Нурул-яқин

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ТАБУК ҒАЗОТИГА ЧИҚМАГАН УЧ КИШИ ҲАҚИДА ҲИКОЯ

Каъб ибн Молик Хазражий, Мурора ибн Робиъ Асий ҳамда Ҳилол ибн Умайя Авсийлар пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларига келиб қилган айблари учун узр сўрашди. Каъб кириб келганда расулуллоҳ захархандалик билан: "Нега кўпчиликдан ажраб қолдинг?" дея хушлаймайгина сўрадилар. Каъб: "Эй расулуллоҳ, сендан бошқа одамнинг ҳузурида бўлсам сўзамоллик санъатимни ишга солиб узр айтардим, уни гапимга ишонтириб газабидан қутилиб қолардим. Лекин бугун ёлғон гапириб сенинг розилигингга эришганим билан Оллоҳнинг ғазабига учрашим мумкин. Худо ҳаққи, ростини айцам, мендан хафа бўласан, бироқ ҳақ гапни айтмай иложим йўқ. Оллоҳнинг карами кенглигига ва узримни қабул қилишига умид боғлаб тўғрисини айтаман. Ғазотга чиқмаслигимга ҳеч қандай сабаб йўқ эди", деди.

Пайғамбар алайҳиссалом"Ростини айтдинг, бор, Оллоҳнинг ҳукмини кут", дедилар. Каъбнинг икки шериги ҳам ростини айтиб узр сўрашди. Расулуллоҳ уларга ҳам юқоридаги жавобни бердилар ва мусулмонларга аралашиб, муомала қилишни таъқиқладилар, ҳатто хотинлари билан яқин муносабатда бўлишни ҳам ман этдилар. Ҳилол ибн Умайянинг хотини ўртага тушиб, эрининг қарилиги ва оғирини енгиллаштирадиган хизматкори йўқлигини айтиб, шафқат сўради. Расулуллоҳ унинг узрини эътиборга олиб, эрининг хизматида бўлишга ижозат бердилар. Гарчанд пайғамбар алайҳиссаломмарҳамат кўрсатган бўлсалар-да, берилган жазо уларга кенг оламни тор қилди, бирон кимса билан гаплашолмай юраклари зардобга тўлди, ёлгиз Оллоҳдан ўзга нажоткорлари йўқлигини англаб, унга сиғиниб, ёлборишди. Карами кенг парвардигор уларнинг тавбасини қабул қилди.

Пайғамбар алайҳиссаломуларга одам юбориб, Оллоҳ таолонинг бу катта неъматидан башорат бердилар. Тўда-тўда одамлар уйларига бориб учовлонни Оллоҳ таоло гуноҳидан ўтгани билан қутладилар. Каъб масжидга кирган пайтида пайғамбар алайҳиссаломуни очиқ чеҳра билан қаршилаб: "Эй Каъб, сенга ҳаётингдаги энг яхши кун келгани билан башорат бераман", дедилар. Каъб: "Бу башорат сен томондан келганми ёки Оллоҳ томониданми?" деб сўради. "Оллоҳ томонидан", дея жавоб бердилар расулуллоҳ. Қувончи ичига сигъмай кетган Каъб: "Эй расулуллоҳ, менинг тавбамни қабул этгани учун бор мол-мулкимни Оллоҳга ва унинг расулига садақа қилдим", деди. Пайғамбар алайҳиссалом: "Мол-мулкингнинг бир қисмини олиб қол, ўзингга ҳам керак бўлиб қолади", дедилар ва шундан кейин учовлоннинг тавбаси қабул қилинганлиги ҳақидаги Тавба сурасининг 118-оятини ўқиб бсрдилар: "Оллоҳ ғазотдан қолиб кетган уч кишининг тавба қилишига ҳам ижозат берди. Чунки кенг олам уларга тангу тор бўлган, юраклари сиқилган, улар Оллоҳдан ўзга сиғинадиган ҳеч ким йўқлигини англаб етишган эди. Тавба қилишгани учун Оллоҳ уларнинг тавбасини қабул айлади. Оллоҳ тавбани албатта қабул этгувчи, бениҳоя меҳрибон(зот)дир".


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио