Нурул-яқин

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ЗИМОМ ИБН САЪЛАБАНИНГ КЕЛИШИ

Пайғамбар алайҳиссаломмасжидда саҳобалар билан суҳбатлашиб ўтирганларида саҳройи араблардан сочи ёйилган, овози ўткир, бироқ нима деганини уқиб бўлмайдиган бир одам туясини тўппа-тўғри ичкарига опкириб чўктирди. "Қайси бирингиз Абдулмутталибнинг ўғли?" деб сўради. Саҳобалар расулуллоҳга ишора қилишди. Саҳройи араб пайғамбар алайҳиссаломга юзланиб: "Мен сендан қўполлик билан савол сўрайман, хафа бўлмагин", деди. Расулуллоҳ: "Истаган гапингни сўрайвер", дея ижозат бердилар. Саҳройи араб: "Худони шафеъ келтириб сўрайманки, Оллоҳ сени жамъи инсонларга пайғамбар қилиб юбордими?" деди. "Ҳа, шундай", дедилар пайғамбар алайҳиссалом. "Оллоҳ бизларга беш вақт намоз ўқишни буюрдими?" деб сўради саҳройи араб. "Худди шундай", дея жавоб бердилар расулуллоҳ. "Оллоҳ бойларимизнинг молларини олиб, камбағалларга беришни буюрдими?" деб сўради саҳройи араб, "Ҳа, шундай‘‘, дедилар сарвари олам. "Оллоҳ ҳар йили рамазон ойида ўттиз кун рўза тутишимизни буюрдими?" деб сўради саҳройи араб. "Худди шундай", дея жавоб бердилар расулуллоҳ. "Қодир бўлганларимизга умримизда бир марта Байтуллоҳни тавоф қилиш буюрилдими?" деб сўради саҳройи араб. "Худди шундай", дедилар пайғамбар алайҳиссалом. Саҳройи араб: "Менким Зимом ибн Саълаба бу ишларнинг ҳаммасига имон келтирдим ва тасдиқ қилдим", деди. У кетгандан кейин расулуллоҳ: "Бу одам диний ишларнинг олими бўлди", дедилар. Зимом ўз қавмига боргач, одамларни бутларга чўқинишдан воз кечиб, ислом динига киришга даъват этди. Одамлар унинг айтганларига ишониб, ёппасига мусулмон бўлдилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио