Нурул-яқин

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ҲАМИР ПОДШОҲЛАРИНИНГ ЭЛЧИЛАРИ

Ҳамир подшоҳлари Ҳорис ибн Абдулкулол, Нуайм, Нумон, Муофир ва Ҳамадонлар имон келтиришди ва пайғамбар алайҳиссаломга элчи юбориб, мусулмон бўлганликларини билдиришди. Расулуллоҳ уларга мактуб йўлладилар. "Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Оллоҳнинг элчиси Муҳаммадан Ҳорис ибн Абдукулол, Наъайм, Нумон, Муофир ва Ҳамадонларга:

Мен сизлар мусулмон бўлганинглар учун ёлғиз Оллоҳга ҳамд айтаман, ундан бошқа ҳеч илоҳ йўқдир. Юборган элчинглар биз Румдан қайтаётган пайтимизда келган экан, улар билан Мадинада учрашдик. Улар менга сизларнинг ҳол-аҳволингизни, мусулмон бўлганингизни ва мушрикларни ўлдираётганингизни айтишди. Сизлар тузатувчилардан бўлиб, Оллоҳга, пайғамбарга итоат эцанглар, фарз намозини ўқисанглар, закот берсанглар, ғаниматнинг бешдан бирини Оллоҳ йўлига ажрацанглар, пайғамбарнинг улушини ҳамда мўминларга вожиб бўлган садақани берсанглар, бу Оллоҳнинг сизларни тўғри йўлга ҳидоят қилганидир. Мен Зуръа Зийязин элчиларимни юбордим. Уларга яхши муомала қилишингларни тавсия этаман. Улар Муоз ибн Жабал, Абдуллоҳ ибн Зайид, Молик ибн Убода, Уқба ибн Намир, Молик ибн Мурра билан уларнинг ҳамроҳларидир. Сизлар берадиган закотни ва ғайридинлардан олинадиган хирожни шуларга топширишинглар мумкин. Элчиларнинг бошлиғи Муоз ибн Жабал. Улар сизлардан рози бўлиб қайтишсин. Муҳаммад шунга гувоҳлик берадики, ёлғиз Оллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Муҳаммад Оллоҳнинг бандаси ва элчисидир. Молик ибн Мурра сенинг ҳамирликлар орасида биринчи бўлиб имон келтирганинг ва мушрикларни ўлдирганинг ҳақидаги хабарни етказди. Сенга хайрли башорат бераман ва Ҳамир халқига бошчилик қилишни топшираман: бир-бирингизга хиёнат қилмасликни, аксинча ёрдам беришни буюраман. Муҳаммад бою камбағал ҳаммангизнинг йўлбошчингиздир. Муҳаммад ва унинг оиласи садақа олиши дуруст эмас. Сизларнинг берган закотингиз камбағал мусулмонларга, муҳтож мусофирларга улашилади. Молик (у ердаги) аҳвол ҳақида батафсил маълумот берди. Унга яхши муомала қилишингларни буюраман. Сизларга салом. Оллоҳ сизларга раҳмат ёғдирсин ва барокат берсин".


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио