Нурул-яқин

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ҲОВОЗИН ҚАБИЛАСИНИНГ ЭЛЧИЛАРИ

Орадан ўн кун ўтгач, пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларига Ҳовозин қабиласининг элчилари ташриф буюришди. Улар асир олинган аёлларини озод этишни, акс ҳолда номусдан бош кўтариб юролмасликларини айтиб, тавалло қилишди. Зуҳайр расулуллоҳга: "Уларнинг орасида сут оналаринг, аммаларинг, оқ ювиб, оқ тараган тарбиячиларинг бор", деди ва у зоти муборакнинг кўнгилларини эритиш учун қуйидаги. шеърни ўқиди:

Кечиргин эй расулуллоҳ, қилиб сен марҳамат бизга,

Кутармиз илтифотингни умидворлик билан ҳар дам.

Оқ сутини кўкка соғмаган оналарга қил шафқат,

Уларнинг меҳри-ла бўлдинг Оллоҳга суюмли, ҳамдам.

Айтажакмиз ташаккурлар сенинг бу илтифотинга,

Муҳр бўлиб босилгуси бир умрга унутилмай номинг ҳам.

Умидвормиз эришгаймиз сенинг шафқат, илтифотингга,

Қанча кўп авф эцанг сенга шунча нусрат бўлур ҳамдам.

Сени оқ сут бериб боққан аёлларни кечиргайсан,

Расулнниг бағри кенг албат, саховати беадад ҳар дам.

Пайғамбар алайҳиссалом: "Мен рост гапни яхши кўраман, икки-нарсадан бирини танланглар: ё бола-чақангазни, ё мол-ҳолингизни олиб кетасизлар. Йўлингизга кўз тикиб чарчадим, энди келмасанглар керак деб ўйлаган эдим", дедилар. Элчилар бу гапдан қувониб кетишди. Биз учун зурриётларимиз ҳамма нарсадан аъло. Хотинларимиз билан болаларимизни қайтариб берсанг бўлгани, мол-мулкимиз ҳақида гаплашнб ҳам ўтирмаймиз. Бола-чақадан ҳам ортиқ давлат борми", дейишди улар.

Пайғамбар алайҳиссалом: "Озим билан Абдулмутталиб жамоаси қўлидаги асирларни қайтариб бераман. Пешин намозидан кейин халққа мусулмон бўлганингларни айтасизлар. Расулуллоҳ орқали мусулмонлардан, мусулмонлар орқали расулуллоҳдан шафоат тилаймиз, деб диний қариндош эканингларни эл-юртга билдирасизлар", дедилар. Элчилар у кишининг айтганларини бажо келтиришди. Пайғамбар алайҳиссаломўз саҳобаларига юзланиб: "Диний қариндошларингиз тавба қилиб келишибди, мен уларнинг бола-чақаларини қайтариб бермоқчиман. Истаган одам менга ўхшаб иш тутсин, истамаган одам эса асирнииг бадалига нарса олиб озод қилсин", дедилар. Муҳожирлар билан ансорлар баробарига: "Қўлимиздаги ҳамма асирларнинг ихтиёри расулуллоҳда", дейишди. Фақат Ақраъ ибн Ҳобис, Уяйна ибн Ҳисн, Аббос ибн Мардос каби бир гуруҳ одам асирларни қайтариб беришдан бош тортди. Пайғамбар алайҳиссаломулардан асирларни қарзга олиб, эгаларига қайтардилар. Пайғамбар алайҳиссаломбу урушда Ҳовозин қабиласи билан бошқа мушриклар қўшинига саркардалик қилган Молик ибн Авф Насрийнинг оила аъзоларини Маккадаги аммалари Умму Абдуллоҳ ибн Абу Умайя билан бир жойга қамаб қўйишни буюрдилар. Элчилар: "Улар бизнинг каттамиз-ку", дейишган эди, расулуллоҳ: "Менинг уларга ёмонлик қилиш ниятим йўқ", дедилар ва Моликнинг қаердалигини сўрадилар. Унинг Сақиф билан бирга қочиб кетганини айтишди. Пайғамбар алайҳиссалом: "Моликка айтинглар, агар у менинг ҳузуримга мусулмон бўлиб келса, хотин бола-чақасидан ташқари юзта туя ҳам бераман", дедилар. Бу гапдан хабар топган Молик қалъадан яширинча чиқди-да, Жиъронага келиб расулуллоҳнинг ҳузурларида ислом динига кирди. Пайғамбар алайҳиссаломуни Ҳовозин қабиласидаги имон келтирган мусулмонларга бош қилиб тайинладилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио