Нурул-яқин

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ТУЖИБ ЭЛЧИЛАРИ

Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларига Тужиб қабиласининг ўн уч кишилик элчилари ташриф буюришди. Закот моллари олиб келган элчиларни расулуллоҳ хурсанд бўлиб, эҳтиром билан кутиб олдилар. Элчилар: "Эй расулуллоҳ, биз молларимиздан Оллоҳнинг ҳақини (закотни) олиб келдик", дейишди. Расулуллоҳ: "Бу молларни олиб кетиб, камбағалларга улашиб беринглар", дедилар. Элчилар: "Эй расулуллоҳ, биз камбағалларимиздан ортганини олиб келдик", дейишди. Абу Бакр гапга аралашиб: "Шу пайтгача бундай яхши элчиларни кўрмаган эдим", деди. Пайғамбар алайҳиссалом: "Ҳидоят Оллоҳнинг ихтиёрида, у бирон одамга яхшиликни ирода қилса, унинг қалбини имон билан мунаввар этади", дедилар. Элчилар расулуллоҳдан Қуръон таълимини олишди ва шу жараёнда сарвари оламга бўлган муҳаббатлари янада ортди. Улар юртига қайтмоқчи бўлишганда расулуллоҳ: "Нега бунча шошаяпсизлар?" деб сўрадилар. Элчилар: "Тезроқ юртимизга бориб, худонинг элчиси билан учрашганимизни ва ўрганган нарсаларимизни айтиб бергани шошяпмиз", дейишди. Пайғамбар алайҳиссаломуларни қимматбаҳо совға-саломлар билан тақдирладилар ва: "Ҳамроҳларингиздан бирон киши қолиб кетмадими?" деб сўрадилар. "Нарсаларимизга қараётган бир ёш бола қолди", дейишди элчилар. Расулуллоҳ: "Оша болани менинг олдимга юборинглар", дедилар. У бола кела солиб: "Эй расулуллоҳ, мен ҳам сенинг зиёратинга келган элчиларданман, сен бошқаларнинг ҳожатини раво қилдинг, менинг ҳам талабимни бажо келтир", деди. Пайғамбар алайҳиссалом: "Нима талабинг бор?" деб сўрадилар. Элчи бола: "Оллоҳдан мени мағфират қилишини, менга раҳмат қилишини ва бойлигимни қалбимга жо қилишини сўрагин" деди. Пайғамбар алайҳиссалом: "Эй Оллоҳ, унга мағфират қилгин, шафқатли бўлгин, унинг бойлигини қалбига жо қилган", дея дуога қўл очдилар. Шундан кейин шерикларига буюрилган нарсаларни унга ҳам тайинладилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио