Нурул-яқин

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ҚЎШИН ЮБОРИШ

Пайғамбар алайҳиссаломбани Мусталиқ арабларидан закот олиш учун Валид ибн Уқба ибн Аби Муайтни юбордилар. Мусталиқ араблари Валид келаётганини эшитиб, унинг истиқболига қуролли одамларни чиқаришди ва бирваракайига закотга бериладиган туяларни ҳам олиб боришди. Жоҳилият даврида Валид билан бу қабила ўртасида адоват бор эди. Шу боис Валид қуролли одамларни кўргач, мусталиқ араблари урушгани ясов тортиб келишаётган экан, деган ўида дарров изига қайтди-да, пайғамбар алайҳиссаломга: "Улар муртад бўлиб кетишибди, закот беришдан бош тортишди", деди.

Расулуллоҳ вазиятни билиб келиш учун Холид ибн Валид бошчилигида қўшин жўнатдилар. Холид қўшиндан илгарилаб, яширинча Мусталиққа келди ва бомдод намозига азон айтилаётганини эшитиб, астагина изига қайтди. Пайғамбар алайҳиссаломга бани Мусталиқ арабларининг муртад бўлиб кетмаганини маълум қилди. Расулуллоҳ закот олишга Валиддан бошқа одамни жўнатдилар. Валид ҳақида Қуръони Каримдаги Ҳужурот сурасининг 6-ояти нозил бўлди: "Эй мўминлар, агар бир фосиқ кимса бирон хабар етказса, сизлар билмасдан бирор халқни ранжитиб қўймаслик учун суриштириб кўринглар. Акс ҳолда қилмишинглар учун пушаймон бўлиб қоласизлар".

 

ҚЎШИН ЮБОРИШ

 

Пайғамбар алайҳиссаломга Ҳабашистонлик бир гуруҳ одам Жидда аҳолисига ҳужум қилишга тайёргарлик кўраётгани ҳақидаги хабар етиб келди. Расулуллоҳ уларга қарши Алқама ибн Мужаззиз бошчилигида уч юз кишилик қўшин жўнатдилар. Ислом лашкарлари Жиддага боргач, душманнинг йўлини тўсиш учун кемаларга тушдилар. Ҳабашлар бир оролга тўпланиб туришган эди, ясов тортиб келаётган жанговар мусулмонларни кўриб, тумтарақай қочишди. Кутилган тўқнашув юз бермади. Алқама қўшинни орқага қайтарди ва қадами илдамларни олдинга ўтказиб, тезроқ кетаверишни буюрди. Қадами илдамларга Абдуллоҳ ибн Ҳузофа Саҳмийни бош қилди. Абдуллоҳ табиатан ҳазилкаш одам эди. У йўлда кета туриб бир жойда гулхан ёқди ва лашкарга: "Сизлар менга итоат этишга буюрилганмисизлар?" деб сўради. Жангчилар "ҳа", деб унинг гапини тасдиқлашди. Абдуллоҳ: "Ундай бўлса, мана шу ёниб турган гулханга сакранглар", деди. Баъзилар: "Ахир биз ўтдан қўрқиб мусулмон бўлганмиз-ку", дея эътироз билдиришди, баъзилар бошлиқнинг амрига бўйсиниб оловга ўзини урмоқчи бўлди. Абдуллоҳ уларни қйтариб; "ҳазиллашдим" деди. Бу воқеани эшитган пайғамбар алайҳиэ-салом: "Оллоҳ таоло олдида гуноҳ бўладиган ишларда махлуққа итоат этилмайди", дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио