиссалом Маймунанинг уйида турганларида бетоб бўла бошладилар. Касал ўн уч кунга чўзилди. Расулуллоҳ ҳар куни аслларидан бирининг уйига кўчиб турдилар. Дардлари оғирлашгач, Оиша Сиддиқнинг уйида муқим туришга бошқа аёлларидан розилик сўрадилар. Бу ерга кўчиб ўтганларидан кейин касал зўрайди. Пайғамбар алайҳиссалом: "Устимга оғзи очилмаган етти меш сув қуйинглар, одамларга васият қиламан", дедилар. Расулуллоҳни сопол тоғорага ўтқизиб, то қўллари билан бўлди, дея ишора қилгунларича устиларидан сув қуйишди. Сарвари олам кийимлари устидан ҳовурдек уфуриб турган иситма ҳароратини пасайтириш учун ювинишни ихтиёр этган эдилар.

 

_

*Баъзи саҳобаларнинг уйлари масжидга туташ бўлгани учун улар тўппа-тўгъри масжидга чиқадиган туйнук очиб олишган эди.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио