Нурул-яқин

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ТОИФ ҒАЗОТИ

Сақиф ва Ҳовозин қабилаларидан қочганлар Тоиф шаҳрига бориб олишган эди. Пайғамбар алайҳиссаломуларга қарши отланган қўшинга Холид ибн Валидни саркарда этиб тайинладилар-да, ўзлари ҳам саҳобалар билан бирга йўлга чиқдилар. Йўлда кета туриб Авф ибн Молик Насрийнинг қалъасидан ўтаётганларида саҳобаларга уни бузиб ташлашни буюрдилар. Сақифлик бир кишининг боғи ёнидан ўтишаётганда боғбон мусулмонларга итоат этишдан бош тортиб яшириниб олди. Расулуллоҳ унга одам юбориб, агар яхшиликча чиқмаса богъига ўт қўйиб юборилишини айттирди. Боғ эгаси бош тортгач, боққа ўт қўйиб юборилди.

Мусулмонлар кўзланган манзилга етиб келгач, ғанимларнинг бир йилга етадиган озиқ-овқатни ғамлаб шаҳар қўрғонига яшириниб олишганини билишди. Мусулмонлар ўзлари; учун қулай жойни топиб қўр ташлашди, лекин ҳали нафас ростлаб улгуришмай шаҳар деворига чиқиб олган ғанимлар қаттиқ ўққа тутишди. Мусулмонлардан жуда кўп одам яраланди. Абдуллоҳ ибн Абу Бакрнинг жароҳати оғир бўлиб энг омилкор табибларнинг муолижалари ҳам наф бермади, охири отаси халифалик тахтига ўтирганда шу жароҳат азобидан вафот этди. Абу Суфён ибн Ҳарбнинг бир кўзи оқиб тушди, икки киши шаҳид бўлди.

Пайғамбар алайҳиссаломдушман ёмғирдек ўқ ёғдираётганини, ажал хавфи камайиш ўрнига баттар зўраётганини кўргач, Тоифдаги ҳозирги масжид ўрнига рафиқалари Умму Салама билан Зайнаб учун иккита чодир тиктирдилар. Муҳосара ўн саккиз кун давом этди. Холид ибн Валид душманни муборазага (яккама-якка олишишга) чақирди. Лекин унинг таклифига ҳеч ким жавоб бермади, аксинча ўқ ёмғири баттар кучайди. Сақиф қабиласининг оқсоқоли Абдуёлил эса саркардани мазах қилиб: "Эй Холид, хомтама бўлмай қўя қол, сенинг олдингга ҳеч ким чиқмайди, биз қалъада тинчгина ўтираверамиз. Бир неча йилга етадиган озиқ-овқатимизни ғамлаб олганмиз. То егулигимиз тугагунча муҳосара қилсанг ихтиёринг. Ҳеч вақомиз қолмагандан кейин чиқиб сўнгги нафасимизгача олишиб ўламиз", деди.

Муҳосара чўзилиб кетгач, пайғамбар алайҳиссаломманжаниқни ишга солишни буюрдилар: истеҳкомни портлатиш учун бир нечта саҳоба даббобалар ичига кирди, лекин душман мусулмонларнинг уринишини чиппакка чиқарди: тепадан қиздирилган темирларни ташлаб, ҳужум қилаётганларни орқага чекинтирди. Пайғамбар алайҳиссаломдушманнинг ток ва хурмо дарахтларини кесиб ташлашни буюрдилар. Мусулмонлар шу заҳоти ишга тушиб кетишди. Қалъадагилар расулуллоҳга мурожаат этиб: "Оллоҳнинг ва қариндош-уруғчиликнинг ҳаққи-ҳурмати дов-дарахтларни кестирма", дея ёлборишди. Пайғамбар алайҳиссалом: "Майли, Оллоҳ билан қариндош-уруғчиликнинг ҳаққи-ҳурмати дарахтларни кестирмайман", дедилар ва ким қалъадан чиқса омонлик берилишини, унинг жонига ҳам, мол-мулкига ҳам даҳл қилинмаслигини айтдилар.

Қўрғон деворидан ўнтача одам осилиб тушди. Яхши қуролланган душманнинг қаттиқ қаршилик кўрсатиши сабабли муҳосара узоққа чўзилиб кетиши мумкинлигидан ташвишланган пайғамоар алайҳиссаломНавфал ибн Муовия Дайлини чақириб, қамални давом эттириш керакми ёки орқага қайтган маъцулми дея маслаҳатлашдилар. Навфал: "Эй расулуллоҳ, инига бекиниб олган тулкини пойлаб тураверсанг, охири тутиб оласан, бордию ташлаб кецанг, у сенга бирон зиён-заҳмат етказмайди", деди. Унинг гапи маъқул тушиб расулуллоҳ қўшинни чекинтиришга буйруқ бердилар. Ажабланган баъзи саҳобалар сақифликларни дуоибад қилишни сўрашди. Лекин сарвари олам парвардигорга ёлбориб: "Эй Оллоҳ, сақиф халқини ҳидоят қилгин, улар ҳам мусулмон бўлиб, ҳузуримга келишсин", дея яхши тилак тиладилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио