Нурул-яқин

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ЎЛЖАЛАРНИНГ ТАҚСИМЛАНИШИ

Пайғамбар алайҳиссаломЖиъронага қайтиб, ғанималарнинг ҳисобини олгач, тенг бешга бўлдилар. Ислом дини ҳали дилига бутунлай эм бўлиб улгурмаган кишиларнинг кўнглини овлаш учун уларга кўпроқ улуш бердилар. Ҳали имон келтирмаган одамларни мусулмончиликка мойил қилиш учун бир талай нарса улашдилар. Олдинги сафда турган Абу Суфёнга қирқ уқийя олтин билан юзта туя берилди. Абу Суфённинг ўғиллари Муовия билан Язидга ҳам шунча нарса улашилди. Абу Суфён: "Эй расулуллоҳ, ота-онам садағанг кетсин, сен тинч-тотув пайтида ҳам, урушда ҳам бир хилда мадад экансан", деди. Пайғамбар алайҳиссаломҲаким ибн Ҳизомга ҳам Абу Суфёнга берганчалик нарса ажратдилар. Ҳаким яна шунча нарса беришни сўраган эди, пайғамбар алайҳиссаломўйлаб ўтирмай рози бўлдилар. Ҳаким бунга ҳам қаноат қилмай яна шунча сўради, расулуллоҳ ҳеч иккиланмай унинг талабини қондирганларидан кейингина: "Эй Ҳаким, мол-мулк деган кўзга чиройли кўринадиган, ширин нарса. Кўзи тўқлик билан олса баракаси бўлади, очкўзлик билан олса, баракаси бўлмайди. Мол-мулкка ўч одам еб тўймас очопатга ўхшайди. Берувчи қўл олувчи қўлдан яхшироқ", дедилар. Ҳаким дастлаб берилган юз туяни олиб, қолганини қайтарди. "Сени ҳақ пайғамбар қилиб юборган Оллоҳнинг номи билан қасам ичаманки, сендан кейин то дунйодан ўтганимча бировдан сариқ чақалик нарса олмайман" деди. Чиндан ҳам Ҳаким сўзининг устидан чиқди. Расулуллоҳдан кейин ўтган ҳалифалар Ҳакимга хазинадан керагича мол-дунё олишни таклиф этишганда у қатъиян бош тортган.

Ибн Ҳиснга, Ақра ибн Ҳобисга, Аббос ибн Мирдосга ҳам юзтадан туя берилди. Сафвон ибн Умайяга бир дарани тўлдириб турган чорва ҳадя этилди. У молларга илгарироқ қизиқсиниб қараганини сезган пайғамбар алайҳиссалом: "Бу моллар кўзингга яхши кўриняптими?", деб сўрадилар. Сафвон бош ирғаб иқрор бўлиб қўя қолди. — Ундай бўлса олақол, ҳаммасини сенга бердим." "Оша пайтда ҳеч ким менчалик севинган эмас" дея эслайди Сафвон. Унинг Ислом динига киришининг сабаби ҳам шу эди. Пайғамбар алайҳиссаломнинг бу тарзда саховат билан қўли очиқлик қилишларидан кўзланган мақсад одамларнинг қалбини юмшатиб Ислом динига киритиш совға-саломга қизиқтириш йўли билан бўлса ҳам Оллоҳнинг ҳақиқатини англатиш эди. Закотнинг бир қисми ҳам одамларнинг Ислом динига рағбатлантириш учун сарфланарди. Пайғамбар алайҳиссаломулашган совға-саломлар кейинчалик жуда катта фойда келтирди. Даставвал мусулмончиликда тўла барқарор бўлиб улгурмаган Сафвон ибн Умайя Муовия ибн абу Суфён, Ҳорис ибн Ҳишом цингари зотлар ўша пайтда берилган ҳадя туфайлими ёки бошқа сабабданми, кейинчалик Ислом дини учун жуда катта наф етказадиган машур шахсларга айланишди.

Пайғамбар алайҳиссаломқолган ғаииматларнинг ҳисобини олиб, ғозийларга бўлиб беришни Зайд ибн Собитга топширдилар. Бироқ аробийлар унгача сабр қилмай улушимизни бер, деб расулуллоҳни ўртага олиб, бир дарахт тагига суриб келишди. Сарвари оламнинг ридоси (яктаги) дарахтнинг бутоғига илиниб, орқага тисланишларига имкон бермади. Шунда у киши: "Эй жамоат, ридоимни қўйиб юборинглар. Худо ҳаққи агар қўлимда Туҳоманинг дарахтларидек беҳисоб мол-мулк бўлса ўзимга ҳеч нарса қолдирмай сизларга бўлиб берардим. Мен қўрқоқ, бахил, кўзи оч одам эмасман, — дедилар ва бориб туяларининг битта тукини юлиб, олдилар-да, — эй, одамлар, менга ғаниматнинг бешдан биридан ташқари мана шунчалик ҳам нарса тегмайди. Менга берилган улуш ҳам сизларга қайтарилади, сизларнинг эҳтиёжингиз учун ишлатилади. Ғаниматда ниначалик нарса олиб қолмай ўртага ташланглар. Ғаниматга хиёнат қилганлар бу дунйода уятга қолади, қиёмат куни эса расво бўлиб, азобга учрайди", дедилар. Қўли эгрилик қилиб ғаниматни ўғирлаб олганлар ҳамма нарсани қайтариб беришди. Пайғамбар алайҳиссаломшундан кейингина ғаниматларни тақсимлаб, пийодаларга тўрттадан туя, қирқтадан қўй, отлиқларга эса уч ҳисса ортиқ нарса бердилар. Лекин мунофиқлардан бири норози бўлиб: "Оллоҳ рози бўладиган тақсимот қилинмади", деди. Пайғамбар алайҳиссаломнинг жаҳллари чиқиб, қизариб кетдилар. — Сени қара-ю, агар мен одил бўлмасам бу дунйода ким одил бўлади", дедилар. Ҳар қанча аччиқлаиган бўлсалар-да, мунофиқдан ўч олишдан ўзларини тийдилар. У киши бундай қусурдан холи эдилар. Озларини босиб, ётиғи билан панд-насиҳат қилдилар. Пайғамбарга туҳмат қилишнинг оқибати нимага олиб келишини айтиб огоҳлантирдилар. Умар билан Холид ибн Валид: "Эй расулуллоҳ бу ярамаснинг калласини олайлик", дейишди. Пайғамбар алайҳиссалом: "Йўқ у намоз ўқиши мумкин" дея уларни қайтардилар. Холид: "Дили бошқа, тили бошқа намоз ўқийдиганлар кўп-ку", деди. Расулуллоҳ унга танбеҳ бериб: "Мен одамларнинг ичини ёриб кўришга буюрилмаганман", дедилар.

Ғаниматдан қурайш ва бошқа ҳамма қабилаларга улуш берилди, фақатгина ансорларга ҳеч нарса тегмади. Бундан норози бўлган айрим ансорлар: "Тавба, галати-ку! Кечагина сафимизга қўшилган қурайшларга ғанимат берилади-ю, қиличимизни қонга бўяган биз қуруқ қолаверамизми?" дейишди. Бу гапдан хабар топган пайғамбар алайҳиссаломансорларни бир жойга тўплаб ваъз айтдилар: "Эй ансорлар жамоаси, эшитишимча мендан норози бўлибсизлар. Илгари гумроҳ эдинглар, Оллоҳ мен туфайли сизларни ҳидоят қилмадими? Камбағал эдинглар, Оллоҳ мен орқали сизларни бойликка эриштирмадими? Бир-бирингларга душман эдинглар, Оллоҳ менинг воситамда сизларни дўстлаштирмадими? Қурайшлар эндигина куфурдан холос бўлаётган, бошига мусибат тушган халқ. Мен уларга мол-дунё бериб кўнгилларини овлашга интилдим. Эй ансорлар жамоаси, уларнинг кўнглини кўтариб мусулмон қилиш учун берилган арзимас нарсага мендан ранжидингларми? Мен сизларни имони мустаҳкам, ҳар қандай вазиятда оғишмайдиган деб билганим учун ҳеч нарса берганим йўқ. Одамлар уйига туя, қўй ҳайдаб боришса, сизлар Оллоҳнинг элчисини олиб қайтасизлар. Наҳотки бу шарафдан норози бўлсанглар? Худо ҳаққи, агар ҳижрат қилинмаса мен ансор бўлардим, агар ҳамма одамлар бир йўлга юриб ансорлар бошқа томонга кетишса, мен шубҳасиз уларга эргашардим. Эй роббим, ансорларга раҳмат қил! Уларшшг бола-чақаларидан раҳматингни дариғ тутма!"

Пайғамбар алайҳиссаломнинг чин юракдан куюниб айтган гапларини эшитган ансордарвинг дийдаси юмшаб, кўз ёшларидан соқоллари ҳўл бўлди ва бир овоздан насибамиз расулуллоҳ бўлишига мингдан минг розимиз, дейишди.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио