Нурул-яқин

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

АБДУЛ ҚАЙС АЙМОҒИНИНГ ЭЛЧИЛАРИ

Бир куни пайғамбар алайҳиссаломсаҳобалар билан саҳбатлашиб ўтирганларида: "Йўл йироқлигига, озиқ-овқат тахчиллигига қарамай Шарқ аҳлининг яхшиси бўлган бир жамоа бу ерга исломни ихтиёрий равишда қабул қилиш учун келади. Эй Оллоҳ, абдул Қайс аймоғини мағфират қилгин", дедилар. Абдул Қайс аймоғининг элчилари етиб келгач, пайғамбар алайҳиссаломни кўрган заҳоти уловларидан ўзларини таппа-таппа ташлаб, салом беришга ошиҳишди. Абдуллоҳ ибн Авф Ашаж элчилар орасида энг ёши кичиги бўлгани учун туяларни чўктириб, юкларни ташитди ва шундан кейингина оқ матодан тикилган кийимларини кийиб, расулуллоҳга салом берди. У пачоққина, кўримсиз одам бўлгани учун расулуллоҳнинг ўзига тикилиб қараганларидан хижолат чекиб: "Эй расулуллоҳ, одамнинг чиройига нон ботириб еб бўлмайди, инсон тили ва дили билан одам", деди. Пайғамбар алайҳиссалом: "Сенда Оллоҳ ва унинг пайғамбари яхши кўрадиган икки хислат — мулойимлик билан тамкинлик бор экан", дедилар ва шундан кейин элчиларга мурожаат қилдилар: "Хор-зорликда қолмай, надомат чекмай келган қавмни қучоқ очиб кутиб оламиз". Элчилар: "Эй расулуллоҳ, биз бу ерга олис жойлардан* келдик. Икки ўртада Музор кофирларининг қабиласи бор, биз сенинг ҳузуринга фақат қон тўкиш ҳаром қилинган ойлардагина келишимиз мумкин. Шунинг учун адо этишимиз лозим бўлган ишларни очиқ айтиб, тушунтиргин", дейишди. Пайғамбар алайҳиссалом: "Аввало сизларни Оллоҳга имон келтиришга буюраман. Бу нима дегани биласизларми? Оллоҳга имон келтиргин дегани: Ла илаҳа иллалоҳ Муҳаммадур расулуллоҳ, деб гувоҳлик бериш, намоз ўқиш, закот бериш, рамозон ойида рўза тутиш ва ғаниматнинг бешдан бирини топширишдан иборат. Сизларнинг томошақовоқларда Ҳантам (махсус мой билан мойланган идиш), нақир хурмонинг илдизидан ясалган идишларда шароб ичишингларни ман этаман", дедилар. Ашаж: "Эй расулуллоҳ, биз томонларнинг ҳавоси сийрак, ароқ ичиб турмасак қорнимиз шишиб, касал бўлиб қоламиз. Бизга оз-моз ароқ ичишга рухсат бермасанг бўлмайди", деди. Пайғамбар алайҳиссалом: "Йўқ, озгинага рухсат берсам кўпроқ ичасизлар. Кейин бир-бириигларга қилич кўтариб уришасизлар", дедилар. Оша пайтда юқорида номлари зикр этилган идишларда шароб ичиш расм бўлгани учун расулуллоҳ ички-ликка қўшиб улардан фойдаланишни ҳам тақиқладилар.

 

 

*Уларнниг юрти форс қўлтигъига яқин жойда эди.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио