Нурул-яқин

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ҲАМАДОН ЭЛЧИЛАРИ

Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларига Ҳамадондан элчилар ташриф буюришди. Уларнинг орасида машур шоир Молик ибн Намат ҳам бор эди. Эгниларига Яманнинг йўл-йўл матосидан тўн кийиб, бошларига Адан салласини ўраган элчилар билан расулуллоҳ Табукдан қайтганларидан кейин учрашдилар. Молик пайғамбар алайҳиссаломни мақтаб шеър ўқиди: /

Қасам тангрига, эл этмиш туяларни биёбонга,

 Мушкулини осон этар сафар чоғида карвонга.

Расулуллоҳга эргашдик сўзини тасдиқ қилиб,

Юбормиш Оллоҳ бизни даъват этгани имонга.

Муҳаммаддан ботир йўқ душманга қарши турмоққа,

Топилмас бас келар инсон бу янглиғ марду майдонга.

Пайғамбар алайҳиссаломМолик ибн Наматни ўз қавмидан мусулмон бўлганларга бошлиқ этиб тайинладилар. Расулуллоҳ ҳамадонликлар ҳақида алоҳида меҳр билан гапирганлар: "Бу нақадар яхши қабила, ҳамадонликлар дарров жонимизга оро кирди, улар азобга ғоят бардошли одамлар, уларнинг орасида мард кишилар, қобилиятли арбоблар бор".


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио