Нурул-яқин

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ҚЎШИН ЮБОРИШ

 

Буни Асад қабиласи кўпдан бери мусулмонларга зарар етказиб турарди. Пайғамбар алайҳиссаломулар билан орани очди қилиб қўйиш учун Уккоша ибн Миҳсан бошчилигида қирқ кишилик қўшин жўнатдилар. Мушриклар мусулмонлар бостириб келаётганини эшитиб, уй-жой, мол-мулкини ташлаб, қочиб кетишди. Мусулмонлар улардан бир одамни қўлга тушириб, бани Асаднинг чорваси қаерда боқилишини сўрашди. Унинг маълумоти бўйича бориб, ғанимнинг юз туясини ўлжа олиб қайтишди.

 

ҚЎШИН ЮБОРИШ

 

Шу йил раббиул аввал ойида Зилқасса деган жойдаги араблар мусулмонларнинг Ҳайфо деган ердаги мол-ҳолини ҳайдаб кетмоқчилиги маълум бўлиб қолди. Пайғамбар алайҳиссаломМуҳаммад ибн Маслама бошчилигидаги ўн кишини душман томонга юбордилар. Мусулмонлар Зилқассага кечаси етиб келишди ва йўл юриб чарчагани учун уйқуга кетишди. Пойлаб турган мушриклар уларни қиличдан ўтказишди, фақат Муҳаммад ибн Масламагина тасодифан омон қолди. У изига қайтиб, бўлган воқеани расулуллоҳга баён этди. Пайғамбар алайҳиссаломдушмандан қасос олиш учун Абу Убайда Омир ибн Жарроҳ бошчилигида қирқ кишилик қўшин юбордилар. Бироқ унгача мушриклар жуфтакни ростлаб қолишган эди. Мусулмонлар уларнинг чорвасини ўлжа олиб қайтишди.

 

ҚЎШИН ЮБОРИШ

 

Пайғамбар алайҳиссаломРобиул охир ойида Хандақ жангида мушриклар билан бирга мусулмонларга қарши курашган бани Сулайим қабиласи билан ҳам орани очди қилиб қўйиш учун Зайд ибн Ҳориса бошчилигида лашкар юбордилар. Ислом лашкари кетаётганидан хабар топган бани Сулайим қабиласининг одамлари қочиб кетгани учун тўқнашув юз бермади. Бани Музайна қабиласидан бўлган бир аёлнинг ёрдами билан мусулмонлар бани Сулайим қабиласининг мол-ҳолини қўлга киритишди ва бир талай одамни асир олиб Мадинага қайтиб келишди. Асирлар орасида йўл кўрсатувчи аёлнинг эри ҳам бор эди. Расулуллоҳ бу аёл билан эрини қўйиб юборишини буюрдилар.

 

ҚЎШИН ЮБОРИШ

 

Шу йили Қурайшнинг катта карвони Шомдан қайтиб келаётганини эшитган пайғамбар алайҳиссаломунинг йўлини тўсиш учун Зайд ибн Ҳориса бошчилигида бир юз етмиш кишилик лашкар жўнатдилар. Улар карвонни одамлари билан бирга қўлга тушириб келишди. Асирлар орасида расулуллоҳнинг куёви Абулос ибн Раби ҳам бор эди. Абулос бойлиги ва нуфузи жиҳатидан Маккадаги ҳурматли одамлардан бири эди. У хотини Зайнабдан ҳимоясига олиб, паноҳ бўлишини ўтинди. Зайнаб эрига паноҳ бўлжагини қурайшларнинг олдида очиқ эътироф этди. Пайғамбар алайҳиссалом: "Мусулмонлар аҳил ва меҳрибон бўлишади, асирларни мусулмонларнинг энг бечора ҳоли ҳам ҳимоясига олиши мумкин, Зайнаб паноҳ бўлган кишига биз ҳам мурувват кўрсатамиз", дедилар. Расулуллоҳнинг бу гаплари мусулмонлар ўртасидаги тенглик ва меҳр-оқибатнинг ифодасидир. Пайғамбар алайҳиссаломАбулосга карвондаги ҳамма мол-мулкини қайтариб бердилар. Абулос Маккага бориб молларини эгаларига тарқатгач, мусулмон бўлиб, Мадинага қайтиб келди. Расулуллоҳ ҳам мурувват кўрсатиб Зайнабни у билан таништириб, имон-эътиқод туфайли бузилган оилани қайта тикладилар.

 

ҚЎШИН ЮБОРИШ

 

Шу йили жумоидул охир ойида пайғамбар алайҳиссаломМуҳаммад ибн Масламанинг ҳамроҳларини ўлдирган бани Саълаба қабиласидан қасос олиш учун Зайд ибн Ҳориса бошчилигида ўн беш кишини жўнатдилар. Мадинадан ўттиз олти мил йироқда Ироқ йўлидаги Тариф жилғасининг бўйида яшовчи бу қабила саҳобаларни кўргач, уларни мусулмон қўшинининг бир қисми деган хаёлда бор будини ташлаб турли томонга тирқираб кетишди. Мусулмонлар уларнинг мол-мулки билан чорвасини ўлжа олиб қайтишди.

 

ҚЎШИН ЮБОРИШ

 

Шу йили ражаб ойида пайғамбар алайҳиссаломМадинанинг шимолидаги Води Қуро деган жойда яшовчи бани Физор қабиласи билан орани очди қилиб қўйиш учун Зайд ибн Ҳориса бошчилигида қўшин жўнатдилар. Бу қабила Зайд савдо қилиб, Шомдан қайтаётганида карвонга ҳужум қилиб унинг мол-мулкини тортиб олган, ўзини ўлдиришларига сал қолган эди. Мусулмонлар қўшини бани Физор қабиласини қуршовга олиб бир қисм одамини қириб ташлади, оқсоқолларидан бирининг қизини асир олиб қайтди. Расулуллоҳ уни Макка мушрикларининг қўлидаги тутқин аёл билан алмаштирдилар.

 

ҚЎШИН ЮБОРИШ

 

Шу йили шаъбон ойида пайғамбар алайҳиссаломДуматужандалдаги бир нечта кент ва катта қалъаси бор бани Калб қабиласига қарши Абдураҳмон ибн Авф бошчилигида етти юз саҳобани юбордилар. Расулуллоҳ Мадинадан ўн беш кунлик йўлдаги бу жойга кетаётганларга: "Оллоҳ йўлида ғазот қилиб кофирларга қарши курашинглар, лекин ҳаддингиздан ошманглар, ўликларнинг аъзоларини кесманглар, ёш болаларни ўлдирманглар. Бу ҳақда Оллоҳга ваъда беришингиз ҳамда пайғамбарнинг кўрсатмаларига амал қилишингиз керак", деб тайинладилар.

Мусулмонлар лашкари кўзланган манзилга етгач, мушрикларни уч кунгача Ислом динига даъват этди. Тўртинчи куни душманларнинг бошлиғи Асбоғ ибн Амр билан уч-тўрт киши мусулмон бўлди, қолганлар ҳирож тўлаш шарти билан омонлик сўрашди. Пайғамбар алайҳиссаломнинг топшириғига биноан Абдураҳмон ибн Авф қабила бошлиғининг қизини никоҳига олди. Шу билан ўртада дўстлик, биродарлик ришталари уланди.

 

ҚЎШИН ЮБОРИШ

 

Шу йили пайғамбар алайҳиссаломҲайбар томондаги Фадак деган жойда яшовчи бани Саъд қабиласига қарши Али ибн Абу Толиб бошчилигида юз кишилик қўшин жўнатдилар. Бу қабила арзимаган хурмо учун мусулмонларга қарши отланган яҳудийларга ёрдам бермоқчилиги ошкор бўлиб қолган эди. Қўшин йўлда кетатуриб душманнинг яҳудийлар билан яширинча битим тузиш учун кетаётган махсус одамини қўлга туширди ва бани Саъд қабиласи яшайдиган жойни кўрсаца омонлик берилиши айтилди. Жосус Ислом лашкарини ўз юртига бошлаб борди. Бироқ мусулмонлар келаётганидан хабар топган бани Саъд одамлари мол-мулкини ташлаб қочиб кетишди. Мусулмонлар беш юз туя, икки минг қўйни ўлжа олиб қайтишди. Шу билан мушрикларнинг яҳудийларга ёрдам бериш нияти барбод бўлди.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио