Нурул-яқин

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ҚЎШИН ЮБОРИШ

Каъб ўлдирилгач, яҳудийлар унинг ўрнига Усайир ибн Ризомни ўзларига бошлиқ қилиб сайлашди. У ҳокимиятни қўлга киритгач: "Мен шу пайтгача Муҳаммадга ҳеч ким қилмаган кароматларни кўрсатаман. Ғатафон қабиласини унга қарши оёққа турғизаман", дея қасам ичди. Пайғамбар алайҳиссаломвазиятни кузатиб келишга юборган одам яҳудийларнинг феъли айнаб, бир-бирларини мусулмонларга қарши қайраб юришганини, урушга қизғин тайёргарлик кетаётганини билиб келди. Расулуллоҳ Ҳазраж қабиласидан Абдуллоҳ ибн Равоҳа бошчилигада ансорлардан ўттиз кишини Усайирни Ислом динига даъват этиш учун юбордилар.

Мусулмонлар Хайбарга бориб, Усайирга учрашдилар ва мақсадларини айтдилар. Икки томон бир-бирига даҳл қилмасликка келишгач, элчилар Усайирни урушиш ниятидан қайтаришга уринишди, агар икки томон ёвлашиб қон тўкилмаса, оқсоқолнинг ўзи имон келтириб мусулмон бўлса, пайғамбар алайҳиссалом уни Хайбарга ҳоким этиб тайинлашларини ва бу юртнинг халқи тинч ҳаёт кечиришини айтишди. Усайир бу таклифни маъқул кўриб расулуллоҳнинг ҳузурига отланди ва ўттиз нафар яҳудийни ўзига ҳамроҳ қилди.

Бир мусулмонга бир яҳудий ҳамроҳ бўлиб йўлга тушишди. Йўлда кетатуриб тўсатдан Усайирнинг шайтони зўр келди, кўнглида бадбин ўйлар туғилиб, мусулмон элчиларининг гапига кирганига афсусланди, улардан қутулиш учун суиқасд йўлини танлади. Биринчи навбатда мусулмонларнинг бошлиғини қуролсизлантириш ниятида Абдуллоҳ ибн Равоҳанинг қиличига ёпишди. Бироқ у эпчиллик қилиб ўзини орқага ташлади-да, сакраб отдан тушди. "Эй Оллоҳнинг душмани, хиёнат қилмоқчимисан?" деди-да, қиличини қинидан суғуриб ғанимнинг сонини чопиб ташлади. У ўша заҳоти ўлди. Мусулмонлар қилич яланғочлаб яҳудийларни битта қўймай қириб ташлашди. Хиёнатнинг оқибати мана шундай бўлади.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио