Нурул-яқин

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ЖИЪРОНА УМРАСИ

Пайғамбар алайҳиссалом умра қилиш ниятида Жиъронадан эҳром боғлаб, кечаси Маккага бордилар. Байтуллоҳни тавоф этгач, ҳожарул асвадни ўпиб, изларига қайтдилар ва Жиъронада ўн уч кун турганларидан кейин қўшинни йўлга отланишга буюрдилар. Мусулмонлар Зулқаъда ойининг 27-куни Мадинага эсон-омон етиб келдилар.

Ҳунайн ғазотида Оллоҳ таолонинг иродаси билан мушриклар парокандаликка учради, шон-шавкатидан айрилди, аҳолининг кўпчилиги хонавайрон бўлди. Ҳовозин қабиласи урушга яроқли одамларнинг ҳаммасини, туяларини, чорва молларини жангга ҳайдаб чиққан эди. Оллоҳ таоло мушрикларни мағлуб қилиб, уларнинг мол-мулкини мусулмонларга берди ва шу йўл билан мушрикларнинг таҳдидини даф этиб, ислом динини кучайтирди. Бу ғазотдан кейин мушриклар орасида пайғамбар алайҳиссаломга қарши чиқадигани қолмади. Ҳавозин қабиласи тор-мор келтирилган Ҳунайн ғазотини мушрик араблар билан мусулмонлар ўртасидаги сўнгги тўқнашув дейиш мумкин. Тўғри, кейин ҳам пайғамбар алайҳиссаломга қарши чиқадиганлар, қурол кўтариб ислом динини маҳв этишни кўзлаганлар бўлди, бироқ уларнинг ҳаммаси Оллоҳ таолонинг асл ҳақиқатини англаб етгач, ўз-ўзидан қуролларини ташлашди.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио