Нурул-яқин

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ҲИЖРАТНИНГ ЎН БИРИНЧИ ЙИЛИ ҚЎШИН ЮБОРИШ

Шу йили сафар ойида пайғамбар алайҳиссаломрумликлар билан урушиш учун Убно деган жойга Усома ибн Зайид бошчилигидаги қўшинни жўнатдилар. Аввалги тўқнашув пайтида Усоманинг отаси Зайид шу ерда шаҳид бўлган эди. Пайғамбар алайҳиссаломУсомага: "Отанг шаҳид этилган жойга бориб, душманни тор-мор келтир. Сени бу қўшинга сардор этиб тайинладим. Убно аҳолисига саҳар пайтида ҳужум қил. Уларнинг уй-жойларини ёндириб ташла. Душман хабардор бўлиб қолмаслиги учун тез ҳаракат қил. Оллоҳ сенга ғалаба ато этсин. Душман ерида кўп турма. Йўл бошловчиларни ҳамроҳ қилиб ол, хабарчилар, чопарлар олдинда юришсин", дея тайинладилар. Бу қўшин сафида Абу Бакр, Умар, Абу Убайда, Саъд каби муҳожир ва ансорларнинг катталари ҳам бор эди. Расулуллоҳ аъламни Усомага тутқаза туриб: "Бисмиллаҳ деб Оллоҳнинг йўлида ғазот қилгин. Оллоҳни инкор этувчилар билан урушгин", дедилар. Муҳожирларнинг катталари бор қўшинга Усомадек ўн етти яшар ёшгина йигитни сардор этиб тайинланганига айрим саҳобалар норозилик билдиришди. Расулуллоҳ уларнинг гапларини эшитиб, қаттиқ ранжидилар. "Эй жамоат, Усомани лашкарбоши этиб тайинлаганимдан баъзи бировларнинг норози бўлаётганини эшитдим. Уни ёш бола фаҳмлаб таъна тошларини отибсизлар. Усоманинг отасини лашкарбошиликка тайинлаганимда ҳам худди ҳозиргидек таъна-маломатга қолган эдим. Худо. ҳаққи, Усоманинг отаси сардорликка қанчалик муносиб бўлса, боласи ҳам шунчалик муносиб. Бу ота-бола мен учун энг суюкли кишилар, уларни энг яхши одамлардан деб ҳисоблайман. Усомага яхши муносабатда бўлинглар деб васият қиламан. У орангиздаги яхши одамларнинг биридир", дедилар. Бироқ бу қўшинга Расулуллоҳнинг замонида йўлга чиқиш насиб этмади. Бу қўшиннинг пайғамбар алайҳиссаломвафотларидан кейинги юришлари ҳақида "Сийратул хулафо" (Халифаларнинг таржимаи ҳоли) номли китобимизда ҳикоя қиламиз.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио