Нурул-яқин

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

АБУ БАКРНИНГ НАМОЗДА ИМОМ БЎЛИШИ

Пайғамбар алайҳиссалом иситмалаб, оёқ-қўлларида дармон кетгани учун Абу Бакрга жамоатга имом бўлиб намоз ўқишни буюрдилар. Бу расулуллоҳнинг Абу Бакрни ўзларига халифа (ўринбосар) қилишни ихтиёр этганларининг нишонаси эди. Ансорлар пайғамбар алайҳиссаломнинг дарди оғирлигини билиб, масжид атрофида айланиб юришди. Аббос ичкарига кириб, ансорлар ташвишда қолишганини айтди. Расулуллоҳнинг ишорасига биноан Али билан Фазл у кишининг қўлтиғига киришди. Аббос олдинда йўл бошлаб юрди. Бошлари танғиб боғланган сарвари олам минбарнинг биринчи пиллапоясига ўтирдилар. Одамлар у кишининг ҳурматлари учун гур этиб ўринларидан қўзғалишди. Пайғамбар алайҳиссаломОллоҳга ҳамду сано айтганларидан кейин:

 "Эй халойиқ! Сизлар пайғамбарингиз вафот этишидан қўрқаяпсизлар. Аввалги пайғамбарлар мангу яшаган эмас, мен ҳам абадий яшамайман. Мен роббимнинг даргоҳига кетаман, сизлар ҳам орқамдан етиб борасизлар. Мендан кейин ҳижратнинг аввалидаги муҳожирларга яхши муомала қилишингларни тавсия этаман, муҳожирлар ҳам ўзаро бир-бирларига меҳр-оқибатли бўлишсин. Оллоҳ Қуръондаги Валъаср сурасида бундай дейди: "Замон билан қасамки, барча инсон зиён ичидадир, фақат имон келтирган, яхши амалларни қилган, бир-бирига ҳақни тавсия этган, бир-бирини сабрли бўлишга ундаган кишилар бундан мустаснодир". Ҳамма иш Оллоҳнинг изни билан амалга ошади. Ҳеч бир ишда шошқалоқлик қилманглар, Оллоҳ инсоннинг шошилишига қараб бир ишни тезлатмайди. Оллоҳга қарши уруш очган одам мағлуб бўлади, Оллоҳни алдашни кўзлаган одам ўзи алданиб қолади. Муҳаммад сурасининг 22-оятида бежиз: "Агар сизлар ҳокимият юргизсанглар ер юзида ёмон иш қиласизларми, қариндошлик муносабатларини узиб қўясизларми, дейилмаган. Сизлар муҳожир ансорларга яхши муомала қилинглар, чунки ансорлар сизлар Мадинага келмасдан бурун бу ерларда макон тутган ва оқкўнгиллик билан имон келтиришган. Ансорларга яҳшилик қилинглар, улар топган-тутганини сизлар билан баҳам кўришди, уйларидан жой беришди, ўзлари муҳтож бўла туриб, ўз нафсларини тийиб, бор-будини сизлардан аяшмади. Муҳожирлардан биров ансорларга ҳоким бўлса, уларнинг камчилик ва хатоларини кечирсин, ўзини улардан юқори тутмасин. Мен сизлардан аввал кетаман, сизлар ҳам орқамдан етиб борасизлар, сизлар билан жаннатда кўришамиз. Кимки охиратда жаннатга киришни истаса, тили билан қўлини ёмонликдан тийсин", дедилар.

Раббиул аввал ойининг 13 (душанба) куни Абу Бакр мусулмонларга имом бўлиб бомдод намозини ўқиётганида пайғамбар алайҳиссаломҳазрати Оишанинг ҳужрасидан пардани очиб, одамларга табассум қилдилар. Абу Бакр расулуллоҳ намозга чиқдилар деган ўйда орқа сафга чекинди. Пайғамбар алайҳиссаломни кўрган мусулмонлар қувонганларидан намозларини ҳам унутиб, у кишининг зиёратларига югуришларига сал қолди. Сарвари олам қўллари билан Худонинг ибодатини давом эттираверишни имо қилдилар ва ичкарига кириб, пардани ёпиб қўйдилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио