Нурул-яқин

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

НАЖРОН ЭЛЧИЛАРИ

Насроний Нажронларнинг олтмиш кишидан иборат элчилари пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларига ташриф буюришди. Улар эгнига қимматбаҳо кийимлар кийиб, бармоқларига тилла узуклар тақиб олишган эди. Улар расулуллоҳга сурат солинган гиламлар билан жундан тўқилган кийимлар ҳадя этишди. Сарвари олам сурали гиламни эгаларига қайтариб, фақат жун кийимларни олдилар. Насронийлар чўқинадиган вақтлари бўлганда Батулмуқаддасга қараб ибодат қилдилар. Пайғамбар алайҳиссаломуларни ислом динига даъват этдилар. Бироқ меҳмонлар: "Биз сизлардан бурунроқ ҳақ йўлни топганмиз", деб мусулмон бўлишдан бош тортишди. Расулуллоҳ: "Сизларнинг мусулмон бўлишингизга аввало салбга (хочга) чўқинишингиз, иккинчидан, чўчқа гўштини ейишингиз, учинчидан, Оллоҳнинг боласи бор деб эътиқод қилишингиз ҳалал беради, дедилар. Элчилар: "Исога ўхшаб отасиз яратилган бирон кимса борми?" деб сўрашди. Бунга жавобан Оллоҳ таоло Қуръони Каримдаги Оли Имрон сурасининғ 59-оятини нозил қилди: "Оллоҳнинг наздида Исо Одам алайҳиссаломга ўхшайди. Оллоҳ Одам алайҳиссаломни тупроқдан яратди, кейин унга бўл, деган эди, у бўлди".

Оллоҳ таоло насронийларнинг эътиқоди чекланганлигини ошкор этиш учун Оли Имрон сурасининг 61-оятини нозил қилди: "Сен Исо ҳаҳида батафсил маълумотга эга бўлганингдан кейин кимки сен билан баҳолашса, уларга: "Келинглар, ўғилларимизни ва ўғилларингизни, аёлларимизни ва аёлларингизни, ўзларимизни ва ўзларингизни йиғиб, Оллоҳнинг лаънати ёлгъончиларга бўлсин дея Оллоҳга ёлбориб дуо қилайлик, дегин". Пайғамбар алайҳиссалом бу шартни таклиф этганларида насронийлар қатъиян бош тортишди. Ҳар йилнинг сафар ойида минг кишилик кийим, ражаб ойида минг кишилик кийим билан бир уқийя олтин миқдорида хирож тўлашга рози бўлишди. Хирожни топшириб олишга ишончли бир одам юборилишини таклиф этишди. Расулуллоҳ уларнинг юртига Абу Убайда Омир ибн Жарроҳни юбордилар. Шундан эътиборан Абу Убайда ислом умматининг ишончли одами деб аталди.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио