Нурул-яқин

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

АДИЙ ИБН ҲОТАМНИНГ КЕЛИШИ

Адий Мадинага келиб, пайғамбар алайҳиссаломга учрашди. Расулуллоҳ уни ҳурматлаб уйларига бошладилар. Йўлда кетишаётганларида рамақижон бўлиб қолган қари бир кампир учраб, ўзининг ҳожатлари ҳақида узоқ арзи-ҳол қилди. Кутавериб диққати ошган Адий: "Худо ҳаққи, бу одам подшоҳ эмас экан", дея кўнглидан кечирди. Уйга кетиб келишгач, пайғамбар алайҳиссаломАдийни кўнмаганига қўймай, ичига хурмонинг пўстлоғи тиқилган чарм ёстиққа ўтқиздилар, ўзлари эса қуруқ ерга ўтирдилар. Шундан кейин уч марта: "Эй Адий, агар мусулмончиликни қабул қилсанг бошинг омон бўлади", дедилар. Адий: "Менинг ўз диним бор", дея жавоб берди. (У насроний динига эътиқод қиларди.) Пайғамбар алайҳиссалом: "Динингни сендан кўра яхшироқ биламан", дедилар. Ҳайратга тушган Адий: "Наҳотки динимни мендан кўра яхшироқ билсанг", деб сўради. Пайғамбар алайҳиссалом: "Ҳа, яхши биламан", дея тасдиқладилар ва насроний динидаги бошлиқларнинг арабларга тақлидан ғаниматнинг тўртдан бир улушини оладиган аслида динда йўқ бир талай ишларини санаб ўтдилар. Шундан кейин: "Эй Адий, менга эргашганларнинг ожизу нотавонлигини, камбағаллигини кўриб, ислом динини қабул қилмаётган бўлсанг керак. Мен комил ишонч билан Оллоҳга шундай қасам ича оламан, мусулмонларнинг мол-мулки кўпайиб кетадиган шундай кунлар келадики, уни оладиган одам топилмай қолади. Эҳтимол душманларимиз кўплигидан чўчиб, имон келтирмаётгандирсан? Айт-чи, Ҳийрага борганмисан?" деб сўрадилар. Адий: "Йўқ, Ҳийрани кўрган эмасман, лекин эшитганман", деди. Расулуллоҳ: "Оллоҳнинг номи билан қасам ичаманки, ислом дини кенг қанот ёйиши туфайли шундай аминлик бўладики, Ҳийрадан ёлғиз йўлга чиққан аёл киши бемалол Байтуллоҳни зиёрат қилиб, бехавотир қайтиб кетади. Эҳтимол подшоҳлик, ҳокимият бизнинг илкимизда эмаслиги учун имон келтиришни истамаётгандирсан? Худо ҳаққи, яқин орада Бобилнинг оқ саройлари ишғол этилгани ҳақидаги хабарни эшитасан", дедилар. Пайғамбар алайҳиссаломнинг гапларидан қаттиқ таъсирланган Адий имон келтирди ва чиндан ҳам расулуллоҳ башорат қилган ишларнинг ҳаммасини ўз кўзи билан кўрди.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио