Нурул-яқин

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ҲИЖРАТНИНГ ТЎҚҚИЗИНЧИ ЙИЛИ ҚЎШИН ЮБОРИШ

Шу йилнинг раббиул аввал ойида пайғамбар алайҳиссаломАли ибн Абу Толиб бошчилигидаги эллик нафар суворийни Тай қабиласининг Фулус деган бутини синдириб ташлагани юбордилар. Мусулмон суворийлар бутни парчалаб, ёқиб юборишди. Тай қабиласининг аҳолиси қаршилик кўрсатишгани учун жанг қилиб, бир қисм одамни асир туширишди ва чорва молларини ғанимат олишди. Асирга тушганлар орасида сахийлиги билан донғи кетган Ҳотамнинг қизи Саффона ҳам бор эди. Мадинага боришгач, Саффона расулуллоҳга мурожаат этиб, мурувват кўрсатишларини ўтинган эди, сарвари олам уни озод қилиб юбордилар. У киши қўли очиқ, саховатли одамни беҳад қадрлар эдилар. Саффона пайғамбар алайҳиссаломни дуо қилиб: "Илоё бойликдан айрилиб, камбағаллашиб қолганлар сенга раҳмат айтишсин; камбағалликдан кейин бойиганларнинг қўлига қаратиб қўймасин; яхшиликларинг ўз жойига эм бўлсин; сени пасткаш одамга муҳтож қилмасин; хор бўлиб қолган азиз одамни сенинг шарофатинг туфайли яна азизу мукаррам этсин", деди.

Пайғамбар алайҳиссаломнинг яхши муомаласи Саффонанинг акаси Адий ибн Ҳотамнинг ислом динига киришига сабаб бўлди. Адий ислом қўшинининг сон-саноқсиз аъламларини кўриб, Шомга қочиб кетган эди. Саффона Шомга бориб, пайғамбар алайҳиссаломнинг кўрсатган мурувватлари, у зоти муборакнинг бениҳоя самимий инсонлиги ҳақида гапириб берди, қалби исломга мойил бўлган Адий нима қилиши кераклиги ҳақида синглисидан маслаҳат сўради. "Менингча дарров расулул-лоҳнинг ҳузурларига боришинг керак. Агар у чин пайғамбар бўлса, олдинроқ бориб имон келтирганинг яхши. Агар у подшоҳ бўлса сен яна бояги-бояги Адийлигингча қолаверасан", деди Саффона. Бу маслаҳат маъқул келган Адий шоша-пиша сафар тадорикини кўриб, йўлга тушди.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио