Нурул-яқин

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

АБУ РОФИЪНИНГ ЎЛДИРИЛИШИ

Хайбар яҳудийларини мусулмонларга қарши уруш қилишга ундаб, қутқу солиб юрадиган уларнинг бошлиғи Абу Рофиъ эди. Ҳижоз аҳлининг савдогари дея ном чиқарган бу шахс мол-мулкини қаерга қўйишни билмайдиган даражада бой ва ҳаммага ҳукмини ўтказадиган нуфузга эга эди. Пайғамбар алайҳиссаломмана шу хавфли кимсани ўртадан кўтариб ташлашни таклиф этдилар. У кишининг таклифини амалга оширишга Ҳазраж қабиласидан Абдуллоҳ ибн Атик бошчилигидаги беш киши талабгор бўлди. Бу билан улар Авс қабиласидаги қариндошлари Исломнинг ашаддий душмани Каъб ибн Ашрафни ўлдириб эришган савобга етишишни кўзлашди.

Бу икки қабила расулуллоҳнинг топшириқларни бажариб фахрланар, буни ўзларига Оллоҳ таолонинг илтифоти деб билшшар эди. Авс қабиласи расулуллоҳнинг бирон топшириғини бажарса, Ҳазраж қабиласи ҳам улардан орқада қолмасликка тиришарди. Пайғамбар алайҳиссаломдин душмани Абу Рофиъни ўлдиришга отланганларга ёш болалар ва аёлларга тегмасликни алоҳида тайинладилар. Мусулмонлар Хайбарга етиб келгач, Абдуллоҳ ҳамроҳларига: "Сизлар шу ерда тура туринглар, мен дарвозабонга яхши гапириб ичкарига кириб олишга уриниб кўрай", деди-да, дарвоза яқинига келиб худди ҳожатга ўтиргандек чопонини ёпиниб олди.

Одамлар дарвозадан узлуксиз кириб-чиқиб туришарди. Абдуллоҳни таниб қолган дарвозабон: "Ичкарига кирсанг тезроқ қимирла, ҳозир дарвозани ёпаман", деди. Абдулуллоҳ ичкарига кириб кўздан пана жойга яширинди. Дарвозабон уйқуга кетгач, қочиши осон бўлиши учун дарвозани очиб қўйди. Шундан кейингина Абу Рофиънинг уйига йўл олди. Яҳудийларнинг бошлиғи бир неча эшикдан кириладиган ичкаридаги қоронғи уйда дам олаётган экан. Абдуллоҳ ҳар бир эшикни эҳтиёткорлик билан очиб киргач тамбалаб қўйди. Хона ҳаддан ташқари қоронғи бўлгани учун Абдуллоҳ ҳеч нарсани илғаёлмай қолди ва ноилож овоз чиқариб уй эгасини чақиришга мажбур бўлди.

Абу Рофиъ ётган жойида: "Ким?" деди. Абдуллоҳ овоз чиққан томонни тусмонлаб қилич урди, бироқ мўлжали хато кетди. "Бу ибн Абу Атикнинг овози", деди Абу Рофиънинг хотини. "Мадинада юрган ибн Абу Атик шу пайтда бу ерда нима қилади, эсипаст", деди Абу Рофиъ. Абдуллоҳ овозини ўзгартириб: "Бу қандай овоз бўлди, эй Абу Рофиъ", деди. Шунда Абу Рофиъ онанг ўлгур, менга кимдир қилич сермади, деди. Абдуллоҳ яна бир урди. Бу гал ҳам хато ҳидди. Кейин айланиб ўтиб, худди ёрдамга келаётгандек унга яқинлашди ва чалқанча тушиб ётган Абу Рофиъни кўрди. Оёқ учида юриб борди-да, унинг қорнига зарб билан қилич урди. То уйдагилар нима бўлганини англаб етгунча хонадан чиқиб қочди, лекин кўзи хиралиги халал бериб, зинадан тушаётганда йиқилиб оёғи синди. Абдуллоҳ салласи билан оёғини сириб боғлади-да, ҳамроҳлари турган ерга шошилди. "Тезроқ бўлинглар, Абу Рофиъ ўлдирилди", деди у шерикларини шошилтириб. Улар шу заҳоти йўлга чиқиб, эсон-омон манзилларига етиб олишди. Пайғамбар алайҳиссаломАбдуллоҳнинг жароҳатланган оёғини бир неча бор силаган эдилар, оғриқ босилиб, кўрмагандек бўлиб кетди. Оллоҳнинг иродаси билаи дин йўлида, пайғамбар алайҳиссаломнинг розилигига эришиш умидида ҳар қандай қийинчиликка тайёр турган бу зотлардан Худо рози бўлсин ва уларни ҳам рози қилсин.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио