Нурул-яқин

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ТОИФ АҲОЛИСИГА ЁЗИЛГАН МАКТУБ

Пайғамбар алайҳиссаломТоиф аҳолисига қарата хат ёзиб, элчилардан бериб юбордилар:

"Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Оллоҳнинг элчиси Муҳаммад пайғамбардан мўминларга: "Важ*даги дарахтларни кесиш, ҳайвонларни овлаш ҳаромдир. Бунга амал қилмаган одамнинг кийимини ечиб дарра урилади".

Ислом дини олдин халқимизнинг қалбига тузукроқ ўрнашиб олсин ва нодон хотин-халажларнинг эсхонаси чиқиб кетмасин, деган ўйда расулуллоҳдан сақифликлар чўқинадиган бутни йўқотишни бир ойга кечиктиришни илтимос қилишди. Пайғамбар алайҳиссаломуларнинг бу илтимосига розилик бердилар.

Элчилар йўлга чиққанларидан кейин Усмон ўз ҳамроҳларига юзланиб: "Мен сақифликларни яхши биламан, биз ҳозирча мусулмон бўлганимизни улардан сир тутайлик, бировлар билан урушишнинг, ноҳақ қон тўкишнинг ёмонлигини айтиб қўрқитайлик. Уларга: "Муҳаммад бизни машаққатли ишларга даъват этган эди, кўнмай бош тортдик, у бутларимизни парчалашни, зино қилмасликни, ароқ ичмасликни, судхўр бўлмасликни талаб қилди, деймиз", деди. Ҳамроҳлари унинг таклифини маъқул кўриб, юртига етиб келишгач, қабиладошларига: "Биз қурол билан қарши чиққан одамларни енгиб, ўз динига киргизган ўта золим одамнинг ёнидан келдик", дея юқоридаги келишилган гапларни айтишди. Бу гапларни эшитган Сақиф аҳолиси Муҳаммад алайҳиссаломга ҳаргиз итоат этмасликка аҳд қилишди. Элчилар: "Ундай бўлса, қурол-яроғингизни шайлаб, қўрғонларингизни пухталаб урушга тайёргарлик кўринг", дейишди. Одамлар жанговар тайёргарликни бошлаб юборишди, бироқ орадан икки-уч кун ўтгач, Оллоҳ таоло уларнинг дилларига қўрқув, ваҳима солди. Улар кенгаша-кенгаша элчиларни чақириб келишди. "Биз ҳар қанча тайёргарлик кўрмайлик, барибир, Муҳаммад билан урушиб енголмайдиганга ўхшаймиз. Яхшиси бориб, у даъват этган ишларни қабул қилинглар", дейишди. Шундан кейингина элчилар сирни очиб, аллақачон мусулмон бўлишганини, фақат уларнинг жаҳолатидан хавфсираб шундай йўл тутишганини айтишди. Қабиладошлари ажабланиб: "Буни биздан яширишнинг нима ҳожати бор эди?" деб сўрашди. "Табиатингизда шайтон кибри бор, у сизларни доим васвасга солиб туради, шу нарса йўқолмагунча мусулмон бўлганимизни сир тутишга қарор қилдик ўша пайтда сизлардан ҳар қандай ёмлнликни кутиш мумкин эди", дейишди элчилар. Шу кундан эътиборан Сақиф аҳолиси имон келтириб, мусулмон бўлишди.

 

 

*Важ — Тоифдаги бир жилгъанинг номи.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио