Нурул-яқин

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

САҚИФ ҚАБИЛАСИНИНГ ЭЛЧИЛАРИ

Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларига Сақиф қабиласининг элчилари ташриф буюришди. Бу ташрифнинг ўз тарихи бор эди; Мусулмонлар қўшини Сақиф қабиласини муҳосара қилиб, қайтишаётганда Урва ибн Масъуд яширинча келиб пайғамбар алайҳиссаломга учрашган ва имон келтирганидан кейин ўз қабиласини Ислом динига даъват этажагини айтган эди. Расулуллоҳ унинг ҳаётидан хавфсираб: "Қабиладошларинг ўлдириб юборишлари мумкин-ку", деган эдилар. "Мендан сира ташвишланма, расулуллоҳ, қабиладошларим мени ўз қизларидан ҳам яхши кўришади", дея сарвари оламни хотиржам қилишга уринди Урва. У қабиладошлари орасидаги нуфузига ва юқори мартабасига ишониб, одамлар менга эргашишади деб ўйларди. Чиндан ҳам қабиладошлари уни ҳаддан ташқари яхши кўришар ва астойдил ҳурмат қилишарди. Урва Тоифга келиб мақсадини айтиши биланоқ ҳеч қандай гап-сўзсиз уни шартта найза отиб ўлдиришди.

Орадан бир ой ўтгач, Сақиф қабиласининг оқсоқоллари маслаҳатлашиб ўзларининг атрофдаги араб қабилалалари билан урушишга қодир эмаслигини тан олишди ва бундан буён қандай йўл тутишлари лозимлиги ҳақида йўл-йўриқ олгани пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларига бирон кишини юборишга қарор қилишди. Кўпчилик Абд Елайл ибн Амр борсин, деган фикрга келган, бироқ у: "Беш-олти кишини қўшиб бермасанглар бормайман", дея оёқ тираб туриб олди. Оқсоқоллар ҳурматга сазовор кишилардан бешовлонни унга ҳамроҳ қилиб Мадинага жўнатишди. Элчилар келиб пайғамбар алайҳиссаломга мақсадларини айтишди. Расулуллоҳ элчилар Қуртюн эшитишлари ва мусулмонларнинг намоз ўқишини кўриб туришлари учун масжиднинг бир четига махсус чодир тикдирдилар. Элчилар ораларидаги энг ёши кичик Усмон ибн Абу Осни нарсаларига қоровул қилиб, ўзлари пайғамбар алайҳиссаломнинг ёнларига бориб туришарди. Улар қайтиб келгач, Усмон бориб расулуллоҳдан Қуръон ўрганар, у киши дам олганларида Абу Бакрдан таълим оларди, Усмон тиришқоқлик билан Қуръоннинг кўпгина сураларини йод олди, бироқ бу нарсани ҳамроҳларидан пинҳон тутди. Элчилар Ислом динини қабул қилиб, бировни ўзларига бошлиқ этиб тайинлашларини сўрашди. Усмон ибн Абу Оснинг Ислом динига Қуръон ўқишга ва диний аҳкомларни билишга иштиёқи кучли эканини билган пайғамбар алайҳиссаломуни элчиларга раҳбар этиб тайинладилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио